Yoshlar kundaligi | Rasmiy
80.4K subscribers
12.1K photos
7.08K videos
52 files
16.5K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ
#бир_мурожаат_изидан

Олмалиқ шаҳридаги 6-ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб спортзали нега 5 йилдан буён муассаса балансига берилмаяпти?

Ўқитувчининг жиҳозлар ҳақидаги
мурожаати ечим топадими?

Шаҳар ҳокими масалага қандай муносабат билдирди?

📽Видеони кўринг.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бир_мурожаат_изидан

▪️Олмалиқлик Аваз Муҳаммаджонов отаси билан кўп қаватли уйлар орасидаги 4 сотих жойга маҳалла биноси, ёшлар учун кутубхона қурмоқчи, шу билан бирга ўз тадбиркорлигини ҳам йўлга қўймоқчи эди.

📌2018 йилда ҳокимликка қилинган мурожаатларга жавобан лойиҳани планшет вариантида тақдим этиш сўралди. Барчаси тайёр бўлди, лойиҳа масъулларга маъқул келди. Бироқ жойни кўргани келишган вакиллар бу жой аҳоли яшаш ҳудудига яқинлиги, қурилиш қилиш мумкин эмаслигини билдиришди.

⚡️2020 йил ноябрь. Айнан шу жойда қурилиш бошланди. Қурилиш эгаси бу жойни аслида ўтказилмаган (мурожаатчиларнинг айтишича) тендерда ютиб олганини таъкидлайди. Ана холос!🤦‍♀ Англаганингиздек, мумкин эмас дея баҳоланган жойда қурилиш бошланди.

🎥Ёшлар кундалиги мурожаатни ўрганганда, прокуратура вакили бу ишни назоратга олиши, 15 кунда мурожаатчига қонуний жавоб берилишини айтади. Лекин бир ой бўлди ҳамки, масъуллардан садо йўқ...

©Yoshlar kundaligi
#Бир_мурожаат_изидан

Бекободлик ёшларга ким бош?

Ҳурматли Шуҳрат Дўсбеков! Суратдаги хонадон фуқаро Асадбек Бойназаровга тегишли. У 22 ёш, II гуруҳ ногирони. Бекобод туманидаги "Сарюз" маҳалласида туғилиб ўсган.  Ота-онасининг вафотига 14 йил бўлди. Шу сабабли гоҳ у, гоҳ бу қариндошиникида яшашга мажбур. Яқинда "Ёшлар кундалиги" орқали сизга
мурожаат йўллади.

📌 Асадбек хонадонини таъмирлашга кўмак сўраб, бир неча бор маҳалла ва туман ҳокимлигига мурожаат қилган. Ўтган йили "Саховат ва кўмак жамғармаси"дан ажратилган маблағ эса харажатлар учун етмаган.

⚖️ Унинг айтишича, таъмирталаб уйда яшолмагач, қўшни тумандаги амакисининг уйида яшашга мажбур бўлмоқда. Яқинда умртқа поғанасидан жарроҳлик амалиётини ўтказди. Вақтинчалик ҳаракатланиши ҳам чекланган. Маҳалла маъсуллари уни бошқа манзилда яшашини рўкач қилишдан нарига ўтмайди. Биз биламизки, Бекободда бу йигитга эътибор қаратилади.

Yoshlar kundaligi