Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Икки эркак куппа-кундуз аёлни ерда судраб машинага солаётгани ҳолати бўйича Тошкент шаҳар ИИББ баёнот берди:

"Тошкент шаҳар ИИББга келиб тушган хабарга кўра ҳодиса жорий йилнинг 24 ноябрь куни, Учтепа тумани 22-мавзесидаги кўп қаватли уйлар олдида содир бўлган. 1992 йилда туғилган Д.Ш. отаси 1963 йилда туғилган Х.М. билан бирга давлат рақами 70 R 300 SА бўлган Tracker русумли автомашинасига турмуш ўртоғи 2000 йилда туғилган М.А.ни ўтказиб номаълум томонга олиб кетган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида М.А. қонуний турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчилиги сабабли 1 нафар фарзандини турмуш ўртоғида қолдириб уйдан чиқиб Тошкент шаҳрига кетиб қолганлиги, уни турмуш ўртоғи Д.Ш. қидириб, юқоридаги манзилдан топганлиги ҳамда Қашқадарё вилояти Косон туманидаги ўзининг уйига олиб борганлиги аниқланди. Ҳозирда M.A. оила даврасида соғ-саломат эканлигини маълум қиламиз.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилмоқда. М.А. ва унинг оиласи билан хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари ҳамда психологлар ишламоқда. Текширув якуни бўйича айбдор шахсларга қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади
."

Ёш аёл боласини эрига қолдириб, ундан бошқа вилоятга яхши ҳаётдан қочмаётгани маълум. Видеодаги қўпол муносабат - бунга исбот. Айбдорларга нисбатан қонуний чора қандай бўлиши ҳам маълум. Катта эҳтимол билан аёл уни ўғирлаб, машинага зўрлик билан тиқиб олиб кетишгани бўйича ариза ёзмайди. У қочиб кўрди, лекин тизим уни "оиласига соғ-саломат қайтарди". Янгиликдаги сурат ҳам бунга исбот.

ИИББ Телеграм боти орқали видео ҳақида хабар берилганда ИИБ га мурожаат қилишни тавсия қилган ходимларга қандай чора кўрилиши ҳақида сўз ҳам йўқ. Ботнинг нима кераги бор, барибир видео юборган одамдан ариза билан мурожаат қилиш талаб этилса?!

Шу баҳона воқеаларни тўғри баҳолашни ўргандик. Ерда судраб машинага тиқиш - "юқорида кўрсатилган манзилда топди". Зўрлик билан олиб кетиб, оилага қайтариш - "айни пайтда аёл оила даврасида соғ-саломат".

Кўзимиз ўнгида инсон ҳуқуқлари бузилади-ю, тизим эса бундай ҳолатларни олдини олиш ва жазолашга ишламайди. Аёл ўлими билан тугасагина, жиддий тус олса керак булар наздида. Уй зўравонлиги ҳақида қонун йўқ экан, бундай ҳолатлар давом этаверади. Ҳайвонга ўхшаб машинасига тиқиб, "оилага соғ-саломат қайтаришаверади"...

Нигина

#СукутСақлама #NemolchiUz #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон
Кечадан бери уйига "соғ-саломат қайтарилган" аёл воқеаси муҳокама қилинмоқда. Ҳар турли вазирлик, идоралар турли баёнотлар билан чиқди. Ҳолатга ҳатто (!) Ёшлар агентлиги қўшилди. Аввалига Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси аёл ўғирлангани тўғрисида "ажойиб" баёнот билан чиқди. Уларнинг ижобий хабарида аёл ерда судраб машинага тиқилган эмас, балки "уйига олиб борилди" ва айни дамда у "соғ-саломат". Кейин эса ИИББ "Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода акс этган ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 137-моддаси (“Одам ўғрилаш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилгани" ҳақида хабар берди. Жиноий иш қўзғатилиши унинг судгача етиб боришини англатмайди. Муҳими, айни дамда жамоатчиликни тинчлантириш. Аёл билан кимнинг иши бор?!

Аёл айни дамда оила даврасида. Яъни эри, қайнона, қайнотаси билан. Ваҳоланки одам ўғриларини ҳеч ким қамоққа олгани йўқ. Аёл билан ёпиқ эшик ортида қандай муомала қилишганини ўйласам, қўрқиб кетаман. Куппа-кундузи куни ҳамманинг кўз олдида унга қандай муомала қилишганини кўрдик, ахир. Эслатиб ўтаман, Қашқадарёда (аёл ўша ерлик) маҳалла қўмиталари раислари ўз маҳаллаларида ажримларга йўл қўймагани учун 5 дан 10 миллионгача пул мукофоти олади. Сиз билан менинг солиқларимиздан. Ёки вилоят бюджетидан - яъни маҳаллий солиқ тўловчилар ҳисобига.

Бу аёлга босим даражасини тасаввур қилинг. У қочишга уринган "оила давраси". Маҳалла қўмитаси, ўша 10 миллионни олиш илинжида. Ҳар қандай ҳолатда ҳам оилани сақлаб қолишни ўйлайдиган ҳуқуқ-тартибот идоралари. Чунки улар бошқача фикрда бўлганида, аёл узоқ вақт давомида фарзанди билан шелтерда бўларди, ижтимоий хизматлар эса узоқ муддатли психологик терапия ва уни “оила”дан ажратиш масаласини кўриб чиққан бўларди.

Бугун, 25 ноябрь - «Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни»да давлат идоралари зўравонликка барҳам бериш бўйича қилган ишлари тўғрисида чиройли ҳисоботлари беради. Халқаро донорлар #16Days кампанияси доирасида заллар ижараси, кофе-брейклар, конференция ва семинарларда совғалар учун катта маблағ ажратади. Қанчадан-қанча чиройли гаплар катта минбарлардан янграйди. Лекин кеча давлат гендерга асосланган зўравонлик муаммосини тўлиқ тушунмаслигини очиқ тан олди. Афсус.

Nemolchi.uz асосчиси Ирина Матвиенко
@contextuz

#СукутСақлама #NemolchiUz #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #16Days
Бугун Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш халқаро куни. “Интерконтинентал”да халқаро анжуман бўляпти. Лекин Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан ҳеч ким йўқ. Бугун Фарғонада кўз ёриганига бир ҳафта бўлган келин ўз жонига қасд қилиб, каналдан мурдаси топилгани хабари тарқалди😢😢😢

Аёлларга нисбатан зўравонлик бутун дунёнинг муаммоси, ҳар жойда кучлининг ожизга тазйиқ ва зўравонлик қилиш риски мавжуд. Лекин бизда ўзига хос стереотипларимиз борки, аёлга бир зўравон эмас, катта бир жамоатчилик фикри босим ўтказади. Онг ўзгармагунча аҳвол ўзгармайди. Бугун зўравонликка қарши курашда давлат органлари онг билан ишлашни асосий бурчакка қўйишлари, фақат зўравон шахс эмас, зўравонликка тоқатли ва уни оқловчи, ҳатто ёқловчи жамият билан ишлашни бошлаши керак. Афсуски, ҳатто шу тадбирда ҳам “ўрни келса сукут қилиш”, “бақириб-чақирмаслик” тўғрисида давлат тизимида ишлайдиган аёллар томонидан (!!!) гапирилди.

Шахноза Соатова
@shahnozxon

#СукутСақлама #NemolchiUz #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #16Days
Сенат ҳузуридаги ишчи гуруҳ томонидан таклиф этилган лойиҳа қабул қилинган тақдирда Ўзбекистон қонунчилигида юз бериши мумкин бўлган энг муҳим 7 та ўзгартириш

Лойиҳа маъқулланиши ва Қонунчилик палатасига киритилишига оз фурсат қолди. Биз Ўзбекистон қонунчилигидаги мумкин бўлган ўзгаришларнинг аҳамияти ҳақида ёзган эдик, бу нафақат фуқаролар хавфсизлигини яхшилаш, балки мамлакатимизни МДҲда аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш соҳасида биринчилар қаторига олиб чиқади. Бугун биз ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан нималар яхши томонга ўзгариши мумкинлигини эслатишга қарор қилдик:

Уй зўравонлиги ҳақида алоҳида модда қўшилиши мумкин.

Мутахассислар ва халқаро ташкилотлар Ўзбекистонни оиладаги зўравонликни криминаллаштиришга бир неча бор чақирган бўлса-да, аммо айни пайтда қонунчилигимизда оила аъзоларига нисбатан зўравонлик нотаниш шахсларга нисбатан жисмоний зўравонликка тенглаштирилиб кўриб чиқилади. Бунда оилавий зўравонлик қурбонининг узоқ пайт давомида психологик ва оиладаги бошқа турдаги қарамлик ҳисобга олинмаяпти.

Жинсий жиноятларнинг барча шакллари учун жазони кучайтириш таклиф этилмоқда.

Жазо муддатини узайтириш нафақат жиноятчиларни жазолаш, балки жинсий эркинликка тажовузни оғир жиноятлар тоифасига ўтказишга ёрдам беради. Масалан, оғирлаштирувчи ҳолатларсиз номусга тегиш учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклиф қилинмоқда (ҳозир 3 йилдан 7 йилгача жазо берилади).

Қариндошлар, қарамоғидаги болаларга нисбатан жинсий эркинликка қарши жиноят содир этиш жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисобланади.

Жиноят кодексининг амалдаги таҳририда қариндошлар ва нотанишларга нисбатан зўравонлик тенг кўрилади, ваҳоланки яқин одамнинг жиноят содир этиш ва уни тизимли равишда такрорлаш имконияти кўпроқ.

Вояга етмаганларни тарбиялаш, ўқитиш ёки парвариш қилиш билан шуғулланадиган шахслар томонидан зўрлаш ёки жинсий алоқа қилиш оғирлаштирувчи ҳолат тоифасига киритилиши мумкин.

Бугунги кунда Жиноят кодексида барча жиноятлар тенг кўриб чиқилади, болага таъсир ўтказадиган ва у билан тўсқинликсиз мулоқот ҳуқуқига эга бўлган шахс каттароқ жавобгарликка тортилиши кераклиги ҳисобга олинмайди.

Вояга етмаганларнинг жинсий эркинлигига қарши айрим жиноят турлари криминналаштирилиши мумкин.

Лойиҳа томонидан интернетдан фойдаланган ҳолда вояга етмаганларни жинсий алоқага ундаш моддасини киритиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳозирги вақтда қонун билан тартибга солинмаган болаларга қарши кибер жиноятларнинг кўпчилигини олдини оладиган модда бўлиши мумкин.

Сталкинг ва таъқиб учун жавобгарлик киритилиши мумкин.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шахсни таъқиб қилганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи янги моддани киритиш таклиф этилмоқда. Бугунги кунда руҳий зўравонликнинг бу тури алоҳида жиноят тури сифатида жазоланмайди, таъқибчи қўпол ҳаракатлар, масалан, калтаклаш ва мулкка зарар етказмагунча жавобгарликка тортилмайди.

Жинсий таъқиблар учун жавобгарлик киритилиши мумкин.

Мамлакатимизда деярли ҳар бир аёл дуч келган тегажоғлик, кетколлинг ва таъқиблар маъмурий жазога тортилиши мумкин. Айни пайтда бундай хатти-ҳаракатлари учун жиноятчи фақат безорилик моддаси жазоланиши мумкин.
Тез орада Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланиши ва Қонунчилик палатасига муҳокамага киритилиши мумкин бўлган қонун лойиҳаси мамлакатимиздаги миллионлаб аёллар ва болалар ҳаётидаги вазиятни ўзгартиришга қодир. Лойиҳанинг тўлиқ матни билан ҳаволалар орқали танишинг: ўзбек тилида, рус тилида

Сенат ҳузуридаги Ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган бундай муҳим ишлар ўз мақсади – юртдошларимиз хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашишга катта умид қиламиз.

Нигина Худайбергенова

#СукутСақлама #NeMolchiUz #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #АдолатТалабҚиламиз
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё бешигини аёл тебратади

23 март куни хонанда Лоланинг “Отмагай тонг” клипи тақдим этилди. Хонанда “Тохир ва Зуҳра” операсидаги арияни ижро этди. Қаҳрамонларнинг кучли, сокин овози, миллий ҳамроҳлик мотивлари, равон ҳаракатлари қалб тубига етиб боради.

Клипда рангли фонда мамлакатимизнинг кўзга кўринган аёллари суратлари. Спортчилар, қўшиқчилар, раққосалар, ўқитувчилар, ишбилармон аёллар, актрисалар, бувижонлар, оналар, қизлар, опа-сингиллар. Аёлларнинг бутун авлодлари бир-бирига донолик, куч ва гўзаллик улашади.

Клип охирида аёллар кулмоқда, улар тақдир зарбалари остида синмадилар, шунчаки олдинга интилаётганини яққол кўриш мумкин. Беихтиёр улардан бири эканлигингдан фахрланиб кетасан!

Санъаткорларимиз аёл муносабатлари моҳиятини чуқур англаб етаётгани, Ўзбекистон аёлларининг янги қиёфаларини шакллантираётгани, юртимизнинг ўсиб бораётган қизлари уларга тенглашиши мумкинлигидан хурсандмиз.

Нигина Худайбергенова

#СукутСақлама #NemolchiUz