Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Ўзбекистон ва бизга қўшни бўлган мамлакатлар мисолида таъқибларга қарши курашни кўриб чиқайлик.

Марказий Осиё мамлакатлари қонунчилигида “харрасмент” тушунчаси йўқ. Қонун бундай ҳаракатларни тартибга солмайди ва таъқиб учун жиноий жавобгарлик ҳам йўқ. Кўпинча бундай ҳаракатлар "майда безорилик" деб таърифланади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс билан тартибга солинади.

Бундай ҳатти-ҳаракатлар учун жазо:
• Қозоғистонда – ойлик ҳисоб кўрсаткичининг 5 баробарида жарима (32,5 АҚШ доллари) ёки 10 кунлик қамоқ жазоси,
• Қирғизстонда – ҳисоб кўрсаткичининг 15 миқдорида жарима (18 АҚШ доллари) ва жамоат ишларига жалб қилиш ёки 5 сутка қамоқ жазоси,
• Тожикистанда – ҳисоб кўрсаткичларининг 7 дан 10 гача миқдорида жарима (39 дан 56 АҚШ долларигача) ёки 5-15 кун қамоқ жазоси,
• Ўзбекистонда – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 дан 5 баробаригача жарима (64,62 дан 108 АҚШ долларигача) ёки 15 сутка қамоқ жазоси.

Жинсий таъқиблар эса Жиноят кодекси билан тартибга солинади:

Қозоғистонда – ҚР ЖК 123-моддаси «Жинсий алоқага мажбурлаш, бачабозлик, лезбиянлик ёки жинсий характердаги бошқа ҳаракатлар». Жазо – ҳисоб кўрсаткичларининг 3000 баробаригача жарима (19 517 АҚШ доллари) ёки айни ҳажмдаги аҳлоқ тузатиш ишлари, ёҳуд 3 йилгача озодликни чегаралаш ёки маҳрум қилиш жазоси.

Қирғизстонда – Қирғизстон Республикаси ЖК 163-моддаси «Жинсий характердаги ҳатти-ҳаракатларга мажбурлаш». Жазо – 4 йилдан 5 йилгача муайян лавозимларни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёхуд 2,5 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд ҳисоб кўрсаткичининг 2200 дан 2600 миқдорида (2709 дан 3202 АҚШ доллари)гача жарима ёки 2,5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси.

Тожикистонда – ТР ЖК 140-моддаси «Жинсий характердаги ҳаракатларга мажбурлаш». Жазо – ҳисоб кўрсаткичининг 500 дан 700 гача (2815 дан 3941 АҚШ долларигача) миқдорида жарима, икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Ўзбекистонда – ЎзР ЖК 121-моддаси «Аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш». Жазо – уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари. Жиноят жинсий алоқада бўлиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса – уч юз соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

МДҲ мамлакатларида аёлларни тазйиқлардан ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларни тартибга солиш учун тегишли қонунчилик базаси мавжуд эмас. Таъқибларга қарши курашиш бўйича турли ғоялар мавжуд, аммо бу лойиҳаларни амалга ошириш катта савол белгисидир.

Харрасментни қуйидагича ифодалаш мумкин: “Ҳар бир эркак бунга қўл урмайди, лекин ҳар бир аёлга бу ҳолат таниш”. Шунинг учун, унутманг, агар сиз тазйиқларга учрамаган бўлсангиз, бу ҳеч кимга унга учрамаган дегани эмас. Бир-бирингизнинг шахсий чегараларингизни ҳурмат қилинг ва доимо инсонлигингизча қолинг!

Ковергина Елена тайёрлади

#СукутСақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #тазйиқлар #харрасмент