Сенат раиси Ўзбекистонда суицид масаласи билан ҳеч бир ташкилот шуғулланмаётганини танқид қилди
21 декабр куни Тошкентда ўтказилган Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия йиғилишида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш масаласи ўта долзарб экани тилга олинди. Сенат раиси Танзила Норбоева бу бўйича ҳали ҳеч бир иш қилингани йўқлигини танқид қилди.
«Ўзининг стандартларига кўра, суицид (ўз жонига қасд қилиш) масаласи билан дунё бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шуғулланади. Статистикасини ҳам шу ташкилот юритади. Нима учун суицид бўляпти, қандай чоралар кўриш керак, деган таҳлилларни айнан ЖССТ олиб боради.
Қарорларда давлатимиз раҳбари томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ушбу масала бўйича топшириқ берилган. Лекин шу кунга қадар ССВ ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича ҳеч қандай иш қилгани ҳам, олиб бораётгани ҳам йўқ. Суицидолог деймизми, руҳий ҳолат билан ишлайдиган невропатолог деймизми, ким бўлса ҳам, бу бўйича ишлаши керак. Стандартлари бўлиши керак. Ҳамма ташкилотларга айтиб, қаттиқ кураш олиб бориш лозим. Лекин бизда шу кураш йўқ. Мутлақо йўқ. Суицид бўйича ишлаш йўқ бизда ҳозир. Фақат оқибати билан ишлаяпмиз.
Кимдир ўз жонига қасд қилганидан кейин ўлмай қолган бўлса, бориб унга нега унақа қилмоқчи эдингиз, нима бўляпти, деймиз? Унга қандайдир бир ёрдам берилади. Агар у ўлиб қолган бўлса-чи? Марҳумнинг ота-онасини ёки яқинларини тинчлантириш билан ишлаяпмиз, холос.
Лекин биздаги асосий иш унинг олдини олиш бўйича бўлиши, сабаблари билан ишлашимиз керак эмасми? Бундай ҳолатнинг сабабларини аниқлайдиган ким деганда ҳеч қайси бир ташкилот жавоб бера олмаяпти.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида бу масъулият бор. Энди бу бўйича парламент эшитуви бўлади. Ишни ҳозирдан бошламасак, суицидлар яна давом этаверади. 2021 йилда ҳам, 2022 йилда ҳам гапираверамиз шунақа бўлибди, деб. Қачон нуқта қўямиз?
Сайтимизда ҳам суицид ҳақида ёзганмиз (https://nemolchi.uz/uz/zbekistonda-jeng-shov-shuvli-s-nggi-sui-asd-ilish-olatlari/)
Манба: https://kun.uz/news/2020/12/23/senat-raisi-ozbekistonda-suitsid-masalasi-bilan-hech-bir-tashkilot-shugullanmayotganini-tanqid-qildi
Фото: daryo.uz
#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Лойиҳадан
_________________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат

❓Дўстларимга маслаҳат беришим керакми?
Ҳеч ўзингизга «Мен қандай дўстман?», деб савол берганмисиз? Агар дўстингиз бошига бир ташвиш тушиб қолса, кўнгил сўрай оласизми ёки нима дейишни билмай ўзингизни олиб қочиб юрасизми? Аксинча дўстингизга далда бўла оласиз-у, лекин унинг ишлари юришиб кетса аламдан ёнасизми?
Ҳар биримиз турфа оламмиз, баъзиларимизнинг бошимизга бирор ташвиш тушиб қолса тўйиб-тўйиб йиғлагани елка излаб қоламиз, кимдир муаммоларни ёлғизликда енгишни маъқул кўради. Учинчи тоифадаги инсонлар ичиб, кайфиятини чоғ қилиб унутишга ҳаракат қилади. Дўстингиз қайси йўлни танлашидан қатъий назар, сиз у учун қарор қабул қилишга ҳаққингиз йўқ. Шундай пайтларда сизнинг асосий вазифангиз дўстингиз ёнида бўла олиш.
Ёнида туришлик бу - дўстингиз қандай қарор қабул қилишидан қатъий назар уни муҳокама қилмаслик. Унга насиҳат қилманг, сўрасагина маслаҳат беринг. Нимаики бўлмасин доимо унинг ёнида эканлигингизни тушунтира билинг. «Сен нима қилаяпсан ўзи» дейиш ўрнига «Мен сенинг бу аҳволинга бефарқ қараб туролмайман» дейишни ўрганинг. Қандай аҳволда бўлмасин уни эшитишни ўрганинг.
Шу билан бирга ўзингиз ҳақингизда ҳам унутманг. Дўстингиз бўлса ҳам доимо негатив фикрларни тинглай олмайсиз, ахир. Алам устидаги бўлаётган суҳбатларнинг бирида дўстингиз сизга ҳам яқин бўлган инсон тўғрисида негатив фикрлар айтиши мумкин. Шундай пайтларда сиз уни тўхтатишни ҳам билинг. Унутманг, сизга тўғри келган айрим маслаҳатларингиз дўстингизга акс таъсир қилиши мумкин.
Сиз берган маслаҳат орқали ҳаммаси изидан чиқиб кетиши мумкин, минг яхшилик истагансиз ҳам.
Ҳаёт уники, уни қандай бошқаришни фақат унинг ўзи хал қилади. Шундай рухий тушкунлик пайтида сиз унинг ўз жонига қасд қилиши мумкинлигини билиб қолдингиз ёки шундай шубҳангиз бор. Руҳий тушкунлик пайтида инсонларда тўғри қарор қабул қилиш қийин масала, сиз унга ўзига келиб, ақлини йиғиштириб олишга шароит яратиб беринг.
Дўстингиз ўзига келгандан кейин ўзи қарор қабул қилсин. Агар унинг суицидга мойиллиги борлигини билсангиз, имкон қадар ёлғиз қолдирмасликка ҳаракат қилинг, ҳамда унга таъсир кўрсатувчи инсонлар билан боғланинг, токи у рухий инқироз давридан чиқиб кетгунча ёнида бўлишингиз маъқул.

Forwarded from Kapgir
Сен учун хурсандман Гулруҳбегим!
Ҳозиргина ўзбекистонлик шахматчи қизимиз, Ўзбекистондан чиққан халқаро тоифадаги иккинчи аёл гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова эндиликда АҚШ Терма жамоаси сафида дона суришини ўқиб қолдим ва бениҳоя хурсанд бўлдим.
Гулруҳнинг бу каби қарор қабул қилишига ҳозирда АҚШнинг Миссури университетида таҳсил олаётгани сабаб бўлган.
Таъкидланишича, Америка қизнинг олти ойлик ўқиши учун 150 минг доллар маблағ ажратган. Малакали мураббийлар билан таъминланган. Унинг мусобақаларга бориш харажатлари ҳам тўлиқ шу давлат томонидан қопланади.
Қойил-а, қандай зўр-а? АҚШда талантли ва ўз соҳасида қобилияти борлар қўллаб-қувватлашаверар эканда. Маҳалладан «справка», кадастр ҳужжати, прописка, таниш-билиш қилишмасканда булар...
Қаранг Ўзбекистоннинг биринчи аёл гроссмейстери Гулруҳбегим Тоҳиржонованинг опаси Нафиса Мўминова ҳисобланади. Уч опа-сингилдан яна бири Хулкар Тохиржоновани айтишича, уларнинг барчаси Ўзбекистон терма жамоасидан бир неча йил олдин чиқариб ташланган. Қизиқ-а?
Қизларнинг отаси Алишер Мўминовнинг сўзларига кўра, Қизларидан бири туғруқ таътилидан сўнг терма жамоага қайтмоқчи бўлган, бироқ федерация бунга унамаган. Бу Ўзбекистон, шунақасиям бўлади!
Менга қизининг АҚШ терма жамоасида ўйнаш ҳақида қарори учун отанинг фарзандга берган баҳоси ёқди:
“Бу қарор қизимнинг ўзидан чиқди. У 21 ёшга тўлди. Мустақил фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қиладиган ёшга етиб келди. Мен ота сифатида унинг қарорини қўллаб-қувватладим...”
Ҳамма оталарга шунақа фарзанд, ҳамма фарзандларга шунақа ота насиб қилсин.
@Kapgir

Ўзбек киноларида ҳам, телекўрсатувларда ҳам аёлларга нисбатан қараш яхши эмас. Зиёли ўзбек аёллари образлари яратилмаяпти. Кинода аёл кўрсатилса у фақат уй бекаси ёки қайнона образида намойиш этилади. Аслидачи?
Электрон ва оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган Аёллар медиа клуби аъзоларининг навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида блогер ва «SmartGov consulting» раҳбари Азиза Умарова медиа маҳсулотларда аёллар образининг яратилишига тўхталиб ўтди:
«Ўзбек киноларида ҳам, телекўрсатувларда ҳам аёлларга нисбатан қараш яхши эмас. Зиёли ўзбек аёллари образлари яратилмаяпти. Кинода аёл кўрсатилса у фақат уй бекаси ёки қайнона образида намойиш этилади. Аслидачи? Аёлларимизнинг жамиятдаги ўрни ошмоқда. Катта лавозимларни эгаллашмоқда. Агар биз медиа контентда аёлларни шунчаки рафиқа ва қайнона образида гавдалантираверсак, жамиятнинг хотин-қизлар муаммоларига бўлган қарашларини ўзгартира олмаймиз. Омадли, зиёли, тадбиркор аёлларимиз ҳам кўп. Шунда образларни ҳам кўпроқ намойиш этиш керак. Медиада аёллар образларини дискриминацион характерга эга бўлиб қолаётгандай туюлмоқда», — деди Азиза Умарова.
Шунингдек тадбирда аёллар учун телекўрсатувлар фақатгина пишириқлар ва безаниш ҳамда косметология билан боғлиқ бўлиб қолгани танқид қилинди. Телевизор орқали аёлнинг бахти фақат шу нарсаларда деган тарғибот оқибатлари салбий эканлиги таъкидланди.
Давра суҳбатидан сўнг «Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан айнан аёллар муаммолари тўғрисидаги «Рангсиз тушлар» фильмининг премьераси тақдим этилди. Аюб Шаҳобиддиновнинг ўткир ижтимоий муаммоларга бағишланган фильмида узоқ йиллик маҳкумликдан сўнг жамиятга мослашишга қийналаётган аёлнинг тақдири ҳикоя қилинади.
Манба: https://xabar.uz/sk2v
#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон

#Фикр
Қўлимга қизиқ бир ҳолат тушиб қолди. Фарғона вилояти Қува тумани Мустақиллик МФЙдан келган экан.
2020 йилнинг март ойи бошларида 2001 йилда туғилган қиз йўқолиб қолади. Бу ҳақда онаси бир нечта идораларга мурожаат қилади ҳам. Тушунарли: қизи йўқолган ва топишда амалий ёрдам сўраб давлатга мурожаат қилмоқда. Ҳаммаси жойида.
Бизнинг тезкор ИИБ ходимларимиз қизни қидиришмоқда ва бир ой вақт ўиб, яъни 11 апрель куни қизни ўз уйига элтиб беришмоқда!
"Қойил! Барака топишсин! Шу ходимларнинг борига шукр!" деб турсам, ҳужжатлар остида янги ҳужжатлар чиқиб келмоқда. Гап шундаки, ИИБ ходимлари қизни қидиришмаган ҳам. Ўғирлаган одам ўзи бориб топширган, ИИБ ходимлари қизни уйига элтиб қўйишган холос. Такси хизматидек гап энди.
Нима бўлган эди?
Дугонасиникига борган кечки овқатга биргалашиб озиқ-овқат дуконига харидга чиққан пайтида ўғирлаб кетилади. Қизнинг аризасига кўра йигитлар Тоҳир, Диёр ва яна кимдир, уч киши олдиндан белгиланган уйга икки қизни олиб боришади. Бир ой давомида навбати билан зўрлашгани аризада айтилмоқда.
Бир ой ўтгач, қизларнинг ялиниб ёлворишларидан кейин "бўлиб ўтган воқеалар ҳақида бировга чурқ этишса, ўлдиришларини" айтиб, ИИБга топширишади. Кейин эса биз баракалла деётган ходимларимиз қизни уйига элтиб қўйишади.
Уйига борга қиз воқеани уйдагиларга бир амаллаб тушунтиради. Уй эгалари турли идораларга мурожаат қилишади ҳам. Бироқ бошида онасига "қизингизнинг ўздаям айб бор экан-да" ёки қиз мурожаат қилганида "ҳамма айб ўзингда" деб мурожаатни қабул қилмай келишади. Президент қабулхонасидан ишни ўрганиш бўйича топшириқ келгач, аризада кўрсатилган Тоҳир ҳамда Диёр исмли йигитлар билан шуғулланиш бошланади.
Бироқ ҳар иккиси билан суҳбатлашгач, мазкур ҳолатда жиноят аломатлари йўқлиги хабари келади. Ўғирланган ва номуси топталган қиз журналистларга мурожаат қилишни ўйлаб қолади. Дастлаб хотин-қизлар ҳуқуқи бўйича ишлайдиган журналистик жамоа НеМолчи.узга чиқишади. Ирина Матвиенко жамоаси бу масалани кўтаради ҳам.
Ҳозирда мазкур ишнинг назорати Фарғонадаги аёллар ва қизлар ҳуқуқи ҳимояси учун тузилган "Меҳржон" инсон ҳуқуқлари ташкилотида. Ижтимоий тармоқнинг рус миллатли сегменти билан биргаликда ўзбек аудиториясига ҳам юбориш керак деб ҳисобланди чоғи, камина сизларнинг ҳукмингизга ҳавола этмоқдаман. Қўлимдаги айрим расмий жавобларни илова қиламан. Умид қиламанки, ушбу масалада айбдорларга керакли жавобни бера оламиз.
Унутманг, ҳар биримиз ватандаги қиз-жувонларимиз учун масъулмиз. Зўравонликнинг барча кўринишига, айниқса, номус масаласига йўқ дея олишимиз керак. Жиноят бор жойда жазони талаб қила олишимиз керак. Амалдор ёки пулдорнинг фарзанди бўлгани учунгина кўчадан истаган одамини ўғирлаб истаган куйига солиши ёввойилик холос.
Сиз билан биз инсон ҳуқуқларини устун қўямиз, қиз-жувонларимизнинг номуси уларнинг олий ҳуқуқларидир! Эринмай ўқиганингиз учун раҳмат!
Баҳодирхон Элибоев
t.me/manewsagency

Ўзингиз ва қобилиятингизга баҳо бера оласизми?
Яхши ҳайдовчимимисиз ёки йўқ? Яхши ходиммисиз ёки унчалик эмасми? Умуман инсон ўзига баҳо бериши қийин нарса, ҳаттоки иложи йўқ. Дейлик, сизга бир топшириқ беришди, уни яхши бажаришга жон-жаҳдингиз билан уриндингиз, лекин уни қанчалик яхши бажарганингизни қандай билса бўлади? Ўзингизга тўғри баҳо бера олганингизни қандай билса бўлади?
Америкалик жарроҳлар ўртасида тадқиқот ўтказилган ва уларга ўз ишларини мустақил баҳолаш айтилди, тадқиқот сўнгида эса улар имтиҳондан ўтказилибди, энг қизиғи бирорта ходим ўзига тўғри баҳо бера олмади. Ваҳоланки уларга ҳамкасблари томонидан аъло баҳолар қўйилган экан.
Энг яхши баҳо бу - сизнинг ишингизга ўзгалар томонидан қўйилган баҳодир. Баҳо беришда яна бир муаммолардан бири шундаки, сизга баҳо берувчилар сизнинг дилингизни оғритиб қўйишни истамайди ва тўғри баҳони бермайдилар. Агар сиз ишингиз ўзгалар томонидан баҳоланишини истасангиз, шундай инсон топингки у бажарилган иш сизники эканлигини билмасин. Шундагина ишингизга нисбатан холис фикрларни эшитишингиз мумкин.
Бугунинингиз билан ўтган кунингизни солиштиринг: Нималарни ўргана олдингиз?
Келинг, болалигимизни ҳотирлаймиз. Аслида тарбиямиз шундай берилган, яъни юксак марраларга эришишимиз мажбур, деб ҳисобланган, лекин эриша олмаган вазиятларимизда албатта жазоланганмиз. Масалан: Мактабда назорат ишидан «4» баҳо олиб келдингиз, лекин сиз шу пайтгача фақат аъло баҳо олиб келгансиз, нега бу сафар “5” эмас “4” бўлди? Умуман қатъий назорат эркин фикрлаш ва хоҳиш-истакларни амалга ошириш ва мустакил ҳаракат қилишда сезиларли тўсқинлик қилади. Эътибор берган бўлсангиз «3» олиб юрганлар келажакда аълочилардан кўра омадлироқ бўлади.
Бу дунёда ҳеч нарса идеал эмас ва сиз ҳам бажараётган ҳар бир ишингизни идеал даражага етказишингиз шарт эмас. Иккинчи тарафдан бир ишни идеал даражага етказиш учун бутун эътиборни унга қаратиб, қолган ишларингиз йиғилиб қолишига сабаб бўлади. Шу сабабли ҳам раҳбарият наздида ишёқмас, дангаса деган ном оласиз. Доим ишингиз натижасидан кўра кўпроқ бўлаётган жараёнга эътибор қаратинг. Сиз бугунги ишни якунлашга ҳаракат қилинг.
Ҳеч қачон ўзингизни бошқалар билан таққосламанг. Ўзингизни бугун билан кечагига қараганда солиштириб кўринг ва ўзингизга савол беринг: Нима янгиликларни ўргандингиз? Қанчалик олдинга силжишга мушарраф бўлдингиз? Хато бу - йўқотиш эмас, балки навбатдаги дарс демакдир. Ҳеч қачон хато қилишдан қўрқманг. Агар ҳаракатларингизни мақтовга кўмиб ташлашмаётган бўлса, ҳавотирланманг, демак шундай бўлиши керак эди.

#Ўқувчилардан
Олий маълумотлиман. Ҳаётдан жуда чарчадим. Турмуш қурганимга бир йил бўлди. Шу бир йил ичида жуда кўп азоб чекдим. Турмуш қуришимиз билан эримдаги ноқобил ҳаракатларни сеза бошладим.
Ёши катта аёллар билан телефонда гаплашади, Телеграмда ёзишадиган одатларини билиб қайнонамга айтдим, лекин доим ўғлининг тарафини олардилар.
Бу орада ҳомиладор бўлдим. Шунда ҳам жанжал кўп бўлди. 8,5 ойликда шу жанжалларданми ёки пешонами - боламни йўқотдим. Жуда қаттик стресда юриб, ҳатто исмим эсимдан чиқадиган ҳолатга етди.
Яқинда Телеграм видеоларини кўриб битта хотин билан видео орқали гаплашганини кўрдим. Олов устига ёғ сепгандай баттар ёмон аҳволга тушдим. Ҳозир фақат валерьянка билан яшаяпман, юрагим қалтирайди.
Уйдагиларга айтсам, сабр қил, дейди. Жуда чарчадим, жонимга қасд қилишни ҳам ўйладим. Бошқа чорам қолмаяпти. Менинг қуруқ жуссам қолган, рухим ўлиб бўлган, минг афсус.
=================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.

Рухан носоғлом ва золим эрлар ўзларини қандай оқлашади
Бир инсон билан яқин муносабатда бўлар экансиз унинг кўп камчиликларига кўз юмишингизга тўғри келади. Лекин доимий рухий зарбалар, золимликлар сабр косангизни тўлдириб юборади.
Агар яқин инсонигиз нарцисс ёки сизга ёмон муносабатда бўлса, қуйидаги гапларни аниқ эшитгансиз:
“Эски гапни қўзғайверма!”. Беш дақиқа аввал у томонидан қилинган қўполлик ҳақида гапирсангиз ҳудди шу гапни эшитасиз.
“Хўп кечирақол!” Аллақачон у томонидан айтилиши керак бўлган кечиримни тилаб оласиз.
(Сукут) Унинг ҳаракатлари ва бўлган ишлар учун изоҳ сўраганингизда шунчаки сукут сақлайди. Бу билан сиз қилмаган хато учун сизни жазоламоқчи бўлади гўё.
“Ўзинг айбдорсан!” Сизга ҳиёнат қилганда, дилингизни оғритганда, қўл кўтарганда, сиз билан ўзини ғалати тутганда айнан шу гапни эшитасиз.
“Сурил”. Беҳосдан унинг йўлидан чиқиб қолдингиз, сизни айланб ёнингиздан ўтиб кетиши ҳам мумкин, лекин бунинг учун эҳҳҳҳеее қанча машаққат билан қадам ташлаш керак, ахир ундан кўра сиз унинг йўлидан қочишингиз осонроқ.
“Сендан бошқа ҳамма мени ҳурмат қилади!” Бу иборани унинг қолипга сиғмайдиган ҳулқи учун билдирилган фикрингизга эшитасиз.
“Сен жудаям таъсирчансан!” Сиз унинг бирон қилиғига чидолмасангиз шундай жавоб оласиз.
“Сендан бошқа ҳамма билан чиқишаман!” Чунки қолганлар билан сизчалик яқин муносабатга эга эмас ва улар бунинг ит феъли ҳақида билишмайди.
“Сен даволанишинг керак! Рухан касалсан!” Бундай иборани аслида ўзларида рухий носоғломлик муаммоси бор инсонлар айтади.
“Ҳали гапимни тугатмадим!” Бу ибора сиз ноиложликдан жуфтингизнинг кераксиз, узундан-узоқ тайинсиз гапларини эшитишга мажбур бўлганда эшитасиз.
➡️Давоми: https://nemolchi.uz/uz/ruhan-noso-lom-va-zolim-jerlar-zlarini-andaj-o-lashadi/

Катта бўлмаган хонада иккита катта ётоқ жойи турибди. Бу ерда аёллар ўз болалари билан яшайди. Энг кичиги – эндигина бир ойлик бўлди. Онаси 18 ёшда. Лейланинг 10 яшар укаси ва 4 яшар синглиси ҳам унинг қарамоғида.
Лейла Бухорода тўлиқ оилада туғилган. У 2 ёшлигида оилавий Москвага кўчиб кетишган. Яшашлари зўр бўлмаса-да, бир-бирлари қўллаб-қувватлашар, бахтли ҳаёт кечиришарди. Онаси гўзаллик салонида, отаси ҳайдовчи бўлиб ишларди. Укаси туғилганда Лейла ўқишини ташлашга мажбур бўлди: энага ёллашга пул йўқ, онаси ишдан кетса, отасининг пули оилани боқишга етмасди. Қизалоқ 8 ёшда эди. Кейинчалик у ўқишини давом эттирди, лекин синглиси туғилганда яна энагалик қилиш учун ўқишни ташлади.
Мактабга қайтганида Лейла ўз синфдошларидан 2 ёш катта эди. Бўйи баланд ва терисидаги доғлари учун синфдошлари доимо устидан кулар эди: найнов, зебра, леопард. Буллинг бошқа томондан ҳам давом этарди: 7-синфда ўқийдиган 14 ёшли қизнинг устидан 9-синфда ўқийдиган тенгқурлари куларди. Қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш ўрнига ўқитувчилар ҳам уни ҳақорат қиларди. Лейла жим турмасди ва ўзини ҳимоя қила оларди. Оқибатда уни мактаб учётига қўйишади ва яна ўзини ҳимоя қиладиган бўлса, милиция учётига қўйиш билан қўрқитишди.
5 йил аввал отаси автоҳалокатда вафот этади. Онаси у пайтда синглисига ҳомиладор эди. Севимли инсонининг ўлими аёлни анча ҳолдан тойдирди. У фақат болалари учун кун кечирарди. Лекин 2019 йилнинг март ойида унга ошқозон-ичак тракти саратони ташҳисини қўйишади. Йил охирига бориб аёл умуман ишлолмай қолди. Ишлай олмас ва Москвадаги ижара тўловига ҳам қурби етмасди. Аёл таниш ҳайдовчи билан келишиб Ватанига қайтадиган бўлишди. Қишнинг совуқ кунлари улар грузовик кузовида кетишарди: соғлиги ёмон бўлган аёл ва уч нафар боласи. Совуқ бўлган Россия ва Қозоғистон даштларини босиб ўтишди. Бухорода уларни ҳеч ким кутмасди, уйлари аллақачон сотилиб кетган. Аммо ўша вазиятда ватанига қайтиш улар учун энг яхши вариант эди.
➡️Давоми: https://nemolchi.uz/uz/buhoroda-ech-kim-kutmasdi-zbek-mu-ozhirlari-vo-easi/
Бухорога ташрифни ташкиллаштиргани учун ACTED Uzbekistan лойиҳасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз (https://www.facebook.com/ACTEDUzbekistan/)

Ёшим 24 да, ажрашганман. Эсимни танибманки, уйда онамнинг жанжалларини кўриб улғайдим. Ҳар куни тарсаки туширишлар, калтаклашлар, ҳақоратли сўзлар ва ҳатто қарғашларгача етиб борарди. Минг афсуски, бу ҳолат ҳозир ҳам давом этиб келмоқда.
Турмушга чиқсам ҳам мени тинч қўймадилар. Шу сабабли турмушим ҳам бузилди. Ўқитувчи бўлиб ишлайман. Ойлик маошим ҳаммаси уй, рўзғор ишларига кетади, ўзимга умуман ортмайди.
Бир куни ойлик маошимни онамга бермай ўзимга ишлатдим, кейингина ишлатганимни айтдим. Қарабсизки, яна калтаклаш, яна қарғишлар ва ҳақоратлар.
Илтимос, менга маслаҳат беринглар, чарчадим. Ижарага уй олиб чиқиб кетсаммикан деб ўйлаяпман. Шунда ўзимга ҳам, онамга ҳам яхши бўлар. Онамнинг нафақаси ўзларига бемалол етади.
=================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.
#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Лойиҳадан
_________________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Ёшим 24 да, ажрашганман. Эсимни танибманки, уйда онамнинг жанжалларини кўриб улғайдим. Ҳар куни тарсаки туширишлар, калтаклашлар, ҳақоратли сўзлар ва ҳатто қарғашларгача етиб борарди. Минг афсуски, бу ҳолат ҳозир ҳам давом этиб келмоқда.
Турмушга чиқсам ҳам мени тинч қўймадилар. Шу сабабли турмушим ҳам бузилди. Ўқитувчи бўлиб ишлайман. Ойлик маошим ҳаммаси уй, рўзғор ишларига кетади, ўзимга умуман ортмайди.
Бир куни ойлик маошимни онамга бермай ўзимга ишлатдим, кейингина ишлатганимни айтдим. Қарабсизки, яна калтаклаш, яна қарғишлар ва ҳақоратлар.
Илтимос, менга маслаҳат беринглар, чарчадим. Ижарага уй олиб чиқиб кетсаммикан деб ўйлаяпман. Шунда ўзимга ҳам, онамга ҳам яхши бўлар. Онамнинг нафақаси ўзларига бемалол етади.
=================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.
#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Лойиҳадан
_________________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
#Лойиҳадан
Бола – буюм ёки ҳамма қарорни ўзи қабул қиладиган идеал оиланинг ўйинчоғи эмас. Бундан ташкари узингиз амалга ошира олмаган лойиҳангиз предмети эмас. Бола бу – ўз шахсий фикри, диди ва орзу-ҳавасларига эга шахс хисобланади. Токи сиз фарзандингизни борича қабул қилолмас экансиз, фарзандингизнинг фикрини ҳурмат қилолмас экансиз муносабатларингизда бирон ўзгариш бўлиши амри маҳол.
Сўнгги вақтларда демократик тарбия ҳақида шунчалик кўп гапиряпмизки, бу борада қанчалик кўп китобларни укиб юборганимиз, бола эркинликлари ҳақида тўлиб-тошиб гапирамизки, чек-чегараси йўқ. Аммо боладаги ўтиш даври бошланиши билан, кўпчилигимизда тоталитар лидер бўй курсатишини бошлайди.
Хўш… ҳам ақлли, ҳам масъулиятли ота-она бўлишимиз учун нима қилишимиз керак? Албатта бунда боланинг ёши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Мактабгача ёшда бўлган болалар учун қарорни уларнинг ота-оналари қабул қилади. Уларнинг нима ейиши, нима кийиши, ҳатто қандай мультфильмлар кўришини ҳам ўз назоратимизга оламиз. Дейлик, бола фақат конфет емоқчи (албатта биз бунга рухсат беролмаймиз) «Мумкин эмас, тамом!» деган сўзлар эмас, бола тушунадиган тилда тушунтириш даркор.
Қулоқсиз, муросага келишни истамайдиган ўсмир бу ҳолга ўз-ўзидан келиб қолмаганини унутмайлик. Бу ҳолга ўша болалалигиданоқ ҳеч қандай тушунтиришларсиз қўлидан конфет тортиб олинган боладан вужудга келган характердир ёки бўлмаса болалигида фақат онасига пушти ранг ёқмагани учун, пушти рангли ўйинчоқдан қуруқ қолган қизчалар балоғат ёшига етиб, умуман қулоқсиз қизга айланади-қўяди. Яна шуни ҳеч қачон унутмангки, тарбия буйруқ оҳанги орқали эмас, ўзаро қадр-қиммат орқали берилади. Энг хайрон қоларлиси шундаки, ёлғон гапириш ёмон деб айтасиз-у, лекин ўзингиз гаплашишни истамаган инсон қўнғироқ қилганда, фарзандингизга «Онам йук деб айт» деб болани ёлғон гапиришга мажбур қиласиз. Муҳтасар қилиб айтганда болангизни тарбиялаш жараёнида ўзингизни ҳам тарбиялашни унутманг. Агар болангиз ўзингиз истагандек тарбияланмаса, билингки айб ўзингизда.
➡️Давоми: https://nemolchi.uz/uz/bolaning-shahsij-chegaralarini-buzmagan-olda-uni-andaj-tarbijalash-mumkin/

Сизга кирил алифбосида ўқиш қулайми ёки лотин алифбосида?
Anonymous Poll
68%
Кирилл алифбоси
32%
Лотин алифбоси
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Болалар омбудсмани тўғрисидаги қонун қабул қилинади
Президентнинг Парламентга Мурожаатномасидан:
💵 Болаларни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиб, бюджетдан 100 млрд сўм ажратилади, фонд маблағлари йил давомида тўлдириб борилади.
💊 15 ёшгача бўлган болалар ва аёлларга йод, темир, фолий кислотаси, витаминлар келгуси йилдан бепул тарқатилади.
@aoka_uz

Азизларим, бугун мен маслаҳатингизга муҳтожман. Дадам ёшлари ҳадемай 60 га киради. Ҳозирда бир аёл билан ишқий муносабати бор. У аёл мен билан бирга ишлаган, қиёматли опа-сингил тутинган инсон. Уни эри 3 та қизи билан ташлаб кетган.
Ўша тутинган опам мана 12 йилдан бери дадам билан юраркан. Падари бузрукворим яқинда у аёлга уларга турмушга чиқишни таклиф қилибдилар. У аёл ҳозир Туркияда, менга Телеграм орқали ёзяпти. Отам шу вақтгача онамга битта пайпоқ ҳам олиб бермаган.
Биз, қизлар, уйга борсак ҳам яхши муомала қилмай, бизга билдирмасдан ўша аёл ва қизларига эҳсонлар қиларкан. Бу гапларни ўша аёлдан эшитиб роса ҳафа бўлдим.
Онам бу гапларни эшитиб қон босимлари ошиб кетди. Ахир қуда-анда, куёв-келинларни олдида бу тўғрими, айтинглар. У аёлнинг қизларига доим пул бериб келарканлар. Онамиз ишлагани учун кўп ҳаражатларни ўзлари қиладилар. Дадамиз бизга етти ёт бегонадай бўлиб қолганлар.
У аёлга “Опа, яқинда неварали бўлдингиз, яна қизларингизни чиқарадигансиз, уялмайсизми, десам, “йўқ, мен дадангизни севаман, қизларим ҳам яхши кўради” дейдия!
Энг алам қилгани, уни опам деб жуда яхши кўрардим. Ҳатто закотларимизни ҳам шу аёлга берардик. Энди бу ишлардан кейин ундан роса кўнглим қолди. Ишонган инсонинг шунақа қилса, роса алам қиларкан. Дадамиз ҳам биздан кечиб, ўша аёл учун 40 йил бир ёстиққа бош қўйган аёлидан ҳам кечдилар. Жуда кўнглим оғрияпти. Ахир бировнинг бахтсизлиги эвазига ҳеч ким бахтли бўлолмайди-ку. Майли Аллоҳ кифоя қилсин. Маслаҳатингизга муҳтожман.
=================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.
#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Ўқувчилардан

Тошкент метрополитенида бир аёл рельсларга ётиб олиб, жонига қасд қилмоқчи бўлди
Ижтимоий тармоқларда “Аёл релсга қулаб тушди” сарлавҳаси остида видео тарқалди.
"Тошкент метрополитени" УКнинг ёзишича, ушбу воқеа 2020 йил 28 декабрь куни соат 21:23да Тошкент метрополитенининг "Алишер Навоий" номли бекатида содир бўлган. 1982 йилда туғилган фуқаро Б.И. ўзини атайлаб яқинлашиб келаётган поезд остига ташлаш мақсадида поезд йўлига ётиб олган.
“Метрополитен ходимлари ва метро хавфсизлик бўлимининг тезкор ҳаракатлари натижасида бахтсиз ҳодисанинг олди олинди.
Фуқаро Б.И. жиддий жароҳатларсиз платформага олиб чиқилди. Маълум бўлишича, қоидабузар Б.И. депрессия ҳолатида бўлганлиги ва ўзининг ножўя ҳаракатларини кучли эҳтирос ҳолатида содир этганлигианиқланди. Ушбу ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Манба: https://human.uz/site/inner/8878

Соғлом муносабатларнинг 9 белгиси
Баъзида ШАХСИЙ МУНОСАБАТЛАРГА ЧЕТДАН НАЗАР ТАШЛАШ ҳалақит қилмайди — чунки инсон эмоционал зўравонликка учраётганини сезмаслиги ҳам мумкин. Бошқа томондан муносабатларнинг совиши ҳар доим ҳам жуфтликларда муаммо борлигидан далолат беравермайди, биз илгари яқинлик ҳисси шаклланган сари жинсий муносабатлар сони камайиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдик. Бугунги рўйхатимизда орангиздаги муносабатга баҳо бериш имконини берувчи мезонлар бор. Уларга қараб сиз соғлом муносабатда эканингизни ёки ниманидир ўзгартириш фурсати етганини тушуниб оласиз.
1️⃣ Бир-бирингизга ишонасиз
Гап нафақат орангизда сир йўқлигида, балки қарорларни қабул қилишда ўзаро ишончнинг борлиги ҳақидадир. Агар жуфтликнинг ҳар иккиси ўзи ва оиласининг манфаатларини биринчи ўринга қўйса, уларнинг ҳар бири қандай қарор қабул қилмасин, бу барча учун фойдали бўлади. Мабодо турмуш ўртоғи билан кўнгилдагидай муносабатда бўлган инсонга чет элдан иш таклиф қилишса, у буни жуфти билан муҳокама қилмай туриб, керакли жавобни бермайди. Агар якдил қарорга кела олмасангиз ёки аксинча, майда-чуйда нарсаларни назорат қилмоқчи бўлаверсангиз, ишончга путур етган.
Оддий ишонч ҳам муҳим, яъни уйнинг калитини ишониб топшириш ёки шахсий компютердан фойдаланиш. Фейсбукда умумий аккаунт очиш ёки телефон паролларини ўзаро алмашиш шарт эмас, чунки ҳар кимда махфийлик бўлиши керак. Аммо ишонч билдирган ҳолда жуфтингизга сумкангиздан ёки катмонингиздан бирор нарсани олиб беришни илтимос қилишингиз мумкин. Телефонингизга келган хабарни ўқиб қолмасин, деб уни яширишнинг кераги ё‘қ.
2️⃣ Қизиқишларнинг мос келмаслиги – муаммо эмас
Яхши жуфтлик бўлиш учун, туну кун бирга бўлиш, бир-бирингизга ёпишиб юриш шарт эмас. Умумий қизиқишлар бўлса, жуда яхши, аммо бу муносабатларда энг муҳими ҳисобланмайди. Кўпроқ бирга вақт ўтказиш учун сиз жуфтингизни ўз қизиқишларингизга қизиқтиришингиз керак ёки аксинча, унинг ёқтирган машғулотларига шўнғиш лозим.
Шунга қарамай, сизга бошқа мусиқа, бошқа сериаллар ёқиши мумкин ёки саёҳатларда сиз денгиз бўйида дам олишни яхши кўрган бир пайтда, шеригингиз музей, дўконлар бўйлаб юришни ёқтириши табиий. Аслида зарур масалаларда фикрларнинг тўғри келиши муҳимроқ.
3️⃣ Ундан алоҳида ўтказган вақтингиз кўнгилдагидай ўтади
Бу бўлим аввалгисини тўлдиради: турли қизиқишлар мулоқот доирасининг турфалигини билдириши мумкин. Агар танлаган инсонингиз йўқлигида мириқиб вақт ўтказсангиз, бу ҳолатни ўйлаб кўриш керак. Мабодо жуфтликлардан бири баъзида дўстлари билан вақт ўтказса, саёҳатларга кетиб турса ёки хизмат сафарларига борса, соғлом муносабатдаги инсонлар бир-бирини рашк ёки шубҳа қилмайди. Бир-бирини соғиниш ёки кўришни хоҳлаш бошқа гап, аммо гумонлар билан ҳиёнат ҳақида ёмон хаёлларга бориш бошқа.
Ишонч ва ўз вақтида мулоқот қилиш — соғлом муносабатларнинг асосий омиллари. Телефони ўчикми, балки батареяси қолмагандир, смс хабарларга жавоб бермаётганлиги эса ким биландир жиддий суҳбатлашаётганидан дарак беради. Бежиз хавотирланмаслик учун, ушланиб қолиш ёки режаларнинг ўзгариши ҳақида бир-бирини огоҳлантириш керак, бу индамасликдан яхшироқ.
4️⃣ Муҳим масалаларда якдилсиз
Муносабатларнинг бошида кўпчилик оилавий бюджет, фарзандлар, диний ёки ахлоқий қадриятлар ҳақида муҳокама қилишга уялади. Аслида уларни бошиданоқ гаплашиб олган маʼқул. Агар жуфтликдан бири фарзандли бўлишни истаса-ю, бу истак унинг шеригида ҳам бор, деб ўйласа ва ушбу масала ҳеч қачон бирга муҳокама қилинмаган бўлса, иш муаммогача етиб бориши мумкин. Чунки жуфтликлардан бири ҳозирча фарзанд кўрмай туришни афзал билиши ҳеч гап эмас.
➡️Давоми: https://nemolchi.uz/uz/so-lom-munosabatlarning-9-belgisi/

«Қадрли Наталья Николаевнага катта раҳмат – у жуда кучли аёл, гарчи ўзининг соғлиғида муаммоси бўлсада, ҳар доим бошқаларга ёрдамга шошилади, ҳар доим ўзгаларни тинглаш ва ёрдам қўлини чўзишга вақт топади...».
Бугунги меҳмонимиз - Наталья Николаевна Плотникова – 2000 йилда ташкил этилган «Опа-сингиллар» ногирон аёлларнинг Қибрай туман жамияти раиси. Наталья Николаевна Жамиятга ёрдам сўраб мурожаат этган ҳар бир инсоннинг қалбида умид учқунини ёқа олади, олға интилиш учун ўзида куч топишга ишонтира билади.
- Ассалому алайкум, Наталья Николаевна! Сиз раҳбарлик қилаётган марказ мана кўп йиллардирки, имконияти чекланган аёлларга ёрдам бериб келмоқда. Суҳбатимиз аввалида «Опа-сингиллар» ташкилоти қандай ташкил этилгани ҳақида сўзлаб берсангиз.
- Ассалому алайкум. Бу мен учун жуда муҳим савол, десам адашмайман... Мен кўп йиллар давомида шу мақсад йўлида ҳаракат қилганман. Гап шундаки, мен мутахассислигим бўйича сурдо таржимонман, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг педагогика ва психология факультетида – сурдопедагогика бўлимида ўқиганман. 20 йилга яқин қулоғи эшитмайдиган болалар учун мўлжалланган 101-сонли ихтисослашган мактаб-интернатда ишлаганман. 1991 йилда республикамизда ногиронлар ҳаракати юзага келди ва мен Ногиронлар жамиятининг таъсис конференциясида иштирок этдим. Мана шу жамиятда ишлашни жуда хоҳлагандим, буни қарангки, орзуйим амалга ошиб, мени Жамиятга ишга қабул қилишди.
➡️Давоми: https://telegra.ph/Natalya-Plotnikova-Nogironligi-bўlgan-ayollar-duch-keladigan-muammolar-ularning-ҳuқuқij-zhiҳatdan-savodli-ehmasliklari-bilan-boғ-12-03
✔️Манба: https://t.me/zoravonlikka_yol_yoq_netnasiliyu

Ҳолдан тойишни англатувчи 10 белги
2019-йилда ЖССТ психологлар томонидан анчадан бери муҳокама қилиб келинаётган «касбга доир ҳиссий чарчоқ синдромини» Касалликларнинг халқаро таснифига киритди. ЖССТ ҳалигача чарчоқни тиббий эмас, балки ҳиссий ҳолат деб ҳисоблайди. Ушбу синдромнинг ривожланиши — ишда ёки ҳаётнинг бошқа соҳаларида рўй берадиган сурункали стресс натижасидир. Ҳолдан тойиш соғлиққа жиддий зарар етказиши мумкин, ҳатто 2-турдаги қандли диабет, юрак-қон томир ёки мушак касалликларига олиб келиши, овқат ҳазм қилиш трактида муаммоларни қўзғатиши, бош оғриғи, уйқусизлик, тушкунлик каби турли клиник ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. Шундай экан, «ёниб ишлаш» самарали ва илҳомбахш меҳнатнинг шоирона ифодаси эмас, балки вақтида аниқлаш ва олдини олиш зарур бўлган жиддий касалликдир.
Касбий чарчоқнинг турлари кўп. АҚШнинг Mayo клиникаси мутахассислари ушбу турлар сифатида, ишдан нимани кутишни билмаслик, тезкор ва тартибсиз жадвал, ижтимоий ҳимоянинг етишмаслиги ва компания ичкарисидаги заҳарли муҳит, мунтазам қайта ишлаш, ўз касбий фаолиятини назорат қила олмаслик каби омилларни ажратиб кўрсатишади. Яъни йирик корпорациянинг оддий бир ходимида бўладиган ҳолатлар жамланмаси. «Аммо шуни унутмаслик керак, ушбу белгиларнинг барчаси кузатилган тақдирда ҳам, синдром пайдо бўлавермайди, балки улар шунчаки стресс омиллари бўлиши мумкин. Ҳолдан тойиш эса улар олдидаги мағлубиятимиз, уларга қарши курашдаги муваффақиятсиз уринишларимиз натижаси», — дейди клиник психолог, психотерапевт ва YouTalk психологик ёрдам онлайн хизмати бош директори Анна Кримская. Биз хавотирга арзийдиган ўнта симптомларни йиғдиқ. Улар организмнинг стрессга қарши курашишда ҳолдан тойганлигини, яʼни чарчоқ бошланганини билдиради.
1️⃣ Доимо чарчоқ сезасиз
Доимий чарчоқ, руҳий ва жисмоний кучсизлик белгилари организмда умуман куч қолмаганини билдиради. Сурункали стресс биздаги қувватни ютиб юборади, қарабсизки, тана ҳар доим ишга яроқсиз бўлиб қолаверади. Агар мириқиб ухлагандан кейин, дам олиш кунлари ёки бир ҳафталик таʼтилдан сўнг ҳам чарчоқни сезсангиз, бу бевосита ҳолдан тойиш ёки бошқа хавфли ҳолатларнинг белгиси саналади. Шундай экан, сурункали чарчоқда шифокорга мурожаат қилиш керак.
2️⃣ Диққатни жамлай олмайсиз
Диққатни жамлаш бобидаги қобилиятингизни текшириш қийин эмас: масалан, ярим йил олдин ишдаги вазифаларни қандай ҳал қилиб юрганингизни ҳозирги ишларингиз билан солиштиринг. Яна бир йўл — эътибор жамлашни талаб қиладиган помидор усулидан фойдаланиш. Уйғотгични 25 дақиқага қўйинг ва вазифани бажаришга тушинг. Агар қисқа вақтга бўлса ҳам диққатни жамлай олмасангиз, демак, сизда чарчоқ синдроми бошланган. Бу эслаб қолиш ва таълим олишга доир муаммоларга ҳам тегишли.
3️⃣ Ишлаш фаолиятингиз ёмонлашди
Ушбу симптом замирида, стресснинг чарчоқдан асосий ташқи фарқи намоён бўлган. Биринчи ҳолатда сиз имкониятларингиз чегарасида ишлаётган бўласиз ва хатолар ҳамда омадсизликларга ёниб турган дедлайн, мураккаб вазифалар сингари ишдаги вазиятларни сабаб қилиш мумкин. Ҳолдан тойганда, олдингига қараганда, иш самарадорлигингиз пасаяди. Ғояларингиз унча қўллаб-қувватланмайди, лойиҳаларингизни чала деб орқага қайтаришади — бу албатта ишчанликнинг пасайишини билдиради. Буни англайсизми ёки йўқ, аммо ҳолдан тойишда бу унчалик муҳим эмас.
4️⃣ Қизиғи, сиз доимо банд бўласиз
Маълумки, доимий қайта ишлаш самарадорликни пасайтиради ва тушкунлик ҳолатларининг ривожланишига сабаб бўлади. Агар ишингиз бутун вақтингизни эгаллаб олганини сезсангиз, кечки соат ўндан кейин ҳам телефонда банд бўлсангиз, барча сафарларда компютерни олиб юрсангиз, романтик тушлик вақтида шефингизга смс хабар юборсангиз, ушбу жадалликни бироз пасайтиринг ва ҳеч бўлмаса минимал чегара белгиланг: бу каби фидокорлик фойда келтирмайди ва фақат соғлиққа зарар етказади.
➡️Давоми: https://nemolchi.uz/uz/oldan-tojishni-anglatuvchi-10-belgi/

Ўн минг дона ғишт...
Бухорода аёллар учун «Ойдин Нур» инқироз маркази 1999 йилда Мавлида Солихова томонидан очилган. ЕХҲТ маркази томонидан хотин-қизларга мавзусидаги семинарларидан кейин «Мен бошқалар кўрмайдиган, шуғулланмайдиган нарсаларни ўзгартира оламан», деб ўйлади М.Салихова. Ва ҳеч иккиланмасдан қийин вазиятда бўлган аёлларга ёрдам бериш учун Бухоро университети психология ва педагогика кафедраси мудири лавозимидан кетди.
2006 йилга келиб шаҳар ва вилоят бўйича Ойдин Нур ҳақида эшитмаган қолмади. Аммо уч хонали квартирада жойлашган марказда барча муаммоларни ҳал қилиш бироз имконсиз эди. Масалан, болалари билан кўчага ҳайдалган аёлга ўзини тиклаб олиши учун вақтинча бошпана, овқат ва психолог билан узоқ муддатли ишлаш керак.
«Энг муаммоли масалалар – уй-жой билан боғлиқ. Кўпинча аёл борадиган жойи йўқлиги учун ҳам зўравонликка чидаб ўтиради», ― дейди Мавлида опа.
Опа анчадан бери ижтимоий марказ қуриш орзусида, унда шелтерда аввал яшаб кетган ва айни пайтда истиқомат қилувчилар йога, фитнес, рақс билан бепул шуғулланишлари, болалар ва катталар учун турли тўгараклар ташкил этилиши, ўқув курслари ўтказилиши мумкин. Бу зўравонликдан омон қолганларни реабилитация қилишда ва айниқса уларнинг мустақил ҳаётини таъминлашда муҳимдир. Ахир марказ зўравонликка учраган аёлларни абадий ўзида сақлаб қолмайди.
Қурилиш учун ер бор. Мавлида опа бинони бепул кўтариб берадиган ишчиларни ҳам топди. Уч йилдан бери Бухоро ҳокимлигига қурилишда ёрдам беришни сўраб қатнашдан чарчамайди. 2020 йил июнь ойида ҳокимият томонидан 10 минг дона ғишт берилди. Ғиштлар марказнинг ҳовлисида уюлиб, болалар майдончасининг бир қисмини эгалламоқда. Дарҳақиқат, қурилиш учун пойдеворни мустаҳкамлаш, арматура, цемент ва пардозлаш материаллари сотиб олиш керак. Бу эса марказ учун жуда катта маблағ – тахминан 500 миллион сўм.
👉2020 йилда кўплаб вазирлик ва идоралар ходимларнинг бир кунлик маошларини турли хайрия жамғармаларига миллионлаб, миллиардлаб пул маблағлари ўтказдилар.
👉2020 йилда ҳокимлар ва вазир ўринбосарлари бюджет маблағларидан ўзларига қимматбаҳо машиналар сотиб олишди.
❗️2020 йилда Бухоро вилоят “Ойдин нур” оилани ижтимоий ҳимоялаш маркази давлатдан 10 минг дона ғишт олди…
➡️Давоми: https://nemolchi.uz/uz/n-ming-dona-isht/

Ассаламу алайкум. Менинг исмим Нигора. Немолчи.уз лойиҳасида кўнгиллиман.
Лойиҳага 1,5 йил олдин қўшилдим. Шунда унинг асосчиси Ирина Матвиенко Немолчи лойиҳасининг ўзбекча саҳифасини ҳам юритиш ва унга кўнгиллилар кераклиги ҳақида эълон берганди. Аноним ҳикояларни таржима қилар эканман, зўравонлик масаласи нақадар долзарблигини англадим.
Бугун Немолчи.уз лойиҳасининг ўзбек тилидаги "Сукут саклама" саҳифаси, шунингдек nemolchi.uz сайтининг ўзбек версиясини юритаман. Мақолалар, фойдали маълумотларни таржима қиламан, шарҳларда жавоб бераман. Баъзан радикал инсонларга бир нимани тушунтириш қийин. Улар лойиҳамизни душманларнинг иши деб қабул қилишади. Ваҳоланки уни ўзларига ўхшаган ҳамюртлари ўз ташаббуси билан бошлаб юритишмоқда. Бундай инсонлар хотин-қизларга бўлган муносабатларини ўзгартирмоқчи эмас. Ва энг алам қиладигани, кўп ҳолларда аёллар биринчи бўлиб аёлларга тош отади. Лойиҳамизни қўллаб-қувватловчи эркаклар борлиги эса бизни қувонтиради.
Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа сифатида саҳифаларимизда доимо ҳам ижобий ҳикоя ёки маълумотларни чоп этавермаймиз. Лекин биз ҳаётда зўравонликка учрамасак, бу муаммонинг йўқлигини англатмайди. Сиз-у бизнинг кўмагимизга муҳтож аҳоли қатлами мавжуд. Қўлингиздан қўллаб-қувватлаш келмас экан, ҳеч бўлмаса уларнинг дардига "бўлмаган гап, ҳаммаси тўқима" дея яраларига туз сепманг, бошидан кечирганларини қадрсизлантирманг. Сукут сақламайлик. Зўравонлик, таъқиблар, руҳий, молиявий зўравонлик ҳақида баралла гапириш лозим. Балки шунда зўравонликка барҳам берармиз.
Бугун сукут сақлаш вақти эмас.
Янги - 2021 йилда саҳифамиз ўқувчилари ҳолис бўлишини, аёллар эса бир-бирларини қўллаб-қувватлашларини хоҳлайман. Аёллар зўравонлик муҳитида кета олиш учун ўзларида куч топишини истайман. Зўравонлик деган бало буткул ҳаётимиздан даф бўлиши истайман, лекин бу ушалмас орзу эканлигини тушунган ҳолда зўравонликка учраганлар бу йилда ҳотиржамликка етишлари, бахтли бўлишларини тилайман. Хотин-қизлар, болалар, қариялар, эркаклар ҳеч қачон зўравонликка учрамасин. Ҳар бирингизни қучиб қоламан, ҳурматли обуначилар!