Ўзбекистонлик эркак ўзини аёл деб таништириб, вояга етмаган қиздан алдов йўли билан интим суратларини олди
Маълум қилинишича, Москва вилоятида Олтойлик 14 ёшли қизнинг интим суратларини тарқатишда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
Москва вилоятида бир неча йилдан бериш ишлаб келаётган эркак “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида қизнинг шахсий суратларини алдов йўли билан олиш учун аёл номи билан сохта профиль яратди.
Суратларни олгач, уларни ўз саҳифасида ҳамма учун очиқ тарзда жойлаштирди. Қизнинг онаси воқеадан хабар топгач, полицияга мурожаат қилган.
Айбланувчи Балашихада ҳибсга олинди ва ўз айбига иқрор бўлди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
#СукутСақлама #Болалар #қонунлар

Боғлиқлик қаерда: аёлларга нисбатан зўравонлик болаларга нисбатан зўравонликка қандай таъсир қилади?
Кўпинча аёлларни ҳимоя қилиш ҳақида гапирилганда, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақида ҳам гап кетади. Бизнинг лойиҳамиз ҳар доим бу икки тоифани ажратиш кераклигига эътибор қаратади, чунки реабилитация жараёни, қонунчилик базаси ва энг муҳими, бу икки турдаги камситишларни молиялаштириш манбалари ҳар хил бўлиши керак. Аммо аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг сабаблари ва оқибатлари ўртасидаги боғлиқликни инкор этиш қийин. Биз бу алоқа қаерда эканлигини тушунишга ҳаракат қилдик ва бу доирани бузиш учун зўравонлик қурбони бўлган болаларни қандай ҳимоя қилишимиз мумкинлигини таҳлил қилдик.
Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ўртасидаги боғлиқлик.
Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик кўплаб ўхшаш сабаблар ва хавф омилларига эга. Инсон ҳуқуқларининг заиф ҳимояси ва ижтимоий нормалар, жумладан, гендер тенгсизлиги зўравонликка меъёрдай қарашимизга сабаб бўлади.
Ижтимоий норма.
Зўравонлик даражасига таъсир этувчи омиллардан бири ижтимоий нормалардир. Улар жамиятга мос келувчи хатти-ҳаракатни белгилайди. Ўз навбатида, бу қоидалар эркаклар ва аёллар учун фарқлидир. Аёллардан итоаткор, эркаклар эса доминант, қатъиятли ва кучли бўлиши кутилади.
Болалигидан ўғил ва қизлар тарбиясига ёндошув ўзгача. Ўғил болаларга йиғлаш ёки "қиз болага ўхшаб" нимадир қилиш тақиқланади; қизларга эса кўпинча уй вазифалари юкланади ва улар эрта ёшдан турмушга тайёрланади. Гендер социализацияси токсик эркакликнинг намоён бўлишининг сабабидир. Бу тажовузкор, доминант хатти-ҳаракатлар ва зўравонлик кўринишида, шу жумладан болаларга нисбатан намоён бўлиши мумкин.
Гендер нотенглик ва зўравонлик.
Гендер нотенглик ҳам зўравонликка сабаб бўлади. Ўғил болаларнинг ривожланиши ва келажакда касб-ҳунар эгаллаши устувор йўналиш бўлса, қизларда ҳақ тўланмайдиган уй меҳнати учун зарур бўлган сифатлар рағбатлантирилади. Аксарият аёллар, ҳатто уйдан ташқарида ишлашса ҳам, барча ҳақ тўланмайдиган уй ишларини бажарадилар. Улар болалар, кекса ёки ногирон қариндошларга қарашади.
Бундан ташқари, қизларга ҳар доим ҳам касб ва таълимни устувор вазифа сифатида танлашга рухсат берилмайди. Улар уй ишларига вақт сарфлашга мажбур бўлишади, бу эса ўрганиш ва ривожланиш учун камроқ вақт қолдиради. Баъзи ота-оналар ўғилларининг тарбиясига қизларидан кўра кўпроқ аҳамият беришади. Улар қизнинг университетга киришига рухсат бермасликлари ёки чет элга ўқишга рухсат бермасликлари мумкин.
Таълим ва касбнинг йўқлиги аёлларни заифлаштиради. Афсуски, партнёри томонидан зўравонликка учраган аёллар иқтисодий қарамлик туфайли кетишдан қўрқишади. Гендер тенгсизлиги аёлларнинг зўравонлик ҳақидаги тасаввурига ҳам таъсир қилади.
MICS 2022 статистикасига кўра, 15 ёшдан 49 ёшгача бўлган хотин-қизларнинг 38 % зўравонликни меъёр деб билишади.
Болаларга нисбатан зўравонлик ва яқин партнёр зўравонлиги ўртасидаги боғлиқлик.
Юқори, ўрта ва паст даромадли мамлакатларда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, яқин партнёрлар томонидан зўравонлик содир бўлган оилалардаги болалар ота-оналарнинг шафқатсиз муносабатига кўпроқ учрайди. Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолати зўравонлик содир этган эркаклар томонидан ҳам, ўзлари қурбон бўлган аёллар томонидан ҳам қўлланилади.
Болалар кўпинча низонинг фаол иштирокчиларига айланади. Яъни, улар ота-оналари ўртасида туришга, ака-ука ёки опа-сингилни ҳимоя қилишга, ўзларига эътибор қаратишга ҳаракат қилишади, ёрдам чақирадилар ва ҳатто ички ишлар органларига қўнғироқ қилишади. Шундай қилиб, улар катталар роли ва масъулиятини ўз зиммаларига оладилар.
Зўравонликка гувоҳ бўлган болалар ўзларини уйда хавфсиз ҳис қилишмайди. ACE Study (Adverse Childhood Experiences) аниқлашича, зўравонликка гувоҳ бўлган болалар вояга етганда сурункали стресс туфайли ҳатто умрининг қисқариши каби ҳалокатли оқибатларга дуч келишлари мумкин.
#СукутСақлама #Болалар

Боғлиқлик қаерда: қонунчиликда болаларга нисбатан зўравонлик қандай кўриб чиқилади?
Болалар ва аёлларга нисбатан зўравонлик ўртасидаги боғлиқлик, уларнинг сабаблари ҳақида аввалги постларимизда ёзган эдик. Гендер тенгсизлиги ва зарарли ижтимоий меъёрлар болалар ва аёлларнинг ҳимоясизлигига асос бўлиши мумкин. Бундай камситиш ва зўравонлик турларининг ўзаро таъсирини, шунингдек, қонунчилигимизда қандай ҳимоя воситалари мавжудлигини кўриб чиқиш муҳим.
Аёлларга нисбатан зўравонлик болаларга қандай таъсир қилади.
Уйда зўравонликка учраган болалар кўпинча жисмоний ва руҳий муаммоларни бошидан кечиради. Зўравонлик болаларнинг ҳиссий ҳолати, ўқишни ўзлаштириши ва хатти-ҳаракатларига таъсир қилади. Бундан ташқари, болалар ривожланишига бевосита салбий таъсир кўрсатади.
Ҳомиладорлик пайтида қариндошлари ёки партнёрининг аёлга нисбатан зўравонликлари чақалоқнинг асаб тизими ва миясига таъсир қилиши мумкин.
UNDP, UNFPA, UN Women ва UNV (2013) томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, зўравонлик гувоҳи бўлган қизлар келажакда интим партнёр зўравонлиги қурбонига айланишлари мумкин. Қолаверса, болалигида оиладаги зўравонликка гувоҳ бўлган эркаклар оиладаги зўравонликка кўпроқ мойил бўлади.
Бундан ташқари, болаларда жисмоний ва ҳиссий бузилишлар пайдо бўлиши эҳтимоли кўпроқ. Буларга руҳий тушкунлик, травмадан кейинги стресс бузилиши, ўзига паст баҳо бериш, кайфиятнинг кескин ўзгариши ва юқори даражадаги тажовузкорлик киради. Болалар, шунингдек, қоидаларни бузиш ва тенгдошлари билан низога киришишга мойилдирлар. Улар ўз жонига қасд қилишга уринишлари ёки стрессни енгиш учун психотроп моддалар ва спиртли ичимликлар истеъмол қилишлари мумкин.
Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик қонунчиликда қандай кўриб чиқилади?
Ҳамма мамлакатлар ҳам оиладаги зўравонлик муаммосини кўриб чиқишга комплекс ёндошмайди. Оиладаги зўравонликка гувоҳ бўлган болалар кўпинча зўравонлик қурбонлари доирасига киради. Боланинг оилада катталар ўртасидаги зўравонликни кузатиши психологик ёки ҳиссий зўравонликнинг бир кўринишидир. Афсуски, амалда бу омил эътибордан четда қолмоқда. Бу, шунингдек, қонунда болаларга нисбатан психологик (хиссий) зўравонлик тушунчаси белгиланмагани билан боғлиқ.
“Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси 2024 йилнинг май ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди, ҳозир Олий Мажлис Сенати томонидан кўриб чиқилмоқда. У Ўзбекистонда болаларни ҳимоя қилишнинг янги тизими учун асос бўлиши керак.
Масалан, "Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг 5-моддасига кўра: Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларини содир этиш тақиқланади ҳамда қонунга биноан таъқиб қилинади.
Давлат болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида тегишли ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирларни кўради, шу жумладан бола ва унинг оиласини қўллаб-қувватлаш, болаларга нисбатан ва улар ўртасида зўравонликни аниқлаш ҳамда олдини олиш учун зарур бўлган самарали механизмларни яратади".
Агар Ўзбекистонда болаларни зўравонликнинг барча турларидан ҳимоя қилувчи қонунчиликка тузатишлар киритилса, болаларга нисбатан психологик зўравонликнинг халқаро стандартларга жавоб берадиган тўлиқ таърифи ўрнатилади. Бу нафақат аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ўртасидаги боғлиқлик тушунчасини очиб бериш, балки болаларни оиладаги зўравонлик, жумладан, зўравонлик гувоҳи бўлганда ҳам ҳар томонлама ҳимоя қилишга ёрдам беради.
#СукутСақлама #Қонунлар #Болалар

Ҳар йили халқаро ташкилотлар зўравонликнинг тарқалиши, унга бўлган муносабат ва қаршилик кўрсатиш вариантлари ҳақида умумий маълумот бериши керак бўлган кенг кўламли тадқиқотлар ўтказади.
Лойиҳамиз сиз учун халқаро ташкилотлар ҳисоботлари асосида болаларга нисбатан зўравонлик ва қизларга нисбатан гендер зўравонлик ҳолатларини акс эттирувчи маълумотларни тайёрлади.
Ушбу тадқиқотлар билан бу ерда ва бу ерда танишишингиз мумкин.
Батафсил карточкаларда.
#СукутСақлама #Болалар #Қонунлар

Кибербуллинг аёллар ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. Улар кўпинча партнерлари ёки собиқ партнерлари ва анонимларнинг қурбони бўлади. Улар ҳақорат, таҳдидлар, жумладан, қотиллик ёки зўрлаш, уларнинг розилигисиз фотосуратлари ва видеоларини тарқатиш ёки ижтимоий тармоқларни бузилишига учраши мумкин.
Харассмент ҳам кибержиноятнинг кенг тарқалган туридир. Шунингдек ўсмир қизлар тенгдошлари томонидан кибербулингга учраши ёки жинсий эксплуатацияга учраши мумкин.
Коронавирус пандемияси ҳам кибербулинг муаммосига яхшигина таъсир ўтказди.
Давоми карточкаларда
#СукутСақлама #Қонунлар #Болалар #киберзўравонлик

Катталар болаларга нисбатан нафақат таҳдид ва жисмоний куч билан, балки яширин тактикалар билан ҳам зўравонлик қилишлари мумкин. Улар бола билан яқин муносабатлар ўрнатишдан, ишончни мустаҳкамлашдан бошлашлари мумкин, кейин эса зўравон ҳаракатларга ўтиб, буни норма сифатида кўрсатишлари мумкин. Бу жараён груминг деб аталади.
Батафсил карточкаларда
#СукутСақлама #Болалар #киберзўравонлик
Батафсил карточкаларда
#СукутСақлама #Болалар #киберзўравонлик
Груминг жараёни
Гарчи груминг турли вазиятларда юзага келиши мумкин бўлса-да, умумий белгилари ўхшаш. Бу одатда бола билан алоқа ўрнатиш, унинг ишончини қозониш учун совғалар, мақтовлар ва эътибор имо-ишораларидан фойдаланиш билан бошланади. Аста-секин, катталар бола билан алоқасини мустаҳкамлай бошлайди, унинг ўзига хослигини таъкидлайди, ўз сирлари ва муаммолари билан ўртоқлашади. Буларнинг барчаси янада яқинроқ муносабатлар учун розилик олиш мақсади билан мустаҳкам алоқа ва ишончни ўрнатишга қаратилган.
Ушбу босқичда ота-оналар ҳатто грумер ва уларнинг боласи ўртасидаги мулоқотдан хабардор бўлишлари мумкин, аммо бунга нормал қарашади. “Репетитор ўғлимни Олимпиадага тайёрлаш учун кўпроқ машқ қилмоқчи”, “Мураббий фарзандимнинг иқтидорини юзага чиқариш учун кўпроқ индивидуал машғулотлар керак, деб ҳисоблайди”.
Давоми карточкаларда
#СукутСақлама #киберзўравонлик #Болалар

Груминг пайдо бўлганига анча бўлиб қолди, лекин одамлар бу ҳақда яқинда гапира бошладилар. Шунинг учун ота-оналар, ўқитувчилар ва ҳатто ҳуқуқ-тартибот идоралари учун ҳам аниқлаш жуда қийин.
⠀
Келинг, обуначимиздан келган ҳикоядан фойдаланиб, оила, мактаб ва давлат даражасида груминг ҳолатларида нима қилиш мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қиламиз:
“Менинг қизим 11 ёшда, у Телеграмда битта ўйинга бағишланган чатда ўтирибди. Унинг телефонида ота-она назорати ўрнатилган ва мен вақти-вақти билан бу чатларга қарайман. У ерда энг ёмони бу сўкинишдир. Биз қизим билан бу мавзуда бир неча бор гаплашдик, у бу яхши эмаслигини тушунади, ўзи ҳам бундай хабарларни ёзмайди. Яқинда қизим олдимга келди, юзида ранги йўқ эди. Унинг сўзларига кўра, чатда у бошқа шаҳарлик "қиз" билан танишган, улар ўйин ҳақида суҳбатлашишган, мактабни муҳокама қилишган, ўйинлар ҳақидаги барча сайтларга ҳаволаларини юборган. Кейин қизидан йигитинг борми, қаерда яшайсан каби саволлар берибди, қизим унга жавоб бермай қўйганини айтди. Бу "қиз" ўзи ҳақида деярли ҳеч нарса айтмади. Кейин эса бир ҳаволани ташлади, қизим уни босди ва порно сайтга ўтди. Қизим қўрқиб кетди, ҳамма нарсани ўчириб ташлади, бу қизни блоклади. Биз қизим билан гаплашдик, мен уни хафа қилмадим, у бўлган воқеани мен билан бўлишгани учун уни мақтадим. Аммо ўйлашимча, у билан ёши катта одам суҳбатлашган ва мен бу ҳақида ўйласам асабим бузилиб кетяпти, бундай одам устидан ички ишларга ариза билан мурожаат қилолмайсан, нима қилиш кераклигига ҳайронман».
⠀
Катта эҳтимол билан обуначимизнинг қизи билан грумер мулоқот қилган. Бундай одамлар ишончга кириш учун ўзини суҳбатдошининг тенгдоши қилиб кўрсатиши мумкин.