Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Дилфуза Куролова — инсон ҳуқуқлари бўйича юрист ва WEF ёшлар ташаббуси Global Shapers Tashkent Hub асосчиси. Ўзбекистон илғор аёллари рўйхатига киради.

2020-2021 йилларда Global Shapers Community ҳамжамиятининг COVID-19 Глобал Бошқарув Қўмитасининг 11 аъзосидан бири эди.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда фаол.

Oxus Society for Central Asia (АҚШ) ва Experty махсус лойиҳасида эксперт.

2021-2022 йилларда Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонасида сиёсий ва иқтисодий масалалар бўйича ассистент бўлиб ишлаган.

2019 йилдан бошлаб ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон аҳолисига бепул юридик маслаҳатлар бериб келмоқда.

2016 йилдан Жаҳон банкининг ижтимоий ривожланиш бўйича консультанти, шунингдек, Халқаро ҳуқуқшунослар комиссиясининг юридик маслаҳатчиси.

#СукутСақлама #Аёллар #womenempowerment
Меҳнат ҳуқуқларингиз ҳақида нималарни билишингиз керак? — интерфаол маъруза-мунозара давомида иш фаолиятингизда хавфсизликни таъминлаш ҳақида барчасини билиб оламиз.

Тадбирнинг маърузачилари амалиётчи юрист Мадина Очилова ва бухгалтер Виктория Рудановская.

Тадбирда GIZ портфель менежери Ольга Кириченко ҳам иштирок этади. У GIZ лойиҳаларида гендер стратегияси ҳақида гапиради.

Дастур:
⁃ Қизлардан қисқача тақдимот: иш тажрибамиз давомидаги меҳнат ҳуқуқлари билан боғлиқ масалалар ҳақида гаплашамиз.
⁃ Юристдан маъруза, сўнгра савол-жавоблар сессияси.
⁃ Бухгалтердан амалиётдаги маслаҳатлар: ҳужжатлардан самарали фойдаланиш, шартномаларни оптималлаштириш, ҳисоб-фактураларни расмийлаштириш, қулай бўлган банк ечимларини танлаш ва бошқа кўп нарсаларни ўрганамиз.
⁃ Очиқ суҳбат ва тажрибани муҳокама қилиш.

Маърузадан сўнг биз барча фойдали маслаҳатлар ва тавсияларни тўплаймиз ва уларни рус ҳамда ўзбек тилларидаги постларда эълон қиламиз.

Меҳнат ҳуқуқлари бўйича билим ва кўникмаларимизни кенгайтирайлик!

Тадбир ўтказилиш жойи: moc hub, Буюк Тўрон кўчаси, 77
Тадбир вақти: 11 ноябр, 15:00

Тадбирга олдиндан рўйхатдан ўтилган ҳолда кириш бепул.
18+
The Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH кўмагида


#СукутСақлама
Математика ўқитувчиси ўз ўқувчисига тегажоғлик қилди

Nemolchi.uz таҳририятига 2006 й.т. қизнинг отаси мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, 2022 йил апрель ойидан бошлаб қизи Каттақўрғон шаҳридаги 5-мактаб ўқитувчиси билан қўшимча математика дарсларига қатнай бошлаган. 1987 йилда туғилган ўқитувчи баъзан қўшимча дарслардан сўнг қизни уйига машинасида келтириб қўйган ва шубҳа уйғотмаслик учун қизнинг отасига у яқин атрофда яшашини ва уни уйгача келтириб қўйиши мумкинлигини айтган.

Қизнинг сўзларига кўра, устози бир марта дарс пайтида унинг қўлига тегиб кетган, лекин бошқа ўқувчилардан уялиб, қиз индамаган ва шунчаки қўлини тортиб олади. 2023 йил 5 май куни ўқитувчиси унга унинг маҳалласидан ўтаётгани ва мактабга олиб бориши мумкинлигини ёзган. Қиз катта йўлга чиқди, машинага чиқди, лекин эркак йўлда йўналишни ўзгартирди ва у қаерга кетаётганларини сўраганида, ҳужжатларни уйда унутиб қўйганлигини, улар шундоқ ҳужжатларни олиб, тўғри мактабга боришларини айтди. Уйининг ҳовлисига киришлари билан ўқитувчи дарвозани ёпди ва қизга машинадан тушишни буюрди. Қиз рад этди, шунда уни мажбуран машинадан судраб олиб, қўлида уйга олиб кирди. "Қўрқма, шунчаки гаплашамиз", дейди. Улар тахминан 20 дақиқа суҳбатлашишди ва эркак қизга тегажоғлик қила бошлайди ва уни севишини айтади. Қизнинг қаршилигига қарамай, уни ечинтириб, жинсий эҳтиёжларини қондирди. Кейин бу ҳақида ҳеч кимга айтмасликни талаб қилди ва қизга уйланишни ваъда қилди. У қизни видеога олиб, унинг шахсий суратлари ва видеоларини тарқатиш билан таҳдид қилган.
Ўша куни қиз ота-онасига бўлган воқеани айтишдан қўрқди ва тушкунликка тушди. Аммо вақт ўтиши билан онаси ундаги ўзгаришини пайқаб, қиздан нималар бўлаётганини суриштиради. Қиз барчасини айтиб беради. 18 август куни улар прокуратурага ариза беришди. 29 август куни экспертизага йўлланма олишди. Қизнинг отаси Россия Федерациясида меҳнат муҳожири сифатида ишлаб юрган, воқеадан хабар топгач, у дарҳол қайтиб келган. Аммо Россия Федерациясида бўлганида зўравон унга хабар ёзиб, қизи ва ўзини шарманда қилмаслик, яхши шартларда келишувга эришишни сўраган. Кейин ўз жонига қасд қилиш билан таҳдид қила бошлади. Зўравон ўқитувчи қизга уйланишни айтади, овозли хабарлар юборган. Аммо қизнинг отаси бунга қарши эди, чунки эркак илгари икки марта уйланган ва иккала марта ҳам ажрашган ва собиқ хотинларини хиёнатда айблаган.

10 октябрь куни қизнинг отаси қизи билан содир бўлган воқеа юзасидан тергов жараёни қандай кетаётганини билиш учун ички ишлар бўлимига мурожаат қилади ва адвокат ёлламоқчи эканлигини айтганидан кейингина унга жиноий иш қўзғатишдан ёзма равишда рад жавоби берилади. Гарчи рад этиш ҳақида қарор 27 сентябрь куни имзоланган бўлса-да, терговчи бу ҳақда жабрланувчини хабардор қилишни зарур деб ҳисобламаган. Унга экспертиза хулосаси ҳам тақдим этилмаган.

Бундан ташқари, ўша куни ўқитувчи олган фотосуратлар қизнинг синфдоши бўлиб чиққан жияни томонидан тарқатилган. Аммо бу унга етарли бўлмагандек 3 октябрь куни унинг ўзи фотосуратларини Инстаграм ижтимоий тармоғида тарқатди. Бу факт бўйича 2023 йил 5 октябрь куни қизнинг отаси таништирилган баённома тузилиб, бироқ унинг нусхаси қизнинг отасига тақдим этилмаган. Қизнинг фотосуратларини тарқатгани учун ўқитувчига қандай жазо тайинлангани ҳам номаълум.

Бу орада зўравон психологик-неврологик диспансерга ётиб олиб, ноқонуний хатти-ҳаракатларини давом эттирмоқда. Бу сафар у ўз уйида олган қизнинг суратларини синфдошларига юборди. Ота бу ҳақда терговчиларга хабар берган, бироқ уни иш материаллари билан таништиришмади.

Самарқанд вилояти прокуратурасидан ушбу ҳолатни батафсил ўрганишни талаб қиламиз. Нега қизнинг отаси иш материаллари билан бунчалик кеч таништирилди ва унга ўзи имзолаган баённомаларнинг нусхалари берилмади? Қиз мактабга боришдан қўрқади, лекин унга ҳалигача ҳимоя ордери берилмади. Зўравон эса гўёки "жинни"дай қизларнинг тақдирларига рахна солишда давом этадими?!

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Кун фотоси:

Бугун Тошкентга йирик тадбир доирасида ташриф буюраётган президентларни таркибига хотин-қизлар ҳам кирувчи фаҳрий қоровул кутиб олмоқда.

#СукутСақлама #Аёллар
Мўътабар Хушвақтова - журналист, экофаол, экоблогер, ҳужжатли фильмлар муаллифи. Шунингдек "Яшил уйим" компанияси ва "Бахт улаш" ҳайрия жамғармаси асосчиси, «Qizlar» фаол аёллар гуруҳи аъзоси.

У экологияга оид мавзуларни кўтарадиган ижтимоий тармоқлардаги видеолари туфайли машҳур бўлди. Мўътабар ўзбек тилида экология ва оқилона истеъмол масалаларини ёритади.

#СукутСақлама #Аёллар #womenempowerment
Вояга етмаган қизнинг номусига теккан собиқ Миллий Гвардия ходими апелляция шикоятини берди

Аввалроқ суд собиқ Миллий Гвардия ходимини 13 ёшли қизни зўраганликда айбдор топиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангани ҳақида ёзган эдик.

2023 йил 8 ноябрь куни жиноятчи биринчи инстанция судининг ҳукмини қайта кўриб чиқиш учун юқори апелляция инстанциясига шикоят билан мурожаат қилгани маълум бўлди.

Ишнинг боришини кузатиб борамиз ва натижаларини албатта маълум қиламиз. Айни пайтда биз фақат адолат қарор топишига умид қилишимиз ва зўравонликни бошидан кечирган қизнинг оиласига куч ва сабр-тоқат тилашимиз мумкин.

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #Болалар
Қашқадарё вилоятида бемор қизга тегажоғлик қилган шифокор 5 суткага маъмурий қамоқ жазоси ва 247,5 минг сўм жаримага тортилди.

Uznews хабарига кўра, бемор шифокор кўригига келган, шифокор унга бир муддат у билан интим алоқада бўлишни таклиф қилган ва эвазига ойига бир миллион таклиф қилган.

Аёл ички ишлар органларига мурожаат қилган. Шифокор ҳибсга олиниб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (“Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш”) қўлланиб, 247,5 минг сўм жарима, шунингдек, 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, жинсий зўравонлик учун жавобгарлик жорий йилнинг апрель ойида, Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар қабул қилингандан кейингина жорий қилинган эди. Бунгача қонунчилигимизда бундай жиноят таснифланмаган эди.

Бундай хатти-ҳаракатларга тоқат қилмай, ички ишлар органларига мурожаат қилиб, бундай эркакларни жазолайдиган хотин-қизлар кўпайиб бораётганидан хурсандмиз.

Шунингдек, давлат томонидан фуқароларга тазъйиқларга йўл қўйилмаслик, жинсий характердаги ҳар қандай хатти-ҳаракатларга онгли ва ихтиёрий розилик бериш масалаларини тушунтириш бўйича ахборот кампанияларини ўтказиш муҳимлигини эслатмоқчимиз.

#Аёллар #СукутСақлама #тегажоғлик
Forwarded from Alimoff
Манетта яхши премьера бўларкан

Дунё бўйлаб ўзбек ёшларини халққа танитиш ва уларнинг тажрибалари билан бўлишишда давом этиб келаётган O'zbekistonlik.Students лойиҳасининг 2 эпизоди премьераси, бугун соат 18.00 да Мy5 телеканалида ва Uzbekistan's Club YouTube каналида бўларкан.

Бу сафарги қаҳрамонлар туманли Албион, Буюк Британияда ўқиётган икки ҳамюртларимиз: тошкентлик укамиз Ғайрат Юсупов ва фарғоналик синглимиз Юлдузхон Ғаниева бўпти. Премьера дам олиш кунларига қўйилгани ҳам зўр вариант бўпти. Иссиққина кофени дамлаб олиб, оёғни алмаштириб кўрворадиган ери.

Uzbekistan's Club'га Ucell мобил оператори ва Турин политехника университети ҳамкор экан. Бундан ташқари, команда, лойиҳани поддержка қилиб келаётган Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига од души миннатдорчилик билдириб қоляпти. Uzbekistan's Club жамоасини хорижий сафарларга "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси обориб-опкеляптийкан.

Премьерани ўтказвориш йўқ, бемотивация дўстларга ҳам илининглар.

@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Uzbekistan's Club журнали таҳририяти талқинига кўра энг илғор ўзбекистонликлар Топ-20 рўйхатига кирган ватандошларимиз билан таништиришда давом этамиз.

Ирина Матвиенко - журналист, фаол, блогер ва Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси. Шунингдек, Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашаётган ҳуқуқ фаоли.

2019 йилда у 14 нафар ҳуқуқ ҳимоячиси орасидан Европарламент ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Венеция мактабининг қўшма тадбирида иштирок этиш учун танланган.

«Future Leaders Invitation Program» 2022 йил лауреати.

2020 йил 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан “Ҳуқуқий тарғибот аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

#СукутСақлама #Аёллар #womenempowerment
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Бачадон бўйни саратони касаллиги – глобал муаммо ва Ўзбекистон ҳам бундан четда қолмаган. Ушбу касаллик билан курашишда чала-чулпа ҳаракатлар ҳеч қандай натижа бермайди.

Бугун – Бачадон бўйни саратонига қарши ҳаракатлар кунида Ўзбекистоннинг ушбу касаллик профилактикаси ва унга қарши курашиш бўйича интилишларини яна бир бор таъкидлашни истардим. БМТ Глобал қўшма дастури ёрдамида биз юртимиздаги ҳар бир аёлнинг саломатлигини асраш учун жиддий ҳаракат қилишимиз лозим. Ташхис қўйиш, даволаш ва паллиатив ёрдам кўрсатишга қодир барқарор соғлиқни сақлаш тизимини яратишимиз керак.

Ижтимоий соҳага масъул жамоамиз билан янги миллий дастурни яратиш устида иш олиб бормоқдамиз. Ниҳоят, юртимизнинг ҳар бир бурчагидаги аёлларга ташхис қўйиш ва даволаш учун барча шароитлар яратилади.

Мен бу дарднинг олдини олиш, ўз вақтида даволаш учун барчани ушбу касаллик ҳақида ўз билимларини оширишга чақираман.

Сайъ-ҳаракатларимиз халқаро ҳамкорларимизнинг беқиёс мададидан куч олмоқда. Биргаликда биз бу балони енгамиз!
Тошкентда ўқитувчининг ўқувчи қизга нисбатан тегажоғлигини ички ишлар органлари майда безорилик деб баҳоладими?

Nemolchi.uz таҳририятига вояга етмаган қизнинг онаси мурожаат қилди:

“Қизим (15 ёш) 9-синф ўқувчиси, спорт билан шуғулланади, репетиторларга қатнайди, бундан 3-4 йил аввал мактабда ташкил этилган бошланғич ҳарбий тайёргарлик тўгарагида ҳам қатнашган. 2023 йилнинг 11 ноябрь куни қизимдан билишимча, ҳарбий тайёргарлик ўқитувчиси қизимнинг қорни оғриётганидан ва тез тиббий ёрдам пункти ёпилгани учун унга дори сўраб мурожаат қилганидан фойдаланиб, қизимнинг орқасидан туриб қорнини силаган. Бундан ташқари, унинг сочларини ҳидлаб, бошидан ўпиб, қулоғига ширин эканлигини пичирлаган ҳолатлар ҳам бўлган. Қизим завхозга арз қилганда бу ҳолат қайтарилса ёзиб ол, деб айтган.

Бундан хабар топиб, 12 ноябрь куни ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза ёздим, уни қабул қилишди. Бу одам билан учрашув бўлиб ўтди, у бу ҳаракатларни қилганини тасдиқлади, лекин уларни гўёки яхши ният билан қилганини билдирган. Кейин туман ички ишлар ходими менга қўнғироқ қилиб, иш материаллари билан танишишим кераклиги ва суд бўлишини айтди.

Мен иш билан танишарканман, 183-модда (Кичик безорилик) бўйича айблов қўйилгани мени ҳайратда қолдирди. Нима учун айнан шу модда билан иш қўзғатишганини сўрасам, судда қайта квалификация қилинишини сўраймиз, деди ИИБ ходими. Демак эркаклар шунчаки жарима тўлашини билиб, вояга етмаган қизларга тегажоғлик қилиши мумкин экан-да?! У ҳарбий одам, тушунаман, эҳтимол унинг алоқалари ва жамиятдаги мавқеи унга қўйилаётган айбловга таъсир қилар, аммо бу шунчаки қонунсизлик деб ўйлайман. Қизимнинг ўрнида ҳар бирингизнинг қизингиз бўлиши мумкин, лекин ҳамма ҳам бу ҳақда гапирмайди, уят, деб сукут сақлашади".

📌 Сукут сақлама лойиҳаси таҳририяти қизга нисбатан бундай ҳаракатлар содир этилган бўлса, нима учун ички ишлар органлари ишни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан таснифламаганига ҳайрон. Бундай жазосизликнинг даҳшатли оқибатларини кутишимиз керакми? Яқин кунларда маъмурий иш Чилонзор туман судида кўриб чиқилади. Умид қиламизки, судья тафсилотларни ўрганиб чиқади ва керак бўлса, ишни қайта таснифлаш учун қўшимча терговга юборади.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
“ҲИЁНАТДАН ФАҚАТ АЁЛЛАР АЗИЯТ ЧЕКАДИ”
Ўқувчимиз фикрига психолог изоҳ беради

“Келинг, бугун ҳеч нимани яширмасдан, ҳаммасини очиқчасига муҳокама қиламиз. Тўғри, йиллар ўтиб эр-хотин бир-бири учун дўстга айланишади, аммо муҳаббатнинг ўткир ҳиссиётлари йўқолади. Ҳаёт тажрибасидан маълумки, ҳиёнат кўчасига кирган эркаклар буни кўр-кўрона эмас, балки онгли равишда қилишади. У асосий оиласини йўқотмаган ҳолда ҳаётига тоза ҳаво олиб киради, айбларини яшириш мақсадида рафиқаси ва фарзандларига сохта меҳрибонлик кўрсата бошлайди. Бечора аёл бундай муносабатга алданиб юраверади. Ахир у ҳам ҳаётига тоза ҳаво олиб киришга ва ўзгаришлар қилишга ҳақли. Бунга ҳаракат килиб кўрсинчи, унинг учун ҳаётнинг энг даҳшатли воқеалари бошланиши аниқ. Қизларга маслаҳатим, турмушга чиқишга шошилманг. Оила қуришга қадар аввало ўзингизни англаб олишингиз ва қолаверса, йигитларнинг фарқига боришингиз, уларни ажратиб олишингиз зарур. Статистикага қарасак, айнан эрта тузилган никоҳда доимо муаммолар кузатилади. Эркаклар ҳам бу борада тафаккур билан иш тутиши керак. Ҳеч нимани билмайдиган, ҳали болалиги кетмаган қиздан кўра, ақлли, эс-ҳушини йиғиб олган, бироз бўлсада ҳаётий тажрибага эга қизга уйланиш афзалроқ”.

Психолог фикри
- Аввало мен ҳиёнатни оқламоқчи эмасман. Эркак ҳиёнат қила туриб, хотиржам яшайди, деган гапга қўшилмайман. У сизга ташқаридан сезилтирмаслиги мумкин, аммо ичида ғалаён яшайди. Оилада муҳаббатдаги ўткирлик кетишига сабаб эса, ушбу иттифоқда эр-хотиннинг ўз эҳтиёжларини тўла амалга оширолмаганлигидир. Эркак ўзини эркин ҳис қилолмай сиқилса, аёл эътиборсизликдан азият чекади. Шундай вазиятда эркак ҳаётида бошқа аёл пайдо бўлиши мумкин. Натижада оилаларда ҳатто бир муддат хотиржамлик ҳукм суради. Токи сирлар ошкор бўлгунига қадар...
Ўзини анча англаб турмуш қуриш фикрига эса қўшиламан. Ҳар икки жинс вакили эҳтиёжларини яхши англаган, муаммоларини ўзи еча оладиган ёш никоҳ учун энг мукаммал ёш саналади. Бу ёшда одам фикрини айта олади, бекорга ўзини айбламайди, ҳаётий вазиятларни тарозига қўя олади. Табиийки, бундай оилаларда четдан овунч излашга ҳожат қолмайди.

#СукутСақлама
Ўзбекистонда болалар билан ишлаши қатъий ман этилган шахслар реестри тузилади

Бу ҳақида ўз каналида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева хабар берди.

2023 йилнинг апрель ойида президент томонидан имзоланган қонунга асосан вояга етмаганларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахсларнинг болаларга таълим, тарбия бериш, уларни соғломлаштириш, болалар спорти, ижодий ташкилотларда ишлашини тақиқловчи норма киритилди.

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни ҳукуматнинг махсус қарори билан вояга етмаган шахсларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларнинг реестрини юритиш тартиби тасдиқланди.

Эндиликда қасддан одам ўлдириш, вояга етмаган шахснинг номусига тегиш, вояга етмаган шахс тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилиш, фоҳишахоналар ташкил этиш ёки сақлаш, терроризм, шунингдек бошқа турдаги жиноятлар учун илгари ҳукм қилинган шахслар мазкур реестрга киритилади. Реестр махсус ахборот тизими орқали шакллантирилади ва юритилади.

Реестрга киритилган шахсларни ишга қабул қилиш билан боғлиқ жараёнлар ушбу ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида назорат қилиб борилади.

Бундан буён ҳам аёллар ва болаларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш фаолиятнинг устувор йўналиши бўлиб қолиши ҳам алоҳида эътироф этилди.

Реестрнинг ишлаши, ҳисобга олиш ва ишни тақиқлашни амалга ошириш мониторинги учун аниқ алгоритм ҳали эълон қилинмади.

#СукутСақлама #Қонунлар #Болалар
Ўзбекистонлик самбочи қизлар жаҳон чемпионатида тарихда илк бор олтин медални қўлга киритишди

Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада ўзбекистонлик самбочилар 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритди. Аёллар 2 та олтин медаль билан жамоага катта ҳисса қўшишди. Бу ғалаба ўзбекистонлик самбочиларнинг катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги тарихий ютуғидир. Самбочиларимизни ажойиб чиқишлари билан табриклаймиз. Сизнинг истеъдодингиз, саъй-ҳаракатларингиз ва спортга қўшган ҳиссангиз ва маҳаллий самбони янги босқичга кўтарганингиз учун ташаккур!

🥇Гулсевар Ўроқова-50 кг. ва Ибодатхон Агожогонова - 59 кг.

🥉Лутфилла Сайдаматов 58 кг. (жанговар самбо)

Манба: Ўзбекистон МОК
https://olympic.uz

#СукутСақлама
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизга бефарқ бўлмаган бир фуқародан видеорегистраторга бир эркакнинг қизга тегажоғлик қилиш ҳолати акс этган видео келиб тушди.

Видео муаллифи:
"Қўйлиқ 2-массив, эркак қизга тегажоғлик қилган, менинг видеорегистраторимга эркак қочаётган, қизни эса тинчлантираётганлари акс этган ҳолат ёзиб қолинди. Қиз у эркак уни кўкрагидан ушлаганини айтгани эшитилди. Қиз шокда эди. Тўхтамоқчи эдим, лекин қарасам, одамлар унга ёрдам бераётган экан".

Жабрланувчи қиз ва гувоҳларга мурожаат қиламиз, бизга Телеграм-бот орқали алоқага чиқинг:
@nemolchilaw_bot

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳам ҳолатга эътибор беришларини сўраб қоламиз.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Тошкентда кондуктор 9 ёшли қизга ўпишини айтгани учун 5 сутка қамоқ жазосини олди 🤯

Тошкентда 9 ёшли қиз 115-сонли автобусга чиққанида, унинг ёнига кондуктор ўтириб, қўлини ушлаб ўпишни сўраган. Қизча қўрқиб кетгани учун кейинги бекатда тушиб қолади ва бўлган воқеани уйдагиларига айтади. 22 ноябрь куни судда кондуктор айбига иқрор бўлди ва бошқа ундай қилмасликка сўз берди. Судья А.А.Мухитдинов айбланувчига 5 сутка маъмурий жазо етарли деб ҳисоблади.

Мен ақлимга сиғдиролмаяпман. 9 ёшли қиз автобусда кетмоқда. Эҳтимол, мактабдан ёки мактабга йўл олган. Хавфсиз жой бўлиши керак бўлган жамоат транспортида. Катта ёшли эркак қизчанинг ёнига ўтиради (!!!), унинг қўлини олади ва уни ўпишини сўрайди. Бу оддий хатти-ҳаракатлар эмас! Ва буни, масалан, катта ёшли аёлга нисбатан қилинган тегажоғлик билан таққослаб бўлмайди.

Жиноят кодексида вояга етмаганларга нисбатан номақбул ҳатти-ҳаракатлар учун жазони кўзда тутувчи 129-модда бор. Нега терговчилар кондукторни жиноий жавобгарликка тортмасликка қарор қилгани бир масала. Аммо баъзида судьялар моддани қайта квалификация қилишлари ёки ишни қайта терговга юборишларини кўрганман. Агар терговчилар хато қилса, суд бу хатони тузатади, деб ишонардим. Ҳеч бўлмаганда болаларга нисбатан зўравонлик содир бўлган ҳолларда.

Бир йил аввал метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган бошқа бир эркак айнан Жиноят кодексининг 129-моддаси бўйича жазоланганди. Менимча, вояга етмаганларга нисбатан ҳар қандай жинсий тажовуз Жиноят кодекси бўйича жазоланиши керак. Юнусубод тумани прокурори бу ишга эътибор қаратиб, протест чиқаришига умид қиламан. Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш - катталар ва давлатнинг мажбуриятидир.

Ирина Матвиенко

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз #Болалар #Қонунлар
Ўзбек шахматида аёллар ўртасида илк жаҳон чемпиони

12−25 ноябрь кунлари Италиянинг Монтесильвано шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Афруза Ҳамдамова ғолиб бўлди, деб хабар қилди Шахмат федерацияси матбуот хизмати.

Жаҳон чемпионатида Ҳамдамова 10 та раунддан 9 очко жамғариб, барча рақибларини мағлуб этиб. Охирги турдаги натижадан қатъи назар, ўзбекистонлик шахматчи турнир чемпиони бўлади, чунки унга тенглаша оладиган ягона қозоғистонлик шахматчи Ҳамдамовага ютқазиб қўйган. Баллар тенг бўлган тақдирда, рақиблар ўртасидаги тўқнашув натижаси ҳисобга олинади.

Шу пайтга қадар Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Баҳора Абдусатторова ў’з ёш тоифаларида кумуш медални қўлга киритган эди.

#СукутСақлама #womenempowerment
ЎСМИРЛАРДАГИ ҲУСНБУЗАР ВА ГОРМОНЛАР: ҚАНДАЙ АЛОҚАСИ БОР?

Ўсмирлик даврида кўп инсонларда ҳуснбузарлар чиқиб, ёшлик палласига (18-22 ёш) келиб ўтиб кетади. Акне аслида гормонлар ўзгариши ҳамда юз ва тана терисини нотўғри парвариш қилиш оқибатида келиб чиқади. Ушбу сабабларни яхшилаб ўргансангиз, кўзгу олдида қийналиб турган ўсмир қизалоғингизга самарали ёрдам бера оласиз.

Ҳуснбузарни нима келтириб чиқаради?
Акне қора нуқта, оқ йирингли ҳуснбузар, қизил нуқта ва тошмалар кўринишида намоён бўлади. Ўсмирларда ҳуснбузарлар жинсий етилиш билан боғлиқ гормонал ўзгариш туфайли чиқади. Албатта, ирсиятни ҳам унутмаслик керак, ота-онада кузатилган бўлса, фарзандига ҳам ўтади.
Ривожланиш механизми
Гормонлар ёғ безлари ривожланиши учун жавоб беради, жинсий етилиш вақтида безлар ишлаб чиқарган ёғлар пишиб етилганда ҳуснбузар чиқиб келади. Жинсий етилиш вақтида организм эркаклар гормони андрогенларни кўп ишлаб чиқаради, улар эса ёғ безлари ишини фаоллаштиради ва натижада акнеларга сабаб бўлади.

Ўсмирликдаги тестостерон миқдорининг ўзгариб туриши ҳам сабаблардан бири. 70% гача ўсмирлар ҳаётида ҳуснбузарга тўқнаш келади. Аксарият ҳолатларда жинсий балоғат ёши ўтгандан кейин ҳуснбузар билан вазият яхшиланади. Қизиғи, акне муаммосига эркакларга қараганда аёллар кўпроқ дуч келишади: 75-85% аёллар ва 40% эркаклар. Дерматологик тадқиқотларга кўра, аёллар менопауза даврида ва ҳайз вақтида ҳам акне билан курашишига тўғри келади.

Ўсмирларнинг ҳуснбузар турлари
Ўсмирлардаги акне “acne vulgaris” дея номланади. Одатда тошмалар юз, бўйин, елка, кўкрак қисмида бўлади. Юқорида айтганимиздай, ёғ ишлаб чиқарувчи гормонлар фаоллашуви натижасида тери тешиклари тиқилиб қолади ва ўлган ҳужайраларга тўлади. Терида бўладиган бактериялар ушбу тешикларга тушиб кўпаяди. Бу эса шиш ва қизаришни келтириб чиқариб, акне пайдо бўлишига замин яратади. Тери тешиклари ёпилганда, оқ нуқта, учи бироз очиқ бўлганда, қора нуқта, тешик деворлари ингичкалашиб қолганда, бактерия ҳисобига шишган қизарган ва йирингли ҳуснбузар пайдо бўлади. Терига чуқур кирган акне тугунларни ҳосил қилади. Улар анчайин оғриқ беради.

Акнеда нима қилиш керак?
Тери остига ёғ йиғилишини олдини олиш учун ўсмирлар кунига бир-икки марта юмшоқ совун ва илиқ сувда ювинишлари керак. Акнени кетказаман деб, юз терисини қаттиқ артиш мумкин эмас. Қизлар иложи борича тери тешикларини ёпиб қўймайдиган косметика воситаларидан фойдаланиши зарур. Косметикани махсус воситада кетказиб, кейин юзни тозалаш тавсия этилади.

Муҳим!
Агар ўсмир сочлар учун лак, геллардан фойлаланса, уларнинг юз терисига тушишини олдини олиш керак. Соч толалари доим юзга тушиб турса, уларни мунтазам ювиб туриш лозим.

Тавсиялар
Салицил кислотали ёки бензоил пероксидли воситалар акне билан курашишда ёрдам беради. Фақат уларни ишлатишдан олдин қўлланмасини ўқинг, аввалига оз миқдорда суриб синаб кўринг. Аллергия чақирмайдими, шуни аниқланг. Ёғли овқатлар, ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилмаслик керак. Агар ишлатаётган воситаларга қарамасдан, ҳуснбузар барибир қийнайверса, косметолог ёки дерматологга мурожаат қилиш мумкин.

Унутманг!
Кўзгуга қараб акнени сиқиш, чуқалаш тақиқланади. Бу билан терини бадтар зарарлашингиз мумкин. Нотўғри сиқилган ҳуснбузар ўрнида доғ ва чандиқ пайдо бўлиши эҳтимоли бор.

#СукутСақлама
Зўравонликка учраган аёлларнинг ҳикояларини ўқиркан, кўпчилик "Ҳаммаси шунчалик ёмон бўлса, нега кетмади" деган саволни беради. Лекин барчаси биз ўйлаганчалик осон эмас. Ўзаро муносабатлардаги зўравонлик мавзусига охирги пайтлар кўп эътибор қаратилмоқда. Аёлларнинг калтакланиб ўлдирилгани ва ногирон бўлиб қолгани ҳақида хабарларни кўрамиз. Аммо руҳий зўравонликка учраганларнинг ҳам хаёти ҳавас қиларли эмас. Бундай зўравонлик жаҳолатдан тортиб, хўрлаш ва ҳақоратга қадар турли кўринишларда бўлиши мумкин.

Зўравонлик даврийлиги қандай кўринишга эга? Зўравонлик рўй беради. Қурбон аввалига жазавага тушади, қўрқади, хафа бўлади, шикастланади. Вақт ўтиб, бундай муносабатлар меъёр тусига киради: жанжаллар, кескинлик кучаяди, энг юқори чўққисида янги зўравонлик ҳодисаси юз беради. Шундай қилиб, зўравонлик даврийлиги такрорланади.

Лекин нега бу воқеалар қайта-қайта содир бўлаверса, аёллар бундай муносабатларга нуқта қўймайди?

Келинг, бундай ҳатти-ҳаракатларнинг айрим сабабларини кўриб чиқамиз.

Зўравонлик секин ва босқичма-босқич ривожланади. Унинг илк сигналларини қурбон ғамхўрлик белгиси деб қабул қилиши мумкин. Жанжаллар, жисмоний зўравонлик аёл ҳомиладор ёки янги туққан пайти рўй беради. Ҳатто шу вақтда ҳам аёл эркакка боғланган бўлиб, бундай ҳатти-ҳаракатларга жиддий сабаб бор ва у бошқа қайталамайди деб ўзини тинчлантиради.

Абьюзер бўлган муносабатларда, у мулойимлик, илиқлик кўрсатадиган ва жабрланувчини тинчлантирадиган ҳолатлар кўп бўлади. Бундай яхши оилавий оқшомлар аёлни содир бўлган барча даҳшатли нарсаларни унутишга мажбур қилади. У буларнинг гўё содир бўлмаганига ишонади. Аёл зўравон билан яшаётганини англаб етгач, у аллақачон руҳан синган бўлади.

Зўравон ҳар доим ўз қурбонини ва унинг ўзига бўлган ишончини йўқ қилишга ҳаракат қилади. Бу узоқ вақт давомида ва мақсадли равишда унинг онгига айбдорлик туйғусини қўядиган манипуляцион ҳаракатлардир: сен аҳмоқсан, ҳеч кимга керак эмассан! Зўравон эса қаҳрамон, негаки уни шундай ёмон жиҳатларига қарамай севади.

Қурбоннинг барча алоқаларини ва ўзини намоён қилишнинг барча йўлларини чеклаш - бу зўравоннинг асл мақсади. Аёлнинг бирор машғулот билан банд бўлиш истагини доимий танқид қилиш ва масхара қилиш. Шундай қилиб, қурбон ҳатто дўстларсиз қолади, қариндошлар билан мулоқот қатъий назорат остида ва аёлнинг бутун ҳаёти зўравоннинг атрофида айлана бошлайди.

"Сабр қил. Ўзинг айбдорсан, жим турсанг бўлмасмиди!?”, “Болалар-чи? Худбин!", "Урса - демак севади." Буларнинг барчаси шунчаки стереотиплар, аммо улар зўравонлик қурбонига салбий таъсир қилади, унинг барча ҳаракатларини пучга чиқаради. Кўпчиликнинг фикрига кўра, аёлнинг ўзи айбдор, провокация қилган, келишолмайди ва ҳоказо.

Сиз ёки яқинларингиз шунга ўхшаш ҳолатга тушса, ёдингизда тутинг, сиз яхшироқ яшашга минг карра лойиқсиз!

#СукутСақлама