Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Журналист Азиза Қурбонова ўз Телеграм каналида ёзмоқда:

Тошкент давлат шарқшунослик институти битирувчиси Орзугул Бобохўжаева Япониянинг Токио шаҳридаги Сетагая туманига 6771 овоз билан депутат этиб сайланди.

Суратларда Орзугулнинг овозни қандай йиққани, тарғиботни қандай олиб борганини кўрасиз.

@qurbonova_a

#СукутСақлама #womenempowerment
Наманганда талаба қизни таъқиб қилган ва онасини ўлдириш билан таҳдид қилган эркак 1,5 млн сўм жарима тўлайди. Ҳолосми?!
 
Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи талаба қиз номаълум бир шахс томонидан доимий равишда телефон орқали қўрқитиб безовта қилинаётгани бўйича Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари вакили (омбудсман) ишонч телефонига  мурожаат қилган. Отаси чет давлатига ишлаш учун кетган мурожаатчи қизнинг Омбудсманга ёзишича, йигит уни ва дугоналарини кўп бора безовта қилган, ҳаттоки, онасини ўлдириш билан ҳам қўрқитган.
 
Мазкур ҳолатни Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Чортоқ тумани Ички ишлар бўлими ходимлари билан биргаликда кўриб чиқади.
 
Қизни қўрқитиб келган одам шу туманда яшовчи, 1991 йилда туғилган эркак эканлиги аниқланиб, унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва иш судга оширилди.
 
2023 йил апрель ойидаги Жиноят ишлар бўйича Чортоқ туман судининг тегишли ҳукмига кўра, таъқиб қилиб келган эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 41-моддаси қўлланилиб, унга энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари (1,5 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.
 
Ва энг қизиғи, айбдор эркакдан мурожаатчи қизни қайта безовта қилмаслиги тўғрисида тилхат олинибди. Ўша тилхат бирон юридик кучга эгами, деган савол туғилиши табиий. Қизга ҳимоя ордери берилиши ва эркак ордер талабларини бузганда қатъийроқ жазо қўлланилиши лозим.

#СукутСақлама #қонунлар #жиноят
#Ўқувчилардан

Бугун ҳаётим давомида яшаган энг оғриқли кунларимни кимгадир айтиб беришга қарор қилдим. Бу ҳақида ҳеч ким билмайди. Ўзим яхши ўқиган, ўзига тўқ оиладанман. 17 ёшлигимда ўқув марказида дарс берардим, у вақтлари мен кўнгил қўйган бола бор эди, ўзимдан 7 ёш катта. Органда ишларди. Бизда ҳаммаси яхши эди, уйдагиларини юборишни айтарди, лекин бир куни тунда жуда маст ҳолатда қўнғироқ қилиб, мени олиб кет, таксига ўтирғзиб юбор, деб айтди.

Мен айтган жойига бордим ва таксига ўтирғизганимда бирга ишхонасига боришимни сўради, бордим ҳам. У ерда эса эшикни қулфлаб… давомини айтмаганим маъқул. Ҳаётимдаги энг катта срессни олдим, бу ҳали ҳаммаси эмасди. У билан бутунлай алоқани уздим, қўрқиб йиғлаб юрдим. 1 ойдан кейин ҳомиладор бўлганимни тушундим. Уйдагиларимга айтолмасдим, чунки улар мени у болага эрга бериб юборишарди. Қўрқиб УЗД қиладиган танишимдан бирон йўлини топишда ёрдам сўрадим. Доктор болани туширишга дори берди, у вақтда дори 100$ эди. Унча пулим йўқлиги учун у болага қўнғироқ қилдим, келиб унга турмушга чиқишимни илтимос қилди. Лекин у инсондан қаттиқ қўрқиб қолгандим, табийки, қабул қилмадим. Пулни олиб дори билан ҳомилани туширдим. Ўзимни бу иш учун ҳеч қачон кечира олмайман, лекин ёш эдим. Ҳаётимни ўнглашга ҳаракат қилишни бошлаганимда онам тўсатдан рак бўлиб вафот этдилар. Бу эса иккинчи стрессли йилларим эди.

Орадан вақт ўтиб турмушга чиқдим, турмуш ўртоғимга ўтмишимни тўйдан олдин гапириб бердим ва у камчиликларсиз қабул қилди, бундан жуда миннатдорман. Тўй ҳам бўлди, лекин ҳали ҳам ўша стресс ва агрессияга бой ҳаётдаман, чунки қайнонам тинч яшашимга қўймайди. Жуда эски удумли оилага келин бўлдим. Эрим ҳам деярли 1 йилга бизни болам билан ташлаб ишлашга кетди. Ҳаётимдаги энг ёмон вақтларни яшадим. Эрим билан муносабатимиз яхши эди, лекин онаси билан яхши бўлмаганим, табиийки, оиламизга таъсир қилмоқда.

Ажрашиб кетишдан қўрқаман. Онаси билан бўлган муаммо эримнинг меҳри ҳам йўқолишига сабаб бўлмоқда... Ҳуддики ёруғ тонг отмайдигандек доим шу стресслар билан яшаб, бахтли бўлмайдигандек ҳис қилаяпман ўзимни...

==============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
__ _ _ _

#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
Бугун Халқаро АКТ соҳасида қизлар куни. Таҳлилчи, R&D мутахассиси Тимурмалик Элмурадов Ўзбекистонда АКТ соҳасида аёллар сонини кўпайтириш бўйича қандай ишлар амалга оширилаётгани ҳақида мақола тайёрлабди.

У бунга бир қанча сабабларни санаб ўтди.

👉Биринчиси - стереотип

Ҳали ҳам жамиятда техника фанлари қизлардан кўра ўғил болаларга хос, деган фикр мавжуд. Бу нотўғри тушунча негизида Аристотелнинг асарлари ётади. Файласуф фикрича, эркаклар табиатан аёллардан кўра ратсионал (оқилона) фикрлашга мойил.

👉Иккинчи тўсиқ – дискриминация (камситиш).

Аёл киши дастурчи касбини танлаган бўлса ҳам, у келажакда иш топиш ва юқори лавозимга кўтарилишда қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Мисол учун, бир неча йил олдин маълум бўлишича, “Google” компанияси гарчи аёллар касбий малакаси бўйича қолишмаса-да эркакларни юқори лавозимга кўтаришга кўпроқ ён босар экан.

Ўзбекистонда аёллар аҳолининг ярми – қарийб 18 миллион кишини ташкил этади, шундан 3 миллиондан ортиғи 20 ёшдан 29 ёшгача бўлган аёл-қизлар.

Аёл-қизлар IT соҳасини танлашда рағбатлантирилиб, қулай шароит ва дўстона маданият шакллантирилган тақдирда, булар истиқболли натижаларга эришилиши учун каттагина рақамлар.

Мамлакатимиз томонидан мазкур йўналишда саъй-ҳаракатлар яқинда бошланган бўлса-да, яхши натижалар мавжуд. Жорий дастурлар кенгайтирилиб янгилари ишга туширилса, турли стереотип ва камситиш ҳолатлари енгиб ўтилса, технология соҳасида аёллар сони тезроқ ўсишни бошлайди.

Бу IT-мутахассислар етишмовчилиги билан боғлиқ муаммони бартараф этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг энг мақбул йўлидир.

Мақоланинг тўлиқ матни 👇👇
https://it-park.uz/uz/itpark/news/women-in-tech-it-mutaxassislar-yetishmovchiligi-muammosini-hal-qilishning-eng-samarali-usuli-o-zbekistonda-bu-bo-yicha-holat-qanday

#СукутСақлама #womenempowerment
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди.

Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. Онам ҳар доим бизни отамизнинг қаттиққўллигидан ҳимоя қилишга ҳаракат қиларди, бизга раҳми келарди. Биз эса ҳамма нарсани қилардик, ҳар куни қандай иш қилаётганимизни ҳатто тушунмасдик.

Мен ўрта мактабни 3 баҳога тугатганман. Ўқиш учун сабаб кўрмасдим: нима учун ўқишим керак? Барибир, ҳар куни мол-сигир, катак, пол латта. Ўзимни бошқалардан ақлли деб ҳисобламадим ҳам, чунки атрофимдаги барча аёллар фақат уй юмушлари ва ғийбат билан банд эдилар. Ўзимни гўзал деб ҳам ҳисобламасдим. Юзим оддий юзга ўхшайди, танам ҳам шундай... Умуман олганда, ўзимнинг тинч, осойишта ҳаётимда яшар эдим.
Анварни 17 ёшимда учратганман. У катта шаҳардан келган: жуда замонавий, кўк кўйлакда, соқоли чиройли олинган. Баҳор фасли эди, боғлар гуллаб-яшнаб кетган вақт. Бизнинг ҳис-туйғуларимиз ҳам гуллаб-яшнади. У мендан катта эди ва қарама-қарши жинс вакиласи билан муомала қилишда анча тажрибали эди. Унинг гаплари мени осмонларга учирарди. Оқшомлари у билан учрашиш учун ошиқардим, у мени ўпарди ва қучоқларди. Мендаги ўзгаришларни онам биринчи бўлиб пайқаб, суриштира бошлади. Мен уларга ҳаммасини айтиб бердим. Онам отамни уятга қўймаслигим кераклигини айтди. Она нега бунча қўрқаётганини унчалик тушунмадим, лекин отам Анвардан хабар топганида ҳаммасини тушуниб етдим.

Отам узоқ вақт бақирди. Ўртамизда ҳеч нарса йўқлигига қасам ичдим. Кейинги ҳафта дадам Анварнинг қариндошлариникига борди, қайтиб келгач, яқинда тўй бўлиши ҳақида айтди.
Анварнинг олдига борар эканман юрагим қувончдан том маънода кўксимдан отилиб чиқаётгандек эди. Биз турмуш қурамиз, доимо бирга бўламиз, фақат мен ва у. Лекин….
Анвар хурсанд эмасди. У кузда шаҳарга қайтишни режалаштирган экан. Мени кўриб кўзлари ёнмас, менга бошимни айлантирувчи сўзларни айтишдан тўхтади. Кейинчалик у айтганидек, у ёзни яхши ўтказишни хоҳлаган экан ҳолос. Шундай қилиб, у мени йўлдан оздириб, соддалигимдан фойдаланмоқчи бўлган. Ҳаммаси бундай тус олишини кутмаган. Мени шаҳарга олиб кетишга мажбур бўлди.

Дадам менга яхши сарпа бердилар, ҳаяжон билан кўйлакларимни сумкаларга жойладим. Анвар ҳар доим уларни шаҳарда кийганимда жаҳли чиқарди, кўзгу олдида туриб ўзимга оро беришимга куларди. Гап айнан нимада эканини тушунмасдим ва бир куни бўяндим. Албатта, мен қандай бўянишни билмасдим ва бу жуда ғалати чиқди. Мен уни дўстлари билан зиёфатдан келишини кутдим, ҳаяжонландим. Ҳар вақт кўйлагим этагини тўғрилаб, гоҳ-гоҳ ойнага қараб қўярдим. Мен ўзимга ёқмадим, балки, у мени ёқтирар?

Эрим етиб келганида спиртли ичимлик ҳиди анқиб турарди. У менгя қаради ва унинг кўзларида шундай нигоҳ кўрдимки... Биласизми, пошнага ёпишган сақичга қандай қарашади? У шундай қарарди. Мен йиғлаб юбордим. Ва у ғазабланди.
Анвар юзимга тинмай урди. Йиқилганимда эса сочларимдан ушлаб деворга улоқтирди. Деворда лаб бўёғи ва менинг қоним изи бор эди.

Ўша кечаси, кейинг кунлар ҳам у мени зўрлади. Бу жуда оғриқли, уятли, жирканч эди. Мен жимгина йиғлардим, у бундан кўпроқ ғазаблангандек эди.
Эрталаб мен яна яхши хотин бўлишга ҳаракат қилардим. Уй ишлари, овқат тайёрлаш ва ҳоказо. Мен яхши эканлигимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Гўё "Мени севинг, мен жуда фойдалиман!" демоқчи бўлгандай.
У менга яхши муносабатда бўлган кунлар ҳам бўлди. Мазали овқат пиширсам мақтарди. Шундай пайтларда ҳаммасини кечиришга тайёр эдим. Аммо у бир томчи спиртли ичимлик ичса, унда гўё бошқа Анвар уйғонарди. Мен ўлимдан кўра шундан кўпроқ қўрққандим...

Давоми сайтимизда: https://nemolchi.uz/uz/mening-ismim-usnora-32-joshdaman/

~
"Орамизда" кўргазма-перформансга бағишланган материал

Minimizary

#СукутСақлама #орамизда_кўргазма
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркаклар учун йўриқнома:
Аёлингиз ҳайдовчиси эркак бўлган таксида уйга қайтса – уни албатта калтакланг. Билсин-да! Гуноҳга ботиб юрмасин. Фақат аёл-ҳайдовчилар билан юрсин, йўқса юзида кўкармаган жой қолмасин!

Таҳририятимиз бир қанча савол ўртага ташламоқчи:
ИИВ – бу видео зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулот ҳисобланадими, ЖК 130-1-модда 2-қ. да шундай ёзилганку, ахир? Сценарийни олдиндан тасдиқлаб олиш (тил бириктириш) бор, бир гуруҳ шахслар ҳам иштирок этмоқда.

АОКА – "ижодкорлар" қачонгача бемаъни маҳсулот чиқаради-ю, сизлар ҳеч нарса бўлмагандай ўтираверасиз?

Собиқ монополияга қарши қўмита – тўғри, бу ташқи реклама эмас, лекин бунга ҳам эътибор қаратиш вақти келгандир? Рақамлаштириш даври келди.

Бунга қачонгача чидаш мумкин?! Битта блогер қизни эфирда бўғиб, калтакласа, иккичиси - кўпхотинликни тарғиб қилса. Учинчиси аёллар учун махсус такси хавфсизлик учун эмас эркак рашк қилмаслиги учун керак деб ҳисобласа. Юқоридаги тузилмалар қаерга қарамоқда? Қонунлар ва жавобгарлик фақат қоғозда борлигини кўрсатмоқдами?

Ўша барча қабул қилинган қарорлар бир пул, токи ҳар бир тешикдан зўравонлик тарғиботи тўхтамас экан.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз #Қонунлар #Репост
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2021 йилда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг 87 фоизи оилада содир этилган. 2021 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан 39 343 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 34330 таси ёки 87 % оилада содир этилган. Кунига 940 та, соатига 39 та мурожаат. Ўзбекистонда ҳар сонияда бир аёл зўравонликка учрамоқда.

Сиз ушбу матнни ўқиётганингизда, аёл яқин оила аъзоси томонидан калтакланаётган бўлиши мумкин.

"Орамизда" кўргазма-перформанс бугун ўз ишини бошлайди.

Сеанслар: 16:00-17:00 / 17:30-18:30 / 19:00-20:00

#СукутСақлама #орамизда_кўргазма
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Номусга тегиш таҳлил қилиш оғир бўлган жиноятдир. Номусига тегилган аёллар жамиятнинг бундай ҳолатларни қабул қилиши қийин бўлгани ва доимо аёлни айбдор қилиши туфайли камдан-кам ҳолатда ўз шикоятлари билан мурожаат қилади. Дунё бўйлаб аёлларнинг тахминан 36 фоизи интим соҳада жисмоний ёки жинсий зўравонликни бошдан кечирган. 2022 йилда Ўзбекистонда 469 нафар одам вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жазога тортилган

"Орамизда" кўргазма-перформанс бугун ўз ишини бошлайди.

Сеанслар: 16:00-17:00 / 17:30-18:30 / 19:00-20:00

#СукутСақлама #орамизда_кўргазма
Референдум - зўравонликка қарши курашнинг янгича усулими?! Эр аёлини калтаклади, аммо... Референдумни рўкач қилиб эркакка чора кўрилмади. Ҳибсга олинмаган бўлса, демак зўравонлик ҳам йўқми?

ИИВ га олқишлар!

#СукутСақлама
Бухорода 13 ёшли қиз тўрт эркак томонидан зўрланди

Маълум қилинишича, қиз онаси вафотидан сўнг катта акасининг оиласи билан яшаган. Келинойиси жабрланувчини катта ёшдаги эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган.

Келинойиси қизчани уч эркакка ташлаб, улар қизни Бухоро вилоятидаги чўл ҳудудига олиб бориб, навбат билан зўрлаган. Тўртинчи одам ҳайдовчи эди, у номусга тегишда айбланмаган, лекин ҳибсга олинган.

Уч нафар эркакка нисбатан 118-модда 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айблари исботланса, улар 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Қизнинг келинойиси қизни эркакларга таклиф қилгани ҳақида жамоатчиликда маълумотлар борлигига қарамай, унга нисбатан ҳалигача қўшмачилик билан жиноят иши қўзғатилмаган. Умид қиламизки, тергов бу масалага ойдинлик киритади.

Онаси вафотидан кейин қиз ишониб топширилган одамлар унга хиёнат қилишлари даҳшатли. Кап-катта эркаклар вояга етмаган қизни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, зўрлаш учун шунчалик паст кетишлари даҳшатли. Тўртинчи одам жиноятга эътибор бермагани даҳшатли. Даҳшатлики, бу одамларнинг барчаси бу ақл бовар қилмайдиган сайёрадан тушиб келмаган, балки бизнинг ёнимизда яшаб, ўсиб улғайган.

Маънавиятчиларимиз мактаб атрофида пайпоқ ва юбка узунлигини ўлчаб, ҳуқуқий саводхонликдан (акс ҳолда улар жуда ақлли бўлишади) ва жинсий тарбиядан (акс ҳолда улар тўйдан олдин бузилади) қўрқиб, мактабни айланиб чиқишаркан, маънавий таназзул аллақачон содир бўлди. Унинг бузғунчи кучи ҳар қандай адекватлик ва ахлоқни супуриб ташлашда давом этмоқда. Фақат тараққиёт бу билан курашишга қодир. Аммо бу борада аянчли ҳолатдамиз.

Онасидан етим қолган қизалоқ буларнинг барчасини қандай бошдан кечирганини тасаввур қилиш мен учун қийин. У билан профессионал психолог ишлайдими, унга травмани енгишга ёрдам берадими? Унинг келажакдаги ҳаёти ва таълимини ташкил этадиган давлат томонидан муносиб ғамхўрлик кўрсатиладими?

Назаримда, бу саволларнинг жавоби бизга аён, афсуски, ижобий эмас. Ва бу ҳикоянинг энг ёмон қисми.

Нигина Худайбергенова

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз #зўравонлар
Зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко унга номаълум шахслар ўлим билан таҳдид қилгани сабабли Ўзбекистонни вақтинча тарк этганини маълум қилди. У бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам ариза билан мурожаат йўллаган.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/05/03/irina-matvienko/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Jamoat faoli Irina Matviyenkoning shaxsiy akkauntiga yuborilgan tahdidli xabar Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Tezkor qidiruv departamenti Kiberxavfsizlik markazi tomonidan oʻrganilmoqda.

Oʻrganish natijalari boʻyicha holatga huquqiy baho beriladi
———
Жамоат фаоли Ирина Матвиенконинг шахсий аккаунтига юборилган таҳдидли хабар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази томонидан ўрганилмоқда.

Ўрганиш натижалари бўйича ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади
———
Сообщение, поступившее на личный аккаунт общественной активистки Ирины Матвиенко, содержащее угрозу, изучается Центром кибербезопасности Оперативно-розыскного департамента Министерства внутренних дел Республики Узбекистан.

По итогам будет дана соответствующая правовая оценка

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Ok | TV
Янги қонун фақат қоғозда қоладими?

2023 йил 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти бир нечта қонунларни имзолади, буларнинг қаторида оилавий зўравонликка жавобгарлик ҳам киритилган. Бу муҳим воқеликни амалга оширишда бел боғлаганлар қаторида Nemolchi.uz лойиҳаси фаоллари ҳам бор.

Лойиҳа асосчиси Ирина Матвиенко ушбу қонун қабул қилингандан сўнг чиқарилган бир қатор суд қарорларини таҳлил қилиб чиқаркан, кўнгилсиз хулосаларга келди. Aфтидан, Ўзбекистоннинг ички ишлар органлари, қолаверса, судьялари ҳам бу қонуннинг мавжудлигидан ҳануз хабардор эмасл 11 апрелдан кейин маъмурий ишлар бўйича чиқарилган суд қарорлари базасида МЖтКнинг 59-2-моддаси “Оилавий (маиший) зўравонлик” бўйича ҳукмлар йўқ. Янги модданинг мавжудлигига қарамай, турмуш ўртоғига нисбатан руҳий ёки жисмоний зўравонлик содир этилган ҳолатлар бўйича терговчилар томонидан МЖтКнинг 41 “Ҳақорат” ёки 52 “Қасддан баданга енгил шикаст етказиш” моддалари билан иш қўзғатилган. Бу судьяларни ҳам ҳайрон қолдирмади, аксинча улар бу жиноятларни оиладаги зўравонлик категориясига киритмасдан ҳукм чиқардилар.
Ўзингиз фикрлаб кўринг:
➡️ 2023 йил 27 апрель куни Янгиҳаёт тумани жиноят ишлари бўйича суди биносида судья З.Ярашев раислигида Н.Ғаффоров иши бўйича очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Н.Ғаффоров жорий йилнинг 23 апрель куни маст ҳолатда турмуш ўртоғи билан жанжал қилиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситган. Шунингдек, Н.Ғаффоров ИИБ ходимининг қонуний талабларига риоя қилмаган. Терговчи ишни МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисми ва 183-моддаси “Майда безорилик” билан судга оширган. Бироқ, суд охирги моддани МЖтКнинг 41-моддаси “Ҳақорат"га қайта таснифлашни зарур деб топди. Жабрланувчи ва ҳуқуқбузар ўзаро келишиб олишганларини айтгани боис, айбланувчи бунинг учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани ҳам йўқ. У ИИБ ходимининг қонуний талабларини бажармагани ва бир неча ҳуқуқбузарлик содир этгани учун (буларнинг ичига оилавий зўравонлик киритилмаган) 900 000 сўм жарима билан қутулган.
➡️ 2023 йил 27 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида судья О.Хайитов раислигида A.Мадраҳимов иши бўйича очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. A.Мадраҳимов шу йилнинг 11 апрель куни соат 17:00 атрофида турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, унга енгил тан жароҳати етказган. Суд А.Мадраҳимовнинг ҳуқуқбузарлиги иш материалларида кўрсатилган ҳужжатлар, тушунтириш хатлари, гувоҳнинг кўрсатмалари ва бошқа далиллар билан тасдиқланган, унинг “қасддан баданга енгил шикаст етказиш” дея ифодаланган ҳаракатини эса ЎзР МЖтКнинг 52-моддаси 2 банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Судланувчига 600 000 сўм жарима солинган.
➡️ 2023 йил 28 апрел куни жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт тумани суди биносида судья З.Ярашев раислигида A.Чутбоев иши бўйича очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. A.Чутбоев 2023 йилнинг 18 апрель куни турмуш ўртоғини уриб, унга тан жароҳати етказган. Суд A.Чутбоевнинг жинояти МЖтКнинг 52 моддаси 2-банди билан тўғри деб квалификация қилинган деб ҳисоблади. Унга 900 минг сўм жарима солинган.

Бу фақат учтагина кейс, холос, аслида бундай нотўғри тафсифланган ҳукмлар талайгина. Ҳеч қандай ҳолатда, оиладаги зўравонлик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли 59-2 моддаси билан қўзғатилмаган, гарчи қонун эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирган. Терговчилар ҳам, судьялар ҳам уйдаги зўравонликка оид эскирган моддаларни қўллашда, эскича услубда ишлашда давом этиб келишмоқда.

Фаоллар нима учун курашди? Aмалга оширилмаётган бўлса, нега президент бу қонунни имзолади? Наҳотки, бу қонун “Хўжакўрсин” учун қабул қилинган бўлса? Nemolchi.uz таҳририяти 11 апрелдан бошлаб оилавий зўравонлик билан боғлиқ барча ҳолатлар яна қайта кўтарилиб, кўриб чиқилишига умид қилади.

#СукутСақлама #Қонунлар #AдолатТалабҚилaмиз
Forwarded from OYINA.UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Biz oilaviy zo‘ravonlikka qarshimiz” mavzusida ijtimoiy videoroliklar tanlovi

Tanlovga 30 yoshgacha bo‘lgan ijodkorlarning jamiyatda oilaviy zo‘ravonliklarni oldini olish, bunday salbiy holatlardan aziyat chekayotgan ayollarni qo‘llab-quvvatlashga bag‘ishlangan videoroliklari qabul qilinadi.

Batafsil: https://oyina.uz/uz/announcement/83

Rasmiy sahifalarimiz👇

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube