Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Болалар жинсий зўравонликни инкор этишга мойил, улар бундай ҳолатларни тўлиқ англай олмайди.

Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик қатор хусусиятларга эга бўлиб, улар жиноий судлов томонидан муайян реакцияни талаб этадики, у бундай хусусиятларни инкор этмаслиги лозим:

а) Қурбон одатда ягона гувоҳдир ва бундан ташқари, у кўринча жиноятчи ва яқинлари томонидан сукут сақлашга мажбур қилинади.

б) Қурбоннинг ёши унга ишонмасликка сабаб бўлади, ваҳоланки айнан болага жиддий ҳимоя керак. Ҳатто жинсий алоқа ҳолати бўлганда тиббий далиллар бўлмаслиги мумкин (тўқималар мослашувчанлиги ва танадаги ўзгаришлар тез битиши туфайли).

г) Қурбонларнинг мантиқдан йироқ реакциялари – яъни у биз қурбон ўзини тутиши керак бўлган қарашларимиздан ўзини буткул бошқача тарзда тутади. Жинсий зўравонлик қурбонларининг реакциялари турлича бўлиши мумкин ва мутахассис бўлмаган одам қурбоннинг хулқ-атворини баҳолашда нохолис ёндошади.

д) Кўп бора ҳужумлар, яъни жинсий зўравонлик кунлар, ҳафталар, ойлар, йиллар давом этиши мумкин. Улар кўплигидан бола ҳар бир алоҳида ҳужум тафсилотларини аниқ эслаб қолиш қийин бўлиши мумкин.

е) Қарама-қарши реакцияларнинг йиғиндиси, гувоҳларнинг йўқлиги ва/ёки суд-тиббий далиллар жабрланувчининг ишончлилигига шубҳа туғдиради, бу эса судланувчининг ҳимояси учун асос бўлади.

ж) Болалар кўпинча ўзлари таниган ва яхши кўрган инсонлар томонидан зўравонликка учрайди. Демак уларни ҳафа қилган одамларнинг хаёти учун қўрқсалар, улар жиноят ҳақида хабар беришмайди. Болаларга нисбатан жинсий зўравонликларнинг 90% ҳолатида қурбонлар зўравонни яхши танийди. 6 ёшгача болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатларининг 50% ҳолатида улар оила аъзоси томонидан содир этилади.

Ўзбекистондаги ҳолат ҳақида кейинги постимизда.

Шохрух Саъдуллаев тайёрлади

#СукутСақлама #тегажоғлик #Болалар
Жорий йилнинг июнь ойида лойиҳамиз томонидан болаларни ҳимоя қилиш бўйича машҳур кейслар ва халқаро тажриба таҳлил қилининган эди. Ушбу таҳлилга асосланган ҳолда собиқ иттифоқ мамлакатлари ва халқаро тажрибани ўрганган ҳолда лойиҳамиз Ўзбекистон ҳукуматига ўз тавсияларини ишлаб чиқди.

Ўзбекистонда болага нисбатан зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан 118-модданинг 4-қисми (14 ёшга тўлмаганлиги аён бўлган шахсни зўрлаш) қўлланилади, бунда 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади, Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз ҳатти-ҳаракатлар) - 480 соатгача жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача (такрорланган тақдирда 5 йилдан 7 йилгача) озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда айбдор деб топилганлар бўйича статистик маълумотлар очиқ эмас ва педофилларнинг очиқ реестри ҳали ҳам йўлга қўйилмаган. Вояга етмаганларни зўрлаш ҳолатлари кўп ҳолларда нафақат расмий органлар, балки қурбонларнинг оила аъзолари томонидан ҳам сир тутилади.

Дунёнинг бошқа мамлакатларида болаларга нисбатан жинсий зўравонликка қарш кураш ҳақида кейинги постларимизда.

Шохрух Саъдуллаев тайёрлади

#СукутСақлама #тегажоғлик #болалар
Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Video
Бухоро шаҳрида жамоат транспортида қиз болага жинсий аъзосини яланғочлаб тегажоғлик қилган йигит ҳақида хабарлар тарқалди. Бухоро вилоят ИИБ ҳолат юзасидан ўз расмий муносабатини билдирди.

Қайд этилишича, ушбу хабар Бухоро шаҳар ИИО ФМБ да тегишли тартибда қайддан ўтказилиб, масъуллар томонидан ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича айбдор шахсга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилади.

"Шу ўринда, юқорида келтирилган ёки шунга ўхшаш ҳолатларда Бухоро вилояти ИИБнинг “102” қисқа рақамли электрон тизимига қўнғироқ қилиб хабар беришингизни сўраб қоламиз" дейилади вилоят ИИО ФМБ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирча Ўзбекистон қонунчилигида бундай тегажоғлик учун жавобгарлик йўқ. Қоидабузарлар одатда "Безорилик" ёки "Ҳақорат" моддаси бўйича жазоланади.

2021 йилда пойтахтда жамоат транспортидаги таъқибларга қарши курашиш ва Тошкентдаги автобуслардаги ушбу муаммодан аҳолини хабардор қилиш бўйича кампания бошланди. Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунига бағишланган лойиҳа 2021 йилнинг 25 ноябрь куни тақдим этилган. Шу билан бирга, махсус веб-сайт ҳам ишга туширилганди. Лекин айни дамда сайт ишламаяпти, кампания ҳақида эса ҳеч гап йўқ.

Воқеликни кузатамиз.

#СукутСақлама #тегажоғлик #ЖамоатТранспорти #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Бухоро шаҳрида жамоат транспортида қиз болага жинсий аъзосини яланғочлаб тегажоғлик қилган йигит ҳақида хабарлар тарқалди. Бухоро вилоят ИИБ ҳолат юзасидан ўз расмий муносабатини билдирди. Қайд этилишича, ушбу хабар Бухоро шаҳар ИИО ФМБ да тегишли тартибда…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода автобусда йўловчи қизга шилқимлик қилган йигит 15 суткага қамалди

Вилоят ИИБ ўрганиш натижаларини маълум қилди. Ўрганиш давомида автобусда қиз болага шилқимлик қилган йигитнинг шахсига аниқлик киритилган, - дейилади хабарда. Текширув давомида эркакнинг бу ҳаракатида МЖтКнинг 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари ўзининг тўлиқ тасдиғини топган.

"Соат бирлар атрофида автобусда билмасдан ножоя ҳаракат қилдим, Кечирим сўрайман. Бу ҳолат бошқа такрорланмайди", - дейди судланувчи.

Энг ёмони бизда шилқимлик, тегажоғлик учун алоҳида модда кўзда тутилмаган. Ва зўравонлар ўша универсал "майда безорилик" моддаси билан судланади. Йигит 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини олди.

#СукутСақлама #тегажоғлик #ЖамоатТранспорти #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Parda подкастининг навбатдаги сонида харассмент турлари, шилқимлик, гендер камситиш, зўравонликнинг олдини олишда жамиятнинг ижтимоий таъсир кучи, ҳамда халқаро тажриба ҳақида БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари суҳбат қуришди.

Харассмент - бу инсоннинг шахсий чегараларини бузувчи ҳар қандай камситиш тури. Ишда камситишнинг турфа кўринишлари намоён бўлиши мумкин, руҳий тахқирлашдан тортиб жисмоний зўравонликкача.

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қонунни имзолади. Ҳужжат асосида Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларнинг тегишли моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этиш 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши мумкин.

👉 Тўлиқ видео: https://youtu.be/-SQlLACJKsA

#СукутСақлама #pardapodcast #Аёллар #Харрасмент #Шилқимлик #тегажоғлик
Қашқадарё вилоятида бемор қизга тегажоғлик қилган шифокор 5 суткага маъмурий қамоқ жазоси ва 247,5 минг сўм жаримага тортилди.

Uznews хабарига кўра, бемор шифокор кўригига келган, шифокор унга бир муддат у билан интим алоқада бўлишни таклиф қилган ва эвазига ойига бир миллион таклиф қилган.

Аёл ички ишлар органларига мурожаат қилган. Шифокор ҳибсга олиниб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (“Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш”) қўлланиб, 247,5 минг сўм жарима, шунингдек, 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, жинсий зўравонлик учун жавобгарлик жорий йилнинг апрель ойида, Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар қабул қилингандан кейингина жорий қилинган эди. Бунгача қонунчилигимизда бундай жиноят таснифланмаган эди.

Бундай хатти-ҳаракатларга тоқат қилмай, ички ишлар органларига мурожаат қилиб, бундай эркакларни жазолайдиган хотин-қизлар кўпайиб бораётганидан хурсандмиз.

Шунингдек, давлат томонидан фуқароларга тазъйиқларга йўл қўйилмаслик, жинсий характердаги ҳар қандай хатти-ҳаракатларга онгли ва ихтиёрий розилик бериш масалаларини тушунтириш бўйича ахборот кампанияларини ўтказиш муҳимлигини эслатмоқчимиз.

#Аёллар #СукутСақлама #тегажоғлик
Давлат телеканали ходими шаҳвоний шилқимлик қилгани учун ҳибсга олинди

Жорий йилнинг 6 февраль куни давлат телеканалларидан бирининг бош муҳаррир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 41-1-моддасига мувофиқ шаҳвоний шилқимлик қилгани учун уч суткага маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Иш материалларига кўра, эркак алдов йўли билан қизни иш жойига чақириб, унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган.

Жабрланувчи лойиҳамизнинг юридик кўмак берувчи ботигага мурожаат қилиб, юрист маслаҳатини олган. Қиз, ўз навбатида, зўравонга қарши ариза билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган.

Судда эркак айбига иқрор бўлди.

Бу воқеа хотин-қизлар ҳуқуқлари ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш муҳимлигини кўрсатади. Бундай чора-тадбирлар шунга ўхшаш ҳолатларнинг олдини олиш учун ўрнак бўлиши ва касбий этика ҳамда тенглик қонунларига қатъий риоя қилиш зарурлигини кўрсатади.

Ва энг муҳими, шаҳвоний шилқимлик ва камситишларга нисбатан тоқатсизликни таъминлайди.

#СукутСақлама #Тегажоғлик #Қонунлар