Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Аёлларни хорлаш — қадриятларимиздан бирими?

Йирик каналларда эрини ҳафа қилган аёл унинг оёқларини ўпиб кечирим сўраётгани акс этган видео тарқалмоқда. Видеода учта омил бирлашган:

1️⃣ Буни меъёр деб билган аёл. Эҳтимол, уни эрга фақат хизмат қилиб, унга итоат қилиш керак деб тарбия қилишган. Ўзини ҳурмат қилиш деган туйғу унга ёд.
2️⃣ Бу ҳолатни видеога олиб, тарқатишни ўзига эп кўрган довдир эр. Унинг учун аёл — буюм, уни хоҳлаган кўйга солиш мумкин.
3️⃣ Аудиториямни кўпайтираман деб аёлларга пасткаш муносабатни тарғиб қилувчи каналлар. Бошқа "эркаклар" ўз хотинларига кўрсатиб, айни муносабатни талаб қилишса ажаб эмас. Ўзини ҳурмат қилишга ўргатилмаган қизлар эса буни меъёр деб қабул қилишади.

Бундай салбий иллатлар билан курашиши керак бўлган масъулларнинг жим туриши ҳайрон қолдиради:
🤦‍♀️Масалан, "Зулфия" танлови ёки Қизлар куни муносабати билан табрик йўллаш билан машғул бўлган Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси. Долзарб алоқа рақами кўрсатилган СМС юбориш? Бу менталитетимиз ва Қўмита қадриятларига тўғри келмайди, шекилли.
🤦‍♀️Сенат ҳузуридаги гендер тенглик бўйича комиссия сайёр ва сайёр бўлмаган йиғилишлар билан овора.
🤦‍♀️"Оқила аёллар" ҳаракати эса нонни тўғри ясаш ва чой дамлаш бўйича қизлар орасида танлов ўтказиб юрибди мактабма-мактаб.

Аёллар ўз ёғида ўзи қоврилиб ётибди. Давлат хизматидаги хонимлар танловлар, йиғилишлар, ўз янги кийимларини кўз-кўз қилиш билан овора. Жирканч видеога изоҳ беришга вақтлари йўқ. Видео иштирокчиларини жавобгарликка тортиш учун тегишли органларга сўровлар юборишга вақтлари йўқ. Бундай видеоларни тарқатган эр ва телеграм-каналларни аёлнинг аризасисиз жавобгарликка тортиш имконини берувчи қонун ишлаб чиқариш учун ҳам уларнинг вақтлари йўқ. Бундай роликлар уларнинг ғашига тегмайди, шекилли, негаки ўзини ҳурмат қилиш ҳисси уларга бегона. Аёллар бирдамлиги ҳақида эса улар фақат 25 ноябрь ва 8 март куни эслашади.

Ирина Матвиенко

#СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #танбаллар