#ўқувчилардан
Менинг ёшим 26 да. Мен билан жорий йилнинг 21 сентябрь куни содир бўлган воқеани гапириб бермоқчиман.
Ўша куни ишдан қайтаётиб метрога тушдим. Поезд келдим, ичкарига кирдим, одам кўплиги учун тиқилинч бўлиб кетди. Мен шошилганим учун вагондан тушмадим, тиқилинчда бўлса ҳам кетавераман, дедим. Ваҳоланки поезд тўлиб кетганда одатда кейингисини кутардим. Бир пайт кимдир орқадан мени тегаётганини сездим.
⠀
Кейинги бекатда анча одам вагондан тушиб, жой анча очилиб қолжи. Мен тезда орқамга ўгирилсам, ҳалиги ифлоснинг қўлини кўриб-қолдим-ку. Мен шартта уни ушлаб олиб, бақириб кетдим, бутун вагон менга қаради. Ўша йигит вагондан тушмади. Мен ўзимни йқотдим, нима қилишни билмай, дарров телефонимни олиб, уни суратга олдим. У телефонимни олиб қўймоқчи ҳам бўлди, лекин ололмади.
⠀
Ёнимиздаги йигитлардан уни танишадими-йўқми, деб сўрадим. Улар танимаслигини айтишди ва мен уни кейинги бекатда қочирвормасликка ёрдам беришларини сўрадим. Лекин улар рад этишди. Кейинги бекатда ҳамма вагондан тушаётганда мен уни футболкасидан маҳкам ушлаб, ташқарига тортдим. У эса мени ёмон сўзлар билан сўкиб кетди. Яхшиям бу пайт одамлар менга ёрдам келиб, уни қочиришмади.
⠀
Мен тезда ички ишлар ходимини чақириб, йигитнинг расмини кўрсатиб, менга тегажоғлик қилганини айтдим. Уни дарҳол кейинги бекатда ушлаб олиш кераклигини айтсам-да, улар унча парво қилишмади. Шунда мен овозимни баландлатиб, тезда телефон қилишларини талаб қилдим. Ходимлардан бири мендаги йигитнинг суратини кейинги бекатдаги ҳамкасбларига юборди. Мен ўша йигит бўлган вагонни айтдим. Шундан кейин мен ва бир нафар ходим кейинги бекатга бордик. Яхшиямки, у ерда уни ушлаб олишган экан.
⠀
Уни ичкарига олиб киришди. Ҳар замонда мени олдимга келиб, балки адашаётганимни, у шунчаки билмасдан менга қўли тегиб кетгани ва ҳеч нарса қилмаганини айтишди. Мен эса эс-ҳушли аёллигимни эслатиб, тегажоғликни билмасдан тегворишдан ажрата олишимни айтдим. Мендан эримни чақириманми, деб сўрашди. Мен эса турмуш ўртоғимга хабар берсам, келиб у йигитга зиён келтириши мумкинлигини ўйлаб, қайнотамга қўнғироқ қилдим. Дадажоним шаҳардан ташқарида бўлганлари учун 1 соатдан кейин етиб келдилар. Бу пайтда эса мендан йигитни кечиришимни, унинг ота-онаси касаллигини пеш қилишди. Кейин билсак, унинг оиласи ҳам бор экан. Мени ичкарига киришимни илтимос қилишди.
⠀
Мен кирдим. Йигит титраганча мендан кечирим сўрарди, хаста ота-онаси уни кутаётганини айтди. Мен эса шундай бўлса, менга бундай ишни равон кўрмаган бўлишини айтдим. Кейин ходимлар гувоҳлигида сўрадим - сени вагондан чиқишни сўраганимда нима дединг, деб сўрасам, "Йўқол" деб айтганини алдади.
⠀
Кейин уни Ички ишлар бўлимига олиб кетишди.
⠀
22.09 куни мени терговчи кўрсатма бериш учун чақирди. Йигитни кийимларини алмаштириши учун уйига қўйиб юборишган экан. У бир оз вақтдан сўнг дўстим билан келди ва мендан кечирим сўради. Биз эса унга судда кўришамиз деб айтдик.
⠀
23.09 куни судга бордик. 15:00 да бошланиши керак бўлган суд 20:00 да бошланди. Унга 5 сутка қамоқ жазоси берилди.
⠀
Бу кам, деб ҳисоблайман, лекин ҳар қалай жазо олди. Ва бутун умрга татигулик сабоқ, бўлди, деб умид қиламан.
#СукутСақлма #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #тегажоғлик