Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Жамиятимизда жинсий зўравонлик ҳақида гапирилмайди, гўёки бу ҳолат доим бошқа биров билан содир бўлади, негаки жабрланувчи "ўзини нотўғри тутган".

Кўпинча зўравонликдан омон қолганлар содир бўлган воқеани кимгадир айтишдан қўрқишади, чунки бу "уят". Жамиятда бундай воқеани нафақат бошидан кечириш, балки бу ҳақда гапириш ҳам уят.

«NeUyat» (Уят эмас) экспозицияси учун махсус Марказий Осиё ва бошқа мамлакатлардан келган рассомлар қурбон бўлган аёлларнинг ҳикояларини ўзларидан ўтказиб, сукут сақлаш муаммоси ҳақида ҳайқирувчи ноёб макон яратдилар.

Кўргазма иштирокчилари томонидан яратилган картиналар, инсталляциялар, коллажлар, фотосуратлар жабрланувчиларнинг аҳволини акс эттиради ва томошабинга жамиятнинг бефарқлигини кўрсатади.

«NeUyat» лойиҳасининг мақсади жинсий зўравонлик атрофида сукут сақлаш маданиятини бузишдир. Муаммони баралла оммага эълон қилиш, жабрланган қизларни қўллаб-қувватлаш орқалигина жамиятда ўзгаришларга эришиш мумкин.

Зўравонлик қурбони эмас, зўравон бўлиш уят!

Кўргазма Nemolchi.uz ва 139 Documentary Center кўмагида ташкиллаштирилди.

#СукутСақлама #УятЭмас #NeUyat
Бугундан сизларни NeUyat (Уят эмас) кўргазмасида намоийиш этилган ишлар билан таништирамиз. Ишларни рассомларнинг муаллифлик изоҳлари билан бериб борамиз. Шарҳларда муаллифларга саволларингизни қолдиришнгиз мумкин🤍

Лейла Рахматуллаеванинг «Кўз ёшларинг билан ўзингга ёрдам беролмайсан» иши

“Ишим шиша парчалардан-да кўпроқ шикастлаши мумкин бўлган сўзлар ҳақида ҳикоя қилади. Барча иборалар Nemolchi лойиҳасига юборилган ҳикоялардан олинган. Экспозиция олдидан ўтаркан томошабин ўзининг аксини томоша қилиши мумкин. Зўравонлик ҳар ким ўзини кўра оладиган ойнадир".

#СукутСақлама #NeUyat
NeUyat (Уят эмас) кўргазмасида намоийиш этилган ишлар билан таништиришда давом этамиз. Ишларни рассомларнинг муаллифлик изоҳлари билан бериб борамиз. Шарҳларда муаллифларга саволларингизни қолдиришнгиз мумкин🤍​​

"Ваннахона" инсталляцияси жинсий зўравонликни бошидан кечирганларга бағишланади. У ёмон хотираларни сув ёрдамида тозалаш ва ювиш истагини ифодалайди. Ҳаммомга тош ўрнатилган бўлиб, у содир бўлган воқеадан шок ҳолатига тушган одамнинг рамзий ифодасидир. Одам шу лаҳзада қотиб қолиб, у билан содир бўлган воқеани қабул қила олмаслигини кўрсатади. Травма инсоннинг танаси ва руҳида ўз изини қолдиради ва уларни унутиш осон эмас, чунки уларнинг изи жуда чуқур".

#СукутСақлама #NeUyat #УятЭмас
"Никоҳланганларнинг тўшаги - икки қалбнинг бирлашиши учун муқаддас жой. Аммо аёл эркакнинг мулкига айланганда, тўшак ишонч, меҳр, беғуборлик қабрига айланади.

Романтика ва гул япроқлари ўрнини дафн композицияси эгаллайди".

#СукутСақлама #NeUyat #УятЭмас
NeUyat (Уят эмас) кўргазмасида намоийиш этилган ишлар билан таништиришда давом этамиз. Ишларни рассомларнинг муаллифлик изоҳлари билан бериб борамиз. Шарҳларда муаллифларга саволларингизни қолдиришнгиз мумкин🤍

​​«Икки қиз» иши аввало қизларнинг қизлар томонидан қўллаб-қувватланишидир.

Кўпинча жинсий зўравонликни бошдан кечирган аёлларни аёлларнинг ўзи аёвсиз айблайди. Бу ўзига хос ҳимоя механизми - "сен ўзингни ёмон тутганинг учун бу воқеа айнан сен билан содир бўлди. Мен тўғриман, демак, бундай муносабатга учрамайман", деб ўзини муаммодан соқит қилишади.

Опа-сингиллик ва сўзсиз қўллаб-қувватлаш маданиятини ривожлантириш орқалигина биз зўравон эмас, зўрланган бўлиш уятлигини тарғиб қилувчи тизимга барҳам бера оламиз.

Бу иш - жинсий зўравонликка қандай бўлмасин учраган ҳар бирингиз - дугоналарим, танишларим, бегона қизлар ва ўтмишдаги менга бағишланади. Сиз билан рўй берган воқеа асло сизнинг айбингиз эмас. Ҳар бирингиз бетакрорсиз ва бутун дунёларга лойиқсиз».

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #NeUyat #УятЭмас
Жамиятимизда жинсий зўравонлик муаммосини яшириш, унга учраганларнинг дардини қадрсизлантириш ва содир бўлган воқеалар учун жавобгарликни қурбонга ахтариш одат тусига кирган. Либоси ундоқ эди, ўзини нотўғри тутди, керак бўлмаган вақтда қаергадир борди ва ҳоказо.

Nemolchi.uz лойиҳаси 139 Documentary Center галереяси кўмагида #NeUyat фестивалининг асосий элементи бўлмиш ёш рассомлар кўргазмасини тақдим этади.

Фестивал дастури, шунингдек, жинсий зўравонлик ва ундан кейинги руҳий жароҳат тажрибаси мавзусида фильмлар намойиши ва очиқ маърузалар, шунингдек, Ўзбекистонда гендер зўравонлик билан боғлиқ ўзгарувчан вазият ҳақида оммавий муҳокамани ўз ичига олади.

Кўргазма ва фестивал очилиши 3 ноябрь куни соат 19.00 да 139 Documentary Center галереясида бўлиб ўтади.
Кўргазма 26 ноябрга қадар давом этади.

Биз обуначиларимиз ва мавзуга бефарқ бўлмаган барчани фестивалимизнинг бир қисми бўлишга таклиф қиламиз.

Фақат бирлашсаккина бу муаммо атрофида узоқ давом этган сукунатни бузишимиз ва зўравонликка учраган барчани қўллаб-қувватлашимиз мумкин.

Зўравонликни бошдан кечириш уят эмас, зўравон ва тажовузкор бўлиш уят.

Кўргазма 3-ноябрдан 26-ноябргача давом этади.

Манзил: Султонали Машҳади, 210
18+
Кириш бепул.
Кўргазмадаги барча ишлар рус ва ўзбек тилларида тақдим этилган.

#СукутСақлама
Бугун айни номдаги фестивалга старт берувчи #UyatEmas (#NeUyat) кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтади.

Жинсий зўравонлик билан боғлиқ сукут сақлаш ва уят маданиятини йўқ қилиш орқали биз ҳар бир омон қолган киши ёрдам, одил судлов ва қўллаб-қувватлашга эришиши мумкин бўлган даврга ўтамиз.

Кўргазма иштирокчилари ўз асарлари орқали сизга объективлаштириш, жинсий зўравонлик жароҳати, сукунат ва тушунмовчилик азобларини тасвирлайди.

Ҳар бирингизни кутамиз, токи сукут сақламайлик, уялтирмайлик ва уялмайлик.

Кўргазма бугун, 3 ноябрь куни соат 19.00 да 139 Documentary Center галереясида очилади. Тадбир 22.00 гача давом этади.

Кўргазмага ҳар куни сешанбадан шанба кунигача 11.00 дан 19.00 гача ташриф буюриш мумкин.
Душанба – дам олиш куни.

Манзил: Султонали Машҳадий, 210
18+
Кириш бепул.
Кўргазма ишлар ўзбек ва рус тилларида тақдим этилган.

#СукутСақлама
#NeUyat фестивалида кўришамиз!

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни соат 18:30 да янгидан очилган 139 Documentary Center галереясида #NeUyat 2 кўргазмаси очилишида барчангизни кутиб қоламиз!

Зўравонликни бошидан кечирган ва ўз овозини санъат орқали моҳирона етказган ўзбекистонлик ёш рассомлар кўргазмаси зўравонлик учраганларни қўллаб-қувватлаш ва тажовузга муросасизлик маданиятини шакллантиришга ёрдам беради.

Фестиваль давомида сизни турли тадбирлар кутмоқда: муҳокамаларга уланган кинотомошалар, психолог билан суҳбат ва якунида — Немолчи.уз лойиҳаси экспертларидан интерфаол маъруза.

Фестивалда кўришгунча! Биргаликда жинсий зўравонлик атрофидаги уят маданиятини енга оламиз. Зўравонликни кечириш эмас, зўравон бўлиш уят!

Кўргазма 2-24 ноябрь кунлари давом этади.

Манзил: Тарас Шевченко кўчаси, 8 (мўлжал — "Патрики" қаҳвахонаси). 
18+ 
Кириш бепул. 
Барча ишлар рус ва ўзбек тилида тақдим этилади.

Афиша муаллифи @astragape

#СукутСақлама #NeUyat #NeUyat24