Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Феминисткалар эркаклардан нафратланадими?
Айнан шу сабабдан эрга тегиб, бахтли яшашаркан-да. Нафратлари кучлилигидан. Биз, лойиҳа кўнгиллиларини ҳам эрсизлик ва эркаклардан куйганликда гумон қилишади нуқул.
Аслида феминизм эркаклардан нафратланишдан йироқ! Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун оиладан тарк этиш керак эмас.
Россияда оила қадриятларини бузганлиги учун радикал феминизмни тақиқлаш таклиф этилибди.
«Феминизм аслида зўравонликка асосланмаган ҳолда оила қуришга ёрдам беради», - дейди флешмобга асос солган Залина Маршенкулова.
#яфеминистка хэштеги билан Инстаграмда феминисткаларнинг бахтли оилаларига юзлаб мисоллар кўриш мумкин!
Айримлари - видеомизда🔥
#аёллар #СукутСақлама #феминизмкерак

✅Таниқли археологи ва санъатшунос, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги.
✅1959 йилдан 1984 йилгача годы Ўзбекистон санъатшунослик экспедициясининг бошлиғи ва илмий раҳбари бўлган.
✅1962 йилда профессор унвонини олди. 1968 йилда Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, 1984 йилда эса Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси (академик) этиб сайланган.
✅1983 йилда "Совет Ўзбекистони" журнали таҳририят ҳайъати аъзоси бўлди.
Виктория Зубаирова тайёрлади.
#СукутСақлама #Аёллар #феминизмкерак #гендертенглик #МашҳурАёллар #womenempowerment

Футбол соҳаси эркак ва аёллар энг кўп дискриминация қилинадиган соҳалардан биридир. Дунё аҳолисининг катта қисми "Футбол-эркаклар ўйини" деб ўйлайди ва ростдан ҳам қизларнинг футбол ўйнашига қарши бўлади. Шунга қарамасдан ўз ўрнини топишга ҳаракат қилаётган аёллар футболини деярли ҳеч ким кўрмайди. Муҳим халқаро чемпионатлар бўлмаса, уларнинг ўйинларини телевизорда ҳам кўрсатишмайди. Бу ҳали аёллар ҳуқуқлари борасида анча илғор бўлган Ғарбда шудай. Ривожланмаган ва қолоқ жамиятларда аҳвол ачинарли аҳволда.
Францияда эркаклар футболида футболчиларнинг ўртача ойлик маошлари тахминан 100 000 евро атрофида экан. Энг катта маош эса йилига 17 миллиондан ортиқ экан. Роналдо, Месси, Неймар ва ҳоказоларнинг маошлари, қўшимча пуллари, рекламалардан келадиган пулларини ҳисобга олса, бу сумма янада кўпаяди.
Францияда аёллар футболида ўртача ойлик маош 2000 евро экан ва энг катта йиллик маош, қўлга тегадигани 300 000 евро экан. Дунё миқёсида ҳам аёллар футболида энг катта маош йилига 400 000 евро атрофида экан. Бу суммаларни аёллар футболининг "Роналдо ва Месси"лари олади. Қолганлари ўртаҳол одамлар оладиган маош олиб ўйнайдилар. Уларнинг ўйинлари телевизорга берилмаганлиги учун улар билан реклама шартномалари тузилмайди, уларнинг номларини ҳеч ким билмайди ва улуғламайди.
Янаям бу ҳали илғор Ғарб давлатларида. Дискриминация Ғарбда шунчалик бўлса, бошқа жамиятларни тасаввур қилаверинг...
Аммо бу гапларни қизимизга тушунтиргим, унинг бола қалбини оғритгим келмади. Унга ўзи хоҳлаган касбни эгаллаши мумкинлигини, хоҳласа футболчи бўлиши мумкинлигини айтдим ва анча енгил тортганини кўрдим.
Аммо, афсуски, бу унинг ҳаётидаги дискриминацияларнинг биринчиси ва унинг ечими менинг қўлимда эди. Афсуски, катта бўлгани сайин у бундай дискриминацияларга кўпроқ дуч кела бошлашини, уларнинг айримларида ёрдам бера олишимни, бошқаларида жамиятнинг қолоқ қоидалари кучлироқ келиши мумкинлигини ҳис қилдим.
Биз фарзандларимизга имкон қадар илғор тарбияни беришга, аёл ёки эркак бўлишларидан қатъий назар жамиятда ўз ўрниларини топишларига ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Аммо дунёнинг кўплаб жамиятларида аёллар ўзлари хоҳлаган ишларни қилиб, ўзлари хоҳлагандай яшашга ҳақлари йўқ.
Уларни болалигидаёқ эрга беришади, уларни ўзлари хоҳламаган эркакка мажбурлаб эрга беришади, уларнинг таълим олишга ҳақлари йўқ, уларнинг ишлашга ҳақлари йўқ, уларни уришади, уларни ўлдиришади, уларни келин қилиб қулдай ишлатишади, уларни барча нарсаларда айблашади, уларни ҳатто худолар ҳам дискриминация қилиб, эркакларда кечириладиган арзимаган айблари учун дўзахга ташланади...
Мен китоб қилиб ёзилса дунё кутубхоналарини тўлдириши мумкин бўлган муаммоларни миллион марта қисқартириб ёздим. Аёллар дуч келадиган камситишлар, хўрланишлар, адолатсизликларни қизим бир муддат ҳис қилгани каби аёлларнинг ўзлари ҳис қиладилар.
Мен юқоридаги саналган муаммолар менинг қизларим, сизнинг қизларингиз, дунёдаги ҳеч бир аёл билан юз беришини хоҳламайман. Кўпчилик балки ишонмас, аёл ҳам одам. Унинг ҳуқуқлари эркакларники билан бир хил бўлмаслигига ҳеч қандай асослар йўқ. Қандайдир жамият қоидалари, қандайдир мафкуралар, қандайдир динлар аёлларни камситишга рухсат бераётган бўлса, муаммо қоидалар, мафкуралар ва динлардадир.
Мен бугунги "Халқаро аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни"да барча аёлларга ҳуқуқлари тўкис, бахтлари бутун бўлишини ва эзгу орзулари рўёбга чиқишига ҳеч қандай дискриминациялар тўсиқ бўла олмаслигини тилайман! Менимча, байрамда аёлларимиз учун энг ажойиб совға мана шу бўлади.
Байрам муборак!
Дониёр Рўзметов
@uchzamon
#СукутСақлама #Аёллар #феминизмкерак #гендертенглик #фикр

Депутатлар кеча маърифий фаолиятни тартибга солиш бўйича қонун қабул қилди. Мазур қонун "инфоқаллобларга" қарши курашга қаратилиши кўзда тутилган.
“Таълим фаолияти” тушунчасини қонунга киритиш ва у билан шуғулланиши мумкин бўлган шахслар рўйхатини чеклаш режалаштирилган. Қонуннинг тўлиқ матни билан президент томонидан имзоланиб, ҳужжат эълон қилинганидан сўнг танишишимиз мумкин бўлади. Қонун ҳозирда Олий Мажлисда учинчи ўқишда кўриб чиқилди.
ЎзЛиДеп депутатининг сўзларига кўра (президентимиз ҳам шу партиядан номзоди берилганди), бундай тадбирларда кўпхотинлилик, жинсий камситиш, феминизм, ахлоқий бузуқлик, ҳуқуқбузарликлар тарғиб қилиниб, тингловчилар онгини манипуляция қилиш ҳолатлари кўпаймоқда.
Депутат феминизмни кўпхотинлилик, ахлоқсизлик ва жиноятчилик тарғиботи билан бир қаторда санаб ўтгани ачинарли. Эслатиб ўтамиз, феминизм аёллар ҳуқуқлари учун ҳаракатдир. Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари юқори даражада қўллаб-қувватланади – Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақда доимо таъкидлайди. Ҳар бир партияда хотин-қизлар қаноти мавжуд бўлиб, у аёллар ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратади (яъни, улар аслида феминизм билан шуғулланади). Шунинг учун партия вакилидан бундай баёнотларни эшитиш икки карра ғалати.
Бутун дунё бўйлаб феминистлар бугунги кунда аёллар ҳуқуқлари учун курашни давом эттириб, гендер зўравонлигига қарши чиқиш, тенг ҳақ тўлаш, дискриминацияга қарши кураш ва бошқа кўп нарсалар учун курашмоқда.
Феминизмни кўпхотинлилик ва жиноятлар ташвиқоти билан бир қаторга қўйиш саводсизликдир. Умид қиламизки, бундай баёнот ЎзЛиДеП партиясининг қарашини кўзда тутмаган. Аёллар ҳуқуқларини қайта-қайта ва доимий равишда ҳимоя қиладиган давлатда бундай фикрни эшитиш мантиқсизлик.
#СукутСақлама #Қонунлар #ФеминизмКерак