Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Мактабларда STEM йўналишини ривожлантириш, космосга учиш, халқ фаровонлигини ошириш - Сирдарё тумани ҳокими Ботиржон Мирзақуловга бу сўзлар нотаниш, шекилли.

Мактаблар негизида Президент ташаббуси билан ташкил этилган "Ҳаёт мактаби" лойиҳаси ҳақида тўхталар экан, ҳаётий мисолларни келтириб ўтди:

— Ўқувчи қизларимизни ҳафтада бир кун ҳаётга ўргатиш куни бўлади. Бир кун 5 соат нон пишириш ўргатилади, қандай қилиб ун, қандай қилиб сув қўшилади, қанча сут қўшилади, қандай қилиб тандирга ёпилади. Охирида шу синфда ўқиган 10 та қиз, ўзлари пиширган нонлардан уйига олиб кетади, — дейди Ботиржон Мирзақулов. — Бир кун ош пишириш ўргатилади, бир кун қатлама, бир кун манти пиширишади. Пазандачилик ўргатилади.

Нон ёпишни шундоғам "Қизларжон"га ўхшаган клубларда бошлаб юборишган, жараёнлар эса аллақачон "Қайноналар форуми"да муҳокама қилиниши бошлаб юборилган, яна "Оқила аёллар" ҳаракати ҳам бор". Мактабларда ўша нон пишириш бўйича маҳорат дарслари бошланган, ҳоким нима янгилик киритмоқчи экан, қизиқ.

Лекин энг муҳим масала, аёлларнинг тандирда нон ёпмай қолгани экан. "Ўша жойда мен тўртта аёлдан сўрадим, охирги марта қачон нон ёпдингиз десам, тўртта аёл ҳам 5-10 йил аввал нон ёпган экан... 'Уже' нон ёпмайдиган бўлиб кетишибди. 'Уже' у авлод нон пиширишни ўргатадиган авлод йўқолиб бораяпти-да, камайиб бораяпти. Далада ҳамма ғўзапоя қолиб кеттику бу йил, ҳамма нон сотиб олишга ўтдида, нон пиширадиган одамлар камайиб кетиб, далаларда ғўзапоялар ҳам қолиб кетаяпти", - дейди ҳоким.

Ажойиб ҳоким экан, рости. Халқ фаровонлиги учун хурсанд бўлмайдими? Пули борки, сотиб оляпти. Идиш ювадиган машинани кўриб қолса борми? Нақд юрагининг мазаси қочса керак.

Энг қизиғи, ўз нутқида ҳоким чилангар, сваркачи каби мутахассислар камайиб бораётгани ҳақида гапирдию, негадир бундай касблар нега йўқолаётгани бўйича эркакларни сўроқ қилмабди. Яхшимас...

Нигора Адизова

#СукутСақлама #ГендерТенглик #Ҳаёт #фикр
8 март - совғалар алмашиладиган кун эмас!

Кечадан буён мен аъзо бўлган ўзбекзабон телеграм каналлари, фейсбукдаги эркак-аёл дўстларим 8 март ҳақида ҳазил-эрмак постлар ёзиб ётишипти, ким қанақа совға олгани-ю, қанақа совға кутаётганини ҳам эринмай реклама қиляпти. Табриклар ҳам бошланиб кетган - қадрли аёллар, сизларни байрам билан табриклаймиз, кўзимизни қувнатиб юринг ва ҳоказо ва ҳоказо. «Ҳазил» шеърлардан энг машҳури -

«8 март бугун -
Халқаро «расход» куни.
Тезроқ совғасини бер -
Овози ўчсин уни(нг)!»

Яна «ҳазил»лардан бири - «8 март - аёлларнинг байрами, шундай экан, бунга эркакларни аралаштирманглар!»

Мен адекват фикрли деб ҳисобловчи дўстларим шу мазмундаги постларни кетма-кет ёзиб ётишиптики, ғашим келишиниям, жаҳлим чиқишиниям билмай, иккиланиб қолдим. «Расход» куни экан, қилаётган бўлсангиз - сизни дунёга келтирган онангизга, бир қориндан талашиб тушган опа-синглингизга, сизга фарзандлар туғиб бергувчи аёлингизга, борингки, ўзингиз кўнгил қўйган қизингизга «расход» қилаётгандирсиз, шуларнинг «овози ўчсин»ми?! Аниқми?!

«Эркакларни аралаштирманглар!»
Аслида, бу «байрам» аёлларнинг эркин ҳаёт кечиришига, фикрлашига, танлашига, овоз беришига эркаклар даҳл қилмаслиги асосига қурилган эмасми? Бу эркка эришиш учун қанча аёллар қони тўкилган, қанчадан-қанча шафқатсизликлар, жиноятлар содир қилинган. Шуни билмаслигингиз, «кўзимизни қувнатиб юринг,» - дейишингиздан ҳам маълум. Аёл бу - безак эмас, декорация эмаски, кўзларни қувнатиб турса.

Аёл - шахс! 8 март эса шунчаки «Онажонлар байрами» эмас, Аёл эрки куни, курашиб, шахс мақомида эканини исбот қилган куни!

#СукутСақлама #Фикр #ГендерТенглик
10 март - Халқаро аёл-судьялар куни нишонланади. Ушбу кун БМТ Бош Ассамблеясининг 2021 йил 28 апрелдаги Резолюцияси билан гендер тенглигини таъминлаш ва бутун дунё бўйлаб суд-ҳуқуқ тизимида аёлларнинг ривожланишига ҳисса қўшиш мақсадида эълон қилинган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, аёлларнинг суд тизимидаги вакиллиги судларнинг очиқ ва шаффоф эканлигини кўрсатиш орқали уларнинг қонунийлигини оширади.

Ўзбекистонда жами 1331 нафар судья фаолият юритса, улардан 182 нафари аёллардир. 178 нафар – Олий суд, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари, 2 нафар Конституциявий суд судьяси, 2 нафари - Олий кенгаш судьялари. Маъмурий ишлар 18 нафар, фуқаролик ишлари 103 нафар аёл судья томонидан кўрилади. Хўжалик судларида 27 нафар аёл судья фаолият юритади, 4 нафари эса илмий фаолият билан шуғулланади*.

“Бу санани нишонлаш орқали биз аёлларнинг суд тизимида раҳбарлик, бошқарув ва бошқа даражаларда кўтарилиши бўйича самарали миллий стратегия ва режаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз”, — дейилади БМТ сайтида.

Барча аёл-судьяларни самимий қутлаймиз! Ва суд тизимида янада кўпроқ аёллар фаолият юритишини тилаб қоламиз!

*Олий суд Ахборот хизмати маълумотларига кўра

#СукутСақлама #Сана #Аёллар #ГендерТенглик
«Гендер зўравонлик ўз-ўзидан йўқолмайди — ҳозир ҳаракат қилишнинг айни пайти» — Матильда Димовска уй зўравонлигини криминаллаштиришнинг муҳимлиги ҳақида

БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовсканинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига таяниб айтишича, дунёда, тахминан, ҳар учинчи аёл умри давомида ўз жуфти томонидан жисмоний ёки жинсий зўравонликка ёки бегона шахс томонидан жинсий зўравонликка дучор бўлади.

Гендер зўравонлик глобал миқёсда ҳам, муайян минтақалар даражасида ҳам жиддий иқтисодий йўқотишларни келтириб чиқаради. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, аёлларга нисбатан бўлган зўравонликнинг глобал миқёсдаги иқтисодий зарари глобал ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 2 фоизини ташкил қилиши мумкин бўлиб, бу тахминан 1,5 трлн долларга — Канада иқтисодиётининг ҳажмига тенг.

Глобал ечимлар

Оиладаги ва гендер зўравонлик кенг тарқалгани ҳамда алоҳида шахслар ва ҳамжамиятларга ҳалокатли таъсир кўрсатаётганини эътироф этган ҳолда, БМТ зўравонликнинг бу шаклларига барҳам бериш учун бир қатор чораларни кўришга муваффақ бўлди.
Олий Мажлис эндиликда ўз қонунчилик тизимида оиладаги зўравонлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу иш БМТ Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш бўйича қўмитасининг Ўзбекистон ҳукуматига «оиладаги зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши, суд томонидан жиноий жавобгарликка тортиш ва жиноятнинг оғирлик даражасига мос равишда тегишли жазо чоралари қўллашни таъминлаш мақсадида амалдаги қонунчилик, жумладан, Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва «Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритиш» тўғрисидаги тавсиясига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция (CEDAW) қўмитасининг 19-сонли умумий тавсиясига мувофиқ, оиладаги аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари гендер белгисига кўра камситиш ҳисобланиши тасдиқланган, бундай шаклдаги камситиш эса Ўзбекистон Конституциясига кўра тақиқланган.

Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенциянинг (Ўзбекистон 1995-йил июлда ратификация қилган) 35-сонли умумий тавсияси «барча соҳаларда аёлларга нисбатан уларнинг жисмоний, жинсий ёки руҳий дахлсизлиги бузилишига олиб келувчи гендер зўравонликнинг барча шакллари учун жиноий жавобгарликка тортиш ва содир этилган ҳуқуқбузарликнинг оғирлик даражасига мос равишда ҳуқуқий таъсир чоралари, шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоя воситаларини зудлик билан жорий этиш ёки кучайтиришни таъминлаш учун» жиноий жавобгарликни белгилашга чақиради.

Жиноий жавобгарликни киритиш муҳим аҳамиятга эга

Гендер зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш потенциал тажовузкорларни тийиб турувчи омил сифатида хизмат қилиб, жабрланганлар учун янада ишончли ҳуқуқий ҳимояни таъминлаши мумкин. Ҳуқуқбузарларни қилмиши учун жавобгарликка тортиш орқали бундай зўравонликка йўл қўйилмаслиги ва унга тоқат қилинмаслиги тўғрисида тушунча ҳосил қилинади.

Гендер зўравонлик — инсониятнинг жиноят сифатида таъқиб қилиниши зарур бўлган фалокатидир. Жамиятда зўравонликни жазосиз қолдириш ва унинг меъёрий ҳолат сифатида қабул қилиш маданияти давлат томонидан аниқ чоралар кўрилишини талаб қилади. Ўзбекистон бугунги кунда ушбу соҳадаги жазо чораларини қайта кўриб чиқаётган экан, бу мамлакат аёллари ва болаларини ҳимоя қилиш учун чора кўришнинг айни вақти. Биз Ўзбекистон бу борада тўғри қарор қабул қилишига ишонамиз.

👉Тўлиқ матн: https://www.gazeta.uz/uz/2023/03/13/gender-based-violence/

#ГендерТенглик #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #Қонунлар
- Оилада атмосферани яхши ушлашга?
- Аёл!
- Қадриятларни сақлашга?
- Аёл!
- Бола парвариши ва тарбиясига?
- Аёл!
- Тинчликни сақлашга?
- Аёл!
- Ҳурмат қилишга?
- Аёл!
- Рўзғор тебратишга?
- Аёл!
- Хизмат қилишга?
- Аёл!
- Оилани сақлашга?
- Аёл!
- Бундан ташқари...
- Аёл!
- Э, бирпас жим турсангиз-чи!

Аёл, аёл, аёл! Қўйинг, эркак ҳам оилали эканини ҳис қилсин, оиласи олдидаги масъулиятини сезишни ўргансин! Кузатишларим натижасида шуни тушундимки, оиладаги эркакка тегишли масъулиятлар ҳам аёлга юкланавериши оқибатида, аёлларнинг ўзи ҳам уларни бажараверишга ўрганиб қолишипти, доим шундай бўлиши керакдек, шундай ҳисоблашяпти. Бу вазифаларни бажаришга қодир бўлмаган аёлларни маломат қилишяпти, камситишяпти. Аёлмизми, нафақат аёл бўлайлик, балки, эркаклар ҳам эркак эканини ҳис қилишига қўйиб берайлик. Улар ҳам оиланинг қурилишида, сақланиши ва ривожланишида иштирок этишсин. Ўзи қурган оиланинг аъзолари билан одамдек муомала қилишни, муносабат билдиришни ўргансин. Оила бу - «бошлиқ ва ходим» учун офис эмас, икки шахснинг биргаликда, тенгликдаги ҳиссалари ҳисобига яраладиган бутун бир дунё демакдир!

Алия Темурийзода

#СукутСақлама #Фикр #ГендерТенглик
Адолатсизлик, нотенглик, стереотипларнинг ашаддий мухолифи — Рут Гинзбург ҳақида

Ўрни келса президентларни-да танқид қилишдан тоймаган, ҳақиқатпараст ва ўта синчков судья сифатида тарихда қолган Гинзбург хонимдан америкалик аёлларнинг кўпи миннатдор. Чунки у бошлаган, қатъий курашган муаммолар нафақат тақдирларни ўзгартирди, аёлнинг жамиятдаги ўрнини ҳам узил-кесил аниқлади.

1933 йилнинг мартида Нью-Йоркнинг асосан ўрта қатлам аҳолиси яшайдиган қисми — Бруклинда савдогар, асли Одессадан Америкага ҳижрат қилган яҳудий Натан ва келиб чиқиши австриялик яҳудий Селия Бейдер оиласида туғилган Рут мамлакат Олий суди судьяси лавозимини эгаллагунига қадар фильмларга асос бўлгулик кунларни бошдан кечиради.

Онаси Селия акаси туфайли ўқишини давом эттиролмагани, орзуларидан 15 ёшидаёқ воз кечишга мажбур бўлгани учун қизини ўқитишга, илмли хонимга айлантиришга қарор қилади. «Қизим тарих фани ўқитувчиси бўлсаям майли» дея кутубхонага бирга борар, қандай китоблар ўқиши кераклигини битталаб тушунтирар, боласининг таълимига алоҳида эътибор берарди. Синфида аълочи бўлган Рут юқори мактабга ўтган пайти онасига саратон ташхиси қўйилади ва орадан тўрт йил ўтиб, қизининг битирув кечаси куни жон беради.

Суянчидан айрилган Рут энди шунчаки тарих ўқитувчиси эмас, ҳуқуқшунос бўлишга, жамиятдаги андазаларни парчалашга аҳд қилади. Корнелл университетига тўлиқ грантни ютиб олгани қарорини қатъийлаштиради. Ўқишнинг биринчи семестрини тугатгач, бўлғуси турмуш ўртоғи, Корнелл талабаси, солиқ ҳуқуқи мутахассиси Мартин (Марти) Гинзбург билан танишади ва улар 1954 йили, Рут ўқишини тамомлагач, оила қуришади. «Марти — менда қуп-қуруқ калла эмас, мия борлигига ишонган ягона эркак», дейди у интервьюларининг бирида.

👉Давоми: https://www.gazeta.uz/uz/2023/04/17/ginsburg/?utm_source=push&utm_medium=telegram

#СукутСақлама #ГендерТенглик #womenempowerment
300 йил.

БМТ хисоб-китобларига кўра, гендер тенглигига эришиш учун айнан шунча вақт керак.

Аёллар дунё аҳолисининг 49,7 фоизини ташкил қилади, аммо демографик муаммолар ва аҳолишунослик сиёсатини ишлаб чиқишда уларнинг ҳуқуқлари кўпинча эътиборга олинмайди. Дунёнинг қатор минтақаларида хотин-қизлар мактабга боролмайди, ишлаб чиқариш соҳаси ва раҳбарлик лавозимларида ишлай олмайди. Уларнинг саломатлик, жинсий ва репродуктив ҳаётга оид қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи чекланган. Улар зўравонлик ва зарарли амалиётларга нисбатан заиф ва ҳомиладорлик ҳамда туғиш пайтида хавф остида.

Манба: ООН

#СукутСақлама #ГендерТенглик #АёлларСаломатлиги
Бельгия фемицидга қарши курашга қаратилган қонунни қабул қилган илк Европа мамлакати бўлди. Фемицид ҳақида аввалги постларимизда ёзганмиз.

Қабул қилинган қонунда фемицид ва ундан олдин содир этилган зўравонликка аниқ таъриф берилган. Ҳужжатда бундай жиноятларнинг тўрт тури кўрсатилган:

- партнёр томонидан содир этилган интим фемицид;
- учинчи шахс томонидан содир этилган интимдан ташқари фемицид;
- зўравонлик ҳаракатларидан кейин содир бўлган билвосита фемицид (масалан, мажбурий аборт);
- Гендер асосидаги қотиллик.

Гендер тенглиги масалалари бўйича давлат котиби Мари-Коллин Леруанинг сўзларига кўра, қонун аёллар ўлимининг статистикасини таҳлил қилиш, зўравонлик ҳавф-ҳатарларини аниқлаш, шунингдек потенциал қурбонларни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Манба: female founder

#Аёллар #ГендерТенглик #СукутСақлама
Қозоғистонда QAZAQ AIR авиакомпанияси тарихида илк бор рейс аёллар экипажи томонидан амалга оширилди 🔥

#СукутСақлама #Аёллар #ГендерТенглик #wmnpwr
Telegram-каналларда аёл киши айбланган автоҳалокат видеоси тарқалди

Ваҳоланки бу 2017 йилда содир бўлган ҳодиса видеоси, унда 15 ёшли ўсмир йигит педалларни адаштириб, ЙТҲ содир қилган ва Тошкентдаги "Жомеъ" мавзесида эркак кишини уриб юборган.

Хабарни кўрган кўплаб ҳамюртларимиз нафақат аёлни айблашди, балки умуман барча аёллар машина ҳайдашни эпламайди деган хулосага келишган. Албатта, гендер стереотиплари ва танқидий фикрлашнинг етишмаслиги шундай ишлайди (улар видеонинг ҳақиқийлигини текширишни ўйламаганлар).

Шу билан бирга ЙҲХ хизмати маълумотларига кўра, 2021 йилда 268 нафар аёл ва 9733 нафар эркак ЙТҲ содир этган. Яъни, биз эркаклар содир этган авариялар ҳақида тез-тез эшитамиз, лекин шу билан бирга, автоҳалокат тафсилотларини билмаган одам бемалол тажрибасиз аёлни айблаши мумкин, деб ўйлайди ва бунда аксарият сизга қўшилиб, "барча аёллар ҳайдовчилик гувоҳномасини сотиб олгани" ҳақида муҳокама қиласизлар.

Нигина

#СукутСақлама #Аёллар #гендертенглик
Фарғона вилоятида ички ишлар ходималари ўртасида “Фидойи аёл ходима” кўрик-танлови бўлиб ўтди

Ваниҳоят хотин-қизларнинг касб маҳорати дастурхон ёзиши, сомса ясаши, ош тайёрлай олишига қараб баҳоланмайдиган бўлди. Фарғона шаҳридаги ички ишлар органлари ходималари ўртасида ўтказилган танлов нафақат 100 ва 1000 метрга югуриш, балки куч ишлатиш, қуролни қисмларга ажратиш ва йиғиш, шунингдек, ўқ отиш ва тест синовларини ўз ичига олди, бу эса уларни тайёрлашнинг кўп қиррали хусусиятини кўрсатади.

Ички ишлар органлари тизимида бундай танловларнинг ўтказилиши ҳуқуқ-тартибот соҳасида хотин-қизларнинг касбий маҳорати ва ютуқларини рағбатлантиришнинг ёрқин намунасидир. Бу ҳар ким ўз салоҳиятига эриша оладиган инклюзив ва адолатли иш муҳитини яратиш йўлидаги қадамдир. Шунга ўхшаш танловлар кўпроқ бўлишини истардик! Баракалла 👍

#СукутСақлама #гендертенглик #ЛидерАёллар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда аёллар йўловчи сиғими катта бўлган автобусларни бошқаришни бошлайди.

Бугунги кунда икки нафар аёл автобус ҳайдовчиси бўлиш истагини билдирган.

Аввалроқ Ўзбекистонда аёлларга катта сиғимли автобусларни бошқаришга рухсат берилгани хабар қилинганди. “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабарига кўра, транспорт соҳасида эркаклар ва аёллар учун тенг имкониятларни таъминлаш мақсадида аёлларга катта сиғимли автобуслар, жумладан, электробусларни бошқаришга расман рухсат берилганидан сўнг Наргиз Гадаева ва Саодат Шерматовалар автобус бошқариш истагини билдиришган.

Ҳозирда уларга устоз ҳайдовчи томонидан автобусни бошқариш ва йўналиш ҳаракати бўйича тушунчалар берилмоқда.

Биз эса ўз навбатида Наргиз Гадаева ва Саодат Шерматовага фақат омад тилаб қоламиз!

Видео: t.me/POLICE_UZ

#СукутСақлама #гендертенглик
FIDE Халқаро шахмат федерацияси томонидан ташкил этилган Global Exchange Forum'да гроссмейстер Девид Смердон “Шахматда гендер ҳақидаги фактлар ва афсоналар” тадқиқотини тақдим этди. Маълум бўлишича, аёллар барча ёш тоифаларида эркакларга қараганда тезроқ мусобақаларни тарк этишади ва бу айниқса 16 ёшдан кейин кучаяди. Мутахассиснинг фикрича, ўйинчиларга гендер стереотиплари кучли таъсир кўрсатади.
Смердоннинг сўзларига кўра, рақиблар рейтинги тенг бўлса ҳам, аёл шахматчилар эркакларга қарши ёмонроқ ўйнашади. Эркак ўйинчилар ўзларини ишончли ҳис қилишади ва узоқ пайт таслим бўлишмайди. Бундан ташқари, баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, болали аёллар ёмонроқ ўйнайди. Смердоннинг сўзларига кўра, эркакларда бундай қарамлик кузатилмайди.

Девид Смердон таъкидлаганидек, аёлларда эргашиш мумкин бўлган кучли намуналар йўқ. Айни пайтда улар катта роль ўйнаши мумкин. Масалан, Угандада математикадан имтиҳон топширишдан олдин Фиона Мутесининг “Катве маликаси” филмини томоша қилган қизлар имтиҳондан 44 фоизга кўпроқ муваффақиятли ўтишган. Қизлар учун намуна сифатида нафақат энг яхши ўйинчилар, балки аёл мураббийлар, ҳакамлар, ташкилотчилар ва шарҳловчилар ҳам бўлиши мумкин. 

Шахмат ўйнайдиган аёллар сонини кўпайтириш учун Девид Смердон ҳар йили ўтказиладиган FIDE иқтидорли қизлар йиғинига ҳомийлик қилишни ва миллий лигаларда аёллар учун квота жорий этишни тавсия қилади.

Манба: burninghut

#СукутСақлама #гендертенглик
Кеча Самарқандда ўз ишини бошлаган Осиё хотин-қизлар форуми доирасидаги навбатдаги панель сессияда хотин-қизларни сифатли таълим, илм фан ва рақамли технологияларидан фойдаланишига тўсқинлик қилаётган омиллар кўриб чиқилди.

Сессия қатнашчилари қизларнинг тўлиқ мактаб таълими билан қамраб олиниши, таълим ва касбий тайёргарликнинг барча даражаларидан тенг фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, хотин-қизларни илмий, инновацион ва ижодий муҳитга янада кенг жалб этиш соҳасида гендер номутаносиблиги сабабларини аниқлаш масалаларни батафсил муҳокама қилдилар.

Бу борада Эрон Ислом Республикаси Хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича вице-президенти аппаратида Халқаро ишлар бўйича бош директор Хадия Каримининг чиқиши эътиборимизни тортди. Бошқа мамлакатларда ихтирочи аёллар улуши 18 фоиз бўлган бир пайтда Эронда ихтирочи аёллар улуши 24 % га тенг экан. Бу борада эронлик эксперт мамлакатида хотин-қизларнинг таълим борасида яратилган имкониятлардан хабардорлигини ошириш, барча манфаатдор идора ва ташкилотларнинг Осиёда аёллар ҳолатини яхшилашга жамоавий ёндошуви, мамлакатда аёллар саводсизлигига барҳам бериш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан бўлишди.

Форум иштирокчилари бугунги кунда тенгликка эришишимизда ҳамон у ёки бу тўсиқлар мавжудлигини тан олган ҳолда кучларни бирлаштирсаккина гендер тенгсизлиги муаммосига барҳам беришимиз мумкинлигини эътироф этишди.

#СукутСақлама #ГендерТенглик
Буюк Британия ҳукумати молиявий кўмагида Жаҳон банки томонидан «Ўзбекистонда гендер тенглиги таҳлили» ҳисоботи тайёрланган.

Ушбу ҳисобот турли соҳалар, жумладан, аёлларнинг таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодий фаолиятдан фойдаланиш имконияти, уларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, аёлларнинг мамлакат ижтимоий ҳаётидаги иштироки каби вазиятни таҳлил қилиш орқали Ўзбекистонда гендер тенглиги масалаларини ўрганади.

#СукутСақлама #гендертенглик #статистика
#Кун рақами

Буюк Британия ҳукумати молиявий кўмагида Жаҳон банки томонидан тайёрланган «Ўзбекистонда гендер тенглиги таҳлили» ҳисоботи рақамларини тақдим этишда давом этамиз.

Ўзбекистонда ёш хотин-қизлар ўртасида ишсизлик даражаси 15,5 фоизни ташкил этади, бу ёш эркаклар ўртасидаги 10 фоизлик кўрсаткичдан кўпроқ. Таълим, иш ёки профессионал тайёрловда бўлмаган ёш аёллар улуши 42 фоизни ташкил қилади, эркакларда эса бу кўрсаткич 8,8 фоиз атрофида.

#СукутСақлама #Статистика #ГендерТенглик