Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Мўътабар Хушвақтова - журналист, экофаол, экоблогер, ҳужжатли фильмлар муаллифи. Шунингдек "Яшил уйим" компанияси ва "Бахт улаш" ҳайрия жамғармаси асосчиси, «Qizlar» фаол аёллар гуруҳи аъзоси.

У экологияга оид мавзуларни кўтарадиган ижтимоий тармоқлардаги видеолари туфайли машҳур бўлди. Мўътабар ўзбек тилида экология ва оқилона истеъмол масалаларини ёритади.

#СукутСақлама #Аёллар #womenempowerment
Қашқадарё вилоятида бемор қизга тегажоғлик қилган шифокор 5 суткага маъмурий қамоқ жазоси ва 247,5 минг сўм жаримага тортилди.

Uznews хабарига кўра, бемор шифокор кўригига келган, шифокор унга бир муддат у билан интим алоқада бўлишни таклиф қилган ва эвазига ойига бир миллион таклиф қилган.

Аёл ички ишлар органларига мурожаат қилган. Шифокор ҳибсга олиниб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (“Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш”) қўлланиб, 247,5 минг сўм жарима, шунингдек, 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, жинсий зўравонлик учун жавобгарлик жорий йилнинг апрель ойида, Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар қабул қилингандан кейингина жорий қилинган эди. Бунгача қонунчилигимизда бундай жиноят таснифланмаган эди.

Бундай хатти-ҳаракатларга тоқат қилмай, ички ишлар органларига мурожаат қилиб, бундай эркакларни жазолайдиган хотин-қизлар кўпайиб бораётганидан хурсандмиз.

Шунингдек, давлат томонидан фуқароларга тазъйиқларга йўл қўйилмаслик, жинсий характердаги ҳар қандай хатти-ҳаракатларга онгли ва ихтиёрий розилик бериш масалаларини тушунтириш бўйича ахборот кампанияларини ўтказиш муҳимлигини эслатмоқчимиз.

#Аёллар #СукутСақлама #тегажоғлик
🔥 Uzbekistan's Club журнали таҳририяти талқинига кўра энг илғор ўзбекистонликлар Топ-20 рўйхатига кирган ватандошларимиз билан таништиришда давом этамиз.

Ирина Матвиенко - журналист, фаол, блогер ва Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси. Шунингдек, Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашаётган ҳуқуқ фаоли.

2019 йилда у 14 нафар ҳуқуқ ҳимоячиси орасидан Европарламент ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Венеция мактабининг қўшма тадбирида иштирок этиш учун танланган.

«Future Leaders Invitation Program» 2022 йил лауреати.

2020 йил 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан “Ҳуқуқий тарғибот аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

#СукутСақлама #Аёллар #womenempowerment
"Шунчаки бизни эшитишларини хоҳладик!" Эркак тахаллусини олган машҳур аёл ёзувчилар

Эркак тахаллусини олиш ўтмишда аёллар орасида кенг тарқалган амалиёт эди.
19 асрда аёллар уй ишларини бажариши ўзини буткул оилага бағишлаши керак, деб ишонилган, адабиёт ва бошқа ижодий машғулотлар эса эркакларнинг ваколати эди.
Замонавий дунёда ҳам аёллар адабий асарларини эркаклар номидан нашр этадиган ҳолатлар учрайди.

XIX асрнинг 30-40 йиллари Францияда кескин курашлар даври бўлди.Бу мураккаб даврни ўз асарларида ёритган адиблар орасида Жорж Санд (1804-1876 й.) алоҳида ўрин эгаллайди. Асл исми Аврора Дюдеван, аммо адабиётда Жорж Санд тахаллуси билан машҳур бўлган бу аёл ҳозиргача китобхонлар диққатини тортиб келади.

Ижод оламида ўзига хос из қолдирган Эмили, Энн ва Шарлотте Бронтелар аслида беш опа-сингил эди. Иккита каттаси ўсмирлик чоғида ҳаётдан кўз юмган.  1824 йилда Мария, Элизабет, Шарлотта ва Эмили Кауан-Бриждаги қизлар мактабига қабул қилинган. Уларга отаси Патрик Бронте барча шароит­ларни яратиб берган. Опа-сингил Бронтеларнинг китоблари аввалига эркакча тахаллус билан эълон қилинган, ўша вақтларда яхши оилаларнинг қизлари бадиий ижод билан шуғулланмаган – бу эркаклар юмуши ҳисоб­ланган. Мабодо ёзсалар ҳам оила ташвишлари, муҳаббат можаролари ҳақида қалам тебратиб, ёзганлари тор доирада тарқатилган.

#СукутСақлама #Аёллар
«Ҳумоюннома» XVI асрда Бобурнинг набираси Акбаршоҳ даврида Ҳиндистонда Заҳириддин Бобурнинг қизи Гулбаданбегим томонидан ёзилган. Гулбаданбегимнинг ёзишича, Акбаршоҳ ўз даври тарихини абадийлаштариш мақсадида замонафнинг ҳамма олимларига, қариндош-уруғлари ва амирларга мурожаат қилиб: «Бобур подшоҳ ва Ҳумоюн подшоҳ даври ҳақида ниманики билсангиз ёзинг», деб буюрган. Шу буйруқ асосида Гулбаданбегим ҳам ўз отаси Заҳириддин Бобур ва акаси Ҳумоюн подшоҳ ҳақида ёзилган ва эшитган воқеаларни ўз китобида баён қилган ва тарихий асарнинг номини дастлаб «Аҳволи Ҳумоюн подшоҳ» деб атаган. Лекин кейинчалик бу асар «Ҳумоюннома» номи билан машҳур бўлиб кетган.

Гулбадан бегим ўз асарида сарой аҳлининг ҳаёт тарзи, шунингдек, тарихий асарларда учрамайдиган Бобур подшоҳ хонадонининг нозик хусусиятлари, оилавий шароитлари, тўй ва аза билан боғлиқ удумлар, уй-рўзғор асбоблари, кийим-кечак турлари каби жиҳозлар ҳақида муфассал ҳикоя қилади. Аммо, афсуски, асарнинг охирги қисми ўша замоннинг суронли йилларида йўқолиб кетган.

Мир Маҳди Мирзонинг «Тазкират ул-ҳавотин» асарида келтирилган «Севгисиз ҳаётда маъно йўқ» мазмунидаги икки байтига қараганда, Гулбадан бегимнинг ғазалиётдан ҳам хабари бўлган.

«Акбарнома» асарининг муаллифи Абул Фазлнинг берган маълумотига қараганда, 1575 йилда Гулбадан бегим Каъбатулло зиёратига жўнаб кетади ва 1582 йилда кўп қийинчиликлар билан зиёратгоҳдан қайтиб келади. Абул Фазлнинг ёзишича, Гулбадан бегим 1603 йилда 80 ёшида вафот этади. Акбар подшоҳ уни катта ҳурмат ва эҳтиром билан дафн этдиради. Акбар подшоҳнинг ўзи Гулбадан бегим тобутини ўғил сифатида кўтариб, дафн маросимида ўғиллик бурчини эътимомига етказади.

#СукутСақлама #Аёллар
#кинода_аёл_портрети

Яқинда «Хранилище 13» («13-омборхона/сақлов ҳудуди») сериалини томоша қилдим. Сериал ҳақидаги таассуротларимни гапириб ўтирмайман. Унда эътиборимни тортган бир персонаж ҳақида фикрларимни айтмоқчиман.

Сериалда ажойиб бир персонаж бор: Герберт Уэллс. Ажойиблиги шундаки, у сиз эшитган/ўқиган/сериалларда кўрган Герберт Уэллслар каби эркак эмас, АЁЛ қаҳрамон!

Ҳелена Герберт Уэллс.
Сериал ижодкорлари Уэллсни аёл персонажга айлантиришдан қандай мақсад кўзлаган бўлишлари мумкин? Навбатдаги «бум» интрига бўлиши учунми ёки томошабинлар қаҳрамондаги аёлга хос хатти-ҳаракатларни, воқеаларни аввалдан тахмин қилиб, баҳсга киришлари учунми? Ёки бу фикр тасодифан хаёлга келиб қолган «топилма» холосми?

Менда яна битта вариант бор: яқин-яқингача ҳар қандай соҳада буюк аёллар номи абадийлаштирилиши, тарихга муҳрланиши патриархал қарашлар натижаси ўлароқ, халқ томонидан ақлга сиғдириб бўлмас ҳолат деб ҳисобланган, қабул қилинмаган.

Тарихда ном қолдирмоқчи бўлган аёллар эса, кўпинча тахаллус ортига яширинишга, тахаллус бўлибам, эркак номи бўлган тахаллус билан инсониятга фойда келтиришга, илм яратиш ва ўргатишга мажбур бўлишган. (Ёки, ундан ҳам ёмони - шунчаки, уларнинг меҳнат маҳсуллари, эришган ютуқлари эркак ҳамкасблари томонидан ўзлаштириб олиб қўяқолинган.)

Шундай аёллардан сиз танийдиган адиба, «Гарри Поттер»нинг «она»си - Жоанна Роулинг ҳам Поттер ҳақдаги илк китобини эркакча тахаллус билан чоп эттиришга мажбур бўлган. Чунки, нашриётлар аёл ёзувчи бестселлер асар ёзиши мумкинлигига ишонишмаган, китобни нашр этишдан шу важ билан бош тортишган!

Бу худди малласоч аёл (блондинка)лар беақл аҳмоқ бўлишади, деган ҳеч бир асоссиз қарашга ўхшаш ҳолат, аслида.

Ҳеленага қайтсак - сериал ижодкорлари ушбу персонаж билан, балки, инсониятнинг мана шу яшаб ўтган, ва, эҳтимол, ҳозир ҳам яшаётган ҳаёт тарзида аёлнинг ўрни қанақа бўлгани/эканини эслатиб ўтмоқчи бўлишгандир?

Балки, ростдан ҳам Герберт Уэллс - Ҳеленанинг таъбири билан айтганда, унинг асарларидаги «шунчаки, мўйловли эркак персонаж» холосдир, а?

Алия Темурийзода

#СукутСақлама #Аёллар
"Машина ҳайдаш аёллар учун эмас", "Аёллар машиналар ҳақида нимаям биларди", "Аёллар ҳеч нарса ихтиро қилмаган" - буларнинг барчаси мизогиния билан йўғрилган уйдирмалардир. Аёллар нафақат эркакларникига қараганда хавфсизроқ ва эҳтиёткорроқ ҳайдашади, балки автомобиль саноатига муҳим ҳисса қўшган.

Батафсил карточкаларда.

#СукутСақлама #Аёллар
Нега қурбонлар кетмайди?

Уй зўравонлиги қурбони зўравонни тарк этмаяптими, – демак унга бу шароит ёқяпти, деган фикрни кўп учратамиз. Бу асло ундай эмас.

Қурбонлар кетмаслигига сабаблар карточкаларимизда👆👆👆

Мазкур карточкаларни аввал ҳам берганмиз, сўнгги аноним постларга шарҳларда яна зўравонлик қурбонлари обуначиларимиз томонидан турли баҳсларга сабаб бўлаётгани боис эслатиб ўтишни жоиз топдик.
___
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Аёллар #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
8 март куни Mattel ўзининг 65 йиллиги муносабати билан саккизта янги Барби қўғирчоғини тақдим этди! 💖

Линейка "Ролли моделлар" деб номланди.

Коллекцияда таниқли аёлларнинг мини-нусхалари тақдим этилган:

Хелен Миррен — актриса;
Майра Гомес — журналист, актриса;
Виола Дэвис — актриса, фаол, ёзувчи;
Николь Фудзита — модель, телебошловчи;
Шанайя Твейн — хонанда;
Энисса Амани — комедия устаси, фаол;
Кайли Миноуг — хонанда:
Лила Авилес — режиссер, продюсер ва сценарийлар муаллифи.

#СукутСақлама #Аёллар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг биринчи дипломли журналист аёли - Собира Холдорова. У Москвада журналистикани битириб келган, аёллар ҳуқуқи ҳақида кўп мақолалар ёзган.

Собира Холдорованинг тақдири жуда аянчли кечган. Сибирга сургун қилинганида ўғли бедарак йўқолган, фақат қизи билан қолган.

Сунъий идрок ёрдамида яратилган досье-видеони томоша қилинг.

#СукутСақлама #Аёллар