#Хотин-ҚизларгаНисбатанЗўравонликниБартарафЭтиш
Аёллар ўзларини хавфсиз ҳис қилишлари учун нима қилиш керак?
СукутСақлама тавсиялари:
✅ Зўравонликни оқламанг. “Ўзи айбдор”, “ўзи айдбдор”, “урса, демак севади”, “аёлни тарбия қилиш керак” каби тамғалардан ҳалос бўлишимиз керак. Бундай жумлалар жамиятда зўравонликнинг авж олишига сабаб бўлади.
✅ Гаплашинг. Ҳар қандай масаланинг калити суҳбатдир, асло куч эмас. Баъзан ҳиссиётларни жиловлаш қийин, лекин ўзингизни босишни ўрганинг.
✅ Қўллаб-қувватланг. Қурбонни дарҳол айблашга ўтиб, унинг ҳатти-ҳаракатларининг сабабини излашга уринманг. Баъзан одамга бизнинг қўллаб-қувватлашимиз етарли, муаммосини ўзи хал қилаверади. Баъзан қўллаб-қувватлашимизга муҳтож бўлади, муайян вазиятда яхши сўз айта олмас экансиз, индамай ўта қолинг.
✅ Тарбияланг ва ўз устингизда ишланг. Ҳозир зўравонлик сабаблари, стереотиплар, унга қарши кураш усуллари, қурбонлар нега кетмаётгани ва ҳоказолар ҳақида кўплаб маълумотлар бор. Манбаларни ўрганинг ва ушбу маълумотни бошқалар билан баҳам кўринг.
✅ Ёрдам сўранг. Зўравонлик қурбонига айланган бўлсангиз, калтак излари ва бошқа далилларни ҳужжатлаштиринг, албатта ички ишлар органларига мурожаат қилинг (102). Зўравонлик қурбонларига ёрдам бериш ва ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш учун қайта алоқа рақами мавжуд (1169). Бизга шахсий хабарлар ёки аноним тарзда мурожаат қилишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
✅ Лоқайд бўлманг. Агар зўравонлик ҳолатига гувоҳ бўлган бўлсангиз, ички ишлар органларига қўнғироқ қилинг, жабрланувчига ёрдамингизни таклиф қилинг. Обуначиларимиздан бирининг изоҳини ҳануз эслайман. У қўшниси уч марта (!!!) қиз калтакланган пайтда милиция чақирганини айтиб берганди. Икки марта у ариза ёзишдан бош тортди, учинчисига эса журъатли бўла олди. Агар қўшниси иккинчи мартадан кейин ҳафсаласи пир бўлиб қолганда бу аёл тирик қолмасди. Эҳтимол, сизнинг қатъиятингиз кимнингдир ҳаётини сақлаб қолар.
✅ Эслаб қолинг: зўравонликда доим зўравон айбдор. Ҳеч бир аёл болалигидан қийноққа солинишни истамайди. Ҳеч ким қайнона ёки эридан зўравонлик кутмайди. Ҳеч ким тажовуз қилиниши учун қоронғу кўчаларни танламайди. Зўравонлик куч ва назорат масаласидир. Зўравонлик ҳар доим зўравоннинг айбидир ва жабрланувчининг хатти-ҳаракатига эмас, балки зўравонга бутун эътиборни қаратиш шарт!
#СукутСақламанг – дунёни ўзгартиринг ва ўзингиз ҳам ўзгаринг.
#NoSIlence #СукутСақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #VAW #16Days

#ХотинҚизларгаНисбатанЗўравонликниБартарафЭтиш
ОЙИЖОНИСИ ДАМ ОЛИШИ КЕРАК...
Туғруқдан кейин бу сўзларни ҳар куни эшитардим.
Уйга ишдан қайтгач, у дарҳол қўлини ювиб, болани оларди. Тузатилган дастурхонга ҳам қарамасди. Шунда эримни қайта севиб қолганман.
"Ойижониси дам олиши керак" — табассум қилиб, ўғлимизни қўлига олар ва болажон ухлагунча алла айтарди.
"Ойижониси дам олиши керак" — уйқусирагач, ярим кечаси уйғониб, болажонимизнинг таглигини алмаштириб, эмизиб бўлгунимча кутарди. Сўнг эҳтиёткорлик билан чақалоғимизни олиб, жойига ётқизарди.
"Ойижониси дам олиши керак" — кичкинтойни ўзи овқатлантирарди.
"Ойижониси дам олиши керак" — кечқурун мени озгина дам олсин, деб тойни кўчага олиб чиқарди.
"Ойижониси дам олиши керак" — ўзи тўқиган эртакларни айтиб берарди.
"Ойижониси дам олиши керак" — ўғлимиз билан эринмасдан бирга дарс қиларди.
"Ойижониси дам олиши керак" — битирув оқшомидан кеч қайтган йигитимизни уришгандай бўлди.
Бу сўзларни эшитишим билан ичим аланечук илиқ туйғуларга тўлиб кетарди. Кўзим ёш келар, бахтимни бутун олам билан бўлишгим келарди.
Ойижониси сўзи бувижонисига алмашгач турмуш ўртоғимни учинчи бор қайта севиб қолдим.
"Бувижониси дам олиши керак!" — деб инжиқлик қилган неварамизни тинчлантирар, катта бўлиб қолган ўғил неварамизни балиқ тутишга олиб борарди.
"Бувижониси дам олиши керак" — планшетнинг овози бутун уйни тутиб кетмасин, деб неварамизга қулоқчин узатди.
Қиз неварамизнинг туғилишини кўриш унга насиб этмади. Болалар мени ўз уйларига олиб кетишди. Неварамизни илк бор қўлимга оларканман, йиғлавордим. “Бувижониси дам олиши керак” деган сўзларни эшитишни ич-ичимдан истардим.
Кечқурун кўзим уйқуга энди илинаётган эди, ўғлимизнинг овозини эшитиб қолдим: “Ухла, асал қизим, ойижониси дам олиши керак”. Секин мўраласам, ўғлимиз дадаси унга қачондир айтган аллани ҳиргойи қилиб, қизини ухлатмоқда...
© Муаллифи номаълум
@UmidimSendan
_________________

Аёллар уларнинг хаётида рўй берган зўравонлик ҳақида нега гапирмасликлари сабабларини аниқ намоён этувчи иллюстрация.
Оғизни ёпиб турувчи қўллардаги ёзувлар:
- Нега айнан ҳозир? Орадан шунча йил ўтиб, а?
- Сенга ишонмайман!
- Ўзинг шундай қилишига мажбур қилгансан.
- Устингдаги кийиминг қанақа эди?
- Бақирдингми?
- У ҳеч қачон бундай қилмасди.
- Ҳамма эркаклар шундай қилади.
- Далилларинг борми?
- Мастмидинг ёки гиёҳванд модда чекволганмидинг?
- Бўрттиряпсан!
Одамлар ҳар сафар диққатни зўравондан жабрланувчига қаратишганда ва жабрланувчининг хатти-ҳаракатларида зўравонлик сабабини қидиришганда жамиятдаги зўравонлик маданиятини қўллаб-қувватлашади. Зўравонлик ҳар доим зўравоннинг айби, бу унинг қарори эди. Буни эслаб қолинг ва бошқаларга етказинг.
#NoSilence #СукутСақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #16Days #VAW

Фарзандлар ва оилани сақлаб қолиш учун уй зўравонлигига кўз юмиш керакми?
✅ Болалигида уй зўравонлигидан жароҳат олган болаларда катта бўлганларида соғлиқлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келиш хавфи юқори бўлади, хусусан чекиш, токсикомания, семизлик, саратон, юрак касалликлари, депрессияга мойил бўладилар.
✅ Уй зўравонлигида яшагандан кўра нотўкис оилада яшаган хавфсизроқдир.
✅ Уй зўравонлиги муҳитида яшаётган болалар бошқа болаларга қараганда кўпроқ қўпол муомалага учрайди. Масалан, она уй зўравонлиги қурбони бўлган оилаларнинг ярмида болалар жисмоний зўравонликка учрайди.
✅ Уйдаги зўравонликка гувоҳ бўлган болалар ва ўсмирлар тегишли гендер моделини ўзлаштиради (доим эмас) ва уни кейинги авлодда амалга оширадилар.
Агар "болалар ва оила учун" зўравонликка чидаб келаётган бўлсангиз, фарзандларингиз бундай қарордан вояга етганида азоб чекиши эҳтимоли юқоридир. Улар учун бундай келажакни хоҳлайсизми?
_________________
#NoSilence #СукутСақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Болалар #16Days #VAW

Уй агрессори ва абьюзерни қандай аниқлаш мумкин?
Абьюзерлар (зўравонлар) жамиятнинг барча табақаларида учрайди. Қаерда яшаши ёки қаерда ишлашига қараб потенциал зўравонни аниқлаш қийин масала. Зўравонлар орасида ишсизлар, ишчилар, деҳқонлар, ишбилармонлар, сотувчи, профессорлар, ҳайдовчилар, психиатрлар, ўқитувчилар ва бошқалар учрайди. Шунинг учун уларни идентификация қилиш қийин.
Инсонларда қуйидаги белгиларни пайқасангиз, эҳтиёт бўлинг:
✅ Рашк. Муносабатлар бошида тажовузкор рашк-бу севги белгиси, деб айтади. Лекин келажакда у рашкдан сизни мулоқот қилишда чеклаш, юриш-туришнинг муайян моделини сизга ўтказиш, бирон нимани тақиқлаш учун фойдаланади.
✅ Доимий назорат. Зўравон, эҳтимол, қаттиқ назоратни сизнинг хавфсизлигингиз учун ёки ўзининг сизга чексиз муҳаббати билан оқлайди.
✅ Муносабатларнинг жадал ривожланиши. Аксарият қурбонлар зўравон билан муносабатларни бошланишидан ёки у билан оила қуришидан аввал ҳатто ярим йил ҳам уни синамаганини айтишади. Демак, муносабатларда шошиш керак эмас.
✅ Зўравон жабрланувчининг жамият билан алоқаларини чеклашга ҳаракат қилади ва унинг ишга боришига, дўстлари ва оиласи билан бирга бўлишига тўсқинлик қилиши мумкин.
✅ Муаммолар учун жавобгарликни ўзидан соқит қилиш. Камдан-кам ҳолларда зўравон ҳар қандай муаммо ёки салбий вазият учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.
✅ Оғзаки ҳақорат. Зўравон шафқатсиз, хўрловчи сўзларни айтиши, қурбонни масхара қилиши мумкин. Буни ошқора қиладими, ёлғиз қолгандами – унинг учун аҳамиятсиз.
✅ Қадрсизлантириш. Тажовузкор кўпинча жабрланувчининг ютуқларини тан олмайди ёки унинг ҳис-туйғулари ва истакларини аҳамиятсиз, эътиборга лойиқ эмас, деб ҳисоблайди.
✅ Тортишиб қолганда исталган кучни қўллаш. Зўравон жабрланувчини хонадан чиқиб кетишдан, қўл кўтариши, жабрланувчини деворга тираши ёки юзига бақириши мумкин.
Зўравонликка тоқат қилманг ва атрофингиздаги токсик одамлардан узоқлашинг.

Кечадан бери уйига "соғ-саломат қайтарилган" аёл воқеаси муҳокама қилинмоқда. Ҳар турли вазирлик, идоралар турли баёнотлар билан чиқди. Ҳолатга ҳатто (!) Ёшлар агентлиги қўшилди. Аввалига Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси аёл ўғирлангани тўғрисида "ажойиб" баёнот билан чиқди. Уларнинг ижобий хабарида аёл ерда судраб машинага тиқилган эмас, балки "уйига олиб борилди" ва айни дамда у "соғ-саломат". Кейин эса ИИББ "Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода акс этган ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 137-моддаси (“Одам ўғрилаш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилгани" ҳақида хабар берди. Жиноий иш қўзғатилиши унинг судгача етиб боришини англатмайди. Муҳими, айни дамда жамоатчиликни тинчлантириш. Аёл билан кимнинг иши бор?!
Аёл айни дамда оила даврасида. Яъни эри, қайнона, қайнотаси билан. Ваҳоланки одам ўғриларини ҳеч ким қамоққа олгани йўқ. Аёл билан ёпиқ эшик ортида қандай муомала қилишганини ўйласам, қўрқиб кетаман. Куппа-кундузи куни ҳамманинг кўз олдида унга қандай муомала қилишганини кўрдик, ахир. Эслатиб ўтаман, Қашқадарёда (аёл ўша ерлик) маҳалла қўмиталари раислари ўз маҳаллаларида ажримларга йўл қўймагани учун 5 дан 10 миллионгача пул мукофоти олади. Сиз билан менинг солиқларимиздан. Ёки вилоят бюджетидан - яъни маҳаллий солиқ тўловчилар ҳисобига.
Бу аёлга босим даражасини тасаввур қилинг. У қочишга уринган "оила давраси". Маҳалла қўмитаси, ўша 10 миллионни олиш илинжида. Ҳар қандай ҳолатда ҳам оилани сақлаб қолишни ўйлайдиган ҳуқуқ-тартибот идоралари. Чунки улар бошқача фикрда бўлганида, аёл узоқ вақт давомида фарзанди билан шелтерда бўларди, ижтимоий хизматлар эса узоқ муддатли психологик терапия ва уни “оила”дан ажратиш масаласини кўриб чиққан бўларди.
Бугун, 25 ноябрь - «Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни»да давлат идоралари зўравонликка барҳам бериш бўйича қилган ишлари тўғрисида чиройли ҳисоботлари беради. Халқаро донорлар #16Days кампанияси доирасида заллар ижараси, кофе-брейклар, конференция ва семинарларда совғалар учун катта маблағ ажратади. Қанчадан-қанча чиройли гаплар катта минбарлардан янграйди. Лекин кеча давлат гендерга асосланган зўравонлик муаммосини тўлиқ тушунмаслигини очиқ тан олди. Афсус.
Nemolchi.uz асосчиси Ирина Матвиенко
@contextuz
#СукутСақлама #NemolchiUz #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #16Days

Telegram
Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Ички ишлар вазирлиги, қаерга қараяпсизлар?
Қизча (тахминимизча ўсмир қиз)ни кўчада тутиб олиб, унинг эркига қарши қандай эркаклар машинага соляпти. Саҳифамиз обуначиси видеони қайсидир гуруҳда кўриб қолиб, Тошкент шаҳар ИИББ Телеграм ботига юборди. У ерда…

Бугун Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш халқаро куни. “Интерконтинентал”да халқаро анжуман бўляпти. Лекин Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан ҳеч ким йўқ. Бугун Фарғонада кўз ёриганига бир ҳафта бўлган келин ўз жонига қасд қилиб, каналдан мурдаси топилгани хабари тарқалди😢😢😢
Аёлларга нисбатан зўравонлик бутун дунёнинг муаммоси, ҳар жойда кучлининг ожизга тазйиқ ва зўравонлик қилиш риски мавжуд. Лекин бизда ўзига хос стереотипларимиз борки, аёлга бир зўравон эмас, катта бир жамоатчилик фикри босим ўтказади. Онг ўзгармагунча аҳвол ўзгармайди. Бугун зўравонликка қарши курашда давлат органлари онг билан ишлашни асосий бурчакка қўйишлари, фақат зўравон шахс эмас, зўравонликка тоқатли ва уни оқловчи, ҳатто ёқловчи жамият билан ишлашни бошлаши керак. Афсуски, ҳатто шу тадбирда ҳам “ўрни келса сукут қилиш”, “бақириб-чақирмаслик” тўғрисида давлат тизимида ишлайдиган аёллар томонидан (!!!) гапирилди.
Шахноза Соатова
@shahnozxon

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸 “Нигора, Мадина, Умида”, — Тошкентда оиладаги зўравонликка учраган аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кўргазма бўлиб ўтмоқда.
Экспозиция ҳар йили ўтказиладиган “Айбдор эмас-2022” халқаро хайрия акцияси доирасида ташкил этилган бўлиб, гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар бошланишига бағишланган.
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #16Days #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон

#Biz_zõravonlikka_qarshimiz
Мирзо Улуғбек номидаги бўлажак астрономлар ихтисослаштирилган мактабида “Зўравонликка қарши фаол 16 кун” акцияси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтибди.
Бу жуда яхши тенденция. Зўравонликка тоқатсизликни керак бўлса боғча ёшидан бошлашимиз керак. Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилганини алоҳида эътироф этиш керак. Ҳозирги болажонлар билимга чанқоқ, уларга оилавий зўравонлик, тазъйиқ каби тушунчаларни берсак, унинг оқибатларини англаб улғайишади. Бошқа мактаб ва боғчалар ҳам бу тенденцияни давом эттиришса яхши бўларди.

Маҳалладаги яраштирув комиссияси аъзолари Зўравонликка қарши фаол 16 кун акцияси доирасида тадбир ўтказиб, аёлларга оилавий майда-чуйда қўйди-чиқдиларни ҳадеб кўчага ташийвериш яхшиликка олиб келмаслиги ҳақида гапирдилар.
Кун тартибига қўйилган биринчи масала - ҳар қандай можарони сабр билан енгиш тўғрисида Сабрия Жимтурдиева маъруза қилди. Иккинчи масала - калтак еса ҳам, * еса ҳам гап қайтармаслик борасида Кўзи Кўкардиева ўз тажрибалари билан бўлишди.
- Иштирокчилар ушбу кўтаринки руҳда ўтган тадбирдан ўзига керакли хулоса чиқариб олишди, - деб интервью берди тадбирдан бир қоп семириб чиққан Қайнагул Султонова.
Мақола(ча)ни ушбу тадбирда умуман иштирок этмаган Гапира ҚОЧДИЕВА тайёрлади.
@GapiraQochdiyeva
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #16Days #Фикр

Forwarded from UNDP Uzbekistan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🧡Eslatib o‘tamiz, bu yil “OXYmed” dorixonalar tarmog‘i bizning gender zo‘ravonligiga qarshi 16 kunlik faollik kampaniyamizga qo‘shildi va xayriya aksiyasini tashkil etdi.
📦Ushbu 16 kun faollik davomida “OXYmed” dorixonalarida “Umidaning yordam javoni” xayriya aksiyasi bo‘lib o‘tadi, u yerda siz zo‘ravonlikdan aziyat chekkan va reabilitatsiya uchun vaqtincha boshpanalarda yashovchi ayollar uchun istalgan mahsulotni qoldirishingiz mumkin.
🟠 🟠 🟠
🧡Напоминаем, что в этом году сеть аптек «OXYmed», присоединившись к нашей ежегодной кампании 16 дней активных действий против гендерного насилия, устраивает благотворительную акцию.
📦В эти 16 дней в аптеках «OXYmed» будет действовать «Полка помощи Умиды», где вы можете оставить любой продукт для женщин, пострадавших от домашнего насилия и временно проживающих в шелтерах для реабилитации.
#InvestToPrevent #16Days