Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
#яхши_қиз_ким_ўзи?

Яхши қиз керак, топинглар, дейишади?
Аслида ким у - яхши қиз?
Эри, қайнонасининг айтганини қулдай бажарадиганми?
Касал бўлиб қолса, эри “нима, касалмидинг, яширганмисан”?, қайнонаси “касалингизни онангизникида тузатиб келинг” дейдиганми (уларнинг хизматини қилиб бўлган-ку)?
Уйдаги ҳамма ишни қилганми? Керак бўлса, эркаклар ишини ҳам қиладиганми?
Ойлигини 100% олиб келиб ўзига ҳеч нима керак эмас, дейдиганми?
Бола билан оввора бўлса-ю, эри ўйнашга кетса, жим турадиганми?
Эркакнинг ҳиёнатини кечирадиганми? (Аёлларникини улар кечиришмайди-ку?)
Эри урса, тепса, солса, жим туриб йиғлайдиганми?
Дардини ҳеч кимга айтмайдиган, а? Ҳаммасини ичга ютадиганми? Касаллик орттириб олмайди, деб ким кафолат беради?

Уйда индамай қисиб ўтирадиган, тўйларга бормайдиганми? Эри ошма-ош, тоғма-тоғ, у ёқ-бу ёққа боради-ю, аёли ҳеч йўқ уйига ҳам бора олмаса?
Мен яхши қиз деганда ўқишга тўғри бориб келадиган, ибодатини жойига қўядиган, ота-онаси қаерда нима қилаётганини огоҳ бўладиган қизни тушунаман.
Мен ўзимни ҳафа қилдирмайман, ҳафа қиламан, йиғламайман, йиғлатаман, тилим ёмон, дейишади, лекин нега ўзимни ювош санаб туришим керак?
Одам шахс бўлиб шаклланаётганда унга бўйсунувчанлик қил, деб ўргатилса, ўзини ҳам ҳимоя қила олмайдиган бўлиб қолмайдими?
Яхши қиз ўзи қандай бўлади? Тил забони йўқ, калтакларга, хўрлашларга чидамли, ишларга бақувват, ювош, кўчага чиқмайдиганми? Ким у - яхши қиз?
Юқоридаги таърифларга мос келмасам, демак, мен ёмон қиз бўламанми?
Муаллиф: Nur Oynur
_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _
#СукутСақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЯхшиҚизлар
Катталар учун ЭРТАК!

Бир қизалоқ бор экан. Онаси уни қўлга олишини истарди. Онаси доим банд эди. У қўлга чиқишни хоҳларди - ва йиғларди. Онаси банд эди. У йиғлашда давом этарди. Онаси банд эди. У бошқа хоҳламай қўйди. Йиғламай қўйди. #Яхши_қиз.

У ўйнашни хоҳларди, лекин мумкин эмасди - "онаси чарчаган, у ухлаяпти". Қиз истамай қўйди. #Қулай_қиз.

У ўйинчоқ хоҳларди - пул йўқ эди. У истамай қўйди. Ақлли қиз.
У кучук боқишни хоҳларди. Шароит йўқ эди. У хоҳламай қўйди. #Итоаткор_қиз.

У ҳудди нариги синфдаги дугонасиникидек чиройли ичкийим ва чиройли кўйлак хоҳларди. Имконият йўқ эди. У истамай қўйди ва опасининг кийимини кийиб юришда давом этди. #Камҳарж_қиз.

У Янги йилни севган инсони билан нишонлашни хоҳларди. Ота-онасининг уйида, оиласида кўрмаган байрам бўлишини хоҳларди. Лекин турмуш ўртоғи доим банд эди. У истамай қўйди. #Тушунган_аёл.

У бошқа мамлакатга кетишни хоҳларди. Лекин қариб қолган онасига қараши керак эди. У истамай қўйди. #Ғамхўр_фарзанд.

У таътилга чиқишни хоҳларди. Лекин ишлаш керак эди. У истамай қўйди. #Жонкуяр_ходим.

Бир кун тонгда уйғониб у хеч нима истамади. У оддий бўтқа еб ўтирарди ва хеч нима хоҳламасди. Исташдан хеч қандай наф йўқлигини биларди.

Тўсатдан уни ҳамма нарса қониқтира бошлади. У истаган нарсаларнинг хеч қайсиниси йуқ эди - ҳа, майли, энди у шундоқ хам хеч нима истамасди. Дугонасининг айтишича у улғаётган эди. Ҳамма муаммолар кутишдан келиб чиқади, унда эса кутишлар ўз-ўзидан ўтиб кетди, бу кўникиш, бу яхшиликка.

Лекин бу нарсалар яхшиликками-йўқми, билмасди. Атрофдагилар у бирон нима истаяптимикин деб қизиқишарди. "Менда ҳаммаси яхши, ҳамма нарсам бор" дея елка қисарди ва тескари ўгириларди. У аллақачон тушкунликка тушиб бўлганди, лекин бу уни қониқтирарди, чунки у анчадан бери исташ нима эканини унутган эди.

У ишга бориши керак эди. Лекин истамасди - негалигини билмасди. Унга пул керак эмасди - ахир у ҳеч нима хоҳламасди. "Бунча хўмрайма" - дейишарди дугоналари. "Бирор жойга бориб ёзилиб келсангчи". "Ахир сен тириксан, Африкада болалар очликдан нобуд бўлишяпти" дейишарди.

Унга эса фарқи йўқ эди. У хаёт таъмини сезмасди. У хаетни хис этмасди. У хаётни йўқотганди. У деярли ҳеч нима емай қўйди. Жуда озиб кетди. Заифлашди. Уйдан ҳам чиқмай қўйди. Онда-сонда ул-бул буюртирарди. Шунда ҳам мушук озуқаси учун. Мушукни яхши кўрмай қўйган эди, лекин ундан қутилолмасди. #Масъулиятли_аёл.

Бир куни элтиб бериш хизмати келмади. Мушугининг овқатини олиш учун ўзи дўконга чиқишга мажбур бўлди.
"МАШИНА ХОҲЛАЙМАН!!!"- бир болакайнинг йиғисини эшитди. Кўзига ёш тўлди. Негалигини тушунмасди. У хўнграб йиғлаб юборди. Шундоққина касса олдида, пул тўлаётганида. Уйига югуриб кетди. Тинмай 3 кун йиғлади. Турли туйғулар таъсирида. Сабабини тушунмасди.

"Мен ҳам машина хоҳлайман" - у йиғлашдан тўхтади. 4 ёшлигида истаган кичкинагина ўйинчоқ машинани эслаб жилмайди. Ва яна йиғлашни бошлади. Бирданига охирги 40 йил давомида истаган нарсаларини эслашни бошлади. Истаган, аммо эришолмаган нарсаларини. Ва тушкунликдан йиғлашдан тўхтарди. "Истамаслик" - истаб эришолмасликдан кўра оғриқсизроқ туюларди.

"Мен машина хоҳлайман!". Жавондан анчадан бери чанг босиб ётган кўйлагини олди. Сочини чиройли турмаклади. Йиғидан қизариб кетган кўзлари акс этган кўзгуга қараб жилмайди. У кўчага чиқди ва қуёшга табассум билан қаради. У ўйинчоқ машина сотиб олиш учун йул олди. У хаётга қайтди. У яна исташни бошлади.
#Бахтли_инсон!

✍️Екатерина Бусел

Рус тилидан Феруза Касимходжаева таржимаси
_______________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #Психология