Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Катталар учун ЭРТАК!

Бир қизалоқ бор экан. Онаси уни қўлга олишини истарди. Онаси доим банд эди. У қўлга чиқишни хоҳларди - ва йиғларди. Онаси банд эди. У йиғлашда давом этарди. Онаси банд эди. У бошқа хоҳламай қўйди. Йиғламай қўйди. #Яхши_қиз.

У ўйнашни хоҳларди, лекин мумкин эмасди - "онаси чарчаган, у ухлаяпти". Қиз истамай қўйди. #Қулай_қиз.

У ўйинчоқ хоҳларди - пул йўқ эди. У истамай қўйди. Ақлли қиз.
У кучук боқишни хоҳларди. Шароит йўқ эди. У хоҳламай қўйди. #Итоаткор_қиз.

У ҳудди нариги синфдаги дугонасиникидек чиройли ичкийим ва чиройли кўйлак хоҳларди. Имконият йўқ эди. У истамай қўйди ва опасининг кийимини кийиб юришда давом этди. #Камҳарж_қиз.

У Янги йилни севган инсони билан нишонлашни хоҳларди. Ота-онасининг уйида, оиласида кўрмаган байрам бўлишини хоҳларди. Лекин турмуш ўртоғи доим банд эди. У истамай қўйди. #Тушунган_аёл.

У бошқа мамлакатга кетишни хоҳларди. Лекин қариб қолган онасига қараши керак эди. У истамай қўйди. #Ғамхўр_фарзанд.

У таътилга чиқишни хоҳларди. Лекин ишлаш керак эди. У истамай қўйди. #Жонкуяр_ходим.

Бир кун тонгда уйғониб у хеч нима истамади. У оддий бўтқа еб ўтирарди ва хеч нима хоҳламасди. Исташдан хеч қандай наф йўқлигини биларди.

Тўсатдан уни ҳамма нарса қониқтира бошлади. У истаган нарсаларнинг хеч қайсиниси йуқ эди - ҳа, майли, энди у шундоқ хам хеч нима истамасди. Дугонасининг айтишича у улғаётган эди. Ҳамма муаммолар кутишдан келиб чиқади, унда эса кутишлар ўз-ўзидан ўтиб кетди, бу кўникиш, бу яхшиликка.

Лекин бу нарсалар яхшиликками-йўқми, билмасди. Атрофдагилар у бирон нима истаяптимикин деб қизиқишарди. "Менда ҳаммаси яхши, ҳамма нарсам бор" дея елка қисарди ва тескари ўгириларди. У аллақачон тушкунликка тушиб бўлганди, лекин бу уни қониқтирарди, чунки у анчадан бери исташ нима эканини унутган эди.

У ишга бориши керак эди. Лекин истамасди - негалигини билмасди. Унга пул керак эмасди - ахир у ҳеч нима хоҳламасди. "Бунча хўмрайма" - дейишарди дугоналари. "Бирор жойга бориб ёзилиб келсангчи". "Ахир сен тириксан, Африкада болалар очликдан нобуд бўлишяпти" дейишарди.

Унга эса фарқи йўқ эди. У хаёт таъмини сезмасди. У хаетни хис этмасди. У хаётни йўқотганди. У деярли ҳеч нима емай қўйди. Жуда озиб кетди. Заифлашди. Уйдан ҳам чиқмай қўйди. Онда-сонда ул-бул буюртирарди. Шунда ҳам мушук озуқаси учун. Мушукни яхши кўрмай қўйган эди, лекин ундан қутилолмасди. #Масъулиятли_аёл.

Бир куни элтиб бериш хизмати келмади. Мушугининг овқатини олиш учун ўзи дўконга чиқишга мажбур бўлди.
"МАШИНА ХОҲЛАЙМАН!!!"- бир болакайнинг йиғисини эшитди. Кўзига ёш тўлди. Негалигини тушунмасди. У хўнграб йиғлаб юборди. Шундоққина касса олдида, пул тўлаётганида. Уйига югуриб кетди. Тинмай 3 кун йиғлади. Турли туйғулар таъсирида. Сабабини тушунмасди.

"Мен ҳам машина хоҳлайман" - у йиғлашдан тўхтади. 4 ёшлигида истаган кичкинагина ўйинчоқ машинани эслаб жилмайди. Ва яна йиғлашни бошлади. Бирданига охирги 40 йил давомида истаган нарсаларини эслашни бошлади. Истаган, аммо эришолмаган нарсаларини. Ва тушкунликдан йиғлашдан тўхтарди. "Истамаслик" - истаб эришолмасликдан кўра оғриқсизроқ туюларди.

"Мен машина хоҳлайман!". Жавондан анчадан бери чанг босиб ётган кўйлагини олди. Сочини чиройли турмаклади. Йиғидан қизариб кетган кўзлари акс этган кўзгуга қараб жилмайди. У кўчага чиқди ва қуёшга табассум билан қаради. У ўйинчоқ машина сотиб олиш учун йул олди. У хаётга қайтди. У яна исташни бошлади.
#Бахтли_инсон!

✍️Екатерина Бусел

Рус тилидан Феруза Касимходжаева таржимаси
_______________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #Психология