Сирдарё садоси
20.1K subscribers
26.1K photos
8.04K videos
86 files
13K links
@SirdaryoSadosi'да — Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (хусусий канал) $12k

✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot
Download Telegram
‼️ Омбудсман: Ногиронлиги бўлган сирдарёлик маҳбус даволанишга ётқизилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Сирдарё вилоятидан фуқаро Ф.И. мурожаат қилиб, тергов ҳибсхонасида сақланаётган, 2-гуруҳ ногирони бўлган жиянининг соғлиғидан хавотирда эканлигини билдирди. Мазкур #мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, ҳолат Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

"Маҳбус билан суҳбатлашилганда у соғлигида баъзи муаммолар борлиги ва даволанишга муҳтожлигини билдирди. Натижада маҳбус Д.О. Тошкент шаҳрида жойлашган 23-сонли Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада тиббий кўрикдан ўтказилиб, даволаниш учун ётқизилди. Ҳозирда маҳбус барча даъво муолажаларини олиб чиқди ва соғлиғидан шикояти йўқ", — дейилади Омбудсман матбуот хизмати хабарида.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🏗🏦 #Ана_холос Марказий банкдаги қурилиш ишлари кўплаб кўп йиллик арчаларни қуритибди

#Мурожаат йўллашларича, шунингдек Марказий банк Сирдарё вилояти бош бошқармасининг қўшимча биносига халақит берган дарахтлар ҳам кесиб ташланган. Катта эҳтимол билан ушбу ҳолатга #муносабат берилса, "Ўзи қуриб қолган эди... шунинг учун кесиб ташлашга мажбур бўлганмиз. Йўқ, булар, қўшимча бинога халақит берганлиги учун кесилмаган", — дейилиши мумкин. Кутамиз... 🤔👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
💳 Сирдарёлик айрим ўқитувчилар ойлик маошлари кечикаётганлиги сабабли ижтимоий тармоқ фаолларига #мурожаат йўллашмоқда 🤔👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛣 #Мурожаат йўллашларича, '6-микрорайон' светафори ёнидаги йўл чети чуқурликлари — ҳайдовчилар учун ноқулай вазиятларни юзага келтираётганлиги айтилмоқда 🤔👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Сирдарё садоси
#Расман Telegram'да расмий мақомга эга янги канал фаолиятини бошлади Бугун, 2022 йил 10-июнь куни Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатларини таҳлилий ва танқидий ёритиб борувчи Telegram'даги "галочка"си…
🎉 БИЗ ИККИ ЁШДАМИЗ!

Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатларини таҳлилий ва танқидий ёритиб борувчи Telegram'даги "галочка"си мавжуд бўлган, хусусий @SirdaryoSadosi расмий канали ўзининг фаолиятини бошлаганига бугун роппа-роса 2 йил тўлди.

Бу вақт мобайнида каналимиз Давлат идоралари ва аҳоли ўртасидаги кўприк вазифасини бажаришга ҳаракат қилди: кўплаб аҳоли #мурожаат'лари ва уларнинг ижобий ечими бўлган кўплаб расмий #муносабат'лар ёритилиб борилди. Шунингдек, кўплаб тадбиркорлик субъектларининг ишончли бизнес ҳамкорига айландик.

2022 йилнинг 10-июнь кунидан бугунги кунга қадар ижодий жамоамизга ишонч билдирган ва бизни қўллаб-қувватлаган барча қадрдон обуначиларимизга самимий миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз. Сизнинг ишончингиз биз учун муҳим! Биз — Сиз учун ҳамиша ижоддамиз! 🤩👍👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🗑 Такрорий келиб тушаётган #мурожаат'лардан бири 🤔👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🚘⛽️ #Мурожаат ва натижа: Қашқадарёлик фуқаро автомобилига Сирдарё вилояти ҳудудида сифатсиз газбалони ўрнатиб беришибди...

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига Қашқадарё вилояти Ғузор туманида истиқомад қилувчи фуқаро Ж.Д.нинг Сирдарё вилоятида автомобилларга пропан газ баллони ўрнатиш фаолияти билан шуғулланувчи "Г.Е.С." МЧЖ томонидан Черй Тигго 7 Про Макс ("Chery Tiggo 7 Pro Max") автомобилига пропан газ баллони ва бошқа мосламалари ўрнатиб берилганлиги, бироқ ушбу жихозлар сифатсиз ўрнатилгани сабабли МЧЖдан мазкур жихозларни ечиб олиб, фуқаро томонидан тўланган 5 500 000 сўм маблағини қайтариб беришларини талаб қилган бўлса-да, хизмат кўрсатувчи фуқаронинг маблағларини тўлалигича қайтариб беришдан бош тортганлигини маълум қилиб, ушбу холат юзасидан амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаати келиб тушди.

"Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида МЧЖ билан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, фуқаронинг 5 500 000 сўм маблағлари тўлалигича қайтариб олиб берилди. Ҳурматли истеъмолчилар, қонуний хуқуқ ва манфаатларингиз бузилган тақдирда ушбу +99867-226-3700 рақамига мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз", — дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
♨️ #Мурожаат ва натижа: "Математик" газчиларимиз яна қўшиб ёзишибди...

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига Гулистон шахрида истиқомад қилувчи фуқаро И.В.нинг "Ҳудудгаз Сирдарё" газ таьминоти филиали томонидан фуқарога нисбатан 21 949 900 сўм миқдорида асоссиз қарздорлик ҳисобланганлиги юзасидан амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаати келиб тушди.

"Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида фуқаронинг хақиқатда мавжуд қарздорлиги 15 501 323 сўм эканлиги аниқланиб, "Ҳудудгаз Сирдарё" газ таьминоти филиали томонидан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддаси талаблари бузилганлиги маьлум бўлди ва фуқарога нисбатан ошиқча хисобланган 6 448 577 сўм миқдоридаги нореал қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди. Ҳурматли истеъмолчилар, қонуний хуқуқ ва манфаатларингиз бузилган тақдирда ушбу +99867-226-3700 рақамига мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз", — дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ, ҳисоб-китобга устамон газчиларимиз Боёвут туманидаги суд биносига 9млн сўмга яқин ҳамда Янгиер шаҳрида тадбиркорга 200млн сўм қарздорликни қўшиб ёзишганликлари ҳақида хабар берилганди 🤔👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🔌💡"Ҳар куни шу аҳвол, светлар соат 8 ёки 9гача бориб ўчирилади. Исрофгарчилик-ку бу ахир?! "Тошкент йўли" кўчасидаги бугунги ҳолат", — дейилади бизга йўлланган #мурожаат'да 🤔👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏫 #Ана_холос Боғча опага маззами... уйқусиз болажон унинг оёқларини уқалаб қўймоқда!!!

Мазкур ҳолат Оқолтин тумани 2-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида тасвирга олинганлиги айтилмоқда. Унда болаларнинг ухлаб ётганини, бир болажон эса тенгдошлари каби ухламасдан (телефонини титкилаб ётган) боғча опасининг оёқларини уқалаб ўтирганини кўришимиз мумкин.

"Ассалому алайкум! Боғчада боғча опа тарбияланувчи болага оёғини уқалатаябди. У бу вақтда ухлаши керак, кўриб таъсирландим", — дейилади бизга йўлланган #мурожаат'да 🥹👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Борига қаноат қилиш #шукроналик'нинг олий даражасидир! Савол-қистовларга қарамасдан, муаммосини айтишга ийманган ўзбегим аёли бу!

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев маҳаллалардаги аҳоли вакиллари билан учрашувида, ўз фаолияти билан шуғулланаётган "Тоза ҳудуд" ДУК ишчисидан нима муаммоси бўлса, агарда #мурожаат йўлласа уни ҳал қилиши мумкинлигини такрор ва такрор сўрамоқда. Онахон муаммоси йўқлигини айтмоқда... 🥹🤲👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚚 #Мурожаат йўллашларича, тадбиркорга тегишли ҳудудда ноқонуний чиқиндихона пайдо бўлганлиги айтилмоқда

"Гулистон тумани "Ишонч" ҳудудида Гулистон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан тадбиркорнинг ер майдонига чиқинди ташланмоқда. Гуёки ноқонуний чиқиндихона ташкил этилган. Бир неча бор огоҳлантиришларга қарамай, ўзгариш йўқ. Камера билан келиб кетинглар, аниқ кўрасиз ҳолатни", — дейилади бизга йўлланган мурожаатда 🤔👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚰 Такрорий #мурожаат йўллашларича, "Улуғобод" маҳалласи Тонг юлдузи кўчасида ичимлик суви исроф бўлаётганлиги айтилмоқда 🤔👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🥤#Мурожаат Сирдарёда салқин ичимликларни ким назорат қилади?!

Нафақат Гулистон шаҳри, Республикамизнинг қай бир шаҳрига, у ердаги бозорларига борманг ёзнинг жазирамасида, офтоб тиғи остида турган газланган ва газланмаган салқин ичимликларга кўзинг тушади. Мутахассислар фикрига кўра,  офтоб тиғи остида турган, пластик сув идишларга қадоқланган газли ва газсиз ичимликлар ичак инфекцияларини келтириб чиқарибгина қолмай,  саратонга олиб келиши мумкин.

Хитойлик олимлар офтоб тиғи остида турган  6 турдаги пластик сув идишдаги газли ва газсиз сувни ўргангач шу тўхтамга келган бўлса, ана шу тўрдаги ичимликлар ҳисобига юртимизда ичак инфекцияси билан касалланиш кўрсаткичи бир мунча ортган. Мисол учун айтганда, Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасига ўтган йилнинг мос даврига нисбатан икки баробар кўп бемор мурожаат қилган бўлиб, уларда ич бўриқ, кўнгил айниш, диарея, хуллас ичак инфекцияси кузатилган.

Энг ёмони, қуёш тиғи остида турган, белгиланган санитария талабларига хос ва мос холда сақланмаётган пластик сув идишдаги сув таркибида иссиқлик таъсиридан алкан,  алкен,  спирт, альдегид, кислота ва канцероген каби зарарли кимёвий моддалар келиб чиқади. Бу эса, ичак инфекциясиданда ёмон касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлади. Бу тангани бир томони бўлса, унинг иккинчи томони ушбу турдаги сув идишлар, унда сақланаётган газли ва газсиз сув маҳсулотлари сабаб оилаларда нотинчлик кўпаяди, иқтисодий муаммолар келиб чиқади.

Бу ҳақида ўйлаб кўрадиган, таҳлил этадиган, Гулистон деҳқон бозори, унга рўпарама-рўпара жойлашган савдо шохобчалар, улар томонидан сақлаш қоидасига риоя қилинмай сақланаётган, аҳолига сотилаётган газли ва газсиз сув маҳсулотларни тартибга соладиган вақт эса келмадимикан? Ёки шундай эмасми...? А... лаббай..!

Ғулом Примов, журналист

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
♨️ "Кўзларим йўлингда газбалон" — Такрорий #мурожаат

Мирзаобод тумани "Баҳористон" маҳалласи аҳолисига суюлтирилган газ баллонлар оила эҳтиёжига нисбатан бир дона суюлтирилган газ баллон бир ойга етмасдан туриб тугаб қолиш ҳолатлари ва етказиб беришда кўплаб муаммолар учраши айтилмоқда. Ўзи аслида бир оила учун бир ойга мўлжалланган газ лимити 20 кг ни ташкил қилиши белгилаб қўйилган. Аммо аҳоли вакиллари суюлтирилган газ баллони 20 кг чиқмаётганини маълум қилмоқда. Суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар айтмасак ҳам бўлмайди.

Ёзда бир амаллаб ўчоқда овқат пишириб чой дамласа бўлади аммо қишнинг аномал совуқларида ҳатто ўчоқда овқат қилишнинг ҳам иложи бўлмай қолади. Домда яшайдиганларни гапирмасак ҳам бўлади. Чунки уларни айримларида ҳатто ўчоқ ҳам йўқ. Ҳозирги пайтда суюлтирилган газни етказиб бериш 45-50, айрим ҳолатларда 60 кунгача чўзилиши аниқланган. Газ баллоннинг тагида туриб қолган қисмини тозаламасдан тўлдириш оқибатида 20 кг эмас, 10 кг газ етиб боряпти. 10 кг газни қандай қилиб 45 кунга етказиш мумкин? Бундай муаммолар аҳолини хусусий тармоқлардан 2-3 баравар қиммат нархда яширин равишда белгиланган нархдан қимматроққа сотиб олишга мажбур қиляпти.

Суюлтирилган газ баллонни тарқатиш жараёнларида хатто фойдаланишга яроқсиз бўлган газ баллонлар ҳам тарқатилмоқда. Шу ҳудудда истиқомат қилувчи бир фуқаронинг газ баллони бошқарув қисми яъни газ баллонни очиб ёпадиган жойи бўшаб бошқарувни йўқотиб қўйган ҳолати ҳам аниқланган. Яхшиям ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодиса юз бермади. Бу масалага ҳам жиддий эътибор қаратадиган мутасадди раҳбарлар бормикан ўзи? (Журналист Шахзод Холмуродов) 🤔👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🚚 #Муносабат Рақобат бошқармаси вилоят "газчилари"га иш қўзғади. Ёш журналистнинг #мурожаат'и ижобий ҳал этилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан аҳолига суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилишида белгиланган меъёрларга ва тасдиқланган графикларга амал қилиниши бўйича доимий ва тизимли равишда ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилган бўлиб, ушбу ҳолатда қонун бузулиши ҳолатларига йўл қўйган "Ҳудудгаз Сирдарё" газ таъминоти филиалига нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомга асосан иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган қарор-кўрсатма берилган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали Мирзаобод тумани "Баҳористон" МФЙ аҳолисига суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилишида юзага келаётган муаммолар бўйича тарқалган хабарлар юзасидан ҳудудий бошқарма томонидан мазкур ҳолатда ўрганиш ишлари олиб борилди ва натижада суюлтирилган газ баллони етказиб берилишида узулишлар юзага келган хонадонларга белгиланган меъёрларга асосан суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилиши таъминланди.

"Ҳурматли истеъмолчилар, қонуний хуқуқ ва манфаатларингиз бузилган тақдирда ушбу
+99867-226-3700 рақамига мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз", — дейилади бошқарма матбуот хизмати расмий баёнотида.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🏦 #Мурожаат ва натижа

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига Сирдарё туманида истиқомат қилувчи фуқаро Д.Ш.нинг "Асака мобайл" (Asaka mobile) иловаси орқали 3 йил муддатга истеьмол кредити олганлигини маълум қилиб, мазкур кредит тўловини муддатидан аввал 2 ой ичида тўлиқ тўлаб юборган бўлса-да, кредит учун шартномада кўрсатилган суғурта пули қайтариб берилмаётганлиги юзасидан амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаати келиб тушди.

Мурожаат юзасидан ҳудудий бошқарма томонидан кредит шартномасида кўрсатилган суғурта компанияси билан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талаблари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, фуқарога 2 416 952 миқдоридаги фойдаланилмаган суғурта мукофоти қайтариб тўлаб берилишига эришилди.

"Ҳурматли истеъмолчилар!
Қонуний ҳуқуқ ва манфаатларингиз бузилган тақдирда ушбу
+99867-226-3700 рақамига мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз!", — дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🚚 #Мурожаат ва натижа

Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига Гулистон тумани "Ишонч" маҳалласида яшовчи фуқародан ушбу маҳалла йўл четида фуқаролар ўзларини автотранспорт воситаларини тартибсиз жойлаштирганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатни ўрганиш мақсадида бошқарма ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида Гулистон тумани ва Гулистон шаҳар чегара ҳудудида 4 нафар шахслар томонидан ўзига тегишли бўлган автотранспорт воситаларига "Сирдарё" дарёсининг муҳофаза майдонидан қум-шағал маҳсулотини ортиб қурилиш маҳсулотларини сотиш шохобчаси ташкил қилганлик ҳолати аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан барча ҳуқуқбузарларга нисбатан ЎзР МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига БҲМнинг 10 баравари (3 млн 400 минг сўм)дан, 4 та ҳолатда жами 13 млн 600 минг сўм жарима қўлланилган.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️