Сирдарё садоси
19.2K subscribers
25.6K photos
7.71K videos
80 files
12.5K links
@SirdaryoSadosi'да — Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (хусусий канал) $12k

✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot
Download Telegram
🤝 USAIDнинг туберкулёз касаллиги бўйича катта мутахассиси Сирдарё вилоятида бўлди

Биламизки, 2 ҳафтадан кўп йўтал, Ҳолсизлик, тез чарчаш, иштаҳанинг ёмонлашуви, озғинлик, сержаҳллик, меҳнат фаолиятининг сусайиши туберкулёз интоксикациясининг эрта белгилари ҳисобланади. Аммо, ушбу турдаги касалликни аниқлаш ва ташхислаш учун авваллари ойлаб вақт талаб этилган бўлса, АҚШ Халқаро агентлиги (USAID) томонидан соғлиқни сақлаш тизимига тақдим этган, GeneXpert ускунаси ушбу турдаги касалликка ташхис қўйиш, туберкулёз хасталигини даволашда ишлатиладиган антибиотиклар туберкулёз микобактериясини турғунлигини эрта босқичларда аниқлашда қул келмоқда.

Мазкур ташкилотнинг Вашингтондаги сил касаллиги бўйича катта мутахассиси Севим Аҳмедов бошчилигидаги миссия Сирдарё вилоятида бўлиб, туберкулёз хасталиги, уни олдини олиш борасида Сирдарёда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Батафсил маълумот 👈📸

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️🔞 #Дахшат Фарғонада ўгай ота ҳали 4 ёшга ҳам тўлмаган норасида гўдакни бўйин қисмидан бўғиб, қасддан ўлдирибди 😱😰👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏐 “Ёшлик спорт жамоалари” спорт мусобақасининг ўсмир ва қизлар ўртасидаги гандбол спорт тури бўйича, Республика босқичига Сирдарё вилояти мезбонлик қилмоқда👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🔥🚒 Сирдарё вилояти ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи раҳбарлигида Гулистон шаҳридаги бозор ҳудудида ФВДқТ хизматлари ҳамкорлигида ўқув машқи ўтказилди

Дастлаб, ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида берилган хабарга кўра йиғилган шахсий таркибга қўшимча йўриқномалар берилиб, ёнғинларни ўчириш, жабрланганларни қутқариш ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш каби вазифаларни бажаришга киришилди. Шунингдек, ёнғинларнинг олдини олиш ва содир бўлганда зудлик билан бартараф этишни ўргатиш мақсадида фуқароларга бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш усуллари ўргатилди.

Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати хабарига кўра, "Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун" тадбирлари доирасида ўтган мазкур тарғибот тадбирида ёнғин-қутқарув автомобилларининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида ўзбошимчалик билан ўрнатилган сунъий тўсиқларни олиб ташлаш, сув манбаларининг соз ҳолдалигини ўрганиш ишлари ҳам амалга оширилди.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🧠 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Самарқанд шаҳрида ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари учун #пресс_тур ташкил этилди

Мазкур тадбирда Агентликнинг ҳудудий матбуот котиблари, 20 нафардан зиёд ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этди. Пресс-тур давомида иштирокчилар дастлаб намунавий лойиҳа асосида қурилган инклюзив "Инсон" ижтимоий хизматлари марказига ташриф буюриб, унда кўрсатиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдам турлари, фуқароларга хизмат кўрсатишнинг реал жараёнлари билан танишдилар. Шунингдек, қатнашчилар Инклюзив ривожланиш марказига ҳам бориб, у ердаги тўгарак ва машғулотлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар. Эътиборлиси, бу ерда соғлом ва ногиронлиги бўлган болалар бир жойда таълим олиб, касбга йўналтирилмоқда.

Агентлик матбуот хизмати хабарига кўра, пресс-турнинг навбатдаги манзили Самарқанд шаҳридаги "Девори Кўндаланг" ва "Юлдуз" каби маҳаллалар бўлиб, ундаги "маҳалла еттилиги", хусусан, ижтимоий ходимнинг вазифа ва мажбуриятлари, маҳалладаги кейс-менежмент асосида ижобий ҳал этилган муаммолар билан танишдилар. Учрашув ОАВ ва маҳалла вакиллари ўртасидаги қизғин музокараларга бой бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Тадбир сўнггида ОАВ ва ҳудудий бошқармалар Матбуот котиблари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Борига қаноат қилиш #шукроналик'нинг олий даражасидир! Савол-қистовларга қарамасдан, муаммосини айтишга ийманган ўзбегим аёли бу!

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев маҳаллалардаги аҳоли вакиллари билан учрашувида, ўз фаолияти билан шуғулланаётган "Тоза ҳудуд" ДУК ишчисидан нима муаммоси бўлса, агарда #мурожаат йўлласа уни ҳал қилиши мумкинлигини такрор ва такрор сўрамоқда. Онахон муаммоси йўқлигини айтмоқда... 🥹🤲👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️