Сирдарё садоси
20.1K subscribers
26.1K photos
8.04K videos
86 files
13K links
@SirdaryoSadosi'да — Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (хусусий канал) $12k

✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot
Download Telegram
🐟 Балиқчилик соҳаси сердаромад соҳа

"Ўзагроинспекция"нинг Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ОАВ ходимлари, журналист ва блогерлар учун Мирзаобод туманида жойлашган "Янгиер балиқ кластери" МЧЖга уюштирилган навбатдаги #пресс_тур'да бу жиҳатлар эътироф этилди.

Президент қароридан сўнг, Сирдарёда балиқчилик соҳасини ривожлантириш, етиштирилаётган маҳсулотлар турини ва миқдорини кўпайтириш, балиқ маҳсулотларидан тайёрланаётган тайёр маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш мақсадида 11 миллиард 700 миллион сўмлик, 10 та лойиҳа амалга оширилди. Бунинг натижасида 35 та янги иш ўринлари яратилган бўлса, жорий йилда эса 50 миллиард 5 миллион сўмлик, 11 та лойиҳа амалга оширилиб, 91 та янги иш ўринлари яратиш бўйича муҳим қадамлар ташланди. Айни вақтда, Сирдарёда, мавжуд сув ҳавзаларида лосось, форель, осётр, зоғора, оқ дўнг пешона, оқ амур каби, ундан ортиқ турлари парваришланмоқда.

Батафсил маълумот 👈

Канал👉 @SirdaryoSadosi
🚑 #Матбуот_анжумани #Пресс_тур
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Сирдарё вилояти бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонуни, унда белгилаб берилган вазифалар ижроси, жорий йилнинг 11 ойлик сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар, соҳа ходимлари қатнашди. Матбуот анжуманида айтилган ва билдирилган фикрилар юзасидан саволғжавоб ўтказилиб, соҳа ходимлари матбуот анжумани иштирокчилари саволларига атрофлича жавоб беришди. Шундан сўнг, оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар учун вакцина сақлаш омборига пресс-тур ташкил этилиб, вакциналарни сақлаш омбори, у ерда сақланаётган вакциналар тўғрисида маълумот беришди.

Батафсил маълумот 👈

Канал👉 @SirdaryoSadosi
⚖️ Судлар фаолияти #сарҳисоб қилинди

Бугун, 31-январь куни Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг биносида Сирдарё вилояти суди ҳамда вилоят Маъмурий суди томонидан 2022 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти бўйича ОАВ, журналистлар ва ижтимоий тармоқ фаоллари, Ахборот хизматлари ходимлари иштирокида #брифинг ўтказилди. Унда вилоят суди раиси ва ўринбосарлари, вилоят маъмурий судининг раиси иштирок этишди ва 2022 йилдаги фаолият таҳлилидан ташқари журналист ва блогерларни қизиқтирган қатор саволларга ҳам жавоб беришди.

Шунингдек, брифингдан сўнг Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди ҳамда Гулистон туманлараро иқтисодий судининг иш фаолиятини очиқ суд мажлислари мисолида кузатиш учун #пресс_тур ҳам ташкил қилинди. Ушбу суд биносида тарафларга яратилган шароитлар билан ҳам журналист ва блогерлар таништирилди. Брифингда кўплаб маълумотлар суд раиси ва ўринбосарлари томонидан матбуот учун очиқланди (батафсил ахборот киритилиб борилади) 😎👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
🛣 #Пресс_тур "Обод қишлоқ" дастури ижроси амалда

Боёвут тумани "Совотобод" маҳалласида "Обод қишлоқ" дастури асосида амалга оширилган ишлар юзасидан пресс-тур ўтказилмоқда. Унда журналистлар, ОАВ ходимлари, ҳокимлик ва бошқармаларнинг Ахборот хизмати раҳбарлари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишмоқда.

Дастлаб, иштирокчиларга туман ҳокимининг ўринбосарлари ва сектор раҳбари томонидан маҳаллада "Обод қишлоқ" дастури асосида аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди: мавжуд муаммолар тан олинди, якунига етказилган ишлар бўйича аниқ фактлар кўрсатилди ҳамда давом этаётган жараёнлар билан таништирилди (батафсил @Boyovutliklar'да ёритилиб борилади)👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🏬 #Пресс_тур "20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури фаол амалга оширилмоқда.

Янгиер шаҳрида жойлашган “Elegant fiber textile” МЧЖ корхонаси салмоғи билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида Сирдарё вилояти телевиденияси, босма ва электрон нашрлар вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

Батафсил маълумот 👈

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🎙📸 #Пресс_тур Сардобада ислоҳатлар қандай кечмоқда?

Бугун, 24-июль куни Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими томонидан Сардоба туманига пресс-тур уюштирилди. Унга республика нашрларининг вилоят мухбирлари, вилоят матбуот нашрлари бош муҳаррирлари, фахрий журналистлар таклиф этилди.

Пресс-турда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Х.Салимов, Жиззах вилояти Тожик миллий маркази раиси А.Шарипов қатнашди ҳамда Сардоба тумани ҳокими Акмал Мирзаев билан журналистлар суҳбати бўлиб ўтди.

Батафсил маълумот 👈

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
♨️ #Пресс_тур ўтказилди

"Ҳудудгаз Сирдарё" газ таъминоти филиали томонидан вилоятдаги ОАВ ходимлари, журналистлар ва блогерлар учун "Куз-қиш мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ишлари" юзасидан пресс-тур ва матбуот анжумани ташкил этилди.

Батафсил маълумот 👈

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
📰 Ҳамкорлик жабҳаларида: ОВОЗИ БОР ЖИЗЗАХНИНГ

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими ташаббуси билан, бир гуруҳ сирдарёлик журналистлар учун Жиззах шаҳар ҳокимлиги муассислигидаги “Жиззах овози” газетаси фаолиятига доир #пресс_тур ташкил этилди.

Батафсил маълумот 👈

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛣 Обод маҳаллалар — юртимиз кўзгуси

Боёвут тумани "Тинчлик" маҳалласида "Обод хонадон", "Обод кўча", "Обод маҳалла" мезонлари асосида амалга оширилаётган дастурлар ижроси юзасидан амалий семинар ҳамда ОАВ вакиллари учун #пресс_тур ўтказилди.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Боёвут туманида бўлиб ўтган #Пресс_тур давомида пахта йиғим-терим мавсумида иштирок этаётган теримчиларга яратилган шароитлар ўрганилди.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🟢 #LIVE Бугун, 16-декабрь кун мобайнида Республика миқёсидаги ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида Сирдарё вилояти бўйлаб #пресс_тур ташкил этилмоқда.

Жараёнлар ҳақида батафсил ахборотлар киритиб борилади👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё садоси
🟢 #LIVE Бугун, 16-декабрь кун мобайнида Республика миқёсидаги ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида Сирдарё вилояти бўйлаб #пресс_тур ташкил этилмоқда. Жараёнлар ҳақида батафсил ахборотлар киритиб борилади👇 Канал👉 @SirdaryoSadosi ↗️
🟢 #LIVE Вилоят ҳокими #пресс_тур'да иштирок этмоқда

Аввалроқ хабар берилганидек, бугун, 16-декабрь кун мобайнида Республика миқёсидаги ўнлаб ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида Сирдарё вилояти бўйлаб пресс-тур ташкил этилмоқда.

Мазкур тадбирлар доирасида вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев пресс-тур иштирокчилар билан учрашиб, улар билан самимий мулоқотда бўлди. Жараёнлар ҳақида батафсил ахборотлар киритиб борилади👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё садоси
🏘 Расул Кушербаев: Оқолтин тумани, "Мустақиллик" маҳалласи "Обод маҳалла" қиёфасига келтирилибди. Ўзгаришлар ростанам сезиларли. Энди маҳалла аҳли буни қадрига етса бўлди👇 Канал👉 @SirdaryoSadosi ↗️
🟢#LIVE #Пресс_тур иштирокчилари "Обод маҳалла" билан таништирилмоқда

Оқолтин тумани, "Мустақиллик" маҳалласи яқинда "Обод маҳалла" қиёфасига келтирилганди. Айни дамда Республика миқёсидаги ўнлаб ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида Сирдарё вилояти бўйлаб ўтказилаётган пресс-тур тадбирлари мобайнида мазкур маҳалла бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида туман ҳокими Комилжон Эрназаров томонидан маълумот берилмоқда.

Жараёнлар ҳақида батафсил ахборотлар киритиб борилади👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Йил якунлари ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди

Сирдарё вилояти Адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Очиқ адлия” ("Open justice") дастурига мувофиқ #матбуот_анжумани ҳамда Боёвут тумани Адлия бўлимига #пресс_тур ташкил қилинди.

Батафсил маълумот 👈

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🌳 #Пресс_тур Сайхунобод тут сайли тажрибаси

Айни кунларда Ватанимиз қай гўшасида бўлманг, дуч келган кишидан Сайхунобод тўғрисида сўраб кўринг-а, ҳеч иккиланмасдан "Томорқачиликнинг янги тажриба маскани" деган жавобни оласиз. Мазкур туман ҳамма маҳалларида ҳар куни турли минтақага тегишли давлат номерига эга бўлган автомашиналарни учратиш одат тусига айланди. Мана икки ойдирки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган ва республика бўйлаб оммалаштирилаётган иннавацион томорқачилик тажрибасини амалда ўрганиб кетиш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан Сайхунободга, келаётган кишилар қадами узилмаётир. Ва бу хайрли ҳаракат оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан изчил ёритилмоқда.

Биз қуйида айнан журналистлар томонидан Сайхунобод туманида, эътибор беринг, "Фаравон" маҳалласида, устоз журналист Тўхтамиш Боқиев хонадонида асос солинган яна бир ўрганса ўргангудек тадбир хусусида сўз юритмоқчимиз ва унда қатнашиш учун бошқа ҳудудлардаги ҳамкасбларимиз ҳам бажонидил ташриф буюражакларига, мақоламизни ўқиб, ишонч ҳосил қиласиз.

Батафсил маълумот 👈

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🇺🇿 #Пресс_тур Наманган шаҳрида бошланган ва 40 кун давоми этиши режалаштирилган 63-Халқаро гуллар фестивалининг илк кунида, хусусан, бир гуруҳ сирдарёлик журналистлар ҳам иштирок этишди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сирдарё ва Наманган бўлимлари томонидан ўзаро ҳамкорликда "Журналист ва ҳаёт" лойиҳаси доирасида пресс-тур айнан Гуллар фестивали муносабати билан 18-19 май кунлари учун ҳозирланган эди ва ушбу навбатдаги ижодий тадбир юқори савияда амалга оширилди.

Биз бутун Ўзбекистон халқи вакиллари қатори, қолаверса, Хитой, Жанубий Корея, АҚШ, Япония, Россия, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Болгария, Туркия каби мамлакатлардан давлат ташкилотлари вакиллари, инвесторлар ва туризм соҳасига алоқадор мутасаддилар қатори таърифлаб бўлмайдиган даражада кўркам фестивал илк кунида иштирок этганимиздан мамнунмиз, — дейди Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими раиси Бойжигит Абдуллаев. — Пресс-тур дастури бўйича, шунингдек, Тўрақўрғондаги Ибрат боғи мажмуасида, туман "Давр" газетаси муҳарририятида бўлдик, қадимий Ахсикент очиқ осмон остидаги археология марказини томоша қилиб, олам-олам таассуротларга эга бўлдик. Норин туманидаги фахрий тележурналист Зокиржон ҳожи Йигиталиевнинг 25 сотихлик гул плантациясидан, Учқўрғон туманидаги ёш журналист Жаҳонгир Тўхтасинов 45 сотихлик қулупнайзоридан юз миллион сўмлаб соф даромадга эга бўлишаётгани гувоҳи бўлдик.

Умуман, сирдарёлик журналистлар беминнат мулозаматлар ила пресс-турнинг мазмунли ўтишида жонбозлик кўрсатишган наманганлик ҳамкасбларидан мамнундирлар. Ҳамкорлик давом этиши, энди наманганлик журналистлар Сирдарёга ташриф буюриши бўйича келишувга эришилгани аҳамиятлидир.

Батафсил маълумот 👈

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📑 Сирдарё вилояти Давлат архивларида архив иши ва иш юритиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Истиқболдаги мавзулар мавзусига бағишланган #пресс_тур ўтказилди

"Ўзархив" агентлиги, Ахборот ва коммуникациялар агентлиги ҳамда Сирдарё вилояти Архив иши бошқармаси томонидан ташкил этилган мазкур Пресс-турда бир қатор журналистлар Оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этдилар. Пресс-тур давомида вилоят Давлат архиви, Янгиер шаҳар давлат архиви, Қатағон қурбонлари музейи каби бир қатор объектларда журналистлар бўлди.

Пресс-турда архивларда архив ҳужжатларини сақловини таъминлаш, ҳужжатларни сақлаш учун яратилган шарт-шароитлар, архив ҳужжатларини реставрация консервация қилиш, ҳужжатларни рақамлаштириш ва ахборот тизимларига киритиш ҳолати каби жараёнлар билан таништирилди.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🏫 Президент мактабида ўтказилган “Очиқ эшиклар куни”да ОАВ вакиллари учун #пресс_тур ташкил этилди

Гулистон шаҳридаги Президент мактабида Сирдарё телерадиокомпанияси ижодкорлари ва маҳаллий матбуотчилар иштирокида навбатдаги пресс-тур ташкил этилди. Пресс тур аввалида, мактаб мусиқа тўгараги аъзолари томонидан тайёрланган мусиқий композиция намойиш этилди.

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, иштирокчилар мактаб ҳудуди бўйлаб танишув, кенг имкониятлар, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқитиш методикаси, дарсдан кейинги тўгараклар фаолияти жараёнлари билан яқиндан танишишди.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🏭 Сирдарё ИЭС корхонасида #пресс_тур ўтказилди

Сирдарё иссиқлик электр станциясида электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар, 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларининг бориши юзасидан ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирокида пресс-тур бўлиб ўтди. Пресс-тур “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизимида энг йирик электр станциялардан бири ҳисобланган Сирдарё иссиқлик электр станциясида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш ва кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида бўлиб ўтди.

Даставвал, иштирокчиларга электр станцияси масъуллари айни иссиқ об-ҳавода электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида атрофлича тушунтириш бериб ўтдилар. Шунингдек, журналистлар ишлаб чиқариш жараёнларининг машаққатини бевосита кузатиш имконига эга бўлишди. Айни кунларда станциянинг 9-сонли энергоблокида амалга оширилаётган жорий таъмирлаш ишлари ҳақида маълумот олишди. Кейинги манзил корхонада бунёд этилган қуёш фотоэлектр станцияси бўлди. Президентимизнинг “Иқтисодиёт тармоқларида энергия тежамкор технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида қурилган, қуввати 1,8 МВт тенг бўлган қуёш станцияси бугунги кунда самарали ишлаб келмоқда. Иштирокчиларга "яшил" станция ҳақида мутахассислар томонидан керакли маълумотлар бериб ўтилди.

Маълумот учун, Сирдарё ИЭС Марказий Осиёда қуввати жиҳатидан энг йириги бўлиб, жами 10 та энергоблокнинг умумий ўрнатилган қуввати 3 330 МВт ни ташкил этади. Станция томонидан 2024 йилнинг беш ойи давомида 668,5 млн кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, ягона энерготизимга узатилди.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Канал👉
@SirdaryoSadosi
↗️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🧠 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Самарқанд шаҳрида ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари учун #пресс_тур ташкил этилди

Мазкур тадбирда Агентликнинг ҳудудий матбуот котиблари, 20 нафардан зиёд ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этди. Пресс-тур давомида иштирокчилар дастлаб намунавий лойиҳа асосида қурилган инклюзив "Инсон" ижтимоий хизматлари марказига ташриф буюриб, унда кўрсатиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдам турлари, фуқароларга хизмат кўрсатишнинг реал жараёнлари билан танишдилар. Шунингдек, қатнашчилар Инклюзив ривожланиш марказига ҳам бориб, у ердаги тўгарак ва машғулотлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар. Эътиборлиси, бу ерда соғлом ва ногиронлиги бўлган болалар бир жойда таълим олиб, касбга йўналтирилмоқда.

Агентлик матбуот хизмати хабарига кўра, пресс-турнинг навбатдаги манзили Самарқанд шаҳридаги "Девори Кўндаланг" ва "Юлдуз" каби маҳаллалар бўлиб, ундаги "маҳалла еттилиги", хусусан, ижтимоий ходимнинг вазифа ва мажбуриятлари, маҳалладаги кейс-менежмент асосида ижобий ҳал этилган муаммолар билан танишдилар. Учрашув ОАВ ва маҳалла вакиллари ўртасидаги қизғин музокараларга бой бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Тадбир сўнггида ОАВ ва ҳудудий бошқармалар Матбуот котиблари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM