Сирдарё садоси
20.1K subscribers
26.1K photos
8.04K videos
86 files
13K links
@SirdaryoSadosi'да — Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (хусусий канал) $12k

✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot
Download Telegram
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди

Президент ўз нутқида ушбу учрашув туркий дунёнинг маданият пойтахтларидан бири бўлган Шуша шаҳрида ўтказилаётганида чуқур маъно мужассамлигини таъкидлаб, президент Илҳом Алиев раҳбарлигида Қорабоғда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларини юксак баҳолади. Ташкилот доирасида Темир йўл маъмуриятлари кенгашини тузиш ва унинг дирекциясини Тошкент шаҳрида жойлаштириш ташаббуси илгари сурилди.

Президент иқлим ўзгаришига қарши биргаликда курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш учун Туркий экология кенгашини тузиш ва унинг бош қароргоҳини экологик офатдан энг кўп зарар кўрган ҳудуд — Оролбўйидаги йирик шаҳар Нукусда жойлаштириш таклиф қилинди. Саммит якунида Қорабоғ декларацияси ҳамда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қатор келишувлар қабул қилинди.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚨Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Жаббаров бир гуруҳ ходимларни тақдирлади👇

Канал👉
@SirdaryoSadosi
↗️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥃 Ароқхўрларга ушбу видеони кўриш тавсия қилинмайди 😁👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🗞 #Муносабат “Янгиер ҳаёти” ёлғиз эмас!

“Hurriyat” газетасининг 4-июль сонида эълон қилинган “Сирдарёлик амалдорларга матбуот ортиқча юк бўляптими?” номли таҳлилий-танқидий мақолага соҳага алоқадор бирон киши ҳам бефарқ қарамаслигини истардик. Биз вилоятимизнинг муҳташам маънавият кўшки – вилоят театрида, кўпчилик туман ва шаҳарларда матбуот ва оммавий ахборот ходимлари байрамини катта хурсандчилик билан нишонлаганимизга бир ҳафта ўтмай ушбу мақола эълон қилинди.

Майли, бундан муаммо ясаб ўтирмайлик, муаммони вилоятимиз матбуотида ўзгаришлар, ижобий эврилишлар, эркинликлар билан бир вақтнинг ўзида газеталарнинг адади, обунаси, моддий-техник таъминоти билан боғлиқ масалаларда юзага келаётган қийинчиликлардан излаш керак. Афсуски бу муаммолар кечагина бўй кўрсатгани йўқ. Худди шундай муаммолар Янгиер шаҳар ҳокимлигининг нашри — “Янгиер тонги” газетасида ҳам юзага келди...

Батафсил маълумот 👈

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🏗🏢 Кўп қаватли уй қуриладими ёки..?!

Гулистон тумани "Юлдуз" маҳалласидаги айрим муаммолар ТВда муҳокама қилинди 🤔👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩻 Жигар церрозига чалинган сирдарёлик журналист саховатли инсонлар кўмагига муҳтож!

Сирдарё вилоятининг журналистика соҳасида 30 йилга яқин фаолият юритган, ЎзА вилоят мухбири Шуҳрат Суяров бугунги кунда “Жигар церрози” ҳасталигининг 4-босқичи билан курашиб, синовли кунларни бошидан кечирмоқда. Шифокорлар таъкидлашича унга зудлик билан Ҳиндистон давлатида жигар трансплантацияси амалга оширилиши лозим. Жарроҳлик амалиёти учун эса 30 минг АҚШ доллари кераклиги айтилмоқда.

Барча юртдошларимиздан Шуҳрат Суяров соғайиб кетишида ўз ёрдамларини ҳамда дуоларини аямасликларини сўраб қоламиз. Хайрия қилиш истагида бўлган саховатли инсонлар учун керакли маълумотлар:

💳 Click / Payme:
9860 1224 6365 1978
Shukhrat Suyarov

📲 Тел.: +99897-905-3500

Маълумотлар текширилган: яқинлар ва группаларга улашайлик, дуода бўлайлик 🤲
💼 Сектор раҳбарлари қатъий огоҳлантирилди, ҳоким ўринбосарларига "ҳайфсан" берилди

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев Ширин шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, аҳолининг яшаш шароитлари ва ҳудуддаги муаммоларни ўрганди. Қайд этиш керак, барча ҳудудлардаги каби Ширинда ҳам катта ўзгаришлар бўлаяпти. Сўнгги икки йилда шаҳарга 74,9 миллион доллар инвестиция жалб қилиниб, 61 та янги корхона ишга тушган. Уларда 381 та доимий иш ўринлари яратилган. Тадбиркорлар сони 2 карра кўпайган.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 4 километр ички йўллар асфальтланган, 4 та трансформатор пункти мукаммал таъмирланган, 5,6 километр янги электр узатиш тармоғи тортилган. Айни пайтда "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида 5 та объектда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Тез фурсатларда "Жанубий Мирзачўл" канали устидан ўтган кўприкни реконструкция қилиш, Амир Темур ва Фарҳод маҳаллаларида 40 хонадонга мўлжалланган 2 та 5 қаватли уй-жой қурилишини бошлаш кўзда тутилган. Лекин ўрганишлар давомида маълум бўлдики, шаҳарда ҳали фойдаланилмаётган имкониятлар, долзарб муаммоли масалалар ҳам етарлича. Аҳолини барқарор иш ва ойлик билан таъминлайдиган кичик ва ўрта корхоналар кам. Томорқалардан самарали фойдаланиш, бу борада "Сайхунобод тажрибаси"ни оммалаштириш ишлари суст аҳволда олиб борилмоқда.

Масъулларнинг эътиборсизлиги туфайли истироҳат боғи ташландиқ аҳволга келиб қолган, бу ерда аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун шарт-шароитлар етарлича эмас. “Яшил макон” лойиҳаси доирасида ўтқазилган кўчатлар қаровсиз ётибди, суғориш тизими тўғри йўлга қўйилмаган. Кўп-қаватли уйлар олдидаги ўйин ва спорт майдончалари таъмирталаб аҳволди. Маҳаллалар, кўчалар манзараси ҳавас қиларли даражада эмас. Ҳашар, ободонлаштириш ишларида аҳолининг ҳамжиҳатлиги айтарли сезилмайди. Мавжуд бошқарув сервис компанияларининг хизмат сифати ҳаминқадар. Аҳолининг ширкатлардан дебитор қарздорлиги эса юқори.

Маҳаллалар билан танишиш узоқ давом этди. Шундан сўнг қатор тадбиркорлик субъектлари фаолияти ўрганилди. Айрим тадбиркорларнинг нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ташиш, сотиш ва уларни сақлашда санитария-гигиена талабларига риоя қилмаётгани қаттиқ танқид қилинди. Вилоят ҳокими шаҳар спорт мактабининг академик эшкак эшиш базасини ҳам кириб кўрди, спортчилар билан суҳбатлашди. Ўрганишлар давомида аниқланган хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги, масъулиятсизлиги учун сектор раҳбарлари қатъий огоҳлантирилди, ҳоким ўринбосарларига "ҳайфсан" берилди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🫂 Бугун, 7-июлда кўплар давлатларда "Халқаро кечирим куни" сифатида кенг нишонланаркан!

Сана муносабати билан ҳафа қилиб қўйган яқинларингиз билан алоқани қайта тиклаш учун ажойиб имкониятдан фойдаланган ҳолда, вақт борида кечирим сўранг ёки шу хабарни юбориб қўйинг (яқинларга улашинг) 🥹👌

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🕌 Ҳижрий ​янги йилингиз муборак бўлсин!

2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.

Муҳаррам ойи қандай ой?
Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.

Ашуро қандай кун?
Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти). Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

Даврон Нурмуҳаммад,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🤲

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️