Сирдарё садоси
18.9K subscribers
27.9K photos
9.39K videos
101 files
14.9K links
@SirdaryoSadosi'да — Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (хусусий канал) $12k

✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot
Download Telegram
Сирдарё садоси
📑 Такрорий #мурожаат Гулистон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Мурод Кўпайсинов томонидан имзоланган ҳужжатга кўра, 4-Оилавий поликлиники бир гуруҳ ходимлари интизомий жазога тортилган ҳамда ойлик иш ҳақларидан 20% жарима ушлаб қолинган. Бизга йўлланган…
🏥 #Мурожаат'га #муносабат

Белгиланган вазифаларни суст бажарган айрим тиббий бригада аъзоларига интизомий чора қўлланилди. Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли айрим тиббий бригада аъзолари томонидан томонидан ижтимоий тармоқларга йўлланган "Ойлик иш ҳақимиздан 20 фоиз устама ушлаб қолинди" мазмунида мурожаати Сирдарё вилояти Cоғлиқни сақлаш бошқармаси тегишли соҳа ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Ҳақиқатдан ҳам шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти томонидан тиббий бригадалар, улар томонидан ўтказилган скрининг режа кўрсаткичи паст бўлганлиги, қолаверса, скрининг текширувлар давомида бир қанча хато ва камчиликларга йўл қўйган тиббий бригада аъзоларига нисбатан тегишли йиғилиш баённомасига асосан интизомий жазо тариқасида ойлик иш ҳақларидан 20 фоиз миқдорида жарима ушлаб қолинган. Бунга сабаб...

Батафсил маълумот 👈

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🚛🗑 Тасдиқланган режа-жадвалга амал қилмаган "Тоза ҳудуд" ДУК ҳайдовчиси жазоланди

Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига Сирдарё тумани "Улуғбек" МФЙ, Элчи кўчасида яшовчи фуқародан #мурожаат келиб тушган бўлиб, унда ушбу маҳаллада бир ойдан буён "Тоза ҳудуд" ДУК томонидан чиқиндилар олиб кетилмаётганлиги тўғрисида маълумот берилган. Ушбу мурожаат юзасидан Сирдарё вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Сирдарё тумани бўлими, "Тоза ҳудуд" ДУК туман филиали ҳамда маҳалла раиси билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари олиб борилган.

"Ўрганиш давомида "Тоза ҳудуд" ДУК Сирдарё тумани филиали ҳайдовчиси М.Б. график асосида чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетмаганлиги аниқланди. Ҳозирда ушбу "Улуғбек" МФЙ ҳудуди чиқиндилардан тозаланиб, ҳайдовчи М.Б.га нисбатан маъмурий чора кўрилди",
— дейилади бошқарма матбуот хизмати расмий #муносабат'ида.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Сирдарё садоси
‼️🔞 #Дахшат Тошкент шаҳридаги 22-сонли болалар уйи "детдом"идаги бола самосуд қилинганлиги айтилмоқда Видеода кўнгилни хира қилувчи тасвирлар бор. Унда ўсмирлар тенгдошини шафқатсизларча калтаклаётгани акс эттирилган. Бола катта эҳтимол билан мунтазам калтакланиб…
‼️ Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизматининг расмий #муносабат'и:

Бугун, 13-август куни ижтимоий тармоқларда “22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси самосуд қилинди” мазмундаги видеохабарлар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ томонидан олиб борилган дастлабки суриштирувда қуйидагилар аниқланди. Видеодаги ҳолат жорий йилнинг 5-август куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани "Қизил-сув" маҳалласида жойлашган Меҳрибонлик уйи оромгоҳида (Чилонзор туманидаги 22-сонли меҳрибонлик уйидан келган) тарбияланувчилар ўртасида содир бўлган.

Оромгоҳга дам олишга келган 3 нафар (2008 й.т. С.Х., Д.И ва В.Л) тарбияланувчилар ўзаро жанжаллашган ва ушбу ҳолатни бошқа бир тарбияланувчи видео тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган. Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бошқармаси ходималари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда 🚨👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё садоси
Video
🏭🚒 #Муносабат Гулистон шаҳар "Намуна" маҳалласи Ўзбекистон шох кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бинода содир бўлган ёнғин юзасидан бирламчи маълумот (видео)

Жорий йилнинг 2-сентябрь Гулистон шаҳар, “Намуна” МФЙ, Ўзбекистон шох кўчасида жойлашган бинода содир бўлган ёнғинни бартараф этиш бўйича вилоят ҳокимлиги, ФВБ, ИИБ ва МГ томонидан барча зарурий техника ва шахсий таркиб жалб этилган бўлиб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳолат тўлиқ назоратга олинган.

Ҳодиса оқибатида инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Тафсилотлар бўйича батафсил маълумот берилади (Сирдарё вилояти ФВБ)👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Сирдарё садоси
Video
🏭🚒 #Муносабат Гулистон шаҳар "Намуна" маҳалласи Ўзбекистон шох кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бинода содир бўлган ёнғин юзасидан расмий маълумот!

Жорий йилнинг 2-сентябрь куни соат 21:34да Гулистон шаҳар “Наъмуна” МФЙ Ўзбекистон шох кўчасида жойлашган қурилиш тугалланмаган бинонинг тахминан 120 кв.м. майдонида том ва шифт қисми ёнган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 22:40 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари аниқланмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда (Сирдарё вилояти ФВБ)👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🚌🏫 #Муносабат Ўқувчилар дарс машғулотларига ўз вақтида етказиб борилган!

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, Сирдарё туманида мактаб ўқувчиларини ташиш учун ажратилган автобуснинг белгиланган вақтидан кеч қолганлик ҳолати бўйича туман ҳокими ўринбосари Бахтиёр Норқулов расмий изоҳ берди👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🔌‼️ Расмий #муносабат: Сирдарё тумани электр таъминоти масъуллари огоҳлантирилди!

Ижтимоий тармоқлар орқали "Сирдарё туманида тадбиркорлар мажбурий қуёш панеллари ўрнатилябди" мазмунидаги видеохабарлар тарқалди. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сирдарё ҳудудий филиали мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади;

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 16-февралдаги "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-57-сонли, 2024-йил 31-майдаги "Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-222-сонли қарорларига асосан мамлакатимиз бўйлаб тадбиркорлик субектлари томонидан ўз эҳтиёжининг маълум қисмини муқобил энергия манбаларидан ишлаб чиқариш белгиланган.

"Ушбу қарорлар ижроси Сирдарё тумани электр таъминоти масъуллари томонидан нотўғри талқин қилинган. Натижада истеъмолчилар томонидан норозигарчиликлар юзага келган. Келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича Сирдарё тумани электр таъминоти корхонаси масъуллари қатъий огоҳлантирилди", — дейилади "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сирдарё ҳудудий филиали матбуот хизмати расмий баёнотида👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё садоси
‼️⚠️ #Диққат Эҳтиёт бўламиз! Гулистон шаҳар кўчаларида ҳам, ўзига ниҳоятда ишонган Шертой пайдо бўлганлиги айтилмоқда 😨👇 Канал👉 @SirdaryoSadosi ↗️
‼️🚔🚘 #Тезкор #Муносабат Шертой узр сўраб чиқди!

Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарига кўра, Гулистон шаҳрида хавфли манёвр қилган ҳайдовчига тегишли тартибда чора кўрилган🚨👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё садоси
‼️🚘 Йиқилиб тушманглар... Афсуски орамизда, автомашина салонига сиғмайдиган ва бу ҳолатни ижтимоий тармоқларда кўз-кўз қиладиганлар ҳам бор🙄👇 Канал👉 @SirdaryoSadosi ↗️
☄️🚘 #Муносабат Жуда ҳам афсусдаман...

Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди. Қайд этилишича, ушбу видеолавҳа 4 йил олдин Сайхунобод тумани ҳудудида содир бўлган.

"2020 йил сентябрь ойида ўртоғим тўйида, "Малибу" люкидан танамизни чиқариб ўйнаб, ёшлик қилиб қўйгандик, 4 йил олдин. Бу ҳолат бошқа қайтарилмайди. Ёшларга тавсия қиламан, бундай ҳолатларни такрорламасликка. Жуда ҳам афсусдаман", — дея ҳолатга ҳуқуқбузар томонидан тушунтириш берилди 🚨👇

Канал👉
@SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Даврон Кабулов: Мен ҳам отам ҳам ўғри эмасмиз, бизга ноҳақ айблов қўйилди!

У ўзи ва отасига тегишли меҳмонхона 1,5 йил давомида газдан ўғринча фойдаланиб келгани ҳақидаги хабарларга #муносабат билдириб, кескин #мурожаат билан чиқди👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM