Сирдарё садоси
20.1K subscribers
26.1K photos
8.04K videos
86 files
13K links
@SirdaryoSadosi'да — Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (хусусий канал) $12k

✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot
Download Telegram
Сирдарё садоси
🌊 #Дахшат Боёвутлик 14 ёшли бола каналда чўкиб кетибди Боёвут тумани ҳудудидаги сув ҳавзаларидан бири-каналда тумандаги 36-умумтаълим мактабининг 7-синф битирувчиси дўстлари билан чўмилиш вақтида, эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетган. Куни кеча, 6-июнь куни…
🌊 Чўкиб кетган бола ҳақида расмий #муносабат билдирилди

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов томонидан “Дарё”га маълум қилинишича, Бекобод тумани прокуратурасига келиб тушган хабарга кўра, 6-июнь куни 16:30ларда Бекобод тумани, “Қуштамғали” маҳалласидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналида Сирдарё вилояти, Боёвут туманидаги уйда яшовчи 14 ёшли С.Т. чўкиб, вафот этган.

Олиб борилган қидирув-қутқарув тадбирлари давомида унинг мурдаси чўкиб кетган Бекобод тумани, “Қуштамғали” маҳалласидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналининг 150 метр узоқликдаги қисмидан чўкиш аломатлари билан топилган. Айни пайтда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда 😰🤲👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Сирдарё садоси
🔥 #Тезкор Гулистондаги трансформаторлардан бири ўтиндек ёнмоқда 😨👇 Канал👉 @SirdaryoSadosi ↗️
🔌🔥 Расмий #муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган Гулистон шаҳридаги трансформатор пункти ёнаётганлиги ҳақида видео бўйича "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сирдарё ҳудудий филиали томонидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

"Гулистон шаҳар "Тараққиёт" маҳалласидаги 80-сонли қуввати 100 кВА бўлган трансформатор пунктида юкламанинг кескин ошиб кетиши натижасида ёнғин келиб чиққан. Хозирда ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ходимларимиз томонидан трансформатор пунктини заҳирадаги трансформаторга алмаштириш чоралари кўрилмоқда", — дейилади филиал матбуот хизмати хабарида👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Сирдарё садоси
🔥🏢 #Тезкор Янгиердаги кўп-қаватли уйлардан бирида содир бўлган ёнғин тўлиқ бартараф этилган (тафсилотлар)👇 Канал👉 @SirdaryoSadosi ↗️
🔥🚒 #Муносабат Янгиер шаҳар "Фазилат" МФЙда жойлашган кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин бўйича маълумот

Жорий йилнинг 17-июнь куни соат 20:40да кўп қаватли уйнинг 17/6 хонадонида ёнғин содир бўлган. Натижада битта яшаш хонадонининг 50 кв.м том қисми ёнган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 21:05да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин натижасида инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган.

Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
‼️🌊 #Дахшат Ширин шаҳрида содир бўлган аянчли ҳодисада бир оила вакиллари чўкиб кетибди

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган мазкур мазмундаги хабарлар юзасидан, Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан расмий #муносабат билдирилди. Расмий баёнотга кўра, 2024 йил 17-июнь куни соат 13:00ларда, “Нексия-2” русумли автомашина Ширин шаҳар “М.Улуғбек” маҳалласини “Нуробод” маҳалласи билан боғлаб турувчи “Жанубий Мирзачўл” каналидан ўтган транспорт воситаларини ўтиши учун мўлжалланган кўприк устида бошқариб бораётиб, бошқарувини йўқотиб йўналишига нисбатан чап томондаги кўприк тўсинларига урилиб, “Жанубий Мирзачўл” каналига тушиб кетган. Натижада, “Нексия-2” русумли автомашинасида бўлган ҳайдовчи ва 4 нафар йўловчилар ҳодиса жойида чўкиб кетишган.

"Сирдарё вилояти Фавқулодда қутқарув гуруҳи ғаввослари томонидан олиб борилган тезкор қутқарув ишлари давомида “Жанубий Мирзачўл” каналидан ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчиларнинг жасадлари ҳамда “Нексия-2” русумли автомашина топилиб, сувдан олиб чиқилган. Ҳозирда Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув гуруҳи ғаввослари томонидан автомашинада бўлган 1 нафар йўловчини қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда",
— дейилади расмий баёнотда.

Ижодий жамоамиз номидан марҳумларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур таъзия изҳор қиламиз 😰🤲👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Сирдарё садоси
Мультирадар етиб келди👇 Канал👉 @SirdaryoSadosi ↗️
🚙🚓 #Муносабат Сирдарё туманида содир бўлган ҳодиса юзасидан расмий маълумот

Жорий йилнинг 29-июнь куни соат 08:00ларда Сирдарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармасининг Йўл-Патруль хизмати батальони мобил қурилмаларидан фойдаланиш гуруҳи ҳайдовчи-операторига хизмат юзасидан бириктирилган бошқарувчида бўлган "Нексия-3" русумли 01 619 YKА давлат рақам белгили автомашинада Сирдарё тумани, "Исломобод" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М-34 автомобиль йўлининг Тошкент-Душанбе йўналиши 86-километрида ҳаракатланиб кетаётганида, олдинда бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган "Нексия-2" русумли автомашина тормозлаб тўхташи натижасида "Нексия-2" русумли автомашина ортидан кескин тормозлаб тўхтаган.

"Ушбу ҳолат натижада ҳеч ким тан жароҳати олмаган, автотранспорт воситаларига техник шикаст етмаган", — дейилади вилоят ИИБ ЙҲБ Ахборот хизмати хабарида 🚨👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏫 #Муносабат Уйқучи қоровулга "ҳайфсан" берилди

Ижтимоий тармоқларда “Ҳалол ойлигини, ғирром, кўзбўямачилик йўли билан ишлаб, оиласини боқяптими?!” номли видеохабар тарқалди. Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати расмий баёнотига кўра, Боёвут туманидаги 23-сонли умумтаълим мактабида 2024 йил 22-июнь куни навбатчи қоровул О.А. мактабнинг кириш фойесида хизматга совуққонлик қилган ҳолда, ухлаб қолган.

Ушбу ҳолат мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари А.Халимов томонидан аниқланган ва мактаб директори номига O.A.га нисбатан интизомий жазо чораси қўллаш бўйича билдиришнома билан мурожаат қилган. Мактаб қоровули О.А.дан ҳолат бўйича тушунтириш хати олинган ва мактаб директорининг 2024 йил 25-июндаги тегишли буйруғи билан "Хайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилган👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Сирдарё садоси
🏫 #Ана_холос Боғча опага маззами... уйқусиз болажон унинг оёқларини уқалаб қўймоқда!!! Мазкур ҳолат Оқолтин тумани 2-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида тасвирга олинганлиги айтилмоқда. Унда болаларнинг ухлаб ётганини, бир болажон эса тенгдошлари каби…
🏫 Ойпошша боғча опа бўйича тезкорлик билан расмий #муносабат берилди

Ижтимоий тармоқларда "Боғча опага маззами... уйқусиз болажон унинг оёқларини уқалаб қўймоқда" номли видеохабар тарқалди. Мазкур ҳолат зудлик билан Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан назоратга олинди.

"Ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз", — дейилади бошқарма матбуот хизмати расмий баёнотида👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🗞 #Муносабат “Янгиер ҳаёти” ёлғиз эмас!

“Hurriyat” газетасининг 4-июль сонида эълон қилинган “Сирдарёлик амалдорларга матбуот ортиқча юк бўляптими?” номли таҳлилий-танқидий мақолага соҳага алоқадор бирон киши ҳам бефарқ қарамаслигини истардик. Биз вилоятимизнинг муҳташам маънавият кўшки – вилоят театрида, кўпчилик туман ва шаҳарларда матбуот ва оммавий ахборот ходимлари байрамини катта хурсандчилик билан нишонлаганимизга бир ҳафта ўтмай ушбу мақола эълон қилинди.

Майли, бундан муаммо ясаб ўтирмайлик, муаммони вилоятимиз матбуотида ўзгаришлар, ижобий эврилишлар, эркинликлар билан бир вақтнинг ўзида газеталарнинг адади, обунаси, моддий-техник таъминоти билан боғлиқ масалаларда юзага келаётган қийинчиликлардан излаш керак. Афсуски бу муаммолар кечагина бўй кўрсатгани йўқ. Худди шундай муаммолар Янгиер шаҳар ҳокимлигининг нашри — “Янгиер тонги” газетасида ҳам юзага келди...

Батафсил маълумот 👈

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Сирдарё садоси
🏥 #Ана_холос Сирдарё вилояти тиббиёт бирлашмасидаги тиббий ускуналар ноқонуний эканлиги аниқланибди Вилоят тиббиёт бирлашмаси тиббий ускуналарини Давлат метрологик қиёслов кўригидан ўтказмасдан фойдаланган. Бу ҳақида Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида…
🏥 #Муносабат Муаммолар ижобий ечим топди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Сирдарё вилояти тиббиёт бирлашмасидаги тиббий ускуналардан ноқонуний фойдаланаётгани тўғрисидаги хабар, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси тегишли соҳа ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Ҳақиқатдан ҳам, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги назорат инспекцияси ходимлари томонидан Ҳукуматнинг “Тиббиётда қўлланиладиган лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари ва синаш ускуналарининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари, унда белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Оқолтин ва Мирзаобод тумани ҳамда Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаларида мавжуд бўлган, тиббий ўлчов воситаларини қиёслаш кўриги билан боғлиқ ўрганишлар ўтказилган.

Ўрганишлар давомида айрим ўлчаш воситаларини қиёсловдан ўз вақтида ўтмаганлиги билан боғлиқ камчилик ва муаммолар кузатилган. Бунга эса, тиббиёт муассасаларни молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлган. Бу муаммо ҳам тегишли тартибда ҳал этилиб, қиёсловдан ўтиши шарт бўлган, аммо қиёслаш муддати ўтган ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш борасида аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, бу борада иш олиб бориляпти.

Энг муҳими, мазкур тиббиёт муассасаларида фойдаланишда бўлган, қиёслов муддати бироз бўлса-да, ўтган ўлчаш воситалари, улар орқали ўтказилган диагностик текширувлар билан боғлиқ муаммолар кузатилмаган. Муассасаларда инструментал даво муолажаларини олаётган беморлардан эътироз ва шикоятлар бўлмаган. Хуллас, соҳа ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида, мазкур агентлик, унинг инспекция ходимлари томонидан аниқланган камчилик ва муаммоларни ҳал этиш, аҳолига намунали тиббий хизматни ташкил этиш ва кўрсатиш юзасидан мазкур тиббиёт муассасаларнинг раҳбар ва ходимларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Сирдарё садоси
🔥🏭 #Дахшат Сирдарё тумани Бахт шаҳарчасидаги бинолардан бирида ярим тунда йирик ёнғин содир бўлганлиги айтилмоқда (тафсилотлар) 🤯👇 Канал👉 @SirdaryoSadosi ↗️
🔥🏭 #Муносабат Сирдарё туманида содир бўлган ёнғин бўйича маълумот

Жорий йилнинг 10-июль куни соат 01:02да Сирдарё тумани “Тадбиркор” МФЙ Афсона кўчасида жойлашган хозирда иш фолиятига эга бўлмаган бинонинг тахминан 40 кв.м. майдони ёнган. Ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғин соат 01:48да ўчирилган.

"Ёнғиндан инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда", — дейилади вилоят ФВБ Ахборот хизмати хабарида.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Сирдарё садоси
🏫 #Ана_холос Боғча опага маззами... уйқусиз болажон унинг оёқларини уқалаб қўймоқда!!! Мазкур ҳолат Оқолтин тумани 2-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида тасвирга олинганлиги айтилмоқда. Унда болаларнинг ухлаб ётганини, бир болажон эса тенгдошлари каби…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏫 #Муносабат Оқолтинда боғча боласига оёғини “массаж” қилдирган тарбиячи ишдан ҳайдалди

Ижтимоий тармоқларда Сирдарёдаги боғчада тарбиячининг ёш болага оёғини уқалатиб ётган видеоси тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга расмий изоҳ беришича, мазкур ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан назоратга олинган ва бошқарманинг Оқолтин тумани бўлими масъуллари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган.

Ўрганишлар натижасида ҳолат тумандаги 2-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида тасвирга олингани аниқланган бўлиб, ҳолат юзасидан тумандаги барча Давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари ва бўлим ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди ва ушбу воқеа атрофлича муҳокама қилинган. Муҳокама қарорига мувофиқ 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Н.Х билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Сирдарё садоси
🚰 Сардоба тумани "Ота юрт" маҳалласидаги ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар ТВ орқали намойиш этилибди 😔👇 Канал👉 @SirdaryoSadosi ↗️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚰 #Муносабат Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа юзасидан

Аҳолига ичимлик суви етказиб бериш мақсадида "Гулистон мадад қурилиш" МЧЖ томонидан Сардоба тумани "Зомин" маҳалласидаги 2-сонли насос станциясининг 2 дона 1,5 минг кублик резервуари реконструкция қилинди ва қўшимча 1 дона 2 минг кублик янги резервуар қуриб битказилди. Шунингдек, Германиядан 9 дона замонавий насослар олиб келиниб, шай ҳолатга келтирилди. Натижада, туманнинг "Бирлик" ва "Отаюрт" маҳаллалари, Мирзаобод туманининг "Йўлдошобод" ва "Баҳористон" маҳаллалари ҳамда Оқолтин туманининг "Фарғона", "Андижон" ва "Бўстон" маҳаллаларидаги 22 400 дан ортиқ аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланади.

Сардоба тумани "Отаюрт" маҳалласи фуқаролар мурожаати юзасидан шуни маълум қиламизки, ҳомийлар маблағлари ҳисобидан жорий йилнинг 20-июль кунига қадар ичимлик сув қувурлари ҳамда хомашёлар етказилиши кўзда тутилган.

”Сирдарё сув таъминоти” АЖ матбуот хизмати

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Сирдарё садоси
Photo
🛣🌊 "Хўжаобод ва Жалақудуқни боғлаб турувчи кўприк қулаб тушди" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳалар юзасидан ФВВ расмий #муносабат билдирди

Жорий йилнинг 14-июль куни соат 15:15да Хўжаобод ва Жалақудуқ туманларини боғлаб турувчи "Оқбўйра сой" устига қурилган кўприк қулаб тушганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Воқеа содир бўлган жойга Андижон вилояти ФВБ раҳбарияти, туман ҳокимлик вакиллари ва Андижон вилояти ФВБ Қутқарувчилари етиб борган.

Ҳозирда "Оқбўйра сой" сув оқими ўз йўлида харакатланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан фуқароларнинг тан жарохати ёки ҳалок бўлганлар тўғрисидаги маълумот келиб тушмаган.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Сирдарё садоси
🥤#Мурожаат Сирдарёда салқин ичимликларни ким назорат қилади?! Нафақат Гулистон шаҳри, Республикамизнинг қай бир шаҳрига, у ердаги бозорларига борманг ёзнинг жазирамасида, офтоб тиғи остида турган газланган ва газланмаган салқин ичимликларга кўзинг тушади.…
🏭 #Муносабат Салқин ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан профилактик суҳбат олиб борилди

Кунларнинг жазирамасида салқин ичимликларга бўлган талаб тобора ортиб боради. Лекин кўча юзида, қуёш тиғида, сифати кафолатланмаган ҳамда санитария талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларни истеъмол қилиш, кўнгилсиз ҳодисаларни юзага келтириб чиқаради. Шундай кўнгилсиз ҳодисалар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда Гулистон шаҳар бўлинмаси масъул мутахассисларидан ташкил топган ишчи гуруҳ Гулистон шаҳар деҳқон бозори ҳудудида салқин ичимликлар чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан профилактик суҳбат олиб борилди.

Суҳбат давомида "Озиқ-овқат савдоси билан шуғулланувчи савдо корхоналарига қўйиладиган" санитария-гигиена талаблари ҳамда "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги 2015 йил 26-августдаги ЎРҚ-393-сон қонун талаблари тушунтирилди. Хусусан,

пластик идишга қадоқланган ичимликлар тўғридан-тўғри қуёш нури остида сақланмаслиги, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашда тозаликка риоя қилиш ҳамда ташқи муҳитнинг зарарли омилларидан (ҳарорат, босим, чанг, тутун, буғ ва бошқалардан) ҳимоя қилиш лозимлиги, тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари контаминация манбаи бўлган бошқа маҳсулотлар билан ифлосланишини олдини олиш учун алоҳида жойлаштирилиши, совутгичлар ва музлатгичлар ичида турли хил маҳсулотлар зич жойлаштирилмаслиги, ҳарорат -18°С ва 4°С дан ошмаслиги, бунда савдо расталарида жойлаштирилган ҳароратни қайд этувчи термометр истеъмолчига кўринарли жойларда ўрнатилиши, озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш учун фойдаланиладиган транспорт воситалари тоза ва ташишга яроқли бўлиши, тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек сут ва сут маҳсулотлари хавф-хатарнинг олдини олиш мақсадида иссиқ фаслда совутгичли юк машиналарида 6 соат (h), ихтисослашган транспорт воситалари ва бортли транспорт воситаларида эса 2 соат (h) ошмаган муддатда етказиб берилиши, шунингдек, тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ўз хусусиятларини йўқотмаслиги учун зарур ҳароратни таъминлайдиган (20 дан 40 С гача) совутгичли ёки изотермик транспортларда (музлатгичли юк машиналари) ташилиши, озиқ-овқат маҳсулотининг реализациясидан олдин идишнинг ёрлиғидаги яроқлилик муддатлари савдо корхоналари ходимлари томонидан текширилиши, яроқлилик муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ёки истеъмол учун ишлатиш тақиқланиши каби қоидалар алоҳида таъкид этилди.

Бошқарма матбуот хизмати хабарига кўра бу борада, соҳа мутахассислари томонидан 17 нафар тадбиркорларга огоҳлантириш хатлари берилган👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Сирдарё садоси
♨️ "Кўзларим йўлингда газбалон" — Такрорий #мурожаат Мирзаобод тумани "Баҳористон" маҳалласи аҳолисига суюлтирилган газ баллонлар оила эҳтиёжига нисбатан бир дона суюлтирилган газ баллон бир ойга етмасдан туриб тугаб қолиш ҳолатлари ва етказиб беришда кўплаб…
♨️ Расмий #муносабат

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ижтимоий тармоқларда Мирзаобод тумани "Баҳор" МФЙ ахолисига суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилишида юзага келаётган муаммолар бўйича тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагиларни маьлум қилади:

Ҳозирда мазкур ҳолат ҳудудий бошқарма томонидан назоратга олинган ва натижаси юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

📞 Мурожаат учун:
+99867-226-3700

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🚚 #Муносабат Рақобат бошқармаси вилоят "газчилари"га иш қўзғади. Ёш журналистнинг #мурожаат'и ижобий ҳал этилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан аҳолига суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилишида белгиланган меъёрларга ва тасдиқланган графикларга амал қилиниши бўйича доимий ва тизимли равишда ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилган бўлиб, ушбу ҳолатда қонун бузулиши ҳолатларига йўл қўйган "Ҳудудгаз Сирдарё" газ таъминоти филиалига нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомга асосан иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган қарор-кўрсатма берилган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали Мирзаобод тумани "Баҳористон" МФЙ аҳолисига суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилишида юзага келаётган муаммолар бўйича тарқалган хабарлар юзасидан ҳудудий бошқарма томонидан мазкур ҳолатда ўрганиш ишлари олиб борилди ва натижада суюлтирилган газ баллони етказиб берилишида узулишлар юзага келган хонадонларга белгиланган меъёрларга асосан суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилиши таъминланди.

"Ҳурматли истеъмолчилар, қонуний хуқуқ ва манфаатларингиз бузилган тақдирда ушбу
+99867-226-3700 рақамига мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз", — дейилади бошқарма матбуот хизмати расмий баёнотида.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Сирдарё садоси
‼️ Ким бўлди экан болага кучини кўрсатадиган зўравон?! 3-4 сўм пул топиб босар тусарини билмай қолибдику?! Ижтимоий тармоқларда, Гулистон шаҳар "Дўстлик" маҳалласидаги “Давр маркет” дўконида 12 ёшли бола солиқ чекини сўраганлиги учун ҳақоратланиб, сотувчидан…
👫 #Муносабат Ижтимоий тармоқларда 12 ёшли болани дўкон сотувчиси ургани акс этган видео тарқалди (видео)

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда. Қайд этилишича, жорий йилнинг 20-июль куни Болалар омбудсманига боланинг онаси Д.Ж. мурожаат қилиб, фарзанди (2011-йилда туғилган) Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги дўконда харид қилганда солиқ чек сўрагани учун сотувчи болани ҳақоратлаб, бир неча бор унинг юзига урганини билдириб, сотувчига қонуний чора кўришни сўраган.

"Болалар омбудсмани сўрови асосида ички ишлар органлари томонидан болага нисбатан содир этилган қонунга зид ҳаракат ўрганилмоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилади", — дейилади расмий баёнотда👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё садоси
‼️ Ким бўлди экан болага кучини кўрсатадиган зўравон?! 3-4 сўм пул топиб босар тусарини билмай қолибдику?! Ижтимоий тармоқларда, Гулистон шаҳар "Дўстлик" маҳалласидаги “Давр маркет” дўконида 12 ёшли бола солиқ чекини сўраганлиги учун ҳақоратланиб, сотувчидан…
‼️⚖️ #Муносабат Ёш болага зўравонлик қилган дўкончининг иши судга оширилди

Аввалроқ, Гулистон шаҳар "Дўстлик" маҳалласидаги “Давр маркет” дўконида 12 ёшли бола солиқ чекини сўраганлиги учун ҳақоратланиб, сотувчидан калтак еганлиги акс эттирилган видеолавҳа тарқалганди. Маълум бўлишича, мазкур ҳолат бўйича иш судга оширилган.

"Олиб борилган терговга қадар текширув давомида Гулистон шаҳридаги савдо дўкони сотувчиси З.А. (эркак киши) жамоат жойида сўкиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик содир қилган хатти-ҳаракатлари учун МЖтКнинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судига юборилди", — дейилади Болалар омбудсмани матбуот хизматининг расмий баёнотида 🚨👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️