"ШАҲОБИДДИН БОБО" масжиди
4.96K subscribers
24.7K photos
5.69K videos
25 files
34.7K links
Хоразм вилояти Урганч туманидаги "Ҳазрати Шаҳобиддин бобо" масжидининг дийний-маърифий канали.
Download Telegram
​​МУҚИМНИНГ МУСОФИРГА ИҚТИДО ҚИЛИШИ
#муқим #мусофир #иқтидо #намоз

1225-CАВОЛ: Муқим кишилар тўрт ракатли намозда мусофирга иқтидо қилишса ва мусофир имом иккинчи ракатда намозни тугатмай, тўрт ракат ўқиса, унинг бу иши иқтидо қилган муқимларнинг намозига таъсири йўқми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолатда мусофир имом намозни тўрт ракат ўқиса, унга эргашган муқимларнинг намози бузилади. Чунки мусофир имомнинг кейинги икки ракати нафл, иқтидо қилувчи муқимларнинг кейинги икки ракати фарз ҳисобланади. Фарз намоз ўқиётган киши нафл ўқиётган кишига иқтидо қилиши мумкин эмас.
Шунинг учун ҳам тўрт ракатли намозда муқимларга мусофир киши имом бўлса, намозни иккинчи ракатда тугатиши вожибдир. Чунки мусофирнинг тўрт ракатли фарзлари икки ракатга айланади.
Фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
لَوْ أَتَمَّ الْمُقِيمُونَ صَلَاتَهُمْ مَعَهُ فَسَدَتْ صَلَاتُهُمْ ؛ لِأَنَّ هَذَا اقْتِدَاءُ الْمُفْتَرِضِ بِالْمُتَنَفِّلِ ، وَلَا يَصِحُّ
“Агар муқимлар мусофир имом билан намозларини тўлиқ ўқисалар, намозлари бузилади. Чунки бунда фарз намоз ўқиётган киши нафл ўқиётган кишига иқтидо қилаётган бўлади ва бу иқтидо дуруст бўлмайди”
(“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo