"ШАҲОБИДДИН БОБО" масжиди
4.96K subscribers
24.7K photos
5.69K videos
25 files
34.7K links
Хоразм вилояти Урганч туманидаги "Ҳазрати Шаҳобиддин бобо" масжидининг дийний-маърифий канали.
Download Telegram
77. Saloti munjiya
hidoyat.uz
#Намоз_сабоқлари:
САЛОТИ МУНЖИЯ (Аудио)

«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала али саййидина Муҳаммад, салатан тунжина биҳа мин-жамиъил аҳвали вал афат. Ва тақзи лана биҳа жамиъал ҳажат ва тутоҳҳируна биҳа мин-жамиъис-саййиат. Ва тарфаъуна биҳа ъалад-дарожат ва тубаллиғуна биҳа ақсол-ғойоти, мин-жамиъил хойроти фил-ҳайати ва баъдал мамат».

Маъноси
: Ё Аллоҳ! Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога беадад салот ва салом бўлсин. Бу салотлар, саломлар ва дуолар билан бизни ҳар турли бало ва мусибатлардан халос эт, барча эҳтиёжларимизни кетказиб, бизни гуноҳлардан покла. Бизни юксак даража ва мартабаларга кўтар. Ё Аллоҳ! Бу салот ва саломлар туфайли ўлгандан кейин хайр (яхшилик)ларга ноил бўлайлик.

ЎМИ матбуот хизмати

🌐диний-маърифий канал!
https://t.me/SHahobiddinbobo
22. Salavot
hidoyat.uz
#Намоз_сабоқлари:

САЛАВОТ

Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадив ва ъала али Муҳаммад. Кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм. Иннака ҳамидум мажид.

Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадив ва ъала али Муҳаммад. Кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм. Иннака ҳамидум мажид.

Маъноси: Ё Аллоҳ, Иброҳим ва унинг оиласини раҳмат этганинг каби, Муҳаммад ва ул зотнинг оиласини ҳам раҳмат эт, Сен ҳамду мақтовга лойиқ улуғ Зотсан.

Ё Аллоҳ, Иброҳим ва унинг оиласини муборак этганинг каби Муҳаммад ва ул зотнинг оиласини ҳам муборак эт. Сен ҳамду мақтовга лойиқ улуғ Зотсан.

🌐диний-маърифий канал!
https://t.me/SHahobiddinbobo
​​ЁЛҒИЗ НАМОЗ ЎҚИЁТГАНГА БОШҚАНИНГ ИҚТИДО ҚИЛИШИ
#намоз

1408-CАВОЛ: Бир киши хуфтон намозини махфий ўқиётганда бошқа одам келиб иқтидо қилса, шу ҳолда давом этадими ёки жаҳрий қиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган ҳолатда, яъни жаҳрий (овоз чиқариб ўқиладиган) намозларда шу иш содир бўлиб қолса, ёлғиз намоз ўқиётган инсон имомга айланиб, қироатни жаҳрий қилиши вожиб бўлади. Жаҳрий қилишда ўқиётган ракатидаги Фотиҳани қайтадан бошлаб жаҳрий ўқийди. Бу масала фиқҳий манбаларимизда қуйидагича ёритилган:
رجل يصلي وحده فجاء رجل واقتدى به بعدما قرأ الفاتحة أو بعضها يقرأ الفاتحة ثانيا ويجهر
“Бир одам ёлғиз ўзи намоз ўқимоқда. Фотиҳани тўлиқ ёки баъзисини ўқиётганда бошқа бир одам келиб унга иқтидо қилса, Фотиҳани жаҳрий қилиб, қайта ўқийди”. (“Баҳрур роиқ” китоби). Шунингдек, имом барча такбир, салом ва шу кабиларни жаҳрий айтади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🌐диний-маърифий канал!
https://t.me/SHahobiddinbo
03. Iymonni izhor qilish kali
hidoyat.uz
#Намоз_сабоқлари:

Имонни изҳор қилиш калималари (Аудио)

Киши мусулмон бўлганини ушбу калималар билан изҳор қилади:

«Лаа илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ».
(«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир, Муҳаммад Аллоҳнинг Пайғамбаридир»).

«Ашҳаду ал лаа илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ».
(«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад (алайҳиссалом) Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига иқрорман»).

🌐диний-маърифий канал!
https://t.me/SHahobiddinbobo
МАСЖИДГА БОРИШДАН АВВАЛ ПИЁЗ ЁКИ САРИМСОҚ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛМАСЛИК
#намоз_масжид_одоблари

208-CАВОЛ:
Намозхон одам намозга яқин вақт саримсоқ, пиёз ейиши мумкинми? Кўпинча намоз вақтлари бир-бирига яқин бўлгани учун ҳиди кетмайди.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда пиёз ёки саримсоқ еб масжидга келишдан қайтарилган. Чунки бадбўй ҳидлардан фаришталар ҳам, одамлар ҳам озор чекади. Фиқҳ китобларимизда бу ишни макруҳ дейилган.

Жобир разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:

مَنْ أكَلَ البَصَلَ ، والثُّومَ ، والكُرَّاثَ ، فَلا يَقْرَبَنَّ مَسْجِدَنَا ، فَإنَّ المَلاَئِكَةَ تَتَأَذَّى مِمَّا يَتَأَذَّى مِنْهُ بَنُو آدَمَ (رَوَاهُ الامام مُسلم)

яъни: “Ким пиёз, саримсоқ ва дашт пиёзи еса масжидимизга яқин келмасин, чунки фаришталар одамлар азият чекадиган нарсалардан озорланадилар” (Имом Муслим ривояти).

Бу маънодаги ҳадисларни шарҳлаб Аллома Бадриддин Айний шундай дейдилар:

ويلحق بما نص عليه في الحديث كل ما له رائحة كريهة من المأكولات وغيرها وإنما خص الثوم هنا بالذكر وفي غيره أيضا بالبصل والكراث لكثرة أكلهم بها وكذلك ألحق بذلك بعضهم من بفيه بخرأو به جرح له رائحة وكذلك القصاب والسماك والمجذوم والأبرص أولى بالإلحاق

яъни: “...Ҳадисда зикр қилинган (кўкат)ларга ҳар қандай ёқимсиз ҳидли, ейиладиган ёки ейилмайдиган нарсалар киради. Бу ерда хоссатан пиёз, саримсоқ ва дашт пиёзи айтилгани – улар кўп истеъмол қилингани учундир. Баъзилар ўша бадбўй кўкатлар (ейиш ҳукми)га оғзида бадбўй ҳиди бўлган ёки ёқимсиз ҳидли жароҳати бор кишиларни ҳам қўшган. Худди шундай қассоб, балиқчи (яъни, бу касб эгалари иш кийимида масжидга келишса, улардан бадбўй ҳид келиб туради. Тоза-покиза бўлиб келишса зарари йўқ), пес (танасининг кўриниб турадиган жойларида оқ доғлари бор кишилар) ва махов (аъзоларнинг чириши касаллиги бор кишилар) ҳам бу ҳукмга қўшилишга лойиқ” (“Умдатул қорий” китоби)

Юқоридаги бадбўй кўкатларни узрли сабаблар (масалан, касалликка даво сифатида) билан ёки
намоз вақти яқинлашганда унутган ҳолда еган киши жамоат намозидан қолишга узрли ҳисобланади. Лекин бадбўй маҳсулотларни истеъмол қилиш узрсиз ёки билиб туриб қилинса, ихтиёрий равишда ўзини жамоатдан маҳрум қиладиган амалга қўл урган бўлади. Бу эса ўзини 27 баробарлик жамоат намози савобдан маҳрум қилишдир.

Аслида пиёз, саримсоқ каби ёқимсиз ҳидли ўсимликларни ҳам ейиш ҳалол ҳисобланади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ваҳий фариштаси Жаброил алайҳиссалом билан мулоқот қилишларини назарда тутиб, унга озор бермаслик учун бу нарсаларни емас эдилар. Лекин умматларига ўзгага озор бермаслик шарти билан уларни ейишга рухсат берганлар. Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу эса одамларга бу маҳсулотларни ҳидини кетказиш учун пишириб ейишни тавсия қилардилар.

Мана шу қисқа савол-жавоб асносида динимиздаги поклик-назофат ва юқори даражадаги дид масаласига гувоҳ бўламиз. Комил мусулмон ўзгаларга қўли, тили ҳатто ҳид билан ҳам озор бермайди.
Демак, жамоат
намози ва бошқа одамлар тўпланадиган жойларга кийимларимиз, баданимиз ва оғзимизни поклаб боришимиз, қўшимчасига турли хил хушбўйликлардан фойдаланишимиз Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир. Турли хил ёқимсиз ҳидлар келиб турган иш кийимларида, пиёз, саримсоқ, носвой ва тамаки ҳиди анқиб турган ҳолатда масжид ва жамоат жойларида ҳозир бўлиш эса суннатга хилофдир. Чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам хушбўйликларни яхши кўрар, бадбўй ҳидларни эса ёқтирмас эдилар. Ким Аллоҳнинг Расулига итоат қилса, ҳақиқатда Аллоҳга итоат қилган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


🌐диний-маърифий канал!
https://t.me/SHahobiddinbobo
04. Alloh taoloning sifatlari
hidoyat.uz
#Намоз_сабоқлари: Аллоҳ таолонинг сифатлари

Аллоҳ таолонинг Зотий сифатлари ва Субутий сифатлари бор.



Зотий сифатлари:

Вужуд (Бордир)

Қидам (Борлигининг аввали йўқдир)

Бақо (Борлигининг охири йўқ)

Ваҳдоният (Бирдир)

Мухолафатун лил-ҳаводис (ҳеч бир махлуқотга ўхшамайди)

Қиём бинафсиҳи (Борлигида ҳеч нарсага муҳтож эмасдир).



Субутий сифатлари:

Ҳаёт (доимо тирик)

Илм (барча нарсани билиш)

Самъ (ҳамма нарсани эшитиш)

Басар (кўриш)

Ирода (хоҳиш)

Қудрат (барча нарсага қодирлик)

Калом (сўзлаш)

Таквин (бутун махлуқотни яратиш).

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🌐диний-маърифий канал!
https://t.me/SHahobiddinbobo
НАМОЗ ВАҚТИ ЧИҚМАСДАН ТУРИБ, АЁЛ КИШИ УЗРЛИ БЎЛИБ ҚОЛСА
#намоз
#аёлларга_оид_масала

1418-CАВОЛ: Намоз вақти киргандан кейин, уни адо қилмасдан аввал аёл узрли бўлиб қолса, шу намоз қазо қилинадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши намоз вақти киргандан кейин ҳали шу намозни ўқимай ва намоз вақти чиқмай туриб, ҳайз кўриб қолса, шу вақтдан бошлаб узрли ҳисобланади ва мазкур намознинг қазосини ўқимайди.
Бу ҳақда “Жавҳаратун наййира” китобида бундай дейилган:
ولو حاضت المرأة في وقت الصلاة لا يَجب عليها قضاؤها بعد الطُّهر ولو كانت طاهرةً في أول الوقت، سواءٌ أدركها الحيضُ بعدما شرَعَت في الصلاة أو قبل الشُّروع، وسواءٌ بقي مِن الوقت مقدارُ ما يَسَعُ لأداء الفرض أم لا
“Аёл киши намоз вақтида ҳайз кўриб қолса, пок бўлгандан кейин шу намознинг қазосини ўқимайди. Намоз вақтининг аввалида пок бўлиб, намозга киришганда ёки ундан олдин ҳайз келиб қолган бўладими ёки фарзни адо қиладиган даражада вақт қолган бўладими, фарқи йўқ (барибир, бу намознинг қазосини ўқимайди)”.
Агар ҳайз намознинг охирги вақтида тўхтаса ва ғусл қилиб, “Аллоҳу акбар” лафзини айтиш миқдорича вақт қолган бўлса, ўша намоз зиммасига фарз бўлади. Аммо ҳайз намознинг охирги вақтида тўхтаса ва намоз вақти чиқиб кетгунча ғусл қилиб, “Аллоҳу акбар” лафзини айтиш миқдорича вақт қолмаган бўлса, ўша намозни ўқиш фарз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🌐диний-маърифий канал!
https://t.me/SHahobiddinbobo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БОМДОДНИНГ СУННАТИНИ ФАРЗИДАН КЕЙИН ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз

1353-CАВОЛ: Бомдоднинг фарзига келган киши ҳали суннатни ўқимаган бўлса, жамоатга қўшилиб фарзни ўқиб, ундан кейин суннатини ўқиб олса бўладими? Бир саҳобий шундай қилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам индамаган эканларку.

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдоднинг суннатини ўқий олмасдан фарзига улгуриб қолган киши кейин суннатни қайтариб ўқимайди.
   Ҳа, Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ шундай маънодаги ҳадисни ривоят қилганлар. Лекин уламолар бу ҳадиснинг ишончлилиги борасида якдил эмаслар. Шунинг учун мазҳабимиз уламолари ундан ишончлироқ бўлган қуйидаги ҳадисларни олганлар.
   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
نهى رسول الله صلى الله عليه و سلم عن صلاتين بعد الفجر حتى تطلع الشمس وبعد العصر حتى تغرب الشمس رواه البخاري
  “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фажрдан кейин қуёш чиққунича, асрдан кейин қуёш ботгунича (нафл) намоз ўқишдан қайтардилар” (Имом Бухорий ривояти).
   Имом Термизий ҳам шу маънодаги ҳадисни ривоят қилган:   “Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
عن ابن عمر، أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: لا صلاة بعد الفجر إلا سجدتين. رواه الترمذي
ومعنى هذا الحديث: إنما يقول: لا صلاة بعد طلوع الفجر، إلا ركعتي الفجر... وهو ما اجتمع عليه أهل العلم: كرهوا أن يصلي الرجل بعد طلوع الفجر إلا ركعتي الفجر."
   “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фажрдан кейин икки ракатдан бошқа (нафл) намоз йўқ”, дедилар”. Имом Термизий мазкур ҳадиснинг давомида қуйидагиларни айтади: “Бу ҳадиснинг маъноси шуки, бомдод вақти киргандан бошлаб бомдоднинг икки ракат суннатидан бошқа намоз ўқилмайди, деганидир. Бу масала барча аҳли илм якдил бўлган масаладир. Уламолар киши бомдод вақти киргандан бошлаб, бомдод намозининг икки ракат суннатидан бошқа (нафл) намоз ўқишни макруҳ дейишган”.
   Фарздан кейин ҳам ўқиса бўлади дейдиганлар: “Фарздан кейин ўқиса ҳам, бомдоднинг суннатини ўқийдику, бошқа нафл намоз эмаску?”, дейишлари мумкин. Унга жавоб қуйидагича: барчага маълумки бомдоднинг суннатининг вақти фарздан аввал бўлади. Фарздан кейин ўқиладиган суннат йўқ. Шунинг учун фарздан кейин ўқилса, оддий нафл намоз ҳукмида бўлади.
   Бу савол-жавобдан шуни англаймизки, битта ҳадисни ўқиб, дарров хулоса чиқариш, бирор ҳукм ёки фатво айтиш хато бўлади. Фақиҳ уламолар эса ҳукм чиқариш учун шу мавзудаги барча ҳадисларни тўплаб, ўрганиб, таҳқиқ қилиб кейин якуний хулоса чиқарадилар. Шунинг учун ҳадислардан қандай ҳукм чиқишини фақиҳларнинг китобларидан ўрганиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐диний-маърифий канал!
https://t.me/SHahobiddinbobo
​​ОЁҚ КИЙИМ БИЛАН НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз

1348-CАВОЛ: Бир китобда Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Пойабзалларингиз билан намоз ўқийверинглар, Бани Исроилга ўхшаманглар” деганларини ўқиб қолдим. Шуни тушунтириб берсангиз. Чунки ҳамма оёқ кийимини ечиб ўқийдику?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай ҳадис бор. Имом Табароний раҳимаҳуллоҳ мазкур ҳадисни ривоят қилган. Дала каби оёқ кийим билан намоз ўқиса бўладиган жойларда покиза оёқ кийим билан намоз ўқиш жоиз. “Фатовои Татархония” китобида аҳли китобларга хилоф иш тутиш учун покиза оёқ кийимда намоз ўқиш афзал, дейилган. Албатта, бу ерда оёқ кийим нажосатдан пок бўлиши лозим.
Уламоларимиз бу ва бошқа ҳадисларни ўрганиб чиқиб, оёқ кийим билан масжидга кириб намоз ўқиш масжиднинг ифлосланишига олиб келгани учун оёқ кийимда намоз ўқишдан қайтарилганини айтганлар. Шунинг учун ҳам намозхон хоҳ уйда, хоҳ масжидда ёки бошқа жойларда жойнамозда намоз ўқиётганда оёқ кийимини ечиб намоз ўқийди. Бу ҳақда Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ қуйидагиларни айтган:
إذا خشي تلويث فرش المسجد بها ينبغي عدمه وإن كانت طاهرةً. و أما المسجد النبوي فقد كان مفروشًا بالحصى في زمنه صلى الله عليه وسلم بخلافه في زماننا، و لعل ذلك محمل ما في عمدة المفتي من أن دخول المسجد متنعلًا من سوء الأدب، تأمل."
“Агар оёқ кийим билан намоз ўқиш масжид гиламларини ифлос бўлишига олиб келса, оёқ кийимсиз намоз ўқиш лозим бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида Масжиди Набавийга бугунги давримиздан фарқли равишда майда тошлар тўшалган (яъни у замонларда пок оёқ кийим билан намоз ўқиш масжидни ифлос қилмаган). “Умдатул муфтий” китобидаги: “Масжидга оёқ кийим билан кириш беодобликдир”, деган гап эҳтимол масжиднинг ифлосланишига олиб келгани учун айтилгандир” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

🌐диний-маърифий канал!
https://t.me/SHahobiddinbobo