"ШАҲОБИДДИН БОБО" масжиди
4.96K subscribers
24.7K photos
5.69K videos
25 files
34.7K links
Хоразм вилояти Урганч туманидаги "Ҳазрати Шаҳобиддин бобо" масжидининг дийний-маърифий канали.
Download Telegram
ҚАЗО НАМОЗЛАРДА МУҚИМ МУСОФИРГА ИМОМЛИК ҚИЛА ОЛАДИМИ?
#мусофир #намоз #имомлик

1104-CАВОЛ: Мусофир киши билан муқим кишини пешин намози қазо бўлса қайси бирлари имом бўлиб намозни адо этади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мусофир билан муқимнинг тўрт ракатлик намози қазо бўлса, муқим мусофирга имом бўла олмайди. Бу борада “Мухтасарул-виқоя” китобида шундай зикр қилинган:
"مُسَافِرٌ أَمَّهُ مُقِيمٌ في الوَقْتِ يُتِمُّ وبَعْدَهُ لا يَؤُمُّهُ وَلَوْ أَمَّهُ بَطَلَ اقْتِدَاؤُهُ (مختصر الوقاية)
Яъни: Мусофирга муқим намознинг вақтида имомлик қилса, мусофир тўлиқ ўқийди. Аммо муқим киши намознинг вақти чиққанидан кейин мусофирга имомлик қила олмайди. Агар имомлик қилса, мусофирнинг иқтидоси бекор бўлади”. (“Мухтасарул-виқоя” китоби).
Демак, муқим киши мусофирга қазо намозида имомлик қила олмайди. Аммо аксинча, яъни мусофир муқимга имомлик қилса жоиз бўлиб, бу ҳақида шундай дейилган:
"وفي عَكْسِهِ أَتَمَّ المُقِيمُ وقَصَرَ المُسَافِرُ قَائِلاً نَدْباً أَتِمُّوا صَلاَتَكُمْ فَإِنِّي مُسَافِرٌ"(مختصر الوقاية)
“Унинг аксида эса, яъни муқимга
мусофир имомлик қилса, муқим тўлиқ ўқийди ва мусофир қаср қилади. Мусофир намозни тугатгач: “Намозингизни тўлиқ қилиб олинг. Чунки мен мусофирман”, дейиши мандуб (мустаҳаб)дир. (Мухтасарул-виқоя).

Шунга кўра, мусофир вақтлик намозда ҳам, қазо намозда ҳам муқимга имомлик қилаверади ва икки ракатдан кейин салом бериб, намозини тугатади. Муқим эса, қолган икки ракатини туриб ўқиб олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сафар #мусофир

Сафар ва унга тааллуқли маълумотлар

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Audio
#аудио
#сафар #мусофир

Сафар ва унга тааллуқли маълумотлар

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Audio
#аудио
#сафар #мусофир

Сафардан олдин нималарга эътибор қаратиш керак?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
​​САФАРГА ЧИҚҚАН КИШИ БОРГАН ЖОЙИДА ҚАНЧА ТУРИШИНИ БИЛМАСА, НАМОЗИНИ ҚАНДАЙ ЎҚИЙДИ?
#сафар #намоз #мусофир

1214-CАВОЛ: Мен Гулистонда яшайман. Тошкентда ўқийман. Тошкентга ўқишга борганимда баъзида бир ҳафта, баъзида икки ҳафта, баъзида 15 кундан кўп қоламан. Айтмоқчи бўлганим маълум муддатни қасд қилиб бормайман, вазиятга қараб, уйга қайтиб қолишим мумкин. Тошкентга борганимда қанча вақт қолишимни билмасам, намозларимни қандай ўқийман?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир шахс сафар қилиб борган жойида қанча туришини аниқ билмаса, токи ўз юртига қайтмагунича намозларини қаср қилиб ўқийди. Бу ҳақда машҳур ватандошимиз Бурҳониддин Марғилоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
ولا يزال على حكم السفر حتى ينوي الإقامة في بلدة أو قرية خمسة عشر يوما أو أكثر وإن نوى أقل من ذلك قصر
“Киши бирор шаҳар ёки қишлоқда ўн беш ёки ундан кўп кун туришни ният қилмагунича (шу шаҳар ёки қишлоқда) мусофир бўлиб тураверади. Агар ундан кам муддатни ният қилса, намозларини қаср қилиб ўқийди” ("Ҳидоя" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
​​МУҚИМНИНГ МУСОФИРГА ИҚТИДО ҚИЛИШИ
#муқим #мусофир #иқтидо #намоз

1225-CАВОЛ: Муқим кишилар тўрт ракатли намозда мусофирга иқтидо қилишса ва мусофир имом иккинчи ракатда намозни тугатмай, тўрт ракат ўқиса, унинг бу иши иқтидо қилган муқимларнинг намозига таъсири йўқми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолатда мусофир имом намозни тўрт ракат ўқиса, унга эргашган муқимларнинг намози бузилади. Чунки мусофир имомнинг кейинги икки ракати нафл, иқтидо қилувчи муқимларнинг кейинги икки ракати фарз ҳисобланади. Фарз намоз ўқиётган киши нафл ўқиётган кишига иқтидо қилиши мумкин эмас.
Шунинг учун ҳам тўрт ракатли намозда муқимларга мусофир киши имом бўлса, намозни иккинчи ракатда тугатиши вожибдир. Чунки мусофирнинг тўрт ракатли фарзлари икки ракатга айланади.
Фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
لَوْ أَتَمَّ الْمُقِيمُونَ صَلَاتَهُمْ مَعَهُ فَسَدَتْ صَلَاتُهُمْ ؛ لِأَنَّ هَذَا اقْتِدَاءُ الْمُفْتَرِضِ بِالْمُتَنَفِّلِ ، وَلَا يَصِحُّ
“Агар муқимлар
мусофир имом билан намозларини тўлиқ ўқисалар, намозлари бузилади. Чунки бунда фарз намоз ўқиётган киши нафл ўқиётган кишига иқтидо қилаётган бўлади ва бу иқтидо дуруст бўлмайди” (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM