Расмий хабарлар I Официальные новости
29.4K subscribers
28.7K photos
6.14K videos
53 files
27.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Ёш болаларим бор, мева ҳам олиб келиб беринглар…

- Иложи бўлса бир қути сигарет ҳам…

- Уй ҳайвонлари учун ҳам озуқа «заказ» берсак бўладими?

- Мол гўштими, қўй гўштими?...

Юқорида сўралаётган нарсаларсиз ҳам, ҳаёт кечириш мумкин!

Линияни беҳуда банд қилманг! Илтимос, ким учундир ўта муҳим бўлган вақтни бекорга сарфламанг!

(2020 йил 14 июль кунидан бошлаб "1197" "Call markaz"и қайта фаолиятини бошлаганини эслатиб ўтамиз).

Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Пандемия даврида ишдан бўшатиш қанчалик тўғри?

Амалдаги қонунчиликка кўра, коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади.

Шунингдек, юқоридаги ҳолатлардан ташқари, Меҳнат кодексида белгиланган иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиниши ҳолатлари мавжуд бўлганда, пандемия даврида ҳам иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+178) 2020 йил 19 июль соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 607 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 65 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 113 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 26 нафар, Сирдарё вилоятида 14 нафар ҳамда Андижон вилоятида 11 нафар, жами 51 нафар бемор тузалди.

🕺 Шундай қилиб юртимизда 9 178 (+51) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 7 344 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳушёрликни унутманг, лекин ваҳимага ҳам тушманг, касалликни биргаликда енгамиз

Вилоят ҳокими Э.Турдимов самарқандликларга мурожаат қилди.

Мурожаат Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+145) 2020 йил 19 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16752 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 77 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 29 нафари Андижон вилоятида, 26 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 13 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 108 нафар, Сирдарё вилоятида 16 нафари, Қашқадарё вилоятида 14 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафари ҳамда Фарғона вилоятида 1 нафар, жами 152 нафар бемор тузалди.

🕺 Шундай қилиб юртимизда 9279 (+152) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 7386 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётан Ўзбекистон: Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби

Обновляющийся Узбекистан: школа творчества имени Абдуллы Кадыри

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📈 2020 йил 20 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 966 (+214) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 34 нафари Карантин марказидаги
(барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;
76 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
32 нафари Андижон вилоятида;
26 нафари Наманган вилоятида;
21 нафари Сирдарё вилоятида;
11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
9 нафари Жиззах вилоятида;
5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🕺🏼Соғайганлар 9 279 нафар (55 фоиз).

💉 Даволанаётганлар 7 599 нафар.
Улардан 81 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳафтанинг биринчи иш кунини Президент Шавкат Мирзиёев пандемияга қарши кураш ишларининг танқидий таҳлилидан бошлади. Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги вазият видеоселектор йиғилишида кўриб чиқилди.
Шифохоналарни қўшимча ЎСВ аппаратлари ва бошқа ускуналар, дори-дармон билан таъминлаш, янги даволаш ўринларини кўпайтириш, ПЦР-таҳлил натижаларини тезлаштириш чоралари белгиланди.
Мутасаддиларга барча куч ва имкониятларни сафарбар қилиш топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев начал новую рабочую неделю с критического анализа работы по борьбе с пандемией. На видеоселекторном совещании рассмотрены ситуация в городе Ташкенте и столичной области.
Определены меры по обеспечению больниц дополнительным количеством аппаратов ИВЛ и другого оборудования, лекарствами, увеличению резервных коек, ускорению выдачи результатов ПЦР-анализа.
Ответственным лицам поручено мобилизовать все силы и возможности.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Давлат солиқ қўмитаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Исмаева Елена Павловна 1992 йил 20 июлда Наманган вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Е.Исмаева 2015-2020 йилларда “Правда Востока” газетасида ҳамда Давлат солиқ қўмитасида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
❗️ Бугундан бошлаб коронавирусга чалинган беморлар билан ишлаётган ҳар бир махсус шифохонада алоҳида тижорат банкининг кассалари ташкил қилиниб, шифокорларнинг 14 кунлик иш хақини жойида олиш тизими жорий этилади.

Ҳафтанинг биринчи иш кунини эрта тонгдан Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши кураш борасида олиб борилаётган ишларнинг чуқур танқидий таҳлилидан бошлади.

Тадбир иштирокчиларига мурожаат қилар экан, Президентимиз пандемия билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолаётганини айтди. Жумладан, охирги тўрт кунда мамлакат бўйича янги аниқланган 2 136 нафар беморнинг 1 218 таси (яъни, 57 фоизи) пойтахтимиз ва Тошкент вилоятига тўғри келади.

🏥 Тошкент шаҳрида мавжуд 16 та клиникага қўшимча COVID-19 га шубҳали беморлар учун мўлжалланган яна 7 та 850 ўринли “провизор” клиникалар ташкил қилинди. Ушбу клиникаларнинг тиббиёт ходимларига ҳар бир иш куни учун ойлик маошининг 6 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаш масаласи ҳал қилинди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
#эълон

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

2020 йил 21 июль куни соат 11.00 да
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Алишер Навоий шоҳ кўчаси, 30 уй) Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарлари Х. Ёдгоров, И. Муслимов ва Б. Исаков иштирокида мамлакатимиз судларининг жорий йил биринчи ярмидаги фаолияти ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасидаги муҳим ва долзарб масалалар бўйича матбуот анжумани ўтказилади.

Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Маълумот учун телефон: (71) 239-02-55.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати


Каналга уланиш 👉@oliysuduz
❗️ Барча сектор раҳбарлари иш кунини эрталабдан ўз ҳудудларида касалхоналардаги аҳволни ўрганиш билан бошлаши қатъиян белгиланди.

Ҳар бир раҳбар бугунги кунда фуқароларимизнинг соғлигини сақлаб қолишдан муҳим вазифаси йўқлигини англаши шарт, деди Президентимиз Шавкат Мирзиёев.

💉 Давлатимиз раҳбари қайд этганидек, бугунги кунда республика ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ҳар қандай харажат устувор равишда пандемияга қарши кураш тадбирларига қаратилиши шарт. Бундан муҳим харажатлар бўлиши мумкин эмас.

🔍 Шаҳар ва туман хокимлари 24 соат давомида ҳар бир касалхонадаги вазиятни жиловлаб туришга масъул ҳисобланади ҳамда уларни узлуксиз ва муаммосиз ишлашига шароит яратиб беришига жавобгар деб белгиланди.

🚑 Янги харид қилинаётган тез тиббий ёрдам автомобиллари фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида иқтисодиётнинг турли соҳаларидан, биринчи навбатда, фаолияти тўхтатилиши оқибатида даромадсиз қолган йўловчи ташувчи жамоат транспорти уюшмаларининг малакали ҳайдовчилари жалб этилиши юзасидан вазифалар қўйилди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
COVID-19 олдини олишга қаратилган лойиҳалар муҳокама қилинди

🦠 Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги «Тиббиёт фанлари» бўйича Илмий-техник Кенгаши йиғилишида республикамизда COVID-19 коронавирусга қарши самарали курашишга қаратилган лойиҳалар танловига тақдим қилинган ишлар муҳокама этилди.

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

❗️Лойиҳада қўйилган вазифаларни методологик ёндашиш асосида олинган натижалар жаҳон тиббиёт миқёсида долзарб илмий ва амалий янгилигини ифодалайди. Бундай натижалар SCOPUS ва Web of Science маълумотлар базасига кирувчи юқори даражали журналларида чоп этилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло вафоти муносабати билан ҳамдардлик


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нима сабабдан коронавирусга топширилган тест жавобларини олиш учун кўп вақт кетаяпти?

Бугунги кундаги асл вазият қандай? Биз фақат ўзимизни ўзимиз изоляция қилиш йўли билан ҳолатни яхшилай оламизми?

Мазкур саволларга Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида жавоб берди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус билан шуғулланган ҳар бир тиббиёт ҳодимига, бир карантин даври учун (14 кун)

💴ҳамширага 5 млн,
💴кичик шифокорларга 15 млн,
💴шифокорларга 25 млн сўм миқдорда пул берилиши белгиланган.

❗️ Пул берилмаётгани юзасидан қилинган эътирозлар ўрганиб чиқилди ҳамда юзага келган техник муаммолар аниқланиб, бартараф этилди.

🏦 Энди ҳар бир шифокорга юқоридаги пул маблағлари ишини тугатиши билан тўлаб берилади. Шунингдек, сумманинг 40 фоизи олдиндан тўлаб берилиши мумкин бўладиган тизим йўлга қўйилмоқда.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега ҳудудларда рентген аппаратлари билан боғлиқ муаммолар кўпайди?

❗️ Ушбу саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида жавоб берди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев «Call-center» фаолиятини синовдан ўтказиш мақсадида фуқаролар мурожаатларини ўзи қабул қилди.

📞 (75) 220 03 00 — «Call-center» билан боғланиш рақами.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube