Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🔺2020 йил 18 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16068 (+172) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 60 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 87 нафари Тошкент шаҳрида, 22 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафардан Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 9003 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 6984 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 АНОНС

📺 Жорий йилнинг 20 июлидан мамлакат аҳолисини, жумладан олис аҳоли пунктларини рақамли сигнал билан тўлиқ қамраб олувчи ва дунёнинг 24 давлатида йўлдош орқали кўрсатувларини намойиш этувчи «Маҳалла» телеканалида ҳар куни вилоят ҳокимлари, маҳаллий ҳокимият раҳбарлари иштирокларидаги брифинглар эфирга узатилади.

📍Мазкур тадбирларда аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар асосида ҳудудлардаги эпидемиологик вазият ва уни барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида тушунтиришлар берилади.

🌐 Чет элда истиқомат қилувчи ватандошлар “Маҳалла” телеканалини “Фейсбук”даги саҳифасида қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишлари мумкин бўлади: https://www.facebook.com/MAHALLA.TV/.

“Маҳалла” телеканалидаги эълонларни кузатиб боринг, янгиликлардан боҳабар бўлинг.

〰️〰️〰️〰️〰️

📺 С 20 июля т.г. на телеканале «Махалла», обеспечивающим полный охват населения страны, включая отдаленные населенные пункты цифровым сигналом и осуществляющим вещание посредством спутника в 24 странах мира, будут транслироваться ежедневные брифинги с участием хокимов области, руководителей органов власти на местах.

📍В ходе указанных мероприятий, на основе поступающих обращений от населения, будут даваться разъяснения о складывающейся эпидемиологической ситуации в регионах и предпринимаемых мерах по её стабилизации.

🌐 Соотечественники, проживающие за рубежом, смогут смотреть телеканал «Махалла», посредством трансляции на странице «Фейсбук», по следующей ссылке: https://www.facebook.com/MAHALLA.TV/.

Следите за анонсами на телеканале «Махалла», оставайтесь в курсе событий.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📥 АОКА штабига келиб тушган саволга ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати раҳбари Азизхон Муродов жавоб беради.

Автосалондан янги автомашина сотиб олгандим. Шунга давлат рақами олишим керак. Ҳозирги карантин пайтида қандай йўл тутсам бўлади
?

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 34-сон йиғилиш баёнининг 2-бандига кўра, автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга фақатгина куннинг муайян вақтида соат (07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача) тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланиши мумкин.

Шунингдек, куннинг муайян вақтида юқорида келтирилган соатларда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги руйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлим ва бўлинмаларидан транспорт воситангизни давлат рўйхатидан ўтказишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Тошкент шаҳрида даволанаётган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва Нукус шаҳридаги клиникада даволанаётган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязовнинг ҳолати стабил

Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигидаги бир гуруҳ соҳа вакиллари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюришди. У ердаги мавжуд ҳолат ўрганилиб, олиб борилаётган профилактика, эпидемиология тадбирларининг сифати танқидий кўриб чиқилди.

Бугунги кунгача ушбу ҳудудда 275 ҳолатда коронавирус инфекцияси аниқланган бўлиб, уларнинг 193 нафари касалликдан фориғ бўлди. Қорақалпоғистонда айни пайтда 81 нафар бемор даволанаётган бўлиб, улардан 9 нафарининг аҳволи оғир.

📹 Аҳволи оғир беморлар ҳолати, уларни даволаш жараёнини таҳлил қилиш ва керакли ўзгартиришларни киритиш мақсадида хорижлик ва маҳаллий мутахассислар ва олимлар иштирокида видеоконференция ташкил этилди.

🌐 Унда Европа анестезия ва интенсив терапия жамиятининг президенти, Франкфурт университети клиникасидаги Анестезия, интенсив терапия ва касалликларни даволаш клиникаси директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Кай Захаровский, Франкфурт университети клиникасининг анестезиология, интенсив терапия ва шошилинч тиббиёт йўналишидаги мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Хольгер Неб иштирок этишди.

⚖️ Коронавирус билан касалланган беморларни самарали даволаш усулларни ишлаб чиққан Германиянинг етакчи тиббиёт мутахассислари аҳволи оғир беморларни самарали даволаш бўйича зарур тавсияларни берди, натижада даво-муолажаларини коррекция қилишга эришилди.

📍Жумладан, Нукус шаҳридаги клиникада даволанаётган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ва Тошкент шаҳрида даволанаётган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг ҳолати ҳам таҳлил қилинди. Бугунги кунда уларнинг ҳолати стабил деб топилди, олиб борилаётган даволаш тактикаси тўғрилиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган стандартлар асосида олиб борилаётгани таъкидланди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
‼️Кириш имтиҳонлари шаффоф ва абитуриентлар соғлигини ўйлаган ҳолда ўтказилади

ДТМ ахборот хизмати Марказ расмий баёнотини эълон қилди.

❗️Давлат тест маркази ижтимоий тармоқларда кириш имтиҳонларининг катта сиғимли биноларда ўтказилиши коронавирус инфекциясининг кўпроқ тарқалишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди.

💠 "Ҳаммага маълумки, тест синовларининг катта сиғимли биноларда ўтказилиши бошланиши билан тест синовлари адолатли ва шаффоф бўлишига эришилди. Тест синовлари 2017 йилгача 1000 дан ортиқ биноларда, хусусан, олий таълим муассасалари, мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари биноларида кичик аудиторияларда ўтказилар эди. Бунда тест синовларини Давлат тест маркази томонидан тўлиқ назорат қилиш имконияти йўқлиги ҳар хил коррупцион ҳолатларга олиб келарди.

🔰 2018 йилдан эса янги тизимга ўтилиб, тест синовлари катта сиғимли биноларда видеокузатув остида онлайн трансляция қилинган ҳолда ўтказила бошланди", — дейилади Давлат тест мареази баёнотида.

📌 ДТМга кўра, 2018 йилдан жорий этилган тизимда бинолар сони олдингидек кўп бўлмагани учун ҳар бир бинода Давлат тест маркази ходими тест синовларига умумий раҳбарлик қилмоқда ва бу тест синовларининг адолатли ўтишига ёрдам бермоқда.

⚡️Бундан ташқари, биноларга киришда шахсни идентификациялаш воситалари ва видеофиксация қурилмаларидан ҳам фойдаланилмоқда.

"2020 йилда ҳам тест синовларини катта сиғимли биноларда видеокузатув остида онлайн трансляция қилинган ҳолда ўтказиш режалаштирилган ва ҳозирги кунда жараённи санитария-гигиена талабларига риоя этилган ҳолда ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бунинг учун алоҳида талаблар ишлаб чиқилди:

☑️ тест синови ўтказиладиган ҳудудларга кириш қисмида антисептик воситалар билан жиҳозланган столлар ва бино ичкарисида биринчи тиббий муолажа пункти ташкил этилади;

☑️ ҳар бир ҳудуд навбатчи тез тиббий ёрдам машинаси билан таъминланади;

☑️ тест синовлари ўтказиладиган бинолар ҳар бир сменадан олдин ва кейин шамоллатилади ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари томонидан дезинфекция қилинади;

☑️ бинога киришдан олдин абитуриентлар дезинфекция йўлагидан ўтказилади;

☑️ уларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, ҳар бир абитуриент алоҳида янги тиббий қўлқоп ва ниқоб билан таъминланади;

☑️ тест синови ўтказиладиган ҳудудга киритишда тана ҳарорати 37 даражадан юқорилиги аниқланган абитуриентлар тест синовларига киритилмасдан далолатнома тузилиб, тиббий текширув ўтказиш учун ҳудудга бириктирилган тиббиёт ходимига топширилади;

☑️ Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги тиббий текширувидан ўтказилган ва коронавирус касаллиги аниқланмаган абитуриентлар учун республика бўйича тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг тўртинчи куни тест синовлари ўтказилади.

Тест синовларини санитария-гигиена талабларига риоя этилган ҳолда ўтказиш бўйича барча ишлар Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Республика махсус комиссияси билан келишилган ҳолда уларнинг тавсиялари асосида амалга оширилмоқда. Шунинг учун қўшни давлатларда тест синовлари ўтказилаётганида хавф камроқ, бизда эса кўпроқ дейишга ҳеч қандай далил мавжуд эмас", — дейилади ДТМ хабарида.

🔘 Қайд этилишича, кўп сонли абитуриентлар иштирокидаги имтиҳонларни онлайн тарзда ўтказиш тажрибаси ҳеч қайси давлатда самара бермаган. Давлат тест маркази томонидан халқаро ҳамкорлар билан алоқа қилинганида ҳам уларнинг ҳеч бирида онлайн тест синовларини ўтказиш режалаштирилмагани айтилган.

"Шунинг учун режалаштирилган тест синовлари адолатли ва шаффоф ўтишини, балки имтиҳон жараёнида абитуриентларнинг соғлиги ҳам биринчи ўринда туришини маълум қиламиз ва буни имкони борича таъминлашга ҳаракат қиламиз", — дейилади баёнотда.

💢 Аввал ҳам ДТМ томонидан кириш имтиҳонлари онлайн бўлмаслиги тўғрисида баёнот берилган, марказ директори Мажид Каримов имтиҳонлар анъанавий шаклда бўлишини маълум қилган эди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Қўлланма.pdf
2.6 MB
📖 COVID-19 ни енгил шаклда кечираётган беморларни уй шароитида парваришлаш бўйича вақтинчалик клиник қўлланма

Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси томонидан ишлаб чиқилган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ассалому алайкум ҳурматли обуначилар. Агар сиз ушбу хабарни ўқиётган бўлсангиз, сиз ҳам @hokimga каналининг кузатувчилари сафига қўшилишингизни тавсия қиламиз.

Бугундан эътиборан бу каналда жойлардаги (туман/шаҳар ва вилоят) ҳокимларига мурожаатларингизни тезкорлик билан ёритиб борамиз.

Ўйлаймизки, ҳокимликлар ҳам мурожаатларни бефарқ қолдирмайди.

Ушбу платформа мамлакатимизнинг ватан равнақига бефарқ бўлмаган, Президент сиёсатини қўллаб-қувватловчи, ватанпарвар блогерлар томонидан ташкил этилди ва ҳеч қандай молиявий мақсадлар кўзланмаган, кимнингдир сиёсий қарашларини ҳам ифодаламайди.

Сиз ҳам @hokimga каналини яқинларингизга тавсия қилинг.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (243) Яна тўққиз ҳудудда коронавирусга чалинган беморлар аниқланди

🦠 2020 йил 19 июль соат 10:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16429 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🔍 Янги касалланиш ҳолатларининг 45 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 77 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 36 нафари Андижон вилоятида, 22 нафари Наманган вилоятида, 18 нафари Тошкент вилоятида, 17 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 1 нафари Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Кеча АОКА ҳузуридаги штабда Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда ҳокимлик томонидан пандемия шароитида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

📞 Фуқароларни безовта қилаётган ҳар бир ҳолат юзасидан тиббиёт муассасаларига “103” рақами узоқ банд бўлмаслиги учун иш режимини қайта кўриб чиқилди. Яхши ишлаган операторларни рағбатлантириш тизимини йўлга қўйилди (ҳар бир қабул қилинган ва сифатли қайта ишланган қўнғироқ учун 1500 сўм, яна 500 сўм - аъло муомала учун).

🚑 Тез ёрдам бригадаси 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб бориши чоралари кўрилади. Яхши ишлаган бригадалар учун ҳам рағбатлантириш тизимини қўллади. (Анкета. Ҳар-бир аъло анкета учун 100 минг сўм). Қўшимча, 25 та “Дамас” русумли тез ёрдам машинаси етказиб берилди.

🏥 Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги тиббиёт муассасаларидаги 423 та бўш иш ўринларини малакали мутахассислар билан зудлик билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

😷 Тошкент шаҳридаги 42 та касалхонага 70 мингта тиббий ниқоб, 70 мингта тиббий комбинезон, 150 мингта тиббий қўлқоп, 3 мингта тиббий кўзойнак, 5 мингта тиббий бош кийим, 200 минг бахилла — уларнинг 1 ҳафталик эҳтиёжи учун етказиб берилди.

👩🏻‍⚕️ Тошкент шаҳридаги тиббиёт олий таълим муассасалари ва марказларининг 284 нафар ходими уй шароитида даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Расмий хабарлар I Официальные новости
Кеча АОКА ҳузуридаги штабда Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда ҳокимлик томонидан пандемия шароитида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди: 〰️〰️〰️〰️〰️ 📞 Фуқароларни безовта қилаётган…
❗️ Тошкентдаги барча давлат тиббиёт муассасалари хатловдан ўтказилди ва 2358 та койка захираси шакллантирилди.

Шундан:

🛏 Бектемир туманида — 6-сон шаҳар клиник шифохонасида 110 та койка;

🛏 Мирзо Улуғбек туманида — Республика ногиронлар реабилитация марказида 130 та койка;

🛏 Миробод тумани — 3-сон шаҳар клиник шифохонасида 100 та койка; 1-Республика клиник шифохонасида 100 та койка;

🛏 Олмазор тумани — 2-Тиббиёт академияси (ТошМИ-2)да 412 та койка;

🛏 Учтепа тумани — Жаҳон тиллари университети ётоқхонасида 350 та койка;

🛏 Чилонзор тумани — Тошкент вилояти Марказий шифохонасида 120 та койка;

🛏 Юнусобод тумани — Нуронийлар санаториясида 300 та койка ҳамда Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 400 та койка;

🛏 Яшнобод тумани — Нуронийлар санаториясида 156 та койка, 4-сон шаҳар клиник шифохонаси (ТаПоиЧ)да 30 та койка, 2- юқумли касалликлар шифохонасида 50 та койка ва Республика ихтисослаштирилган травматология тиббиёт маркази 100 та койка.

〰️〰️〰️〰️〰️

Тошкентдаги яна 10 та хусусий клиника коронавирус касаллигини даволаш бўйича амалий ёрдам беришига тайёр эканини билдирди.

🧪 Ушбу клиникаларда айни пайтда 276 та койка тайёр ҳолга келтирилган. 11 та клиникада МСКТ аппаратлари ўрнатилган. 7 тасида ПЗР тест ўтказиш учун лабораториялар билан жиҳозланган.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев:

Саховат ва кўмак жамғармаси бўйича қийин ахволга тушиб қолган фуқаролар билан ишни бошладик.

Кунига 180-185 та қўнғироқ бўган бўлса, ундан 40-42 таси озиқ-овқат ва дори дармон воситаларига талаб борилигини кўрсатмоқда. Буни қондириш имкониятимиз бор.

Саховат ва кўмак жамғармасида 4,2 млрд сўм маблағимиз бор. Ҳомийларимизга катта раҳмат. Кеча яна 56 млн сўм тушди. Пуллар келиб тушишда давом этаяпти.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ Ахборот хизмати: Қамчиқ давонида йўл транспорт ҳодисасига учраган йўловчилар ҳаёти сақлаб қолинди

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БРИФИНГ
#ПАНДЕМИЯ

📹 Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов иштирокидаги брифинг

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#COVID_19
#Учтепа_тумани

👩‍🔬Тошкент шаҳри Учтепа туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори вазифасини бажарувчи ФЕРУЗА ЭРГАШЕВА тавсияларига қулоқ тутинг.
—————
👩‍🔬Рекомендации и.о. главного врача Учтепинского районного медицинского объединения города Ташкента ФЕРУЗЫ ЭРГАШЕВОЙ

Тошкент шаҳри Учтепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева коронавирус инфекцияси борасида аҳолидан тушган саволларга жавоб берди:
〰️〰️〰️〰️〰️

Магистартурани тамомладим. Ковидни даволаш бўйича курсда ўқимоқчиман. Қаерга мурожаат қилиш керак?

❗️Қуйидаги рақамларга боғланиб маълумот олишингиз мумкин:

☎️ 71 268 1179

📱 93 377 9776

☎️ 71 268 1744
〰️〰️〰️〰️〰️

Гидроксихлорохинни коронавирус инфекциясини даволашда қўллаш нотўғрилиги маълум қилинди. Чунки касалликка қарши кўрсатмалари кўп экан. Лекин нега бу препарат даволаш протоколига киритилган?

⚡️2020 йил февраль ойида француз олимлари янги коронавирусга қарши иккита мавжуд дори препаратлари: гидроксихлорин ва азитромициннинг комбинациясидан фойдаланишнинг клиник тажрибаси муваффақиятли натижаси тўғрисида маълум қилишди.

Француз олимлари гидроксихлорохин препаратини алоҳида ва антибиотик таъсирга эга азитромицин билан бирга COVID-19ни даволаш учун биринчи марта клиник тажрибадан ўтказишди.

🧪 Даволашнинг 5-кунида барча беморларда коронавирусга тест таҳлили манфий натижа кўрсатди. Яъни 5 кун ичида клиник тажрибадаги барча беморлар коронавирусдан соғайишди.

Хитойдаги тадқиқотлар ҳам безгакка қарши дори пневмония ривожланишини тўхтатишда, ўпка ҳолатини яхшилашга ва касаллик давомийлигини қисқартиришга самарали таъсирини кўрсатган.

Тадқиқот муаллифлари, коронавирусни даволаш учун ҳар куни 500 мг хлорохинни 10 кун давомида қабул қилиш етарлилигини таъкидлашган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Қайси хусусий клиникалар бугунги кунда ковидга тест олишга тайёр?

⚡️ «TIBBIYOT DUNYOSI»
ташкилотлар учун

⚡️«VITROS DIAGNOSTICS»
аҳоли учун

⚡️«GENOTEXNOLOGIYA» МЧЖ
ташкилот ва аҳоли учун

⚡️ «SWISS LAB» МЧЖ
ташкилот ва аҳоли учун

⚡️«HI-TECH LABORATORIES” МЧЖ.
ташкилот ва аҳоли учун

⚡️«РАRIZODA MEDICAL SERVICE» Х/К.
Аҳоли учун

⚡️“Гемо-тест” Х/К.

⚡️«THE FREE-JOY MEDICAL LABORATORY» МЧЖ

⚡️«Мурод мед стар» Х/К

❗️Улар 16 июлдан фаолиятларини бошлашган.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БРИФИНГ
#ПАНДЕМИЯ

📹 Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов иштирокидаги брифинг

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Пойтахтимизнинг Сергели туманида Ҳиндистоннинг йирик компанияси катта қурилиш лойиҳаси устида иш бошлади

Ҳиндистоннинг “Minerva world of knowledge” LLC компанияси томонидан умумий қиймати 500 млн.доллар бўлган универститет, талабалар турар жойлари, турар жойлар ва спорт комплекслари, соғломлаштириш марказлари, мактаб ва боғчалар ҳамда замонавий меҳмонхона ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш учун Тошкент вилояти, Зангиота туманидан
(Олий Мажлис Сенати қарорига асосан Тошкент шаҳар ҳудудига ўтказилаётган) 100 гектар ер майдони ажратилган.
Лойиҳани амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти, “Minerva world of knowledge” LLC ўртасида
2019 йил 29 август куни инвестицион келишув имзоланган.

* I босқичдаги ўқув муассасалари 2021 йил IV-чоракда;

* ll босқичдаги шифохона 2021 йил IV-чоракда;

* III босқичдаги меҳмонхона 2021 йил IV-чоракда;

* IV босқичдаги турар жойлар, савдо ва бизнес марказлари, спорт мажмуаси 2026 йил IV-чоракга қуриб битказилиши кўзда тутилган.

Лойиҳа 2026 йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БРИФИНГ
#COVID_19

📹 Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Дори воситаларини юртимиздан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди

Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

2020 йил 8 июль куни соат 01:50 ларда Тошкент вилоят божхона бошқармасига қарашли «Навоий» чегара божхона пости
дан Қозоғистон Республикаси фуқароси А.Ж. (эркак) Ўзбекистон Республикасидан Қозоғистон Республикасига ўтиш учун давлат рақами 578 FSB 13 бўлган «ГАЗ 3302 288» русумли автотранспорт воситасини бошқариб келиб, пост ҳудудида божхона назоратига оид тартиб-тамойилларга риоя қилмасдан, божхона чегараси режими талабларига очиқдан-очиқ буйсунмай, Қозоғистон томонга чиқаётганида, божхона ходимлари томонидан нейтрал ҳудудда тўхтатилди.

Автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда машинанинг юкхонасида ҳеч қандай юк-кузатув ҳужжатларсиз умумий қиймати 95 478 040 сўмлик жами 24 дона картон қўтиларига жойлаштирилган «Парацетамол», «Авифлокс 500мг/100», «Улкарил 400мг», «Амизон 0.25» ва шунга ўхшаш 46 турдаги дори воситаларини Қозоғистон Республикасига олиб ўтмоқчи бўлганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

А.Ж.га нисбатан 2020 йил 17 июль Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари Тошкент вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#ДСҚ
#Тайинлов

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Бу ҳақда ДСҚ ахборот хизмати маълум қилди.

Аловитдин Инагамов Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасига раҳбар этиб тайинланди.

Инагамов Аловитдин Хуснитдинович 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2002 йилда Тошкент солиқ коллежини, 2009 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

А. Инагамов бунга қадар Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Аловитдин Инагамов солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 2002 йилда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ДСИ Бухгалтерия ҳисоби ва таъминоти бўлими 1-даражали ҳисобчиси лавозимидан бошлаган. У 2002 йилдан 2019 йилгача Тошкент шаҳрининг бир қатор туман ДСИларида ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасида турли лавозимларда ишлаган.

Аловитдин Инагамов Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official