Расмий хабарлар I Официальные новости
29.2K subscribers
30.3K photos
6.51K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🔗 Яна бир муҳим масала – баҳор ва куздаги сел сувларини йиғиб, суғоришда ишлатиш лозим.

🔗 Масалан, Қўшработ туманининг “Хонназор”, “Чорлоқ”, “Қўрғон”, “Шовона” ва “Қийқим” маҳаллаларидан ўтган сойдан йилига 36 миллион куб метр сув самарасиз оқиб кетади.

🔗 Бу ерда кичик сув омбори қурилса, 2,5 минг гектар ерни ўзлаштириш, янги ерларни интенсив сабзавотчилик учун аҳолига бериб, 4 минг ишсизни банд қилиш ва 600 та оилани камбағалликдан чиқариш мумкин.

🔗 Бундай сел сув омборларини Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Тошкент вилояти ва Фарғонадаги яна 9 та туманда барпо қилиб, 50 минг гектарда сув таъминотини яхшилаш имкони бор.

🔗 Шу муносабат билан мутасаддиларга 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлаш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔘Президент сув хўжалиги соҳасида кескин ўзгариш қилишнинг бирдан-бир йўли – рақамлаштириш эканини таъкидлади.

🔘Насос станцияларига 1,7 мингта “онлайн” назорат қурилмаси ва 12 мингта “ақлли сув” қурилмаси олиб келинган. Лекин улардан олинадиган маълумотларни жамлаб, таҳлил қиладиган ахборот тизими йўқ.

🔘Шу боис, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади. Ушбу марказ сув истеъмоли ва уни ҳисобини юритишнинг ягона ахборот тизимини ишга туширади.

🔘Ҳозирда сув солиғидан тушумнинг 40 фоизи туман сувчиларида қолмоқда. Лекин, 27 та туманда ундирилган сув солиғидан маблағ сув етказиш хизматларига ўтказиб берилмаган. Вилоят ҳокимликларига бир ҳафтада ушбу камчиликни бартараф қилиш топширилди.

🔘Молия вазирлигига бундан буён сув солиғидан тушум бюджет ва сувчилар ўртасида автоматик равишда тақсимланишини таъминлаш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢8 ноябрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: "Ўзбекнефтгаз" АЖда коррупцияга қарши ички назорат тизими фаолияти ҳақида ахборот
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Мўмин Ибодов, "Ўзбекнефтгаз" АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Божхона органлари фаолиятини рақамлаштириш йўналишида олиб борилаётган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ҳусан Тангриев, Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Қурилиш материаллари соҳасида экологик назорат
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Жамшид Шерметов, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлиги директори
Фаррух Пулатов фуқароларга мурожаат билан чиқди!


… 2024 йилнинг 5 август санасида давлатимиз раҳбари ватандошларимиз учун муҳим бўлган яна бир тарихий Қонунни имзоладилар.

Бугун 8 ноябрдан миллионлаб юртдошларимиз кутган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун кучга киради. 2024–2025-йиллар учун тасдиқланган режа-график асосида маҳаллаларда кадастр ходимлари томонидан хатлов ишлари бошланади.

Қонун кучга кириш санасида сизга мурожаат қилишимдан мақсад “огоҳликка” чақиришдир!

Узоқ йиллар давомида ўзи яшаб келаётган уйини расмийлаштириб олишни ният қилиб юрган ҳалол инсонлар кўп аммо, вазиятдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни режа қилиб юрган “уддабуронлар” ҳам йўқ эмас.

Сизларни бундай нопок кимсаларнинг ҳар қандай сўзлари ва ваъдаларига ишонмасликка чақираман!

Биринчидан, маҳаллалар аниқ тасдиқланган режа-график асосида хатловдан ўтказилади. Бири қолиб иккинчисига ўтилмайди, яъни халқ тили билан айтганда “тезлаштириб беришнинг имкони йўқ!”.

Иккинчидан, хатловдан кейин “E’TIROF” дастурига киритилган ҳар бир ҳолат бўйича 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралар хулосаларини беради ҳамда космик суратлар ёрдамида таҳлил қилинади. Халқ тили билан айтганда “иложини қилиб ўтказиб бўлмайди!”.

Учинчидан, хатлов жараёнида қонун билан аниқ белгилаб берилган 8 та тоифага кирувчи ҳолатлар ўрганилади. Ҳозирда  эгаллаб олиб, қурилиш қилиб қонунийлаштириб олишни режа қилаётганлар жавобгарликка тортилади ва бу ишлар ҳам ахборот тизимлари орқали назорат қилинади. Халқ тили билан айтганда “таниш-билиш ўтмайди!”.

Ҳурматли юртдошлар, ҳар қандай ҳолатда ҳам фирибгарлик, таъмагирлик ёки коррупция ҳолатларига дуч келсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг.

Мазкур Қонуннинг адолатли ва самарали ижро этилиши барчамизга бирдек боғлиқ эканлигини ёддан чиқармайлик.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔈 "Ўзбекнефтгаз" АЖда коррупцияга қарши ички назорат тизими фаолияти ҳақида ахборот

АОКАда "Ўзбекнефтгаз" АЖ ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎥 Брифинг
〰️〰️〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
🔈 "Ўзбекнефтгаз" АЖда коррупцияга қарши ички назорат тизими фаолияти ҳақида ахборот АОКАда "Ўзбекнефтгаз" АЖ ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов иштирокида брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: 🎥 Брифинг 〰️〰️〰️〰️〰️〰️ Telegram…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👮‍♀️ 2024 йилнинг тўққиз ойида аниқланган 20 та ўрганиш ҳужжати ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳуқуқий баҳо бериш учун юборилди

АОКАда "Ўзбекнефтгаз" АЖ ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов иштирокида ўтказилган брифингда коррупцияга қарши ички назорат тизими фаолияти ҳақида маълумот берилди:

🔤Ўрганишларда аниқланган хато-камчиликлар юзасидан 53 нафар масъул ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган бўлса, 18 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

🔤Ҳисобот даврида Жамият тасарруфидаги завод, бошқарама ва корхоналарда аниқланган 28 та ҳолатдаги манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш мақсадида ходимлар бошқа лавозимларга ўтказилди.

🔤Ўрганишларда аниқланган хато-камчиликлар юзасидан 53 нафар масъул ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган бўлса, 18 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

🔤Ҳисобот даврида Жамият тасарруфидаги завод, бошқарама ва корхоналарда аниқланган 28 та ҳолатдаги манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш мақсадида ходимлар бошқа лавозимларга ўтказилди.

🔤Шунингдек, алоқа каналлари орқали келиб тушган жами 78 та ариза ва шикоят муаллифларига тегишли жавоблар йўлланди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💻Божхона органлари фаолиятини рақамлаштириш йўналишида олиб борилаётган чора-тадбирлар

АОКАда Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎥 Брифинг
〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
💻Божхона органлари фаолиятини рақамлаштириш йўналишида олиб борилаётган чора-тадбирлар АОКАда Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев иштирокида брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: 🎥 Брифинг 〰️〰️〰️〰️ Telegram…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📱 Жорий йилда 117 та божхона постлари қўшимча равишда 35 турдаги 18 минг 300 дан зиёд назорат-техник воситалари билан жиҳозланди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев маълум қилди.

Сўнгги уч йилда божхона органлари фаолиятига 23 та янги ахборот тизими, 13 та янги электрон хизмат, 9 та мобил илова жорий этилди.

8 та давлатнинг божхона хизматлари билан, шунингдек 30дан зиёд вазирлик ва идоралар, 39 та авиакомпаниялар билан ўзаро ахборот алмашинуви йўлга қўйилди.

Мавжуд ахборот тизимларига 250 зиёд янги модуллар, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Дастурий таъминотларнинг узлуксиз ишлаши учун 87 та қурилмалар фаолияти таъминланди.

📱 Соҳани рақамлаштириш ҳисобига:

экспорт товарларининг 92 фоизи ва импорт товарларининг 74 фоизи соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилди;

бунда, декларацияларни инсон омилисиз расмийлаштириш ҳажми 16 фоизга етказилиб, бу кўрсаткич экспорт товарларига оид декларациялар бўйича 42 фоизни ташкил қилди.

хавф даражаси паст бўлган 145 мингдан ортиқ экспорт божхона декларациялари расмийлаштируви инсон омилисиз ўртача 3-5 дақиқада амалга оширилди;

➡️ Жорий йилнинг ўтган даврида:

ҳуқуқбузарлик ҳолатларини бўйича қайд этиш бўйича “Божхона қонунбузарликлари” автоматлаштирилган ахборот тизимининг янги талқини ишлаб чиқилди;

Экспорт 3 қадам ахборот тизими ишлаб чиқилиб, экспорт божхона юк декларациясини тўлдиришнинг 9 босқичли тартиби 3 баробарга қисқарди.

Натижада тадбиркорларнинг юк декларациясини тўлдириш вақти 30 дақиқадан 5 дақиқага қисқариб, расмийлаштириш учун йиллик 80 млрд сўм харажатлари тежалмоқда.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔍 Қурилиш материаллари соҳасида экологик назорат

АОКАда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎥 Брифинг
〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
🔍 Қурилиш материаллари соҳасида экологик назорат АОКАда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокида брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: 🎥 Брифинг 〰️〰️〰️〰️ Telegram | Facebook…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌳“Яшил макон” умумиллий лойиҳаси бўйича жорий йилда куз мавсумида 7 500 туп кўчат экиш режалаштирилган

АОКАда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокида ўтказилган брифингда қурилиш материаллари соҳасида экологик назорат юзасидан маълумот берилди.

Республикада фаолият юритаётган хавфлилик даражаси 1-тоифага мансуб ишлаб чиқариш корхоналари томонидан автоматик станциялар ва стационар кузатув пунктларини ўрнатиш мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда.

Шунингдек, цемент корхоналарининг атроф муҳитга ташламалари ва экологияга таъсирини камайтириш бўйича доимий ўрганишлар ўтказилмоқда.

Цемент заводларидан атмосфера ҳавосига ташланаётган чангларни камайтириш ва санитария меъёрида бўлишини таъминлашда енгичали фильтр, электрофильтр ва бошқа турдаги технологик чанг-газ тозалаш ускуналари қўлланилади. Бу қурилмалар чангнинг умумий миқдорини 75% дан 99% гача тозалаш самарадорлигига эга.

Ҳозирги кунда жами 11 та автоматик мониторинг станциялари ўрнатилган, шунингдек, Тошкент вилоятида жойлашган “Оҳангаронцемент” АЖда “Стационар кузатув пункти” ташкил этилган.

Шу билан бирга саноат корхоналарида “Яшил белбоғлар” барпо этиш дастури доирасида 2024 йил баҳор мавсумида 15 та йирик корхоналари атрофларига 67.22 гектар ер майдонига жами 115 090 туп кўчатлар экилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори (745-сон, 07.11.2024 й.) билан Умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик Низоми тасдиқланди.

⚡️ Вақтинчалик Низомга кўра, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига - бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи қайтарилади.

🔰2025 йил 1 январдан бошлаб умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига ойлик товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмасининг нақд пулсиз қисми:

60 фоиз ва ундан юқори бўлганда — бюджетга тўланган солиқнинг 40 фоизи;
60 фоиздан кам бўлганда — бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи қайтарилади.

🗓Тадбиркорлик субъекти солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат қилишга ҳақли.

Солиқнинг бир қисми қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда автоматик равишда қайтарилади:

🔸ҳисобот даврида солиқ бўйича тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқ бюджетга тўлиқ тўланганда;

🔸ҳисобот даврида умумий овқатланиш, туроператорлик ёки меҳмонхона хизматларини кўрсатиш бўйича умумий товар айланмаси жами товар айланмасининг 90 фоизидан кам бўлмаганда;

🔸ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида реализация қилинган товарлар (хизматлар) номенклатураси ҳамда фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига ёки амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодлари акс эттирилган қисмига нисбатан.

📌Вақтинчалик Низом 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари Ўзбекистон ва Озарбайжон ақл марказларининг нигоҳида

💬Давра суҳбати иштирокчиларига иқтисодиётнинг ҳал қилувчи тармоқлари қиёсий таҳлили тақдим этилди, у эса, ўз навбатида, ҳамкорликнинг устувор йўналишларини янада белгилашга асос бўлиб хизмат қилди.

Озарбайжон томони давра суҳбати доирасида Ўзбекистоннинг ишлов бериш саноати бўйича тажрибаси аҳамиятлилигини таъкидлади, бу эса нонефть секторини ривожлантиришни мақсад қилган Озарбайжон учун ўта долзарб.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟠 Халқаро олимпиадалар ғолиблари тақдирланди

🟢Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан пойтахтимиздаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда 2023-2024 ўқув йили давомида халқаро ва минтақавий фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

🟢2023-2024 ўқув йилида мактаб ўқувчилари томонидан халқаро фан олимпиадаларида жами 122 медал қўлга киритилган бўлиб, ушбу натижа ҳозирга қадар энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

🟢Булар орасида нуфузга эга, кўпгина дунё мамлакатлари ва халқаро даражадаги олий таълим муассасалари тан оладиган халқаро олимпиадалар мавжуд.

🟢Жорий йилда юртимиз ўқувчилари энг нуфузли халқаро олимпиадаларда 11 та медални (1 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза) қўлга киритишди.

🟢Жорий йилги барча халқаро олимпиадаларда 91 та (11 та олтин, 24 та кумуш ва 56 та бронза) медални қўлга киритган ўзбекистонлик ёшлар турли даражадаги пул мукофотлари билан тақдирланди.

⚡️ Хусусан, энг нуфузли халқаро олимпиадалардаги медаллар учун:

🥇олтин медаль соҳибига — 187,5 млн. сўм, ўқитувчисига —
168,75 млн. сўм;

🥈кумуш медаль соҳибига — 112,5 млн. сўм, ўқитувчисига —
93,75 млн. сўм;

🥉бронза медаль соҳибига — 75 млн. сўм, ўқитувчисига —
56,25 млн. сўм берилди.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудий сув таъминоти корхонаси назоратчиси 36 нафар шахснинг ишончини суиистеъмол қилди(ми?)

Бир қатор долзарб саволларга «Ўзсувтаъминот» АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов ўз расмий баёнотида жавоб берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бугун Олий суд раиси Бахтиёр Исломов Адвокатлар палатаси раиси Шуҳрат Садиков ва республикада фаолият юритаётган адвокатлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Очиқ мулоқот чоғида суд жараёнида жисмоний ва юридик шахсларни ишончли ва малакали ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлаш чоғида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари, одил судловга эришиш борасида адвокатларнинг ўрни ва ролини янада ошириш ҳамда суд мажлисларида тортишув тамойилига тўлиқ риоя этилишига доир масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлашга тўсқинлик қилаётган омиллар ва уларни бартараф этиш борасида зарур таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Келгусида уларнинг қонуний ечимини топиш юзасидан икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш ва тегишли чоралар ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.

Конструктив руҳда ўтган тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан билдирилган умумманфаатли таклифларни амалга татбиқ этиш ва бу каби мулоқотларни яна давом эттиришга келишиб олинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🌳Спорт вазирлиги жамоаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида оммавий кўчат экиш акциясида фаол иштирок этмоқда

Айни дақиқаларда Бўстонлиқ туманидаги  “Спортчилар боғи” ҳудудига Спорт вазири Адҳам Икрамов бошчилигида вазирлик жамоаси ва кенг спорт жамоатчилиги иштирокида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 5000 туп дарахт кўчатлари экилмоқда.

Аҳамиятли томони шундаки, ушбу акция бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда ҳудудий спорт бошқармаларида бир вақда старт олди.

Бугун спортчиларимиз томонидан республикамиз бўйлаб жами 20 мингта кўчатлар экилади.

Бўстонлиқ туманидаги умумий майдони 20 гектарни ташкил этувчи  “Спортчилар боғи”да томчилатиб суғориш механизми ҳам йўлга қўйилган.

Бу эса маҳаллий иқлимга мос кўчатларни парваришлашда муҳим аҳамияга эга.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжон Республикасида бўлади.

Икки муқаддас масжид ходими - Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан давлатимиз раҳбари 11 ноябрь куни Ғазо ва Ливандаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда Яқин Шарқдаги можарога тез фурсатда ечим топиш чораларини ишлаб чиқишга бағишланган навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади.

12-13 ноябрь кунлари Ўзбекистон етакчиси Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига кўра БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) тадбирларида қатнашади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official