Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
“Volkswagen Caddy” базасидаги тез ёрдам автомобиллари кейинги ҳафтадан “фронт”га чиқади

🚑 Жиззах автомобиль заводи Тошкент шаҳар тиббиёт муассасаларига “Volkswagen Caddy” базасида тез ёрдам автомобилларини етказиб беришни бошлайди. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

Автомобилни жиҳозлаш билан Турин политехника университети битирувчиларидан иборат “Turin Invest Engineering” маҳалий компанияси шуғулланмоқда. Компания муҳандислик ишланмалари (лойиҳалаштиришдан то фойдаланишга топширишгача)га ихтисослашади. Компания тасарруфида мехатроника, метрология лабораториялари ва илғор технологик жиҳозлар мавжуд.

Бундан ташқари, Самарқанд автомобиль заводидан ҳам Isuzu D-Max пикапи базасидаги 27 та тез ёрдам машинаси шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасига топширилган. UzAuto Motors эса пойтахт ва минтақалар ҳокимликлари буюртмасига кўра Chevrolet Damas атвомобили базасида тайёрланган 250 дона тез ёрдам автомобили партиясини жўнатган.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Нигоҳлар сўзлаганда...

Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини хавф остига қўйманг!

✔️Бепарво бўлманг!

Бир-биримизни асрайлик!

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга уланинг👇👇👇
@DinQumita
⚡️ Тез ёрдам ходимлари қўшимча рағбатлантирилади

“Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (446-сон, 20.07.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 июлдан:

👉 коронавирус эпидемияси даврида нормативга қўшимча равишда кечаю-кундуз навбатчилик қиладиган 1 нафар тиббиёт ходими ва 1 нафар ҳайдовчидан иборат ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этилади;

👉 кучайтирилган тартиб даврида ҳар ой якунига қадар барча тез тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи ходимларнинг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги миқдорларда қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланади:

врач ходимларга – 2,5 млн сўм;
ўрта тиббиёт ходимларига – 1,5 млн сўм;
ҳайдовчиларга – 1,0 млн сўм.

📝 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эпидемиологик вазият, шунингдек, тез тиббий ёрдам хизматига кунлик чақириқлар сонидан келиб чиқиб ихчамлаштирилган мобил тез ёрдам бригадаларининг вақтинчалик нормативлари тасдиқланади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
📈 (+183) 2020 йил 20 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 149 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 29 нафари Карантин марказидаги
(барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 154 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар
Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 13 нафар, Самарқанд вилоятида 46 нафар, Андижон вилоятида 26 нафар, Бухоро вилоятида 14 нафар ҳамда Жиззах вилоятида 9 нафар, жами 108 нафар бемор тузалди.

🕺 Шундай қилиб, юртимизда 9 387 (+108) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 7 672 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👩🏼‍💻 Ёшлар коронавирусга қарши курашишда бефарқ эмас. Тошкент шаҳридаги Хайрияларни мувофиқлаштириш марказига бугун 1000 дан ортиқ кўнгилли ёшлар жалб қилинди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Тошкентда эртадан бепул дори-дармон қутичалари тарқатилади

Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб сессиясида ССВ ҳузуридаги Мувофиқлаштириш кенгаши раиси Ҳабибулло Оқилов маълум қилди. У ЎзА мухбирининг “Гидроксихлорохин” дори препарати ҳақидаги саволига жавоб берар экан, жумладан шундай деди:

– Сиз айтаётган “Гидроксихлорохин” дори препаратини стационар шароитда даволанаётган беморларда фойдаланяпмиз – деди Ҳ.Оқилов. - Аммо уй шароитида даволанаётган симптомсиз беморлар протоколидан олиб ташланди. Тўғри, уй шароитида даволанаётган беморларга бепул етказиб берилаётган дори-дармонлар қутичасида “Гидроксихлорохин” дори препарати бор эди. Эндиликда унинг ўрнига “Авиган” қўшилди ва 5 минг дона дори-дармон қутичаси тайёрланди. Улар эртадан бошлаб Тошкент шаҳри аҳолиси учун тарқатила бошлайди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сергели туманидаги қурилиш объектида содир бўлган жанжал юзасидан ахборот

ИИВ ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасига оид тақдимотлар билан танишди.
Қурилиш корхоналари ва объектлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, назорат жараёнларини автоматлаштириш кераклиги таъкидланди.
Йиғилишда мутасаддилар қурилиш соҳасини рақамлаштириш, очиқликни таъминлаш, шаҳарсозлик қоида ва нормаларини янгилаш борасидаги ишлар бўйича тақдимот қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентациями по строительству.
Отмечена необходимость формирования базы данных о строительных предприятиях и объектах, автоматизации надзорных процессов.
Ответственные лица доложили о проводимой работе по цифровизации сферы строительства, обеспечению ее прозрачности, обновлению градостроительных правил и норм.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #shaharsozlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Фарғона вилоятига Жанубий Кореядан коронавирус инфекцияни аниқловчи 4 минг дона экспресс-тест олиб келинди

Мазкур тестнинг афзаллиги шундаки, у тезкор ва аниқ бўлиб, натижаси 5-10 минутда маълум бўлади.

Бугунги кунда мамлакатимизда коронавирусни аниқлаш мақсадида ПЗР-диагностика, яъни, полимераз занжири реакцияси усулидан фойдаланилмоқда. Бу текширувнинг энг қисқаси -6-8 соатни ташкил этади. Баъзан 5-6 кун ҳам тест натижасини кутиш ҳолатлари учраб турибди. Бугунги кунда вилоятларда юк ташувчи ҳайдовчилар кўпроқ шу муаммога дуч келиб, бир неч кунлаб тест натижасини кутишга тўғри келяпти.

Эндиликда бунга асло ҳожат қолмади. Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев яқинда Жанубий Кореяга қилган хизмат сафари чоғида мутахассислар билан мулоқотда коронавирусни аниқловчи экспресс-тестларларни вилоятга олиб келиш борасида келишувга эришганди. Бугун вилоятга тест тўпламларининг дастлабки қисми олиб келинди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Вафот этганларнинг 80 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда", — Шавкат Мирзиёев

Президент коронавирусга қарши кураш бўйича масъулларга топшириқлар берди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Суперлигасининг уч клуби — «Пахтакор», «Бухоро» ҳамда «Сурхон»да умумий ҳисобда ўндан зиёд вирус юқтириб олган футболчилар бор

Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бугунги кунда вазият мураккаб экани сир эмас. Бир томондан футбол учрашувларини тўхтатиш — ортга ташланган қадам бўлади. Бу ҳолат турли ёш терма жамоаларнинг халқаро майдондаги ўйинларига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Бошқа томондан эса футболчи ва мураббийларнинг, умуман футбол жамоатчилигининг соғлиги билан боғлиқ жиҳатларни ҳам ёддан чиқармаслик керак. Улар нафақат ўз саломатликларини, балки оила-аъзолари соғлигини ҳам хавф остида қолдиришлари мумкин.

ЎзПФЛ юқоридаги фикрлардан, қолаверса, бугун — 20 июль куни клублар иштирокида бўлиб ўтган видеоконференция хулосаларидан келиб чиқиб, қуйидаги қарорларни қабул қилади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, шунингдек, ҳудудларда коронавирус инфекцияси тарқалишини камайтириш ва иқтисодиёт барқарорлиги масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Пандемияга қарши самарали курашиш учун қайси ҳудудга қандай техника ва воситалар кераклиги белгиланди. Президент мутасаддиларга вазиятнинг ҳақиқий ҳолатини реал вақт режимида назорат қилиб, муаммоларни тезкор ҳал этиб бориш юзасидан қатъий топшириқлар берди.
Ҳудудларда иқтисодий фаолликни тиклашни давом эттириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Сегодня также состоялось видеоселекторное совещание по снижению темпов распространения коронавируса в регионах и обеспечению стабильности экономики.
Детально рассмотрена потребность регионов в технике и средствах для борьбы с инфекцией. Президент поручил ответственным лицам контролировать ситуацию в режиме реального времени, оперативному решению проблем.
Даны указания по восстановлению экономической активности в регионах.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
‼️ Аҳоли соғлиғи ва иқтисодиёт барқарорлиги – ҳаётий муҳим вазифалар

📹 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, шунингдек, ҳудудларда коронавирус инфекцияси тарқалишини камайтириш ҳамда иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Мамлакатимиз, халқимиз жорий йил бошида ўз олдига катта мақсадлар қўйган эди. Бутун дунёга тарқалган коронавирус инфекцияси март ойида юртимизга кириб келдию режалар ўзгариб кетди. Давлатимиз биринчи навбатда одамлар соғлиғини сақлаш чораларини кўрди.

Йиғилишда соғлиқни сақлаш соҳаси мутасаддилари ва ҳудудлар раҳбарлари ҳисобот берди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
‼️Йил якунигача корхоналар фаолияти 100 фоиз тикланади

📌 Давлатимиз раҳбари ҳар бир ҳудуддаги корхоналарда пул тушумлари камайганини қайд этиб, 2020 йил 1 октябрга қадар тижорат банклари билан бирга қурилиш ва саноат корхоналарининг аксар қисмини, йил якунигача эса 100 фоиз корхоналарнинг фаолиятини тиклаш бўйича топшириқ берди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official