Расмий хабарлар I Официальные новости
30.5K subscribers
29.3K photos
6.25K videos
53 files
27.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Глобал Жануб овози” онлайн-саммити ялпи мажлисида нутқ сўзлади.

Шавкат Мирзиёев бугунги халқаро вазиятда кузатилаётган долзарб тенденцияларга баҳо бериб, ривожланаётган мамлакатлар олдида турган асосий устувор вазифалар борасида фикр билдирди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📶 Электротехника саноати корхоналарининг 2022 йил фаолияти сарҳисоби

АОКАда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Намоз Толипов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📶 Электротехника саноати корхоналарининг 2022 йил фаолияти сарҳисоби АОКАда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Намоз Толипов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли эфир…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

☑️ 20 трлн. сўмлик электротехника саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, экспорт ҳажми – 800 млн. доллардан ошди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Намоз Толипов маълум қилди:

〰️〰️〰️
Ҳудудларда электротехника саноати бўйича 87 та лойиҳа ишга туширилди. Бунинг натижасида 2619 та янги иш ўрни ташкил этилди. Маҳсулотларнинг экспорт географияси ҳам кенгайди.

«GSP+» имтиёзларидан фойдаланган ҳолда Европа, Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларига, умуман 60 дан ортиқ давлатга электротехника маҳсулотлари экспорт қилинди.

2023 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини 22 трлн. сўмга, экспорт ҳажмини эса 1 млрд. долларга етказиш кўзда тутилмоқда.

🗣Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизда кузатилаётган аномал совуқ туфайли айни кунларда ташқи банкоматларнинг техник ҳолатида носозликлар кузатилиб, пул чиқармай қолиш ҳолатлари кузатилмоқда.

❗️ Аёзли кунларда пластик карточкалардаги пулларни нақдлаштиришда имкон қадар ёпиқ иншоотлардаги банкоматлардан фойдаланишингизни тавсия этамиз.

Шунингдек, мижозлардан 24/7 офисларининг эшикларини очиқ қолдирмасликларини сўраймиз. Бу шохобчалардаги банкомат, кондиционер ва бошқа техник воситаларнинг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Глобал Жануб овози” онлайн-саммитидаги нутқи

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️12-16 январь кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тўйхоналарда бепул ош тарқатилади

🔸 Ушбу манзилларга егуликка муҳтож аҳоли қатлами, кам таъминланган оилалар, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ташриф буюришлари мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Тошкентда автобусларнинг қатнов графикларидаги узилишлар бартараф этилмоқда

Жорий йилнинг 12 январь куни, "Ко дну" телеграмм каналида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг тасарруфидаги автобуслар йўналишга бир ярим баробар кам чиққанлиги ҳақида танқидий пост жойлаштирилди

Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ изоҳ берди.

Маълум қилинишича, ҳаво ҳароратининг -20 дан ортиқ даражага кескин пасайиши натижасида янги ҳарид қилинган катта русумли автобуслар двигатель ҳаво тизимининг яхлаб қолганлиги оқибатида техник носозликлар вужудга келганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолатни бартараф этилиши юзасидан автобусларга тезкор сервис ва жорий таъмир хизматлари кўрсатишни талаб даражасида ташкил этиш учун завод мутахассислари билан ҳамкорликда автобусларнинг техник кўрсаткичлари кўриб чиқилиб, носозликлар бартараф этилиши таъминланди.

Юқоридаги кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра, автобусларни ўз вақтида йўналишларга чиқарилиши бўйича 30-35 дақиқа вақт мобайнида кечикишлар бўлди. Соат 8:35 да барча йўналишлар бўйича режага асосан автобуслар чиқарилиши таъминланди.

Бундан ташқари, йўловчиларнинг транспорт хизмаларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида, 2023 йил 12 январь куни, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан МАН РР3 (сайёҳлик) русумли жами 20 та қўшимча автобуслар ажратилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ватан биз учун муқаддас!

🇺🇿 ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти "14 январь — Ватан ҳимоячилари куни" билан юртимиз тинчлиги йўлида садоқат билан хизмат қилаётган ходимларни муборакбод этади!

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Алоқадамисиз, демак, улар ўз иш жойида

Рақамли технологиялар вазирлиги ва унинг тизимидаги алоқа учун масъул корхона ва ташкилотлар ходимлари мамлакатимизнинг турли бурчакларига ўрнатилган телерадиоузатиш ва мобил станцияларнинг созлигини таъминлаш учун қаҳратон қишда ҳам ўз масъулиятини ҳис қилган ҳолда меҳнат қилмоқда.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 13 январь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
🦠 Мавзу: Хотин-қизлар, болалар ва кекса ёшдаги ота-оналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🦠 Мавзу: 2022 йилда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Жамшид Ҳасанов, Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🦠 Мавзу: Савдо-саноат палатасининг 2022 йилда амалга оширган ишлари таҳлили
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Дилафруз Ҳусанова, Палата ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
➡️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади.

Сўнг давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрида Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академияси ва Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали фаолияти билан танишади.

Шунингдек, Президентимиз Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 31 йиллиги ва 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга давлат мукофотларини топширади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Адлия вазирлиги томонидан хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқий ҳимояси тизимини кучайтириш бўйича қонун лойиҳаcи ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Лойиҳада болалар ва хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликка учрашининг олдини олиш чоралари самарадорлигини…
📝 Хотин-қизлар, болалар ва кекса ёшдаги ота-оналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти

АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3 ойдан ортиқ муддатга ота-онаси хорижий давлатга кетаётган болаларга васий ёки ҳомий тайинлаш жорий этилади

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева хотин-қизлар, болалар ва кекса ёшдаги ота-оналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти юзасидан маълумот берди:

🔗 Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда вояга етмаган, меҳнатга лаёқатсиз шахслар ва ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан “ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий жалб қилиш” тарзидаги янги жазо тури жорий этилмоқда.

📝Алимент бўйича мажбуриятларга эга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилмаслиги белгиланмоқда.

🗣Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM