Расмий хабарлар I Официальные новости
29.2K subscribers
30.3K photos
6.52K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📌РАСМИЙ АХБОРОТ

✍️ “QURAMAX MEDIKAL” МЧЖга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия фаолияти
тугатилди.

🔹Бугун Тошкент туманлараро иқтисодий судида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг "QURAMAX MEDIKAL” МЧЖга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган 2019 йил 10 декабрдаги П6580-рўйхат рақамли лицензияни бекор қилиш ва қўллаш учун яроқсиз дори воситаларини муомаладан чиқариб, йўқ қилиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтди.

🔹Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 январдаги ҳал қилув қарори билан “QURAMAX MEDIKAL” МЧЖга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган 2019 йил 10 декабрдаги П6580-сонли лицензия бекор қилиниши ва қўллаш учун яроқсиз дори воситалари муомаладан чиқарилиб, йўқ қилиниши белгиланди.

🔹Суднинг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ушбу ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.

Шунингдек, мазкур иқтисодий ишга доир ваколатли идора ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан қонун талаблари бузилганлиги бўйича ҳуқуқий баҳо бериш ҳақида хусусий ажрим чиқарилиб, Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилиши белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📌Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “АСКАР МАКТУБЛАРИ” ва “ЎЗБЕКИСТОН ТУРКИЯ АЛОҚАЛАРИ ҲУЖЖАТЛАРДА” китоб-албомлари тақдимоти мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

🔎 2022 йилда тадбиркорларга нисбатан 20 928 та қонунбузилиш ҳолати содир этилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари Жамшид Ҳасанов маълум қилди:

〰️〰️〰️
✔️ Тадбиркорларга нисбатан содир этилган 20 928 та қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 2 591 та таъсир чораси қўлланилиб, шундан 2 126 нафар мансабдор ва масъул шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди ва 5,1 млрд сўм жарима қўлланилди.

Маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларнинг ҳусусиятлари бўйича тўхталадиган бўлсак:

● 797 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш;

● 675 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш;

● 414 та
ҳолатда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш;

● 240 та ҳолатда бошқа ҳуқуқбузарликларга тўғри келади.

🗣Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_қаҳрамонлари

Суратда: "Наманган сув таъминоти" МЧЖ авария-тиклаш хизмати ходимлари ичимлик суви тармоғида юзага келган носозликни бартараф этишмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
☑️ Савдо-саноат палатаси томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар

АОКАда Палата ахборот хизмати раҳбари Дилафруз Ҳусанова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
☑️ Савдо-саноат палатаси томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар АОКАда Палата ахборот хизмати раҳбари Дилафруз Ҳусанова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли эфир 〰️〰️〰️ Telegram…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

✍️ Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектлари манфаати учун судларга қиймати 56 трлн. сўмдан ортиқ 523 487 та даъво аризаси киритилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Палата ахборот хизмати раҳбари Дилафруз Ҳусанова маълум қилди:

〰️〰️〰️
Қабул қилиниши кўзда тутилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тўғрисидаги хулосани бериш бўйича ваколатли орган сифатида Палата томонидан жами 918 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси юзасидан Жамоатчилик экспертизаси ўтказилиб, 565 таси бўйича аниқ таклифлар билдирилди.

Палата Ижроия қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги 15 та ҳакамлик судлари томонидан умумий қиймати 4 трлн. сўмдан ортиқ 2000 га яқин низолар кўриб чиқилди.

🗣Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасида гидрометеорологик кузатувларнинг сўнгги таҳлили, совуқ чекина бошлайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Мудофаани бошқариш миллий марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпитали ва Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академиясини бориб кўрди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк