Расмий хабарлар I Официальные новости
29.2K subscribers
30.3K photos
6.52K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаво ҳарорати пасайиб, кунлар кескин совуди. Бундай шароитда суд биносига келмай туриб ҳам суд мажлисида иштирок этишнинг имкони бор, - дейди Оқолтин туманлараро иқтисодий суди раиси Нодирбек Сангиров

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Биноларнинг томларидан сумалак ва қор массалари тушишидан эҳтиёт бўлинг!

ФВВ қорлар эриши ва томлардан сумалакларнинг тушиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун эҳтиёт бўлиш ва иложи бўлса, бинолардан узоқроқ юришни тавсия қилди.

Бинодан чиқаётганда, томларда қор массалари, сумалаклар ва музларнинг тўпланиши, уларнинг тушиши мумкин бўлган жойларни четлаб ўтишга эътибор бериш керак. Болаларни хавфли деб ҳисобланган жойларда бўлишига йўл қўймаслик лозим.

Биноларнинг томидан қор масасалари ва сумалаклар тушиши ҳолатларида хавфсизлик чоралари

▪️Қор массалари, сумалак ва музлар бўлиши мумкин бўлган томлари баланд уйларга яқинлашманг ва болаларнинг бундай жойларда ўйнаши ва бўлишига йўл қўйманг.

▪️ Агарда хавфли жойда панжараси, огоҳлантирувчи белгилари мавжуд бўлса, улардан ўтишга уринманг, хавфли жойни бошқа йўл билан айланиб ўтинг.

▪️Қулоқчин таққан ҳолда кўчада юрманг, томдан тушаётган қор массалари шовқинини эшитмаслигингиз мумкин.

▪️Пиёдалар йўлакчаси бўйлаб ҳаракатланаётганда, юқори қаватларда шубҳали шовқинни эшитсангиз, тўхтамаслигингиз керак, бошингизни кўтаринг ва у ерда нима бўлганини ўйлаб кўринг. Эҳтимол, бу қор массалари ёки сумалак ва музлар тушаётган бўлиши мумкин. Бундай вақтда қочиб кета олмайсиз, имкон қадар тезроқ бино деворига ёпишиш керак, бу хавфсиз бўлишга хизмат қилади.

▪️Автотранспорт воситаларини томи баланд бинолар ёки тепасида қор массалари, сумалак ва музлар бўлган иншоотлар яқинига қўйманг.

▪️ Агар одам томдан тушган қор массалари, сумалак ва музлар туфайли жароҳатланса, дарҳол тез ёрдам чақириш керак.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
“Юридик ёрдам” ахборот тизими ишга туширилди

Адвокатура фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида “Юридик ёрдам” ахборот тизими (http://e-advokat.uz ) ишга туширилди.

Мазкур ахборот тизими қандай қулайликларга эга?

Ахборот тизими орқали адвокатлик мақомини олишда талабгорлар малака имтиҳонини топшириш учун электрон тартибда мурожаат қилиш ва малака имтиҳони жараёнларини кузатиб бориш имконияти яратилди.

Тизим орқали республикада фаолият юритаётган адвокатлар реестри, уларнинг шахсий электрон кабинети яратилиб, адвокатлар томонидан электрон адвокат ордерини расмийлаштириш, давлат органлари ва ташкилотларига адвокатлик сўровларини жўнатиш ва аризалар берилиши мумкин.

Бундан ташқари, фуқаролар томонидан ахборот тизими орқали адвокатлар тўғрисида, уларнинг мақоми ҳақидаги маълумотларни олиниши;

адвокат рейтингини аниқлаши, адвокатнинг фаолиятини баҳолаши ва адвокат ҳақида ўз фикрларини изоҳ тариқасида ёзиб қолдириши;

адвокатура соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари, янгиликлар, статистик маълумотлар билан танишиши мумкин.

Ушбу тизимнинг ишга тушурилиши адвокатурага киришда ортиқча қоғозликни бартараф этади, адвокатлар фаолиятини
енгиллаштиради, фуқароларга ҳам адвокатни осон топишга ва улар фаолиятини баҳолашга ёрдам беради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🫥 Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш: 2022 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби

АОКАда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Адлия вазирлиги томонидан хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқий ҳимояси тизимини кучайтириш бўйича қонун лойиҳаcи ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳада болалар ва хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликка учрашининг олдини олиш чоралари самарадорлигини ошириш, оила институтини мустаҳкамлаш, маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилашга қаратилган бир қатор таклифлар илгари сурилмоқда.

Мазкур таклифларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда олиб борилаётган болалар ва хотин-қизларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя тизими бўйича ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

💻 Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг:

https://regulation.gov.uz/oz/d/75074

Муҳокама 26 январга қадар давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Ўтган йилда сув ҳисоблагичлари билан таъминланганлик 64,3 фоизга етказилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди:

💰2022 йилда барча дастурлар доирасида 3,3 триллион сўм бюджет маблағлари ва халқаро молия институтларининг 185,5 миллион доллар маблағлари ўзлаштирилиши ҳисобидан жами 7 130,1 километр ичимлик ва 232,9 км оқова сув тармоқлари тортилиб, 859 та ичимлик ва оқова сув иншоотларини қурилди ҳамда реконструкция қилинди.

📉 Бундан ташқари, ҳудудий сув таъминоти корхоналарининг ўз маблағлари ҳисобидан жами 82,8 километр ичимлик суви тармоқлари тортилиб, 7 та сув қудуғи қазилди ва 121 та янги насос ускуналари ўрнатилди.

📶Шунингдек, 44,9 миллиард сўм молиялаштириш эвазига 1,8 минг километр ичимлик суви тармоқлари ва 2 мингга яқин насос ускуналари мукаммал ва жорий таъмирланди.

👆Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗂 Ўтган йилда ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури доирасида 91 534 та янги иш ўрни яратилди

АОКАда ўтказилган брифингда «Ҳунарманд» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Қобил Жамолов 2022 йилдаги фаолият таҳлили юзасидан маълумот берди.

Яратилган иш ўринларининг 17 565 нафари уста ҳунарманд, 73 969 нафари шогирдлар ҳиссасига тўғри келади. Уларининг 68% аёллар ҳисобига, 44% эса ёшлар ҳиссасига тўғри келди.

2023 йилда жами 41 мингта иш ўрни яратилади, шундануста-ҳунармандлар – 10,1 минг нафар, шогирдлар – 30,9 минг нафарни ташкил этади.

“Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури” доирасида тижорат банклари томонидан 580,7 млрд сўм кредит ажратилган ҳолда жами 12 565 та ҳунармандчилик лойиҳаси амалга оширилади.

📝 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Судьялар олий кенгаши «уч паллали тарози»га изоҳ берди

Кенгаш ахборот хизматининг қайд этишича, уч паллали тарози — Адолат рамзидир.

«Соҳибқирон Амир Темур ҳам ўз салтанати қозиларига рамзий тарози палласини иккита эмас, учта паллали деб қарашлари зарурлигини, яъни ҳукм фатвоси учун қилмишга нисбатан жазо чораси белгилашда учинчи паллада ҳамиша айбланувчи шахс ҳам назарда тутилиши лозимлигини таъкидлаган.

Тарозининг уч палласи Амир Темур давлати туғросида, яъни гербида ҳам аксини топган. Амир Темур туғросидаги уч ҳалқа кўринишидаги рамзни Г.Клавихо таърифлаб, ушбу символни унинг туғи(байроғи)да, тамғаси(муҳри)да ва забт этган тангаларида ҳам кўрганлигини қайд этган», — дейилади Кенгаш расмий саҳифасида.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган Тошкент шаҳридаги Тез тиббий ёрдам хизмати ҳайдовчилари томонидан қилинган видеомурожаат билан боғлиқ ҳолат юзасидан

Бугун жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 202-2-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) 2-қисми бўйича М. Самиқов (1974 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси махсуслаштирилган автохўжалиги ҳайдовчиси) ва Д. Касимов (1972 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси махсуслаштирилган автохўжалиги механиги) га нисбатан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди.

Суд мажлисида аниқланишича ҳуқуқбузар М. Самиқов 2023 йил 9 январь куни Telegram мессенжери орқали Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг махсуслаштирилган автохўжалигига Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБдан юборилган тез тиббий ёрдам автомашиналари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун тайинланган қарорларда белгиланган жарималарни гўёки тез тиббий ёрдам ҳайдовчиларининг ойлигидан олиниб қолинаётганлиги хақида ёлғон маълумотларни ижтимоий тармоқларга жойлаган. М. Самиқов шу сабабли тез тиббий ёрдам хизмати автомашиналари чақирувга ўз вақтида етиб борилмаслигида уларни айбламасликларини рўкач қилиб, ушбу ҳаракатлари билан жамоат тартибига таҳдид солувчи ҳамда кенг жамоатчиликнинг муҳокамасига ва эътирозига сабабчи бўлган ёлғон ахборот тарқатган.

Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судининг 2023 йил 11 январдаги қарори билан М. Самиқовнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқлиги сабабли ишнинг шу қисми МЖтКнинг 271-моддаси (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар) 1-бандига асосан ҳаракатдан тугатилди. М. Самиқов МЖтКнинг 202-2-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, у МЖтКнинг 21-моддаси (ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли маъмурий жавобгарликдан озод қилиш) га асосан маъмурий жавобгарликдан озод этилди ва огоҳлантирилди.

Д. Касимовнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 183-моддаси ва 202-2-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аломатлари йўқлиги сабабли унга нисбатан юритилган маъмурий иш МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига асосан ҳаракатдан тугатилди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев кўмир ва уран ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан 12 январь куни “Глобал Жануб овози” онлайн-саммитининг ялпи мажлисида иштирок этади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 12 январь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
🦠 Мавзу: 2022 йилда қурилиш материаллари экспорти таҳлили
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Жамшид Шерметов, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🦠 Мавзу: Электротехника саноати корхоналарининг 2022 йил фаолияти сарҳисоби
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Намоз Толипов, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🗣 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нукус воқелари бўйича судда прокурор Даўлетмурат Тажимуратовга 18 йил, Лолагул Қаллихановага 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини беришни сўради

Бухоро вилояти судида Нукус шаҳрида 1-2 июль кунлари содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича суд жараёнлари охирлаб қолди. Ҳозирда тарафларнинг муҳокамаси бўлмоқда, кейин судланувчиларга охирги сўз берилади. Шундан сўнг судья ҳукмни эълон қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
2022 йилда қурилиш материаллари экспорти таҳлили

АОКАда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰Ўтган йилда 606,3 млн доллар миқдорида қурилиш материаллари ва хизматлари экспорти қилинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди:

Ўтган йилда 92 млн долларлик керамик плитка ва керамика буюмлари, 40 млн долларлик алюмин профил ва панеллар,
82 млн долларлик ПВХ профил, труба ва фитинглар, 9 млн долларлик цемент, 44 млн долларлик қуруқ қурилиш қоришмалари, 38 млн долларлик гулқоғоз, 19 млн долларлик табиий пардозбоп тошлар каби қурилиш материаллари экспорт қилинди.

Қурилиш материаллари экспорти географияси Қозоғистон, Россия Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон давлатларидан ташқари, Таиланд, Бельгия, Фиджи, Исроил, Испания, Франция, Хорватия, Ироқ, Бразилия давлатлари ҳисобига кенгайтирилди.

📝 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📈 2017–2021 йилларда умумтаълим мактаблари сони 571 тага кўпайди

Ҳаракатлар стратегияси доирасида умумтаълим мактаблари сони 2017 йилги 9 718 тадан, 2021 йилда 10 289 тага кўпайди. Жумладан, 135 та нодавлат умумтаълим мактаблари, 14 та Президент мактаблари фаолияти йўлга қўйилди. Натижада, мактаблардаги ўқувчилар сони 5 271,3 минг нафардан 6 304,6 минг нафарга етди.

Кенг жамоатчилик ва ота-оналарнинг фикр-таклифлари асосида мамлакатда 11 йиллик мажбурий мактаб таълими қайта жорий этилди. Шунингдек, хорижий экспертлар иштирокида бошланғич синфлар учун 170 номдаги янги авлод дарсликлари яратилди.

2020-2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепцияси қабул қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM