Расмий хабарлар I Официальные новости
29.7K subscribers
29.8K photos
6.36K videos
53 files
27.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🏗 Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуаси ва Самарқанд туманидаги Туризм марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Шу билан давлатимиз раҳбари Самарқандга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
ОКМК янги технологияга патент олди

Олмалиқ кон-металлургия комбинати платина ишлаб чиқариш технологияси учун муаллифлик ҳуқуқини олди. Жаҳон бозорида бу металлнинг нархи 1 грамм учун тахминан 30 долларни ташкил қилади. Платина олтинга нисабатан ер юзида уч баробар камроқ учрайди.

Ҳозирги кунда комбинатда 7 турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш технологиясига патентлар мавжуд. Бу ютуқлар охирги 3-4 йилнинг натижасидир.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ташқи ишлар вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Кабулжанов Юсуп Ортиваевич 1969 йил 16 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ю.Кабулжанов 1990-2016 йилларда “Халқ сўзи” – “Народное слово” газетасида, “Тошкент оқшоми” – “Вечерний Ташкент” газетасида ва Ташқи ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги Бош директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Равшанова Гулрухсор Саодатиллоевна 1988 йил 16 июлда Сурхондарё вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Г.Равшанова 2014-2020 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ахборот хизматида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 16 июль, шанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан 2022 йилнинг I ярим йиллигида амалга оширилган хайрия ишлари
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Саидаброр Умаров, Фонд ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан 2019-2021 йиллар ва 2022 йил I ярим йиллиги давомида амалга оширилаётган лойиҳалар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Дилнавоз Қўлдошева, Агентлик бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Халқ таълими тизимида бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари ва уларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Истеъдодсиз фарзанд бўлмайди, эътиборсиз ота-оналар бор, холос!

Бугунги кунда фильм қаҳрамони каби миллионлаб болалар зўравонлик қурбонига айланишмоқда.

Ҳурматли ота-оналар фарзандингизнинг истеъдоди ва ташаббусларини қўллаб-қувватланг!

Видеоролик Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🦠Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланганлар сони пасайди, республика бўйича кеча 97 кишида касаллик аниқланди

Янги касалланиш ҳолатларининг 7 таси Қорақалпоғистон Республикаси, 2 таси Андижон вилояти, 5 таси Бухоро вилояти, 6 таси Жиззах вилояти, 5 таси Қашқадарё вилояти, 6 таси Навоий вилояти, 5 таси Наманган вилояти, 8 таси Самарқанд вилояти, 3 таси Сирдарё вилояти, 5 таси Сурхондарё вилояти, 6 таси Фарғона вилояти, 9 таси Хоразм вилояти, 8 таси Тошкент вилояти, 22 таси Тошкент шаҳрида аниқланган.

Кеча 66 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239082 нафарга етди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🕌 «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан 2022 йилнинг I ярим йиллигида амалга оширилган хайрия ишлари

〰️〰️〰️
АОКАда Фонд ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг олти ойи давомида Вақф фонди томонидан қарийб 7 млрд сўм маблағ хайрия қилинган

〰️〰️〰️

Жумладан, диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш учун – 37 217 520 сўм;

● диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 721 402 550 сўм;

● Ногиронлар жамияти аъзолари ва Махсус мактаб интернатларда таҳсил олаётган кўмакка муҳтож ҳамюртларимиз учун – 38 962 000 сўм;

● Масжидлар қурилиши учун – 211 550 000 сўм;

● Масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 71 900 000 сўм;

● Ночор, кўмакка муҳтож фуқароларга турли моддий кўринишда берилган ёрдамлар учун – 2 472 951 031 сўм;

● Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган, ногиронлиги бор бўлган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш учун – 1 613 578 000 сўм;

● Фонд томонидан ташкил этилган турли хайрия тадбирлари учун – 1 134 938 600 сўм;

● Вилоят вакилликларининг маъмурий ҳаражатлари учун берилган моддий ёрдам – 131 257 000 сўм;

● Сув танқис ҳудудлардаги аҳолига ичимлик суви чиқаришга қаратилган “Вақф сувлари” лойиҳаси учун – 245 400 000 сўм;

● “Қуръони карим ва тажвид” курси тингловчиларини моддий қўллаб-қувватлаш учун – 10 800 000 сўм;

● Масжидлар ва диний таълим муассаларига тарқатилган диний-маърифий китоблар ҳамда дарсликлар учун – 134 577 000 сўм сарфланди.
〰️〰️〰️

Жорий йил Қурбон ҳайити муносабати билан 2200 га яқин оилаларга 436 500 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулоти хайрия қилинди. Шунингдек, фонднинг 14 та ҳудудий филиаллари томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда 8 та қора мол ва 72 та қўй қурбонлик қилиниб, ҳақдорларга улашилди.
〰️〰️〰️

🎙АОКАда Фонд ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📄 Қорақалпоғистондаги воқеаларни ўрганиш бўйича парламент комиссияси аъзолари таркиби

Депутат ва сенаторлардан ташқари, Ўзбекистонда фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар вакиллари, ҳуқуқ фаоллари ҳамда қорақалпоқ жамоатчилиги вакиллари ўрин олган.

Мазкур Комиссия таркиби Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қарорига асосан тасдиқланди.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔹Сардор Умурзаков Президент Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди

Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Алданиб қолманг!

Айрим телеграм канали орқали чет элда иш таклиф қилаётган фирибгарлар ҳақида огоҳлантирамиз. Ушбу хусусий бандлик агентлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги рўйҳатидан ўтмаган ва лицензияга эга эмас.

Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган “Ягона миллий меҳнат тизими” ахборот тизими доирасида яратилган “labor-migration” дастурий мажмуаси орқали мавжуд бўш иш ўринлари, иш берувчилар тўғрисидаги ва соҳага доир бошқа маълумотлар жойлаштириб борилмоқда. Бундан ташқари, хорижий давлатларга бўладиган танловларни онлайн тартибда намойиш этиб бориш тизими жорий этилган. Бунда “Комплаенс” хизмати йўлга қўйилиб, доимий профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Лицензияга эга ХБА рўйхати

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🌀Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан 2019-2021 йиллар ва 2022 йил I ярим йиллиги давомида амалга оширилаётган лойиҳалар

〰️〰️〰️
АОКАда Агентлик бошқарма бошлиғи Дилнавоз Қўлдошева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
💼 Жамшид Ходжаев Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига парламент томонидан маъқулланди

У бунгача қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон-Туркманистон: Халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик биродарлик ришталари тарихида муҳим босқич.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган уч ярим йиллик даврда салкам 4 млрд доллар қийматдаги 355 та ДХШ лойиҳаси амалга оширилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Дилнавоз Қўлдошева маълум қилди.

Жумладан, энергетика соҳасида 8 та, коммунал хизматлар соҳасида 3 та, соғлиқни сақлаш соҳасида 47 та, сув хўжалиги соҳасида 132 та, экология соҳасида 62 та, таълим соҳасида 61 та, ҳунармандчилик саноати соҳасида 13та, маданият соҳасида 22 та, ахборот технологиялари ва бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳаларида 2 тадан, ҳамда транспорт, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида 1тадан лойиҳани ташкил этади.

Шундан:

📌ДХШ тўғрисидаги битим имзоланган лойиҳалар сони – 291та;

📌ДХШ тўғрисидаги битими имзоланиш арафасида бўлган лойиҳалар сони – 25та;

📌 Тендер босқичида бўлган лойиҳалар сони – 39тани ташкил этади.

Ҳозирда 14 млрд доллар қийматидаги 154 та давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

🔘Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
💰 Халқ таълими тизимида бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари ва уларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар

АОКАда халқ таълими вазири ўринбосари ва масъул мутасаддилар иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌾Республика бўйича 2 млн 655 минг 846 тонна буғдой қабул қилинди, шундан 1 млн 842 минг 70 тоннаси давлат захирасига ажратилди

Ўзагроинспекцияга кўра, жорий йил 15 июль ҳолатига кўра республика бўйича жами 2 млн. 655 минг 846 тонна, шундан, 1 млн. 842 минг 70 тонна буғдой давлат захирасига, 572 минг 942 тонна буғдой вақтинча сақлаш учун ва 240 минг 834 тонна уруғлик дон қабул қилинди.

Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари мутахассислари томонидан донларнинг сифати қайта синовдан ўтказилганда, корхона лабораториялари ходимлари томонидан доннинг сифатини нотўғри аниқлаш ҳисобига фермер хўжаликларига жами 223 млн. 291 минг сўм кам, 5 млн 874 минг сўм кўп тўланганлиги аниқланиб, хўжаликларга қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк