Расмий хабарлар I Официальные новости
29.2K subscribers
30.3K photos
6.51K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди ҳамда Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли билан танишди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📌 2022/2023 ўқув йили учун Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилишнинг давлат бюртмаси параметрлари ва бакалавриатга қабул қилиш жараёнини янада соддалаштиришга қаратилган ўзгартиришлар тўғрисида 〰️〰️〰️ АОКАда Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 Ўзбекистон халқаро ислом академиясида илк бор журналистика, юриспруденция ва компьютер инжиниринги каби йўналишлар бўйича қабул ўтказилмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг ўқув ишлари бўйича проректори Зокиржон Рўзиев маълум қилди.

🔎 Ўзбекистон халқаро ислом академияси илмий салоҳияти 66 фоизни ташкил этади. Айни пайтда Академияда “Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар”, “Мумтоз шарқ филологияси” ҳамда “Исломшунослик” факультетлари мавжуд бўлиб, уларнинг таркибида 10 та кафедра фаолият юритмоқда.

❗️Жорий йилдан илк маротаба “Матншунослик ва адабий манбашунослик (араб тили)”, “Журналистика" (халқаро журналистика), “Юриспруденция (ислом ҳуқуқи)”, “Компьютер инжиниринги (“Компьютер инжиниринги”, “АТ сервис”, “Ахборот хавфсизлиги”, “Мультимедиа технологиялари)” таълим йўналишларига қабул ўтказилмоқда.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔘 Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қуватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш, тазйиқ ва зўравонликларга қарши курашиш чора-тадбирлари

〰️〰️〰️
АОКАда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Бош прокуратура, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди. Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кузатиб қўйди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🔘 Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қуватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш, тазйиқ ва зўравонликларга қарши курашиш чора-тадбирлари 〰️〰️〰️ АОКАда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Бош прокуратура, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари раҳбарияти…
#матбуотанжумани

📌 Қонунчилик ҳужжатларига «хотин-қизларни таъқиб этиш» тушунчаси киритилади

Бу бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилди. Ҳозирги кунда вазирлик ва идоралардан мазкур лойиҳа юзасидан таклифлар олинмоқда. Мазкур ҳужжат билан, шунингдек:

тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи ордер суд томонидан бир йил муддатгача берилишини белгилаш;

аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаганлик учун жавобгарликни кучайтириш;

яқин қариндоши бўлган хотин-қизга қасддан тан жароҳати етказганлик учун жавобгарликни кучайтириш;

шахс ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи, шаъни ва номусини камситувчи маълумотларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш каби қатор нормаларни киритиш кўзда тутилмоқда.

🌐 Адлия вазирлиги томонидан 2021 йилда «Гендер-мадад» электрон ҳуқуқий маслаҳатчи платформаси ишлаб чиқилди. Ушбу платформага хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган турли мавзуларга оид маълумотлар базаси жойлаштирилди. Мавзулар қуйдагилардан иборат: Аёллар ҳуқуқий ҳимояси; Гендер тенглик; Аёлларга имтиёзлар; Оилавий муносабатлар; Оилавий зўравонлик; Халқаро ташкилотлар Гендер тенглигига эришиш стратегияси. Бундан ташқари, платформа орқали гендер масалалар бўйича ҳуқуқий борада маслаҳатни онлайн чат орқали олиш тизими йўлга қўйилди.

🔹«Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой» доирасида ташкил этилган сайёр қабулларда жами 1400 дан зиёд хотин-қизларнинг муаммолари эшитилди.

〰️〰️〰️
АОКАда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Бош прокуратура, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжумани тафсилотлари:

📄 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон-Туркманистон: Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг 14 июль куни Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида Ўзбекистон ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Мазкур битим кучга кирган кундан бошлаб бундан аввалгилари, яъни 1996 йил 16 январдаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим ва 2009 йил 25 февралдаги Ўзбекистон Республикаси «Ўзбектуризм» миллий компанияси ва Туркманистон туризм ва спорт бўйича давлат қўмитаси ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўз кучини йўқотади.

Ҳужжатда томонлар “Буюк Ипак йўли”, “Бир саёҳат - бутун минтақа” ва бошқа қўшма туристик маршрутлар ҳамда брендларни илгари суришга қаратилган халқаро конференциялар, форумлар, семинарлар ва кўргазмалар ташкил этиш ҳамда оммавий ахборот воситаларида нашрлар чоп этиш белгиланган. Битим оммавий ахборот воситаларида реклама компанияларини ўтказиш, таништирув саёҳатлари ва кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда туризм соҳаси вакиллари учун малака оширишларни ташкил этиш, маълумотлар алмашиниш, мавжуд комби (қўшма) туристик йўналишларни янада ривожлантириш ва янгиларини ишлаб чиқиш, шунингдек, трансчегаравий туристик алмашинувни ривожлантириш бўйича келишилган чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️Парламент комиссияси Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича текширув ўтказади

Сенат ва Қонунчилик палатаси июль ойи бошида Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузди. Комиссияга омбудсман Феруза Эшматова раҳбарлик қилади.

Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси вакиллари ва халқ депутатлари, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ходимлари киритилди.

Ўтказилган текширув натижалари эълон қилинади ва Ўзбекистон жамоатчилиги ва жаҳон ҳамжамиятига етказилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Жисмоний шахсларнинг валюта операцияларига доир инфографика

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️ Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш муддатлари узайтирилди

ДТМ ахборот хизмати маълум қилишича, 2022-2023 ўқув йили қабулида абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш 2022 йил 27 июлга қадар (27 июль куни ҳам) давом этади.

Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатга олиш эса 17 июлга қадар (17 июль куни ҳам) амалга оширилади.

Мазкур муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартириши ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритиши мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк