Расмий хабарлар I Официальные новости
29.2K subscribers
30.3K photos
6.51K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
💰 Халқ таълими тизимида бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари ва уларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар АОКАда халқ таълими вазири ўринбосари ва масъул мутасаддилар иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола…
#матбуотанжумани

📌 Таълим муассасаларида 37,7 млрд. сўмлик молиявий қонунбузилиш (шундан 10,4 млрд. сўмлик ўзлаштириш) ҳолатлари аниқланди — ХТВ

2022 йил биринчи ярим йиллиги давомида аниқланган ушбу ҳолатлар бўйича ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўриш мақсадида таркибида жиноят аломатлари бўлган 37,6 млрд. сўмлик ўрганиш материаллари ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилди.

Молиявий қонунбузилишларга йўл қўйилгани учун тизимдаги 125 нафар масъул шахсга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий жазо чоралари кўрилган. Шундан 89 нафар масъул ходимга нисбатан ҳайфсан эълон қилинган, 16 нафар масъул ходимга нисбатан жарима қўлланилган ҳамда 20 нафар масъул ходим лавозимидан озод этилган.

Вазирлик Ички аудит хизматининг жорий йил биринчи ярим йиллик давридаги фаолияти натижасида 270,4 млрд. сўмлик молиявий хато ва камчиликлар олди олинишига эришилди.

〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКАда Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов, вазирлик Ички аудит хизмати бошлиғи Бурхон Аҳмедов, вазирлик департаменти бошлиғи Илҳом Сирожев иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон шахмат тарихида илк бор дунё рейтингида ТОП-20 таликка кирди

Халқаро шахмат федерацияси — FIDE томонидан юритиладиган жаҳон шахмат рейтингида Ўзбекиcтон илк бор кучли 20 таликка киришга муваффақ бўлди. 2022 йил июль ойи рейтингига асосан, Ўзбекистон жаҳон шахмат рейтингида 19-ўринни эгаллади.

Дунё рейтингини мос равишда АҚШ, Россия, Хитой бошқариб бормоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
65 ёшлик талаба юридик техникумни тамомлади

Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, бу йил Фарғона вилоят юридик техникумини 248 нафар битирувчи муваффақиятли тамомлади. Талабалар сафида қўқонлик 65 ёшли талаба Авазбек ака Мазаидов ҳам бор. Қизиғи шундаки, юзлаб талабаларни қутлагани ота-оналар келишган бўлса, Авазбек акани эса набиралари ва фарзандлари бу муваффақияти билан табриклашди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги: дастлабки йил сарҳисоби

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Менимча» телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг мамлакатимизга давлат ташрифи тафсилотлари;

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди;

«Инсон қадрини улуғлаш сиёсати – амалда».

〰️〰️〰️
📺 Кўрсатувни бугун соат 20:20 да «O'zbekiston 24» телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 17 июль куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Замонавий ягона мактаб формасини тайёрланиши билан боғлиқ жараёнлар тафсилотига бағишланган Пресс-тур ташкил қилинди

Жараён Наманган вилоятидаги тўқимачилик корхоналари фаолиятида кўриб чиқилди.

Наманган шаҳридаги “Даштбоғ” кичик саноат зонасида ўтказилган ушбу пресс-тур тадбирларида қатор марказий ва ҳудудий ОАВ вакиллари иштирок этди.

2022-2023 ўқув йилида давлат умумий ўрта таълим муассасаларида таҳсил олувчи 6 млн. 620 минг ўқувчи учун 500 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари танлаб олинди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра аниқланган 400 000 дан ортиқ эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун мактаб формалари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан метан газ нархлари доимий мониторинг қилиб борилаётганлиги ва автомобилларга газ қуйиш шахобчалари метан гази нархларини сунъий равишда оширган тақдирда белгиланган тартибда тегишли чора кўрилиши маълум қилинади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Париж Олимпиадасига йўл Тошкентдан бошланади

Тошкентда ўтказилган Осиё оғир атлетика федерацияси (AWF)нинг навбатдаги Конгрессида Париж-2024 Олимпиадасига йўлланмалар ўйналадиган 2024-йилги катталар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлигини Ўзбекистон қўлга киритди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
🦠Коронавирус: кеча юртимизда яна 96 кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 16 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242236 нафарни ташкил этмоқда.

📍Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Қорақалпоғистон, 3 нафари Андижон, 4 нафари Бухоро,
5 нафари Жиззах, 3 нафари Қашқадарё, 5 нафари Навоий, 6 нафари Наманган, 9 нафари Самарқанд, 5 нафари Сирдарё,
6 нафари Сурхондарё, 7 нафари Фарғона, 7 нафари Хоразм, 6 нафари Тошкент вилоятида,
21 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида 61 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239143 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкентда «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди

Батафсил

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДEКСИ

123-модда. Транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш, Поездларнинг вагонлари, автотранспорт воситалари ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳозирги кунда БҲМ 300 мингни ташкил қилмоқда.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон сўнгги 5 йилликда етакчи ўринда

МДҲ мамлакатлари ичида ўтган 5 йил давомида гидроенергетика соҳасида янги ГЕСларни фойлаланишга топшириш бўйича Ўзбекистон етакчи ўринни эгалламоқда.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бир-бирини калтаклаган директор ва ўқитувчи ярашиб олди

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган "Нишонда директор ва ўқитувчи бир-бирини ўқувчилар кўз ўнгида калтаклади" номли мақола юзасидан Нишон туман ахборот хизмати маълумот берди:

Ушбу воқеа 2022 йил 15 июль куни соат тахминан 11:00 лар атрофида Нишон туман 2-сонли касб-ҳунар мактабида содир бўлган. Унда директор Г.У. ва ўқитувчи Х.О. ўзаро тортишиб қолиши оқибатида келишмовчилик юзага келган.

Ҳолат бўйича Нишон тумани ҳокими ўринбосари С.Худойқулов бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, бу воқеанинг асл сабаби кенг жамоатчилик билан бирга ўрганилди.

Шу ўринда, мактаб директори ва ўқитувчи айни вақтда ўзаро келишиб олган ҳолда, бир-бирига нисбатан ҳеч қандай гина-кудратни сақлаб қолмаган ва келажакда дўстона руҳда биргаликда ишлашга қўл ташлашган.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижий ОАВларда Янги Ўзбекистонга оид эълон қилинган материалларининг навбатдаги ҳафталик дайжести.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📊Июнь ойида 64,1 минг ўзбекистонликлар дам олиш учун хорижга чиққан

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга сафар мақсадлари:

🔸 қариндошларни йўқлаш — 453 минг киши
🔸 дам олиш — 64,1 минг киши
🔸 ўқиш мақсадида — 18,8 минг киши
🔸 даволаниш — 4,4 минг киши
🔸 хизмат юзасидан — 1,5 минг

Маълумот учун 6 ойда 137,1 минг хорижликлар дам олиш мақсадида Ўзбекистонга келган.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official