Расмий хабарлар I Официальные новости
30.8K subscribers
27.5K photos
5.86K videos
52 files
26.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📢 Брифинг вақтига ўзгартириш киритилди

● Мавзу:
"Тошкент метрополитени" ДУК томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида
Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Транспорт вазирлиги ва "Тошкент метрополитени" ДУК мутасаддилари


✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Олий таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда олий таълим соҳасида рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар берилди.

👉 Батафсил
_______________

Расмий хабарлар | Медиабанк
🔰 Олий таълим тизимини рақамлаштириш: натижалар ва истиқболдаги вазифалар

Янги ўқув йилидан бошлаб барча давлат ОТМда талабалар ўқув варақаси, гуруҳ журнали, рейтинг дафтарчаси, академик маълумотнома, дарс жадвали, давомат ва ўзлаштиришга оид маълумотлар, тўлов-контракт шартномалари ҳамда айланма варақалари рақамлаштирилади;

ўн мингта талабаси мавжуд ОТМда қоғоз кўринишида юритиладиган ҳужжатлар бекор қилиниши ҳисобига бир ўқув йилида ўртача 90 млн. сўмгача бўлган маблағ иқтисод қилинади.

олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларига QR-код (штрих-кодлар) ёрдамида онлайн аутентификация қилиш имкониятига эга бўлган диплом ва сертификатлар бериш ахборот тизимлари жорий этилди.

барча олий таълим муассасаларининг ахборот ресурс марказларида мавжуд барча ўқув ва илмий адабиётларни рақамлаштириш, электрон, аудиокитоблар яратиш орқали тизимни бойитилади.

Батафсил — инфографикада

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан

Расмий хабарлар | Медиабанк
❗️Магистратура учун чет тили имтиҳонлари 28-29 августда ўтказилади

▪️Тест синовлари:

▫️1-смена — 08:00 дан 09:00 га қадар;
▫️2-смена — 17:30 дан 18:30 га қадар;
▫️3-смена — 20:00 дан 21:00 га қадар бўлиб ўтади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, талабгорларга ўзлари танлаган чет тили фанидан 30 та тест берилади ва 1 соат вақт ажратилади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Давлат тест марказининг magistr.dtm.uz сайтидан олишлари мумкин.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юурутувчи фуқаролар муаммолари бўйича махсус штабга мурожаат қилиши мумкин

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, фермерлар, деҳқонлар, кластер корхоналари ва кооперациялар ҳамда агросаноат соҳасида фаолият юритувчи бошқа вакилларнинг муаммоларини бевосита аниқлаш ва ечимини топиш, шунингдек шикоят ва таклифларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида ҳозирда Республика штаби иш олиб бормоқда.

Фаолиятингиз билан боғлиқ саволлар ёки муаммолар келиб чиққан тақдирда, ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қуйидаги "ишонч телефонлари"га қўнғироқ қилинг:

(71) 206-70-23,
(71) 206-70-24,
(97) 729-92-82,
(97) 539-04-22 (Telegram)

Ёки сўров/шикоят/таклифларни (#муаммо, #шикоят ёки #таклиф дея белгилаган ҳолда) shtab@agro.uz электрон почтаси орқали юборишингиз мумкин.

Мурожаатлар тезкор равишда қабул қилинади ва кўриб чиқилади.

Вазирлик, шунингдек коррупция ҳолатларини аниқлаш ва унга қарши кураш бўйича махсус @UzAgroAnticorruptionBot телеграм-ботини ишга туширган бўлиб, агросектор вакиллари коррупцион характерга эга бўлган муаммолар бўйича маълумотларни тақдим этишлари ва тезкор тескари алоқага эга бўлишлари мумкин.

👮🏻‍♂️ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш боти https://t.me/UzAgroAnticorruptionBot

🤳 +998 71 206-70-65 вазирликнинг ишонч телефони

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Тошкент метрополитенига 20 та метро вагони (5 та состав) олиб келинади, поезд қатновлари ўртасидаги интервал қисқартирилади

Бу ҳақда АОКАда Транспорт вазирлиги ва «Тошкент метрополитени» ДУК мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган брифингда маълум қилинди:

〰️〰️〰️
«Қатновлар бўйича 31 августдан янги жадвал жорий этилади, унга кўра:

🚇 Чилонзор йўналишида эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 3 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30 дан 19:00 гача 4 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади;

🚇 Ўзбекистон йўналишида эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 4 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30 дан 19:00 гача 5 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади.

Бу асосан йўналишда ишлаётган метро составларини кўпайтириш ҳисобига амалга оширилиб, йўловчиларимизнинг йўлга сарфлайдиган вақти қисқартирилади».

Расмий хабарлар | Медиабанк
❗️Тез орада Тошкент метро бекатларида барча алоқа компаниялари ва бепул WI FI ишлай бошлайди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ва "Тошкент метрополитени" ДУК мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилинди.

📲 Метрополитендаги хизматлар турларини кўпайтириш мақсадида бугунги кунда метрополитен барча бекатларида мобил алоқа воситаси (UСELL) ва бепул интернет тармоғи (WI-FI) ишлаяпти.

🤳 Метрополитен мутахассислари томонидан бошқа мобил алоқа операторларини жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ⓜ️ Тошкент метрополитени йўловчилар билан тўғридан тўғри ва энг муҳими тезкор мулоқотни йўлга қўймоқчи. Бунинг учун яқин кунларда “Метрополитен - йўловчи” портали очилади. Ушбу портал орқали барча йўловчилар метрополитен фаолияти бўйича таклиф ва эътирозларини билдириши мумкин бўлади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️Ижтимоий тармоқда ЙПХ ходимларини ҳақоратлаб, обрўсизлантирувчи сўзларни айтган ва видеони тарқатган фуқарога суд томонидан БҲМнинг 50 баравари - 12.250.000 сўм миқдорида жарима белгиланди.

Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ботир Зокировни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида

О награждении Ботира Зокирова орденом «Эл-юрт ҳурмати»

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с тридцатилетием государственной независимости Республики Узбекистан группы военнослужащих и сотрудников правоохранительных органов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган лойиҳанинг навбатдаги сонида Ўзбекистон халқ артисти, олий тоифали сухандон Галина Мельникова ўзининг мустақиллик ҳақидаги фикрлари билан бўлишади.

Героиня очередного выпуска проекта, посвященного 30-летию независимости страны, народная артистка Узбекистана, диктор высшей категории Галина Мельникова делится размышлениями о значении независимости в ее жизни.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари кумуш медалини қўлга киритди

Бир оз аввал якунига етган пара-енгил атлетика дастурининг Т11 классида аёллар ўртасида узунликка сакраш баҳслари биз учун омадли келди.

Унда иштирок этган ҳамюртимиз Асила Мирзаёрова делегациямиз ҳисобига иккинчи медални қўштириб қўйди.

Ҳамюртимиз 4.89 метр натижа кўрсатган ҳолда 2-ўринни эгаллади ва кумуш медалга сазовор бўлди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
✍️Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг "Халқ сўзи" газетасида мақоласи чоп этилди.

📝Мақолада Прокуратура тизимидаги ислоҳотларнинг дастлабки самараси ҳақида батафсил айтиб ўтилган.

Батафсил

Каналга уланиш: 👇👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Фавқулодда вазиятлар вазирининг маслаҳатчиси - Матбуот хизмати бошлиғи Мурат Садиков «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди.

Ушбу мукофот ахборот хизматлари — жамият ҳаётидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланиб бораётганининг яққол далилидир.

Бундан аввал Самарқанд вилояти ҳокимининг матбуот котиби Манучеҳр Мирзаев “Содиқ хизматлари учун” медали билан, Соғлиқни сақлаш вазирининг матбуот котиби Фурқат Санаев «Соғлом турмуш» медали билан тақдирланган эди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Мустақиллик байрами тадбирларини ўтказиш тартиблари белгиланди

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди:

«Сўнгги кунларда юртимизда коронавирус билан касалланиш кўрсаткичлари нисбатан барқарорлашаётгани инобатга олиниб, Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами тадбирларини кўтаринки рухда ўтказиш мақсадида:

❗️Корақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида очиқ майдонларда сайиллар, концерт томошалари ва кўнгил очар дастурларни ташкил этиш борасидаги тегишли ташкилотлар томонидан берилган таклифлар маъқулланди.

✔️ Мустақилликнинг ўттиз йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказишни таъминлашга масъуллар томонидан байрам тадбирларига ташриф буюрувчиларни ниқоб тақишлари, ижтимоий масофа сақлашлари, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назоратини кучайтиришни таъминлаш шартлиги белгиланди».

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official