Расмий хабарлар I Официальные новости
30.4K subscribers
27.9K photos
5.93K videos
52 files
26.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига жўнаб кетди.
У ерда қуёш фотоэлектр станцияси ва кимё саноати корхоналари ишга туширилади.
Давлатимиз раҳбари, шунингдек, мавжуд корхоналар фаолияти билан танишиб, аҳоли билан мулоқот қилади.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в Навоийскую область.
Предусматривается введение в строй солнечной фотоэлектрической станции и предприятий химической промышленности.
Глава государства также ознакомится с работой действующих предприятий, пообщается с населением.

#Mirziyoyev #safar #Navoiy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Коронавирус (+841) ва пневмония (+361): кунлик касалланиш ҳолатлари тузалиш ҳолатларидан юқори

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, 26 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 153 204 нафарга етган.

● Янги касалланиш ҳолатларининг 87 таси — Қорақалпоғистон Республикасида, 41 таси — Андижон, 17 таси — Бухоро, 28 таси — Жиззах, 15 таси — Қашқадарё, 15 таси — Навоий, 38 таси — Наманган, 79 таси — Самарқанд, 18 таси — Сирдарё, 51 таси — Сурхондарё, 83 таси — Фарғона, 22 таси — Хоразм, 105 таси — Тошкент, 242 таси — Тошкент шаҳрида қайд этилган.

● Кеча 705 нафар бемор коронавирусдан соғайди (жами 145 693 та). 6 нафар бемор вафот этди (жами 1056 та).

〰️〰️〰️
● 25 август куни 361 кишида пневмония аниқланди (жами беморлар 22 505 та). Уларнинг 350 нафари соғайди (жами 15010 та). Пневмониядан 3 нафар бемор вафот этди (жами 159 та).

⬆️ Жадвал: касаллик қайд этилиши ва соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Олий Мажлис юқори палатасининг 18-ялпи мажлисида Кадастр агентлиги директорининг соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Сенатнинг Aхборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раис ўринбосари Фарҳод Боқиев ушбу масала юзасидан ўз мулоҳазаларини билдириб, кадастр соҳасида учраётган муаммо ва камчиликларга эътибор қаратди:

● «Кадастр агентлиги ташкил этилгандан буён 354 мингта қўшимча объект аниқланган ва бюджетга 468 млрд сўм қўшимча маблағ туширилган. Жойлардаги 403 мингта кўчмас мулк объектида қўшимча қурилмалар аниқланган ва кадастр баҳоси қайта кўриб чиқилиб, бюджетга мол-мулк солиғи бўйича қўшимча 99,9 млрд сўмлик манба яратилган. Умуман олганда, Кадастр агентлиги ҳозирда 17 турдаги хизматлардан 13 таси электрон, инсон омилисиз амалга оширилмоқда. Бу яхши, албатта.

📌 Бироқ охирги пайтларда кадастр соҳасида деярли ҳар куни ер билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар содир бўлмоқда.

✔️ Таъкидлаш жоизки, 2020 йилда 67 нафар ва 2021 йилнинг олти ойида 48 нафар агентлик мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан 70 та жиноят содир этилган. Натижада давлат ва жамият манфаатларига 1,8 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Албатта, жиноят содир этганлар жазосини олиши муқаррар, етказилган зарар ҳам ундирилади».

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️«Яшил энергетика»га ўтиш йўлидаги биринчи қадам — Карманада қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилмоқда

Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига сафарини Кармана туманидан бошлади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди. Давлатимиз раҳбари бу ерда барпо этилган янги қуёш электр станциясини ишга тушириш маросимида нутқ сўзламоқда:

«Бугун Кармана туманида «яшил энергетика»га ўтиш йўлидаги биринчи қадам бўлмиш қуввати 100 мегаВатт бўлган замонавий қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилмоқда. Барчангизни ана шу қувончли воқеа билан чин қалбимдан табриклайман.

☀️ Аввало, ушбу лойиҳа доирасида қисқа муддатда — бир ярим йил ичида катта ҳажмдаги ишлар бажарилганини таъкидлаш лозим. Хусусан, 110 миллион доллар инвестициялар ўзлаштирилиб, 300 мингта қуёш панеллари ўрнатилгани чиндан ҳам саноатимиз тарихида жуда катта воқеадир.

Бу ерда йилига 252 миллион килоВатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг ҳисобидан 80 миллион куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 160 минг тонна буғланувчи газлар чиқишининг олди олинади».

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️2025 йилгача Ўзбекистонда камида 50 фоиз электр энергияси хусусий электр станцияларида ишлаб чиқарилади — Президент

Шавкат Мирзиёев Карманадаги янги янги қуёш электр станцияси Ўзбекистон тарихида илк бор хусусий инвестор томонидан қурилган электр станцияси эканига эътибор қаратди:

💼 «Биз энергетика соҳасида туб ислоҳотларни бошладик. Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотишни ўзида жамлаган монопол давлат компанияси ўрнига бир-биридан мустақил 4 та компания ташкил этилди.

💵 Энергетика соҳасида рақобатдош улгуржи бозорни шакллантириш, хусусий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратиш ва шу орқали электр энергиясига ўсиб бораётган талабни мақбул нархларда қондиришни асосий вазифа этиб белгиладик.

⚡️Шу тариқа 2025 йилгача юртимизда камида 50 фоиз электр энергиясини хусусий электр станцияларида ишлаб чиқариш учун барча имкониятларни яратиб берамиз», — деди давлатимиз раҳбари.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
✔️ Маҳкумлар ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг қариндошлари билан қисқа муддатли учрашувларига қўйилган чекловлар бекор қилинди

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди:

● «Cўнгги кунларда мамлакатимиздаги эпидемик ҳолат барқарорлашаётгани инобатга олиниб, Республика махсус комиссияси томонидан жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳамда тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар билан қисқа муддатли учрашувга қўйилган вақтинчалик тақиқлар бекор қилинди».

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
🌳🔥 Дунё бўйича ҳар йили ўрмонлар ёнғини оқибатида 2 миллион тоннадан ортиқ органик модда йўқ бўлиб кетиши аниқланган. 99 фоиз ҳолатларда бевосита инсон омили туфайли, қолган 1 фоиз ҳолатда табиий офатлар сабабли ўрмонларда ёнғин келиб чиқади.

🔎 Ўрмонлардаги дарахтларнинг касалликларга чалиниб, қуриб қолмаслиги ёки ўз-ўзидан ёниб кетмаслиги учун ҳар йили баҳор ва кеч куз ойларида улар бутаб турилади. Касалликка чалинганларини олиб ташланиб, ўрнига янгилари экиб, парваришланади.

💧2021 йил давомида ўрмон касалликлари ва зараркунандаларига қарши кураш ишлари 100 минг гектардан ортиқ майдонда биологик кураш ишлари амалга оширилди.

Ёнғинларнинг олдини олиш бўйича ўрмон хўжаликларига қандай мажбуриятлар юкланган?

〰️〰️〰️
АОКАда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Ғанишер Хўжаев иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:

👉 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
🗓 26 сентябрь — Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни сифатида белгиланади

Бу ҳақда Сенатнинг 18-ялпи мажлисида маълум қилинди:

«2018 йил 2 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунда 5 апрель — Давлат хавфсизлик хизматининг касб байрами этиб белгиланган эди. Бугунги кунда 5 апрель санасини Давлат хавфсизлик хизмати куни сифатида нишонлаш (Хизматнинг 30 йиллиги) хавфсизлик идораларининг фаолият юритишини ҳисоблашда қарама-қаршиликни келтириб чиқармоқда.

Чунки ўтган йиллар давомида (2006, 2011 ва 2016 йиллар) хизматнинг тантанали юбилейларига Давлат хавфсизлик хизматининг хорижий ҳамкорлари таклиф этилиб, уларга эсдалик нишонлари топширилган.

Шу боис, Мустақилликнинг 30 йиллик байрами нишонланганидан сўнг, 26 сентябрь куни Давлат хавфсизлик хизматининг 30 йиллигини ўтказиш мантиқан тўғри ҳисобланади», — дейилади Сенат ахборот хизмати хабарида.

«Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун Сенат аъзолари томонидан маъқуллади. Энди 2018 йил 2 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун ўз кучини йўқотади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасидаги устувор вазифалар ва режаларни айтиб ўтди

● Келгуси 5 йилда қиймати 6,5 млрд доллар бўлган 19 та лойиҳа ҳисобидан, қўшимча равишда 11 минг 500 мегаВатт янги қувватлар ишга туширилади.

● 2030 йилга бориб, электр энергияси ишлаб чиқариш таркибида қайта тикланувчи манбалар улуши 30 фоиздан ортади. (Батафсил)

● Минтақа мамлакатлари энергия тизимини ўзаро боғлайдиган қўшимча магистрал тармоқларни ишга туширилади.

● Келгуси беш йилда жами 70 минг километр паст кучланишли электр тармоқлари, 22 минг дона трансформатор ва 100 дан ортиқ подстанциялар тўлиқ янгиланади. (Батафсил)

● Хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда 2022 йилдан бошлаб Навоийда муқобил энергетика соҳаси бўйича кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ташкил этилади. (Батафсил)

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
1100 га яқин оилавий корхонадан 1 млрд 503 млн сўм асоссиз даромад олинган

АОКАда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Манзура Ҳасанова иштирокида ўтказилган брифингда ҳал этилган мурожаатлар таҳлил қилинди:

👉 Батафсил
_______________

Расмий хабарлар | Медиабанк
Экология соҳасида жавобгарликни кучайтириш нуқтаи назаридан амалдаги қонунлар қайта кўриб чиқилади

Сенат Раиси Танзила НАРБАЕВА:

Охирги пайтда биз долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахборотларини эшитиб боришга алоҳида эътибор беряпмиз. Ўтган галги мажлисимизда дарахтларнинг ноқонуний кесилиши бўйича Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ахбороти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилиб, қўмита фаолияти қониқарсиз деб топилган эди.

Хабарингиз бор, ушбу масала давлатимиз раҳбари ҳузуридаги видеоселектор йиғилишида ҳам танқидий кўриб чиқилди. Хусусан, дарахтлар кесилишига жорий қилинган мораторий муддати 2024 йилга қадар узайтирилиши ва жавобгарлик кескин кучайтирилиши таъкидланди.

Шундай экан, бу борада ҳаммамиз масъулиятни кучайтириб, натижага ишлашимиз керак. Экология соҳасида жавобгарликни кучайтириш нуқтаи назаридан амалдаги қонунлар қайта кўриб чиқилади.

Атроф-муҳит муҳофазаси, хусусан дарахтларни асраш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, чиқиндиларни қайта ишлаш каби қатор йўналишларда ҳудудий мутасаддиларнинг ҳисоботларини мунтазам эшитиб бориш орқали уларнинг фаолиятига баҳо бериш (керак бўлса лавозимдан четлаштириш) мақсадга мувофиқ.

Манба

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official