Расмий хабарлар I Официальные новости
30.4K subscribers
27.9K photos
5.93K videos
52 files
26.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юурутувчи фуқаролар муаммолари бўйича махсус штабга мурожаат қилиши мумкин

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, фермерлар, деҳқонлар, кластер корхоналари ва кооперациялар ҳамда агросаноат соҳасида фаолият юритувчи бошқа вакилларнинг муаммоларини бевосита аниқлаш ва ечимини топиш, шунингдек шикоят ва таклифларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида ҳозирда Республика штаби иш олиб бормоқда.

Фаолиятингиз билан боғлиқ саволлар ёки муаммолар келиб чиққан тақдирда, ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қуйидаги "ишонч телефонлари"га қўнғироқ қилинг:

(71) 206-70-23,
(71) 206-70-24,
(97) 729-92-82,
(97) 539-04-22 (Telegram)

Ёки сўров/шикоят/таклифларни (#муаммо, #шикоят ёки #таклиф дея белгилаган ҳолда) shtab@agro.uz электрон почтаси орқали юборишингиз мумкин.

Мурожаатлар тезкор равишда қабул қилинади ва кўриб чиқилади.

Вазирлик, шунингдек коррупция ҳолатларини аниқлаш ва унга қарши кураш бўйича махсус @UzAgroAnticorruptionBot телеграм-ботини ишга туширган бўлиб, агросектор вакиллари коррупцион характерга эга бўлган муаммолар бўйича маълумотларни тақдим этишлари ва тезкор тескари алоқага эга бўлишлари мумкин.

👮🏻‍♂️ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш боти https://t.me/UzAgroAnticorruptionBot

🤳 +998 71 206-70-65 вазирликнинг ишонч телефони

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official