Бордонкул
193 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
Шариатга тўғри келмайдиган гаплар ва ишлар

Маййитга савоби етадиган нарсалар:

Барча уламолар маййитнинг дуо, истиғфор, садақа ва ҳаж каби баданий-молиявий ибодатлардан манфаат олишига иттифоқ қилганлар.

Уламолар намоз ва Қуръон қироати каби баданий ибодатлардан маййит фойда олиши ҳақида бир оз ихтилоф қилганлар.

Ҳанафийларнинг ихтиёр қилган қавллари бўйича, қорилар қабрнинг олдида ўтириб, қироат қилсалар, бўлади. Бошқа ерлардаги қироатнинг ҳам савоби етиши ҳақида шубҳа йўқ. Чунки Қуръон қироати бўлган ерга раҳмат ва барака нозил бўлади. Қуръон қироатидан кейинги дуонинг қабул бўлиши осон.

@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Arxiv #Islomuz
🟢 ҒАЗАБ ҚИЛМА

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh

@Mirzohid_Domla
​​#Islomuz #News
🟢 Ислом тараққиёт банки (ИТБ)нинг Тошкент шаҳрида ўтказилган йиллик анжумани мамлакатимиз ва халқимиз учун жуда фойдали ва сермаҳсул бўлди.

ИТБ ва ҳукуматимиз ўртасида қатор соҳаларда ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Хусусан:

ИТБ Ўзбекистонда онкологик хизматларни ривожлантириш лойиҳасини қўллаб-қувватлаш учун 80 млн. доллар ажратади.

ИТБ томонидан Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ҳузурида Ислом тараққиётининг ақлли синфини ташкил этиш учун 51,5 минг доллар ёрдам гранти тақдим қилинади.

ИТБ Ўзбекистондаги қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини ошириш ва мазкур ҳудудларни барқарор ривожлантириш мақсадида 200 млн. доллар миқдорида пул ажратади.

ИТБ бошланғич капитали 100 млн. долларга тенг бўлган Ўзбекистон Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармаси учун 20 млн. доллар маблағ ажратади.

ИТБ томонидан Ўзбекистондаги 4та хусусий банк: Kapitalbank, Trastbank, Orient Finans Bank ва InFinBankнинг ҳар бирига 10 млн. доллар миқдорида пул ажратилиши бўйича келишув имзоланди.

@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Arxiv #Islomuz
🟢 ҒАЗАБ ҲАҚИДАГИ ОЯТЛАР

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh

https://t.me/Mirzohid_Domla
Юзга уришнинг қандай хатарлари бор?

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бирингиз уришмоқчи бўлса, юз (га уриш)дан сақлансин!» деганлар.

Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан ўн тўрт аср олдин биз умматларини юзга уришдан қайтарганлар. Ўзлари ҳеч қачон оналаримизнинг, фарзандларининг ва ходимларининг юзларига урмаганлар.

Тиббиёт соҳасида юзга уришнинг хатарлари аниқланганига кўп вақт бўлмади.

Болаларни, аёлларни, хизматкорларни уришдан сақланишимиз лозим.

@Mirzohid_Domla
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба
8 сентябрь, 2021
30 Муҳаррам, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!


https://t.me/Mirzohid_Domla
2021-йил
🗓 8 - Сентябрь
🍃 Чоршанба 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 04:35 🕰

🌅 ҚУЁШ - 05:56 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:26 🕰

🌇 АСР - 16:53 🕰

🌆 ШОМ - 18:49 🕰

🌃 ХУФТОН - 20:03


https://t.me/Mirzohid_Domla
#Биласизми!
ТИЛ СУЯГИ

Фақат биргина суяк бошқа суяк билан боғланмаган

📌 Одам тили — шиллиқ парда билан қопланган мускулдан иборат. Овқатни чайнаш, ютиш ва гапиришда қатнашади. Тил 3 қисм: тор қисми — тил учи, бирмунча кенг ва қалинроқ қисми — тил негизи (илдизи), бу 2 қисм ўртаси — тил танасига бўлинади. Тилнинг асосий қисмини чин ва скелет мускуллари ташкил этади. Чин мускуллар узунасига, кўндаланг ва вертикал йўналишда. Тилни суякларга бириктирадиган скелет мускуллари эса жуфт энгактил, энгактил ости ва бигизсимон ўсиқ мускулларидан иборат бўлиб, Тилнинг осон ҳаракат қилишига ёрдам беради.

📌 Инсон скелетидаги барча суяклар ҳам бир-бирига боғланган эмас. Булардан бири — тилости суягидир. Ушбу суяк одамларга гапириш, нафас олиш ва ютинишда хизмат қилади.
Тилости суягини синиши жуда кам ҳолларда учрайди ва ўлимдан кейинги текширувда тилости суягининг синиқ ҳолда топилиши марҳум бўғилганини ёки осилганини англатиши мумкин.

هَـٰذَا خَلۡقُ ٱللَّهِ فَأَرُونِی مَاذَا خَلَقَ ٱلَّذِینَ مِن دُونِهِۦۚ بَلِ ٱلظَّـٰلِمُونَ فِی ضَلَـٰلࣲ مُّبِینࣲ

«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани менга кўрсатингчи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар» (Луқмон сураси 11-оят).

Манба

@Mirzohid_Domla
Эй Одам болалари.....

Эй Одам болалари! Батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини туширдик. Тақво либоси – ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят(белги)ларидандир. Шоядки, эслатма олсалар.

Инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган аломатлардан бири либосдир. Одам авратини – айбини беркитиб туриши учун Аллоҳ таоло унга либос ато қилган. Либоснинг зарури авратни пинҳон тутадиганидир. Лекин Аллоҳ инсоннинг авратдан бошқа аъзоларини ҳам тўсиш эҳтиёжи борлигини инобатга олиб, либосни зийнат тарзида нозил қилди. Худди шундай – либосни ўз ўрнида, яъни шариатга мувофиқ истеъмол қилган инсон зийнатли ҳисобланади. Аммо энг асосий либос тақво либосидир.


https://t.me/Mirzohid_Domla
​Хўжайинимнинг яхши муносабат қилишларини истайман

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимизга 9 йил бўляпти. 2 нафар фарзандимиз бор. Учинчи фарзандимга ҳомиладорман. Хўжайиним шу йиллар давомида Чехия давлатига ишлагани кетгандилар. Яқинда яна кетдилар. Муносабатлари мен билан жуда яхши эмас. Мендан кўра бошқаларни устун кўришларини ўзлари айтганлар. Мен у кишини яхши кўраман. Менга муносабатлари яхшиланиши, меҳрлари ошиши учун бирор дуо ёки нафл намоз бўлса айтинг. Ёрдамингизга муҳтожман, илтимос.

Психолог:
– Ва алайкум ассалом! Бомдод намози олдидан ўқиладиган нафл намозлар, хусусан, таҳажжуд намозининг дуоси, иншааллоҳ, мустажобдир. Бу ҳақда кўп манбаларда маълумотлар берилган. Аммо шунинг ўзи кифоя қилади, дегани эмас бу. Эркак киши нима учун аёл кишидан кўнгли тўлмаслиги, нима учун гоҳида қўполлик қилиши, гоҳида эса мулойимлашиши, бошқаларни аёлидан устун кўриши каби ишларининг сабабларини билиш учун эркак ва аёл психологиясини билиб олиш керак. Аслида эркак киши алоҳида шахс ва ҳар иккаласининг дунёқараши, ўйлаган фикрлари, инсонларга қилган муносабатлари, бир-бирига қилган муносабатлари, касбу корига, пул ишлатишга бўлган муносабатлари мана буларнинг барчаси фарқлидир ва бунга асосий сабаб бу икки жинснинг психологияси турлича эканидандир. Шундай экан, эркак ва аёл психологиясини чуқурроқ ўрганишингиз керак. Ўз устингизда ишласангиз, турмуш ўртоғингизга ҳам ички дунёингиз орқали янада жозибадор аёл бўлиб кўрина бошлайсиз. Айнан шу жозибадорлигингиз билан уни ўзингизга янада кучлироқ тортишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz


@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️ Ибрат олинг!

📹 Бу қисқа ролик фарзандини жуда шўхлигидан, йиғлоқилигидан ва уйларини бесаранжом қилиб ишини кўпайтиришдан бироз нолийдиган аёллар учун.

📲 Фарзандидан шикоят қиладиган танишларга юбориб қўядиган жойи
.



https://t.me/Mirzohid_Domla👉
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Mirzohid_Domla
ЯНГИ ОЙНИ КЎРГАНДА ДУО ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Янги чиққан ойга қараб дуо қилишлик ҳақида нима дейсизлар?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Янги ойни кўрганда қуйидаги ҳадисда келган дуони ўқиш мустаҳаб бўлади:

عَنْ طَلْحَةَ بْنِ عُبَيْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا رَأَى الْهِلَالَ قَالَ: اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ

Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, "Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир", дер эдилар». Имом Термизий ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

https://t.me/Mirzohid_Domla
Қарзни инкор қилишнинг ёмонлиги

Муовиянинг мавлоси Қосимдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ким адо қилиш нияти билан қарз олса, уни адо қилишга қатъиятли бўлиб туриб, қарзни адо қилмасидан олдин ўлса, албатта, Аллоҳ таоло унинг талабгорини Ўз ҳузуридаги истаган нарса билан рози қилишга қодирдир. Вафот этганни ҳам мағфират қилади.

Ким адо қилмаслик нияти билан қарз олса ва ўша ҳолида, қарзини адо қилмай ўлиб қолса, унга «Сен фалончининг ҳақини сендан тўлиқ олиб бермаслигимизни гумон қилганмидинг?» дейилади. Унинг яхшиликларидан олиниб, қарз эгасининг яхшиликларига зиёда ўлароқ қўшилади. Агар унинг яхшиликлари бўлмаса, қарз эгасининг ёмонликларидан олинади ва қарздорнинг ёмонликларига қўшилади».

@Mirzohid_Domla
Марҳамат маъсум бир туйғудир. Шу сабабдан у тўғри келган қалбга меҳмон бўлавермайди.

Ибн Ҳалдун
Равшанбек Имомали


https://t.me/Mirzohid_Domla
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 09.09.2021
САФАР — 1
ПАЙШАНБА!


Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Далил: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади иншаАллоҳ!

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
09.09.2021
(Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 04:36
Ифторлик бошланиши: 18:47

Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни.



https://t.me/Mirzohid_Domla
2021-йил
🗓 9 - Сентябрь
🍃 Пайшанба 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 04:39 🕰

🌅 ҚУЁШ - 05:57 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:25 🕰

🌇 АСР - 16:51 🕰

🌆 ШОМ - 18:45 🕰

🌃 ХУФТОН - 20:01


Https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун пайшанба
9 сентябрь, 2021
1 Сафар, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!


https://t.me/Mirzohid_Domla