#Islomuz #News
🟢Муҳаммад Вулверхэмптондан Макка шаҳрига пиёда йўл олди
Буюк Британиянинг Мидленд штатидан бўлган Адам Муҳаммад Вулверхэмптондан Макка шаҳрига пиёда йўл олди. У ёлғиз 4000 километр масофа босиб, муқаддас шаҳарга етиб бориш учун чегаралар ва денгизларни кесиб ўтиши лозим.
Муҳаммад кундалик сафар жараёнини тик ток ижтимоий тармоғида жонли эфирларда қўйиб бормоқда. Ҳозирда унинг тик токдаги издошлари 400,000 дан ортиқ ва 2,8 миллион мухлислари лайк босган. Ҳаж зиёратига бир йил керак бўлади. Унинг яқинлари, рафиқаси ва фарзандлари интизорлик билан уйда кутишмоқда. Муҳаммаднинг саёҳатини қўллаб-қувватлаш учун яратилган маблағ йиғиш саҳифасида 20 минг фунт тўпланган.
https://t.me/Mirzohid_Domla

🟢 Мусулмон аёлларни калтаклаган исломофоб судга келмади
Канадада судья суд мажлисига айбланувчи сифатида келмаган исломофобни ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди.
41 ёшли Ричард Бредли Стивенс Эдмонтонда ҳижобли муслима аёл ва унинг қизи ўтирган машинага яқинлашган ва бақир-чақир билан йўловчи ўриндиғининг ойнасини мушт билан урган. Улардан бири машинадан тушганида, эркак уни уриб, ерга улоқтирган, кейин ёрдамга келган бошқа аёлни ҳам калтаклаган.
@Mirzohid_Domla

🟢 Чеченистонда Ўрта аср қалъаси тикланди
Чеченистон Республикасининг Шарой туманидаги масжид, 26 турар-жой ва 7 ҳарбий минорадан иборат ўрта аср қалъасини тиклаш ишлари якунланди. Тарихчиларнинг фикрича, мустаҳкам қадимий турар жойнинг ёши камида 1500 йил. Қалъани нафақат меъморлар, балки архив ҳужжатларини синчковлик билан ўрганган ва қурувчиларга минора мажмуасининг асл қиёфасини тиклашда маҳаллий тарихчилар ҳам ёрдам берган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Islomuz #News
🟢 «Фейеноорд» ҳужумчиси Алиризо Жаҳонбахш операторга ёрдам берди
Эрон миллий терма жамоаси аъзоси, Голландиянинг «Фейеноорд» ҳужумчиси Алиризо Жаҳонбахш Конференциялар Лигаси доирасидаги «Эльфсборг»га (5:0) қарши баҳсда рақиб аъзоси йиқитиб юборган операторга ёрдам бериб, олқишларга сазовор бўлди.
Агар банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади. Фуқаролари бир-бирларини қўллаб қувватлаб яшайдиган жамият кучли бўлади, чунки ўзаро ёрдам одамлар орасидаги алоқаларни яхшилайди, уларни дўст-биродар қилади, турли қийинчиликларни бирга бартараф қилишни ўргатади.
Алиризо Жаҳонбахш футболчилик фаолиятини 2010 йилда бошлаган ва Эроннинг «Парсеҳ», «Дамаш», Голландиянинг НЕК клубларида ҳам ўйнаган. Эрон терма жамоаси сафида 34та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол муаллифига айланган.
Https://t.me/Mirzohid_Domla

🟢 Президент интервьюсига муносабат
Фариза Шом, Малайзия Миллий университети қошидаги Ислом цивилизацияси институти директори, профессор:
– Президент Шавкат Мирзиёев билан суҳбатни диққат билан ўқиб чиқдим. Аввало, Малайзия Ўзбекистонда сиёсий-ҳуқуқий соҳада, шунингдек, виждон ва дин эркинлигини таъминлаш, дин соҳасини эркинлаштириш, бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни алоҳида қизиқиш билан кузатаётганини таъкидлашни истардим.
Дарҳақиқат, сўнгги беш йилда Ўзбекистон учун жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида мураккаб ўзгаришлар даври белгиланди. Шу нуқтаи назардан ислом цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ўзбек илоҳиётчилари ва мутафаккирларининг илмий-маънавий меросини янада чуқур ўрганиш ва оммалаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар алоҳида эътиборга лойиқдир.

🟢 Қуръоннинг Серб тилидаги биринчи таржимаси Ал-Азҳар вакилига ҳадя қилинди
Ал-Азҳарнинг Қоҳирадаги вакили Муҳаммад ал-Давини душанба куни Ал-Азҳар исломий марказининг офисида Сербия ташқи ишлар вазири Микола Слаковични қабул қилди.
Муҳаммад ал-Давиний Сербиядаги имомлар учун Ал-Азҳарнинг мўътадилликка асосланган ўқув дастурларини ташкил этишга тайёр эканини билдирди. Ал-Азҳар Европа ва Ғарбда исломнинг ҳақиқий қиёфасини тарқатиш мақсадида Европадаги мусулмонлар жамоасининг имомлари билан алоқаларни давом эттирмоқда.
Шунингдек, Сербия Ташқи ишлар вазири учрашувда Ал-Азҳар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Сербиядаги мусулмон жамоалари билан ўзаро алоқада бўлишини айтди.
Ташриф якунида ал-Давини Сербия ташқи ишлар вазирига инглиз тилидаги китобни совға қилди, Сербия расмийси эса унга 19 асрдаги Қуръони Каримнинг биринчи сербча таржимасини ҳадя қилди.

🟢 Бир гуруҳ диний соҳа ходимларини мукофотлаш маросими ўтказилмоқда
Бугун Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида бир гуруҳ таниқли уламолар, исломшунос олимлар, тажрибали имом-хатиблар, моҳир мударрислар, фаол отинойилар ва диний соҳа ходимларини “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тадбири бўлиб ўтмоқда.
Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъуллари, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, нуфузли уламолар, исломшунос олимлар, тажрибали имом-хатиблар, диний соҳа ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

🟢 Ислом тараққиёт банки (ИТБ)нинг Тошкент шаҳрида ўтказилган йиллик анжумани мамлакатимиз ва халқимиз учун жуда фойдали ва сермаҳсул бўлди.
ИТБ ва ҳукуматимиз ўртасида қатор соҳаларда ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Хусусан:
ИТБ Ўзбекистонда онкологик хизматларни ривожлантириш лойиҳасини қўллаб-қувватлаш учун 80 млн. доллар ажратади.
ИТБ томонидан Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ҳузурида Ислом тараққиётининг ақлли синфини ташкил этиш учун 51,5 минг доллар ёрдам гранти тақдим қилинади.
ИТБ Ўзбекистондаги қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини ошириш ва мазкур ҳудудларни барқарор ривожлантириш мақсадида 200 млн. доллар миқдорида пул ажратади.
ИТБ бошланғич капитали 100 млн. долларга тенг бўлган Ўзбекистон Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармаси учун 20 млн. доллар маблағ ажратади.
ИТБ томонидан Ўзбекистондаги 4та хусусий банк: Kapitalbank, Trastbank, Orient Finans Bank ва InFinBankнинг ҳар бирига 10 млн. доллар миқдорида пул ажратилиши бўйича келишув имзоланди.