Бордонкул
185 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бизни биринчи фарзандимиз ўғил туғилиб, уни исмини "Нур Муҳаммад" деб номладик. 120 кун яшаб вафот этди. Ҳозир фарзандимиз йўқ. Агар яна ўғил фарзанд кўрсак исмини "Нур Муҳаммад" деб қўйсак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, албатта. Яна фарзанд кўрсангиз унга "Нурмуҳаммад" деб исм қўйишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
⤵️ Каналга уланиш ⤵️
https://t.me/mirzohid_domla
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Масжидлар фаолиятига рухсат берилиб жамоатларимиз яна жам бўлди, алҳамдулиллаҳ. Лекин ҳозирча жума намозига рухсат йўқ бўлиб, ўрнига пешин намозини ўқишни айтиляпти. Саволим шуки, биз энди жума куни масжидда жума ўрнига пешин ўқисак жамоат бўлиб ўқиймизми ёки якка-якка ҳолда ўқиймизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Юртимизда карантин чоралари юмшатилиб, кунлик намозларни масжидда ўқилишига рухсат берилган бўлсада, ҳозирча жума намозини ўқилишига расмий рухсат берилгани йўқ. Бундай ҳолатни қўшни мамлакатларда ҳамда бир қатор мусулмон мамлакатларда ҳам кузатиш мумкин. Бундай вазиятда масжидда жамоат бўлиб, пешин намозни ўқиш мумкин. Фиқҳий манбаларимизда жума куни пешин намозини жамоат бўлиб адо этилишининг макруҳлиги, жуманинг жамоатини камайтиришга сабаб бўлгани билан изоҳланган. Мамлакатнинг бирорта масжидида жума намози ўқилмаган бир пайтда ушбу омил юзага келмайди ва пешинни жамоат бўлиб ўқишда кароҳият бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

https://t.me/mirzohid_domla
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Отаси вафот этган бола вояга етса, етим бўлмайди, деб эшитганман. Қиз бола ёки ўғил бола неччи ёшида вояга етган ҳисобланади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом динимизда балоғатга етиш эҳтилом бўлиш (яъни тушида булғаниш) ёки ҳайз кўриш билан бўлади. Бордию 15 ёшга етган йигитлар эҳтилом бўлмаса ёки қиз болалар ҳайз кўрмаса 15 ёшдан кейин балоғатга етган ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Отам ҳар куни маст қилувчи ичимлик ичади. Уларни бу йўлдан қайтара олишим учун менга озгина маслаҳат беринг. Уйда шу ароқни орқасидан кунда жанжал бўлади.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қаттиқ гапирмаган ҳолда насиҳат қилинг. Бундан ташқари отангизга яқинлари орасида гапи ўтадиган диёнатли кишилар орқали таъсир кўрсатиш ҳам мумкин. Аллоҳ отангизга инсофу тавфиқ, рушду ҳидоят берсин. Ҳақларига ҳамиша дуода бўлинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

https://t.me/Mirzohid_Domla
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Отам ҳар куни маст қилувчи ичимлик ичади. Уларни бу йўлдан қайтара олишим учун менга озгина маслаҳат беринг. Уйда шу ароқни орқасидан кунда жанжал бўлади.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қаттиқ гапирмаган ҳолда насиҳат қилинг. Бундан ташқари отангизга яқинлари орасида гапи ўтадиган диёнатли кишилар орқали таъсир кўрсатиш ҳам мумкин. Аллоҳ отангизга инсофу тавфиқ, рушду ҳидоят берсин. Ҳақларига ҳамиша дуода бўлинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

https://t.me/Mirzohid_Domla
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзилар сувга Қуръон оятларидан ўқиб дам уриб беради. Шу иш тўғрими? Ўша сувни ичса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, бўлади. Қуръон ўқиб, сувга дам солиб, уни шифо мақсадида ичиш мумкин. Бу иш жоизлиги кўплаб салафи солиҳларимиздан нақл қилинган. Шунингдек, бирор идишга ёзиб, ўша идишга сув қуйиб ичиш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

https://t.me/Mirzohid_Domla
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қурбонлик қилишга қўй ёки бошқа ҳайвон сотиб олмоқчи бўлган киши ҳайвоннинг пулини сўйгандан кейин гўштнинг килосига ҳисоблаб берса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик қилинадиган ҳайвон тўлиқ мулкка кирмасдан сўйилса, қурбонликка ўтмайди. Чунки, неча кило чиқса, шунга қараб пул бераман, дейиш билан ҳайвон қурбонлик қилувчининг мулкига тўлиқ ўтмаган бўлади. Фаразан, ҳайвон сўйилмасдан ўлиб қолса, ҳеч қачон килосига пул бермоқчи бўлган одам тўлаб бераман демайди. Демак, аввал (пули насия бўладими, нақд бўладими фарқи йўқ) тирик ҳайвонни қийматини тайин қилиб, тўлиқ сотиб олиши керак, кейин қурбонлик қилинса, дуруст бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


https://t.me/Mirzohid_Domla
ҲАЙВОН ГЎШТИНИНГ ҲАРОМ ҚИЛИНГАН ЖОЙЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳайвон гўштини ҳаром қилинган жойлари тўғрисида маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг 7 та аъзосини ейиш макруҳи таҳримийдир. Мана шуларни ейишдан қайтарилганмиз.
1. Ҳайвонларнинг жинсий аъзоси
2. Ҳайвоннинг мояги
3, Ўт пуфаги
4. Безлари
5. Сийдик қопи
6. Ҳаром мағиз
7. Бўғиздан отилиб чиққан қон (буни ейиш ҳаром). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@Mirzohid_Domla
ДУО ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Дуоларни араб тилида ўқиган яхшими ёки ўзбекчага таржима қилинганини ўқиса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Дуони ўз она тилингизда қилишингиз ҳам мумкин. Муҳими ихлос бўлса бас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг:

https://t.me/Mirzohid_Domla
ИТ, ИЛОН ВА ТИПРАТИКАН ШЎРВАСИНИ ИЧСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мусулмон одам ит, илон, типратикан каби хайвон шўрвасини ичса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ит, илон ва типратикан гўшти ҳаром ҳисобланади. Мусулмон одам бундай нарсалардан сақланишлиги керак. Агар оғир бемор бўлиб, олий тоифали мусулмон шифокор унинг касалига "Ҳаромни истеъмол қилишдан бошқа чора йўқ", — деса охирги чора сифатида зарурат миқдорича истеъмол қилишга баъзи уламолар рухсат беришган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @Mirzohid_Domla
ЯНГИ ОЙНИ КЎРГАНДА ДУО ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Янги чиққан ойга қараб дуо қилишлик ҳақида нима дейсизлар?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Янги ойни кўрганда қуйидаги ҳадисда келган дуони ўқиш мустаҳаб бўлади:

عَنْ طَلْحَةَ بْنِ عُبَيْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا رَأَى الْهِلَالَ قَالَ: اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ

Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, "Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир", дер эдилар». Имом Термизий ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

https://t.me/Mirzohid_Domla
ҲАЙЗ ҲОЛАТДА ЯҚИНЛИК ГУНОҲЛИГИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳайз ҳолатда яқинлик қилинмайдими
?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши ҳайз ва нифос ҳолатида бўлганда у билан жинсий алоқа қилиш оғир гуноҳ саналади. Ҳатто баъзи фақиҳлар бу ишни ҳалол санаб қилса, куфрнинг эҳтимоли борлигини ҳам айтганлар. Кимда ким шу иш содир бўлган бўлса, тезда тавба қилиши ва қилган ишига истиғфор айтиши зарурдир. Валлоҳу аълам. (Китабул масоил 1 жилд, 225 саҳифа). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларга ҳам улашинг!

Каналга уланиш ⤵️

@Mirzohid_Domla
ИСМИНИ ЎЗГАРТИРСА АЗОН АЙТИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: 9 ёшли ўғлимни исмини ўзгартирмоқчи эдик. Aзон айтириш шартми ёки шартмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Исмини ўзгартиришингиз мумкин. Азонни қайта айтиш шарт эмас. Азонни исмга алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•

https://t.me/MIRZOHID_D0MLA
ҚУРЪОН ЎҚИШ ВА УНИ ТИЛОВАТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйимда Қуръон китобининг арабча нашри бор, аммо ўқишни билмайман. Лекин беш вақт намоздан олдин ё кейин китобни очиб Ихлос ва Фотиҳа сурасини ўқиб, сўнгра ёпиб қўяман. Қилган ишим тўгрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон ўқиш, уни тиловат қилиш, унга амал қилиш улкан саодатдир. Зеро Қуръони карим нозил қилинганидан бери саҳобаи киромлардан бошлаб кейинги барча улуғларимиз Қуръони каримни ўқишни ўзларига вазифа қилиб олганлар ва шогирдларига ҳам уни ўқишни вазифа қилиб топширганлар. Аллоҳ таоло ўз Каломида уни тиловат қилувчиларни мақтаган. Сизни қилаётган ишингиз тўғри. Лекин Қуръони каримни тажвидга мувофиқ тўғри ўқишни ўрганиб, имкон қадар уни хатм қилишга ҳаракат қилишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Ана шунда улкан ажрларга эга бўласиз. Зеро, Қуръони карим мусулмон уммати ўқиб-ўрганиши, эрта-ю кеч тиловат қилиши, ундаги маъноларни ҳаётига татбиқ қилиши учун нозил бўлгандир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@Mirzohid_Domla