Бордонкул
185 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
Иброҳим алайҳиссаломнинг ҳаёлари

Одамлар Иброҳим алайҳиссаломнинг ёнларига келадилар. У киши ҳам: “Сизлардан узр сўрайман, мен бу ишни қила олмайман”, дейдилар. Нима учун у зот ҳам шундай дейдилар? Чунки бир воқеа сабаб у зот ҳам Аллоҳ таолодан ҳаё қиладилар. Воқеа бундай бўлган эди. Қавмлари у зотни сайлга биз билан боргин дейишганида у зот:

فَقَالَ اِنِّىْ سَقِيْمٌ
яъни: «Албатта, мен беморман”, деди (Соффат сураси, 89-оят).

Кўпинча инсоннинг табиати бирон ишни хоҳламаётган бўлса, шу лафзни ишлатади. Лекин у зотларда ростгўйлик шу даражада эдики, мана шу сўзни ишлатганлари учун ҳам Аллоҳ таолодан ҳаё қилдилар ва:

اِئْتُوْا مُوْسَى عَبْدًا كَلَّمَهُ اللهُ وَ أَعْطَاهُ التَّوْرَاةَ
яъни: “Аллоҳ гаплашган ва Таврот ато этган бандага – Мусога боринглар”, дедилар.

"Шарм ва ҳаё” китобидан

@Mirzohid_Domla
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун якшанба
5 сентябрь, 2021
27 Муҳаррам, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!


https://t.me/Mirzohid_Domla
2021-йил
🗓 5 - Сентябрь
🍃 Якшанба 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 04:33 🕰

🌅 ҚУЁШ - 05:53 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:26 🕰

🌇 АСР - 16:56 🕰

🌆 ШОМ - 18:51 🕰

🌃 ХУФТОН - 20:08 🕰


https://t.me/Mirzohid_Domla
РИЗҚ ИСТАНГ, БИРОҚ КЎЗИ ОЧ БЎЛМАНГ

Аллоҳ ер остидаги қурт-қумарсқаларни ҳам ризқини беради.
“Ерда ўрмаловчи бирон (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса” (Ҳуд сураси 6-оят).
Қушларнинг ризқини ҳам У беради. Қуш инидан доимо қорни оч ҳолатда чиқиб, қорни тўқ ҳолатда қайтади.
Осмонлар ва ернинг Робби сувдаги балиқни ҳам Ўзи ризқлантиради.
“(Ўзгаларга) едириб, Ўзи емайдиган – Аллоҳдан ўзгани дўст тутайинми?!” Анъом сураси 14-оят.
Сиз ризқ топишда қурт-қумурсқа, қуш ёки балиқдан салоҳиятлироқсиз. Шу сабабли ҳам ўз ризқингизга ташвиш чекманг.
Аллоҳ таолонинг узоқлашгани туфайли фақирлик ғам-алами етиб, юрак-бағрларини ўртаб юрган кўп одамларни кўрдим. Улар бой, ризқи кенг, саломат, офиятда ва яхшиликларда яшар эдилар. Сўнгра Аллоҳнинг тоатидан юз ўгирдилар, намозга парвосиз бўлдилар, умуман гуноҳларни қила бошладилар. Бас, Аллоҳ улардан саломатликни, кенг ризқни тортиб олди ва уларни фақирлик, қайғу билан балолади. Уларнинг боши кун сайин омадсизлик, ғам-алам, бало ва муаммолардан чиқмай қолди.
“Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, (кофир бўлса) бас, унинг учун танг (бахтсиз) турмуш (қабр азоби) бўлиши муқаррар” (Тоҳа сураси, 124-оят);
“Бу (жазолар сабаби) Аллоҳнинг бир қавмга инъом этган неъматини, то улар ўзларидаги нарсани (муносабатни ёмон ҳолатга) ўзгартирмагунларича ўзгартирувчи бўлмаганидандир” (Анфол сураси, 53-оят);
“(Эй инсонлар!) Сизларга не мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган нарса (гуноҳ) сабаблидир. Яна У кўп (гуноҳлар)ни афв этиб туради (акс ҳолда мусибат бундан ҳам кўп бўлар эди)” (Шўро сураси, 30-оят);
“Албатта, агар улар (тўғри) йўлда устувор турганларида, албатта, Биз уларни сероб қилган бўлар эдик” (Жин сураси, 16-оят).

“Ўкинма” китобидан.
@Mirzohid_Domla
Solihlardan biri go'sht pishirayotgan kishining oldidan o‘tayotib, yig‘lab yubordi.

Shunda u kishiga: "Nima uchun yig‘layapsiz? Go‘shtga ehtiyojingiz bormi?"- deyishganida, u kishi: "Yo‘q, odam bolasiga yig‘layapman. Hayvon olovga o‘lgan holida kiradi, odam bolasi esa tirik holda kiradi" - deb javob berdi!

@Mirzohid_Domla
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун душанба
6 сентябрь, 2021
28 Муҳаррам, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!


https://t.me/Mirzohid_Domla
2021-йил
🗓 6 - Сентябрь
🍃 Душанба 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 04:35 🕰

🌅 ҚУЁШ - 05:54 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:26 🕰

🌇 АСР - 16:55 🕰

🌆 ШОМ - 18:50 🕰

🌃 ХУФТОН - 20:07


https://t.me/Mirzohid_Domla
Har kecha telefonda o'tirganingizda, Allohning suyikli bandalari ibodat bilan mashg'ul ekanliklari haqida unutmang...


@Mirzohid_Domla
БОЛАГА МЕҲРИБОНЛИК ҚИЛИШ

Болага меҳрибонлик кўрсатиш ота-онанинг вазифаси ва боланинг ҳаққидир.
Инсон зоти доимо меҳр-муҳаббатга эҳтиёжли бўлади. Айниқса, болалар бу нарсага жуда ҳам муҳтожлар. Аслида, меҳр-муҳаббат дини бўлмиш Ислом, шунинг учун ҳам болаларга меҳр-муҳаббат кўрсатишни ота-оналарга вазифа этиб юклаган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳузурларида Ақраъ ибн Ҳобис Таймий ўтирганда Ҳасан ибн Алини ўпдилар. Шунда Ақраъ: "Менинг ўнта болам бор. Улардан бирортасини ўпганим йўқ", деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга назар солдилар-да, сўнг: "Раҳм қилмаганга раҳм қилинмас". дедилар".
Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта болажон зот эдилар. Ул зот болалар ичида набиралари Ҳасан ва Ҳусайнни жуда ҳам яхши кўрар ва уларга меҳрибонлик кўрсатар эдилар.

"Бахтиёр оила" китобидан.

@Mirzohid_Domla
Икки боланинг тақдирида қаламнинг ўрни

Бир куни адвокатлар бюросида ўтирган эдим. У ерда бир киши билан танишиб қолдим. Адвокатнинг қўлидаги ҳужжатларнинг жилдига «Ўта хавфли катта ўғри» деб ёзилган экан.

Мен у кишидан: «Қандай қилиб бундай ўғри бўлиб кетдинг?», деб сўрадим.

У кулимсираб: «Бунга онам сабабчи», деди.

«Қандай қилиб?», дедим мен.

У яна кулимсираб, шундай ҳикоя қила бошлади:

@Mirzohid_Domla
ИТ, ИЛОН ВА ТИПРАТИКАН ШЎРВАСИНИ ИЧСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мусулмон одам ит, илон, типратикан каби хайвон шўрвасини ичса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ит, илон ва типратикан гўшти ҳаром ҳисобланади. Мусулмон одам бундай нарсалардан сақланишлиги керак. Агар оғир бемор бўлиб, олий тоифали мусулмон шифокор унинг касалига "Ҳаромни истеъмол қилишдан бошқа чора йўқ", — деса охирги чора сифатида зарурат миқдорича истеъмол қилишга баъзи уламолар рухсат беришган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @Mirzohid_Domla
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун сешанба
7 сентябрь, 2021
29 Муҳаррам, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

https://t.me/Mirzohid_Domla
☪️ 2021-йил
🗓 7 - Сентябрь
🍃 Сешанба 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 04:36 🕰

БОМДОТ- 05:15 🕰

🌅 ҚУЁШ - 05:55 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:26 🕰

🌇 АСР - 16:53 🕰

🌆 ШОМ - 18:48 🕰

🌃 ХУФТОН - 20:05 🕰



https://t.me/Mirzohid_Domla
Ҳофиз ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ дедилар:
Баъзи солиҳ салафлар намоз ўқишса, худди гуноҳкор гуноҳига истиғфор айтгани каби, намоздаги камчилик учун истиғфор айтишар эди.
Муҳсинларнинг ибодатлардаги ҳоллари шундай бўлса, у ҳолда биз гуноҳкорларнинг ибодатлардаги ҳолимиз қандай

https://t.me/Mirzohid_Domla
“Эй, Раббимиз, бизлар Сенга имон келтирганмиз. Бас, бизнинг гуноҳларимизни кечир ва бизни дўзах азобидан асра!” (Оли Имрон сураси, 16-оят).

@Mirzohid_Domla
СУВНИНГ ИСРОФИ ҲАҚИДА

Сув Аллоҳ таолонинг бутун борлиққа, хусусан, инсон зотига инъом этган энг улуғ неъматларидан биридир. Сув ҳаёт манбаидир. Сувсиз ҳаёт бўлиши мумкин эмас. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ушбу ҳақиқатни очиқ-ойдин баён қилиб қўйган.
Қуръони Каримда Аллоҳ сувни ҳаётнинг асосий унсури сифатида яратгани алоҳида қайд этилади. Дарҳақиқат, бугун ер юзида сувсиз ҳаётни тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай
марҳамат қилади:
«...ва сувдан ҳар бир тирик нарсани (пайдо) килганмиз» (Анбиё сураси, 30-оят).

Бошқа бир оятда эса:
«Аллоҳ ҳамма жониворни сувдан яратди», дейди (Нур сураси, 45-оят).


Шундан англаш мумкинки, барча жонли коинотнинг
асли ҳам, таркиби ҳам сувдир. Буни илмий тажрибалар ҳам кўрсатган. Илмли кишиларнинг таъкидлашича, сув инсон жисмининг асосий унсури бўлиб, унинг етмиш олти фоизини ташкил этади. Шунингдек, бошқа тирик
жонзотларнинг ҳам асосий унсури сувдан иборатдир.
Нaбoтoт оламини ҳам сувсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бир килограмм қанд ишлаб чиқариш учун минг литр чучук сув, бир килограмм буғдой етиштириш учун эса бир ярим минг литр сув керак бўлади. Худди шу ҳол саноатда ҳам кузатилади. Масалан, бир килограмм пўлат ишлаб чиқариш учун тўрт литр сув зарур ва ҳоказо. Ислом дини назарида сув Аллоҳнинг улкан неъмати бўлиб, уни зое ва ифлос қилмаслик лозим. Ислом умматининг ўтган авлодларининг сувга бўлган эътиборлари шу даражага етганки, ҳатто уламоларимиз фиқҳ китобларида «Денгиздан олганда ҳам сувни исроф қилмаслик ҳақида» деган боблар очганлар. Бу ҳукмга эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги хадисларини далил қилиб келтирганлар.

Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилган хадисда Анас розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир соъдан беш муддгача (бўлган сув) билан ғусл қилар эдилар ва бир мудд билан таҳорат қилар эдилар».

Бу эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ибодат ҳисобланган таҳорат ва ғусл қилиш ишларида нихоятда тежамкор бўлганлар, деганидир. У зот алайҳиссаломнинг умматлари сиз билан биз мўмин бандалар барча нарсаларда бўлгани каби, сувни тежамкорлик билан ишлатишда ҳам Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олишимиз лозим.

Имом Аҳмад Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилаётган Саъднинг ёнидан ўтаётиб: «Бу қандоқ исрофгарчилик, эй Саъд?» дедилар. «Таҳоратда ҳам исроф бўладими?» деди у. «Ҳа, ҳатто оқиб турган дарёда бўлсанг ҳам», дедилар у зот».

Маълумки, ғусл ва таҳорат мусулмон бандаларга
фарз ибодатлардир. Шундай нарсаларда исроф жоиз
бўлмаганидан кейин, ибодат ҳисобланмаган бошқа ишларда албатта мумкин эмас. Аммо ҳаётий воқеликка назар соладиган бўлсак, тамоман тескари ҳолатни - сувни иложи борича тежашнинг ўрнига унинг ҳаддан ташқари исроф қилинаётганини кўрамиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
"Исроф" китобидан.

@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбаримиз алайҳиссалом мақтаган эр қандай бўлади?

Абдуллоҳ Раҳим таржимаси

Manba

https://t.me/Mirzohid_Domla