HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
205 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_647📘


#Аллоҳни_зикри


Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки хислат ѐки одат бор. Мўмин банда уларни муҳофаза қилса, албатта, жаннатга киради. Иккиси осондир ва уларга амал қиладиган оздир. Ҳар бир намоздан кейин ўн марта тасбеҳ айтади, ўн марта Аллоҳга ҳамд айтади ва ўн марта такбир айтади. Ўша ҳаммаси тилда бир юз элликта. Тарозуда бир минг беш юзта. Қачон ѐтар жойини олса, ўттиз тўрт марта такбир, ўттиз уч марта ҳамд ва ўттиз уч марта тасбеҳ айтади. Булар тилда юзта, тарозуда мингта. Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уларни қўллари билан санаѐтганларини кўрдим. Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули! Уларнинг оз бўлгани ва уларга амал қиладиган оз бўлиши қандоқ?» дейишди. «Шайтон бирингизга уйқусида келади ва уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди. Намозида келиб, уни айтишидан олдинги ҳожатини эсига солади», дедилар».

(Сунан эгалари ривоят қилишган).


📝Шарҳ:

Ҳадиси шарифдаги «Ҳар бир намоздан кейин ўн марта тасбеҳ айтади, ўн марта Аллоҳга ҳамд айтади ва ўн марта такбир айтади. Ўша ҳаммаси тилда бир юз элликта» дейилганда беш вақт намоз кўзда тутилган. Бу ерда намоздан кейин ва ухлашдан олдин тасбеҳ, ҳамд ва такбир айтишнинг яна бир услуби ҳақида сўз кетмоқда. Уйқуга кетишдан олдин ўттиз тўрт марта такбир, ўттиз уч марта ҳамд ва ўттиз уч марта тасбеҳ айтиб ѐтишга амал қилиб борилса, катта хайр, баракага эга бўлинади. Аммо намоздан кейин айтиладиган тасбеҳ, ҳамд ва такбирда бошқа ҳадиси шарифга амал қилиниб келинмоқда.
Имом Муслим ва Термизий Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Намоз) ортидан келувчиларни айтувчилар ѐки қилувчилар ноумид бўлмаслар. Ҳар бир намоз ортидан ўттиз учта тасбеҳ, ўттиз учта ҳамд ва ўттиз тўртта такбир», дедилар».
Ушбу ҳадисда зикр қилинган ҳар бир намоз ортидан ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамду лиллаҳ», ўттиз тўрт марта «Аллоҳу акбар»ни зикр қилиш, кейинги ривоятларда келадиган зикрлар ила уйғунлашиб татбиққа кирган.
Имом Муслимнинг ривоятида: «Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар» деса, ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлур, юзтанинг тамом бўлиши: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайин қодийр»ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби кўп бўлса ҳам мағфират қилинур», дейилган.
Имом Муслимнинг ривоятига аввал ѐки охирида «Оятал Курсий»ни қўшиб ўқишни сўфийлар жорий қилганлар. Буни сўфийлар хатми, деб номланади. Бу нур устига нур дейилади, чунки «Оятал Курсий Куръони Каримдаги энг улуғ оятдир. Ушбу хатмни қилиш бизда ҳам жорий бўлиб келаѐтган нарсадир.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 35


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_55📘

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам янги либос киймоқчи бўлсалар, уни ўз номи билан номлардилар. Кейин: “Аллоҳумма лакал ҳамду камаа касавтанийҳ, асъалука хойроҳув ва хойро маа суни-ъа лаҳ, ва аувзу бика мин шарриҳий ва шарри маа суни-ъалаҳ”, деб дуо қилардилар”.

📝Шарҳ.

Ривоятда келган дуо маъноси: “Эй Аллоҳ! (Бу либосни) кийдирганинг учун Сенга ҳамд айтаман. Сендан (ушбу либос) яхшилигини, нима учун қилинган бўлса, ундаги яхшиликни сўрайман. Унинг ёмонлигидан, нима учун қилинган бўлса, ундаги ёмонликдан паноҳ беришингни тилайман”. Кийимдаги яхшилик – аврат ёпилиши, у билан зийнатланиш, совуқдан сақланиш, ўша либосда тоат-ибодат қилиш ва ҳоказо. Кийимдаги ёмонлик – либосни шон-шуҳрат учун кийиш, либос очиқ ёки торлиги сабаб аврат кўриниб қолиши, унда шариат ман қилган суратлар, ёзувлар бўлиши ва ҳоказо. Демак, либоснинг яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам бўлиши мумкин. Мусулмон киши янги либос кийганида неъмат берувчи Аллоҳга ҳамду санолар айтади, ҳар қандай ҳолатда, ҳатто либос кийишда ҳам У Зот раҳматига, иноятига муҳтожлигини изҳор қилади. Чунки Аллоҳ раҳм қилмаса, банда ҳоли танг бўлиб қолади. Аллоҳ сақламаса, инсон ёлғиз ўзи ёмонликлардан ҳимоялана олмайди. Ривоятда айтилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам янги либос кийсалар, уни салла ёки кўйлак ёки ридо деб ўз исми билан номлардилар.
Яъни, “Эй Аллоҳ, менга бу саллани ёки кўйлакни ёки ридони кийдирганинг учун Сенга ҳамд айтаман”, дердилар. Инсон либос кийиши, у билан авратини ёпиши, зийнатланиши Аллоҳ таолонинг улуғ неъматидир. Шунинг учун янги кийим кийганда Аллоҳга мақтов йўлланади. Кўпчилик янги кийим сотиб олса ёки тиктирса, одатда, “Қўли гул экан. Барака топсин. Яхши чиқибди”, деб тикувчини ёки тўқувчини мақтайди. Мақтовга энг муносиб Зот эса ёддан кўтарилади. Тўғри, либос тайёр ҳолга келишида одамлар меҳнати сингади. Бироқ ҳамдга энг лойиқ Зот Аллоҳ таоло эканини, кийимни, умуман ҳар бир неъматни Аллоҳ беришини унутмасак, мақсадга мувофиқ бўлади.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_648📓

#Мусибатларга_сабр_қилиш.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиѐмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунѐда жилдлари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган).


📝 Шарҳ:

Бу дунѐда ўзига етган балоларни Аллоҳ таолонинг ҳукмидан билиб, уларга сабр қилган мўмин бандага бериладиган савобларга бу дунѐда бало-офатлардан узоқда бўлиб ўтганлар ҳавас қилар эканлар. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умидида бўлиш лозим. Бу ҳадиси шарифда бу дунѐда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор. Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин банда савоби кўп бўлар экан, деб, ўзини ўзи балога уриши ѐки ўзига ўзи бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмас.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 36📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_649📗

#Муҳим_ҳадислардан_бири.

Али розияллоҳу анҳуга: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга сир қилиб айтган нарсанинг хабарини бизга айт», дейилди. Бас, у: «У зот одамлардан беркитиб менга бирор нарсани сир қилиб айтмаганлар.Лекин у зотнинг:«Аллоҳдан ўзгага сўйиш сўйганни Аллоҳ лаънатласин. Бидъатчига жой берганни Аллоҳ лаънатласин. Ота-онасини лаънатлаганни Аллоҳ лаънатласин. Ер белгисини ўзгартирганни Аллоҳ лаънатласин», деганларини эшитдим», деди».

(Имом Муслим ривоят қилган).

📝Шарҳ:

Ушбу ривоятдан бир неча ҳақиқатларни яхшилаб тушуниб олишимиз мумкин. Али розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга насаб жиҳатидан қанчалар яқинликлари ва у зот алайҳиссаломнинг куёвлари бўлганлари учун ҳам қанчалик яқинликлари ҳаммага маълум эди. Шунинг учун ҳам, баъзи кишилар, мазкур яқинлик туфайли Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Алига ва унинг оиласига бошқа бировга айтмаган сирли гапларини айтган бўлсалар керак, деган фикрда юрар эканлар. Шунинг учун ҳам, Али розияллоҳу анҳуга бир киши томонидан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга сир қилиб айтан нарсанинг хабарини бизга айт», дейилди». Сўровчи ўзича, гумон қилинаётган сир гапда осонлик билан кўп нарсага эришиш йўли баён қилинган бўлса керак, деган ёки шунга ўхшаш бош-қа гумонларни қилган бўлиши мумкин. Лекин,Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу барча гумонларни рад этиб, ҳақиқатни айтдилар: «У зот одамлардан беркитиб менга бирор нарсани сир қилиб айтмаганлар». Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга нимани айтган бўлсалар, менга ҳам шуни айтганлар. Менга нимани айтсалар, одамларга ҳам шуни айтганлар. Исломда,бошқа дин ва тузумларга ўхшаб, маълум тоифага алоҳида имтиёз берилмайди. Барча одамлар Аллоҳнинг бандаси. Уларнинг ҳаммалари Аллоҳ ҳузурида тенглар. Фақат тақволари ва қилган амалларига қараб тақдирланадилар.Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ўзича Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан айтилган сирли гапни эшитмоқни орзу қилган шахсга У зот алайҳиссаломнинг аҳамияти сирли гапдан қолишмайдиган бир ҳадисларини айтиб беришга қарор қилдилар ва: «Лекин У зотнинг: «Аллоҳдан ўзгага сўйиш сўйганни Аллоҳ лаънатласин. Бидъатчига жой берганни Аллоҳ лаънатласин. Ота-онасини лаънатлаганни Аллоҳ лаънатласин. Ер белгисини ўзгартирганни Аллоҳ лаънатласин» деганларини эшитдим», деди».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифларида тўрт тоифа кишиларга Аллоҳ таолонинг лаънати бўлиши таъкидланмоқда:
1.«Аллоҳдан ўзгага сўйиш сўйганни Аллоҳ лаънатласин». Ушбу ҳадиси шарифни бу жойда келтиришимизнинг асосий боиси ушбу жумладир. Исломда фақатгина Аллоҳ таолога атаб сўйиш сўйилади. Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч кимга, ҳеч нарсага атаб сўйиш сўймоқ мутлақо мумкин эмас. Исломда ким бўлишидан қатъи назар, на фаришталарга, на Пайғамбарларга, на азиз-авлиёларга ва на бошқа шахсларга атаб ҳайвон сўймоқ ҳаромдир, Аллоҳ таолонинг лаънатига сабаб бўладиган ишдир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон инсон бу ҳукмни яхши тушунмоғи ва унга оғишмай амал қилмоғи ўта зарурдир.
2. «Бидъатчига жой берганни Аллоҳ лаънатласин». Исломда бидъатчилик қанчалик ёмон олинишини ушбу жумладан билиб олсак бўлаверади. Бидъатчи, дину диёнатимизда йўқ нарсани, бор, деб эътиқод қилишга ва уни жамиятимизда жорий қилишга ҳаракат қилади. Бу, Аллоҳ таолонинг динига ўзгартириш киритишга уриниш, деб баҳоланади. Бидъатчилик дину диёнатга, элу юртга ва жамиятга ҳадсиз-ҳисобсиз зарарлар етказади. Бидъатчига жой берган одам эса, уни ҳимоя қилган, унга ёрдам берган бўлади. Бидъатчига жой берган одам унга бузғунчиликда шерик бўлади. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло бидъатчига жой берганни лаънатлайди.
Ҳар бир ўзини билган мусулмон бидъатчидан иложи борича узоқ бўлишга, унга қарши курашга ҳаракат қилмоғи лозим. Ҳатто, бидъатчи ўтирган мажлисда ўтирмаслиги керак.
3. «Ота-онасини лаънатлаганни Аллоҳ ланатласинг». Ҳар бир мусулмон фарзанд ўз ота-онасига доимо раҳмат, яхши дуолар олиб бериши керак.Ҳеч вақт фарзанд туфайли ота-она шаънига ёмон гап айтиладиган, уларни лаънатланадиган бўлмаслиги лозим.Сени туққан онангга лаънат, сени боққан отангга лаънат каби гапларга сабаб бўлган фарзанд ота-онасини лаънатлаган фарзанд бўлади. Ундоқ фарзандни эса, Аллоҳ таоло лаънатлайди.
4. «Ер белгисини ўзгартирганни Аллоҳ ланатласин». «Ер белгиси» деганда қўшниларнинг ерларини бирбиридан ажратиш учун, давлат ёки жамоатчиликка оид ерларни ажратиш учун қўйилган белгилар тушунилади. Ким ўша белгиларни ўз фойдасига ўзгартириб олса, Аллоҳ таолонинг лаънатига учрайди. Чунки, бу иш улкан хиёнат, бировнинг ҳаққини ҳийла йўли билан ўзиники қилиб олишдан иборатдир.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 15📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_56📓


Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Авн ибн Абу Жуҳайфа отасидан ривоят қилади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим. Эгниларида қизил сарпо бор эди. Гўё мен у зотнинг икки болдирлари ялтираётганини кўриб тургандекман”. Суфён: “Уни ҳибара, деб ўйлайман”, деган.


📝Шарҳ.

Таржимада “сарпо” деб ифодаланган сўз арабча матнда “ҳулла” тарзида келган. Мазкур калима “янги кийим”, “бир хил матодан устма-уст кийилган кийим”, “кўйлак-иштон”, “чопон”, “кўйлак-иштон ва салладан иборат либос” маъноларини англатади. Саҳоба Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломни ҳажжатул вадоъда, Макка водийсида кўрганида устларида қора-қизғиш йўлли яманий бурда (чопон) бўлган экан. Уламолар айтишича, ўша кийимнинг ранги тўқ қизил бўлмаган, балки қора аралашган қизил чизиқлари бўлгани учун “қизил сарпо” дейилган. Болдирлари ялтираб туриши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам таналари гўзал, нурли бўлганини билдиради. Қолаверса, у зот кийган изорнинг этаги тўпиқларидан юқори, муборак болдирлари ярмигача эди. Шунинг учун ҳам саҳоба у зот болдирларини аниқ-равшан кўрган.
Ҳадис ровийларидан бири Суфён Саврийга кўра, ўша либос ҳибарадир.
Ҳибара қандай кийимлигини юқорида кўриб ўтдик. Шу ерда бир нарсани эслатиб ўтиш лозим: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўқ қизил рангли кийим киймаганлар, балки бу ишдан қайтарганлар. У зот қизил рангли либос кийганлари ҳақида ривоятлар “Тўқ қизил эмас ёки қизил чизиқлари бор эди”, деб изоҳланади. “Қизилдан қайтариб, ўзлари қизил либос кийишлари ўша иш жоизлигини билдириш учун бўлган”, деб айтганлар ҳам бор.


(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_650📗

Нўъмон ибн Баширдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Албатта дуо - ибодатдир", - деб, сўнг:
"Робингиз: "Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман[1]", - деди" оятини ўқидилар".
Абдуллоҳ: "Мен Суфёндан шунга ўхшаш хабарни айтди", - деди.

(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)

[1] Ғофир сураси 60 оят.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_651📘

#Асал_шифодур

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Укам қорнидан шикоят қилур»
бошқа бир лафзда эса:
«Укамнинг қорни юриб кетди», деди. У зот:
«Унга асал ичир», дедилар.
У иккинчи марта келди.
«Унга асал ичир», дедилар.
Сўнгра у учинчи марта келди ва:
«Батаҳқиқ, (айтганингизни) қилдим. Унинг қорнини юргизишдан бошқа нарсани зиѐда қилмади», деди.
«Аллоҳ рост айтадир. Укангнинг қорни ёлғон айтадур дедилар.
Бас, ичирган эди тузалиб кетди».


(Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган).


📝Шарҳ:

Бу ҳадиси шарифдан ичи кетган кишига асал фойдали экани кўриниб турибди. Бу ҳақиқатни бугунги кунда ҳамма билиб олган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, «Аллоҳ рост айтадир», деганларида Аллоҳ таолонинг Наҳл сурасидаги асаларилар ҳақидаги «Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир», деган қавли кўзда тутилган.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 18📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_57📔

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Абу Римса розияллоҳу анҳу айтади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим. Эгниларида яшил рангдаги икки бурда бор эди.

📝Шарҳ.

Бурда – йўл-йўл устки кийим, чопон, тўн.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кийган бурда ранги тўқ яшил бўлмаган, балки либос яшил бўлиб, бошқа рангдаги чизиқлари бор эди. Агар тоза яшил бўлганида “бурда” дейилмасди. Зеро, бурдалар йўл-йўл чизиқли бўлади.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_652📘

Саҳл Саъидийдан ривоят қилинади:
"Биз меҳмондорчиликда эканимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам чиқиб келдилар ва:
"Алхамдулиллох китоб бир. Сизларнинг ичингизда яхшилар бор. Сизларнинг ичингизда қизил ва қоралар бор. (Китобни) сизларга камон бехато нишонга теккани каби, унинг харифларини жой жойига қўйиб ўқигувчи қавм келмасдан олдин ўқинглар. Уларнинг ўқиганлари ўзларидан юқорига ўтмайди. Улар унинг ажрига шошиладилар - у, уни охиратга захира қилиб олиб қўйишга беэътибор бўладилар", дедилар.

(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_653📒


#Таомланиш_Одоби.


Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, шайтон сизларнинг ҳар бирингизнинг ҳар бир ишида ҳозир бўлади; таомига ҳам ҳозир бўлади. Қачон бирингиздан луқма тушса, ундаги нолойиқ нарсани кетказиб, кейин есин. Уни шайтонга тарк қилмасин. Агар фориғ бўлса, бармоқларини яласин. Чунки, у таомининг қаерида барака бўлишини билмас», дедилар».

Бошқа бир ривоятда: «У зот лаганни бармоқларимиз ила сидириб ялашга амр қилдилар ва: «Албатта, сизлар таомингизнинг қаерида барака бўлишини билмассиз, дедилар», дейилган».

(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).


📝Шарҳ:

Бу ҳадиси шарифдан динимиз таомга нисбатан қанчалар эътиборли бўлганини ва тежамкор бўлишимизни талаб қилганини билиб оламиз. Ажойиб бир ҳикмат. Таомнинг баракаси қаерда эканини билиб бўлмайди. Унинг асосий тўпидами, энг марказидами, ёки ерга тушган бирор луқма, томчи, увоқдами? Ёхуд таомнинг лаганга, идишга ёпишиб қолган қисмидами? Шунинг учун баракадан умидвор бўлган ҳар бир инсон бирор томчи ёки бирор увоқ таомни исроф қилмасин. Ҳаттоки, қўлини ва идишини ҳам ялаб қўйсин. Агар шундоқ қилмаса, ўз таомидан баракали жойини шайтони лаъинга берган бўлади. Ушбу ҳадисни ўрганар эканмиз, беихтиёр бугунги кундаги таом борасидаги исрофлар ёдимизга тушади. Орадан файзу бараканинг кўтарилгани эсга тушади. Ўзимиз қилар ишни қилиб қўйиб, нимага барака қолмади экан, деб юришимиз эсга тушади. Аллоҳнинг динига амал қилмаслик шундоқ бўлади. Ҳар бир нарсада салбий натижаларга олиб келади.

Ёшликдан болаларга шу одобни ўргатиб бориш керак.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 16📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_56📔

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Қайла бинти Махрама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим. Устиларида заъфаронга бўялган, унда изи қолмаган иккита эски-уринган либос бор эди”. Бу ҳадис ҳақида узун қисса бор.


📝 Шарҳ.


Қайла бинти Махрама розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрганида устларига заъфарон билан бўялган иккита эски либос кийиб олгандилар. Либос эскирганидан ундаги заъфарон изи деярли ўчиб кетган, жуда оз миқдорда қолган эди.

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эркакларни заъфарон теккан кийимдан қайтарганлари маълум. Бу ривоятда у зот ўзлари шундай либос кийганлари айтилмоқда. Буни қандай тушунамиз?

Жавоб: Агар заъфарон либосда очиқ кўриниб турса, уни кийиш мумкин эмас. Агар либосдаги из билинар-билинмас қолган бўлса, кийса бўлади. Бу ишдан қайтарилмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кийган икки либосда аввал заъфарон бўлган. Кейинчалик эскириб, ранги ўчиб кетган. Юқоридаги ҳадис ҳақида узун қисса бор. Уни айрим муҳаддислар, жумладан,
Табароний “Ал-Мўъжамул кабир” китобида батафсил келтирган.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_654📘

Хишом ибн Омирдан ривоят қилинади:
"У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаламдан:
"Мусулмонга Мусулмон билан уч кеча (кундуз)дан зиёд гаплашмай (уришиб) юриши халол эмас. Мадомики, улар ўзаро алоқаларини тиклмас эканлар, тўғри йўлдан адашган ҳолда бўладилар. Уларнинг алоқаларини тиклашга харакат қилгани, биринчи бўлиб аразидан қайтганидир ва бу иши унга каффорат бўлади. Агар у салом берса - ю, иккинчиси алик олмас, унинг саломига фаришталар алик оладилар. Иккинчисига эса, Шайтон алик олади. Агар у иккови жанжаллашиб алоқаларини узган холда вафот этсалар, жаннатга кирмайдилар" дер эдилар.
Ровий "Абадий кирмайди", - деган деб ўйлайман.

(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_655📗


#Таомланган сўнг қўлни ювушлик ҳақида.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қўлидаги таом юқи ила, уни ювмасдан ухлаб қолсаю, унга бирор мусибат етса, ўзидан бошқани маломат қилмасин», дедилар».

(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар).

📝 Шарҳ:

Баъзи кишилар ушбу ҳадиси шарифни ўқиб, овқат егандан кейин қўлини ювмай ухлайдиган одам ҳам бўлар эканми, дейишлари мумкин. Ҳа, фақат ўтакетган эътиборсиз одамгина қўлидаги овқатнинг юқини ювмай ухлаши мумкин. Лекин, бу ҳадиси шариф айтилиши беҳикмат эмас. Чунки, Ислом янги келган пайтда бунга ўхшаш одоблардан одамларнинг умуман хабарлари йўқ эди. Аллоҳнинг таълимоти бўлган Ислом биринчи бўлиб бу каби ишларда инқилобий ўзгартишлар вужудга келтирди. Кишиларни маданиятли бўлишга даъват қилди. Янги мусулмонларни ана шу руҳда тарбиялаб борди. Астасекин мусулмонлардан кўриб бошқа халқлар ҳам бу масалаларга эътибор бера бошладилар. Андалусдаги Ислом давлати билан қўшничилик таъсири остида қўшни халқлар ҳам қўлини ювиб овқатланишга ва овқат еб бўлиб қўлини ювишга одатландилар. Ушбу ҳадиси шарифда овқатдан кейин қўлини ювмаслик мусибат етказиши таъкидланмоқда. Бу мусибатга эса, фақатгина ўша қўлини ювмаган одамнинг ўзи сабабчи эканлиги ҳам айтилмоқда. Мазкур мусибат турли-туман касалликлар ёки шунга ўхшаш нарсалар кўринишида бўлиши мумкинлигини уламоларимиз айтиб ўтганлар.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 16📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

#Ҳадис_57📙



Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Сизлар ўзингизга оқ либосни лозим тутинг. Уни тирикларингиз кийсин, у билан ўликларингизни кафанланг. Зеро, у энг яхши либосларингиздандир”.

📝Шарҳ.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳадисда умматларини оқ либос кийишга тарғиб этмоқдалар. Чунки оқ либос бошқа рангдаги кийимлардан афзал. Шунинг учун ҳам мусулмон одам тириклигида оқ либос кийиши мақтовга лойиқ иш саналади. Вафот этганида оқ кафанлик билан кафанланади. Зотан, оқ ранг эзгулик аломатидир. Оқ либос кийиш суннат, бироқ жума куни, байрамларда, масжидга ёки зикр мажлисларига кетаётганда, фаришталар билан учрашилиши кутиладиган бошқа ўринларда оқ кийиш афзал.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Зеро, у энг яхши либосларингиздандир” дейиш билан бизни оқ либос кийишга чақирмоқдалар. Бундан чиқди, ўзлари ҳам оқ кийимни яхши кўрганлар, оқ рангдаги либос кийганлар. “Саҳиҳайн”да164 ривоят қилинишича, Абу Зар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига борганида у зот эгниларида оқ либос бор эди. Шунинг учун ҳам мусанниф Абу Исо Термизий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳадисни Пайғамбаримиз алайҳиссалом кийинишлари ҳақидаги бобда келтирган. Зеро, ҳадис сиёқидан у зот оқ либос кийганлари англашилади. Нима учун айнан оқ рангли кийим афзаллиги қуйидаги ривоятда айтилади.

Кейинги ҳадисда Ин ша Аллоҳ.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_656📕

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Албатта, Аллоҳ илимни одамлардан суғириб олмайди, лекин, улар орасида олимларни вафот эттириш орқали олади.
Ҳаттоки, олим киши қолмагач, одамлар жоҳилларни ўзларига йўлбошчи қилиб оладилар.
Бас, улардан саволларига жавоб истайдилар.
Улар эса билмаган нарсалари хусусида фатво бериб, ўзлари ҳам адашадилар ва ўзгаларни ҳам адаштирадилар", - дедилар.

(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)


@HADISLAR_TOPLAMIII📚