HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_605📙

#Силаи_раҳм.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Насабларингиздан силаи раҳм қиладиган нарсангизни таълим олинг. Чунки силаи раҳм аҳлнинг муҳаббатидир, молу мулкнинг кўплигидир ва умрнинг зиѐдалигидир», дедилар».

(Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳокимлар ривоят қилишган).

Шарҳ:

Силаи раҳм - қариндошлик алоқаларини яхшилаш кишига бу дунѐнинг ўзида ҳам бир қанча фойдаларни беради.
Улардан бу ҳадиси шарифда саналгани қуйидагилардир:

1. Аҳлнинг муҳаббати. Ким аҳлининг муҳаббатига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.

2. Молу мулкнинг кўплиги. Ким кўп молу мулкка сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.

3. Умрнинг зиѐдалиги. Ким умрининг зиѐдалигига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 34📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_38📗

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.


Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: “Эй Расулуллоҳ, сочингизга оқ оралабдими?!” деб сўради. Шунда у зот: “Менинг сочимни Ҳуд, Воқеа, Мурсалот, Набаъ, Таквир (суралари) оқартирди”, дедилар”.

Шарҳ.

Ривоятда зикр этилган сураларда қиёмат даҳшатлари, ўша куни одамлар бошига тушадиган машаққатлар васф қилинган. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак сочларидаги озгина оқ туклар дунё ғам-ташвишидан, ўткинчи манфаатни қўлдан чиқарганликдан ёки дунё матоҳларига ўчликдан эмас, охират ғамидан тушган. Кўп одамларни кўрамиз, уларнинг асосий ташвиши дунё бўлиб қолган. Ўй-хаёли, орзу-умиди, ғам-андуҳи беш кунлик ҳаёт икир-чикирларидан иборат. Уларнинг белидан мадор, кўзидан нур фақат дунё ғамида кетади. Мушфиқ Пайғамбаримиз алайҳиссаломда эса ундай бўлмаган. У зот биз ҳақимизда ўйлаб ғамга ботганлар, эртага умматим ҳоли не кечади, деб кўп ташвиш чекканлар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: “Эй Расулуллоҳ, сочингизга оқ тушибдими?” дея бунинг сабабини билмоқчи эди. Шунинг учун Пайғамбаримиз: “Сочимга Ҳуд, Воқеа, Мурсалот, Набаъ, Таквир суралари сабаб оқ оралади”, деб жавоб қайтардилар. Охират ҳақида қайғуриш оқибатида у зотда кексалик аломати кўринган. Бу ерда Қуръонни тадаббур (яъни, чуқур тафаккур) қилишнинг фойдаси борлигига ишора қилинмоқда. Зеро, Аллоҳнинг Каломини ўқиган, ўрганган, қалбига сингдирган, оятлар ҳақида фикр юритган инсоннинг охиратга рағбати ошади, Аллоҳ билан муносабати мустаҳкамланади. Қуръонни тадаббур қилган банда дунё юмушлари билан банд бўлса-да, диққат-эътибори охират ишларига қаратилади. Ҳақиқий мўмин киши дунё икир-чикирлари атрофида ўралашиб қолмайди, энг катта ғамни дунё ғами деб билмайди. Шу маънода Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ё Аллоҳ, дунёни энг катта ташвишимиз қилиб қўйма!” деб дуо қилганлар. Бундан чиқди, мусулмон банда дунё ҳақида қайғуриши, оиласини боқиш учун елиб-югуриши, шуни ўйлаб ташвишланиши ёмон эмас. Фақат асосий мақсадни: дунёга Аллоҳнинг айтганларини қилиш, қайтарганларидан қайтиш учун келганини, охиратга тайёргарлик кўриш зарурлигини унутиб қўймаса бўлгани.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Машхурлар_сийрати_8

АБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК (давоми)


Фойдали китоблар тасниф этганлар.
У кишидан Маъмар, Саврий, Абу Исҳоқ Фазорий, Бақиййа, Ибн Ваҳб, Ибн Маҳдий, Абу Довуд, Абдураззоқ ибн Хаммом, Қаттон, Аффон, Ибн Маъийн, Ҳиббон ибн Мусо, Абу Бакр ибн Абу Шайба, Яҳе иьн Одам, Абу Усома, Абу Салама Минқарий, Муслим ибн Иброҳим, Абдон, Ҳасан ибн Рабиъ Бувроний, Аҳмад ибн Манеъ, Али ибн Хужр, Ҳасан ибн Исо ибн Мосаржис, Ҳусайн ибн Ҳасан Марвазий, Ҳасан ибн Арафа, Иброҳим ибн Мужашшир, Яъқуб Даврақий, айрим устозлари, тенгдошлари ва яна шу қадар кўп киши ҳадис ривоят қилишганки, уларни китобга тушириш анча машаққатлидир.

Аҳли ҳадис ижмоъси билан у кишининг ҳадислари хужжат, бутунлигича олинади.

Ривоятлари барча мўътабар ҳадис китобларида мавжуд.

Олий санад билан ривоят қилган ҳадислари бизга етиб келди.

У киши билан менинг (имом аз Заҳабий) орамда олтита ровий бор.

(Давоми бор)

"Сияру Аъламин Нубало"


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_606📔

#Солиҳларни_зиёрат_қилиш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким бир беморни кўргани борса ѐки ўзининг Аллоҳ йўлидаги биродарини зиѐрат қилса, бир нидо қилувчи: «Қутлуғ бўлдинг. Босган қадаминг ҳам қутлуғ бўлди ва жаннатдан манзил олдинг!» дейди», дедилар».

(Термизий ривоят килган).


Шарҳ:

Албатта, дўстлик ришталари ўзаро зиѐратлари билан мустаҳкамланади. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифларда бу савобли ишга алоҳида эътибор берилган. Дўст-биродарлар доимо беғараз зиѐратларини канда қилмасликлари еерае

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 34📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_607📗

#Фолбинга_боришлик

Мўминларнинг оналари розияллоҳу анҳуннанинг баъзиларидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким аррофга келиб ундан бирор нарса ҳақида сўраса, унинг намози қирқ кечагача қабул бўлмас», дедилар».

(Муслим ва Аҳмад ривоят қилган).

Аҳмаднинг лафзи: «Ким аррофга ѐки коҳинга келиб унинг айтганини тасдиқласа, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди».

Шарҳ:

Ҳақиқий мўмин учун қирқ кунлик эмас, бир маҳал намозини қабул бўлмай қолиши улкан мусибатдир. Бу мусибат фақатгина фолбинга бориб ундан бир нарса ҳақида сўрашнинг жазосидир. Унинг айтганига ишонадими йўқми, фарқсиздир. Аммо ким фолбинга бориб унинг айтганини тасдиқласа, куфрга кетган бўлар экан. Аллоҳнинг Ўзи асрасин.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 18📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_39📘

#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари

Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “(Одамлар): “Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сочингизга оқ тушганини кўряпмиз?!” дейишди. Шунда у зот: “Сочимни Ҳуд ва унга ўхшаш (суралар) оқартирди”, дедилар”.


Шарҳ.

“Ҳуд ва унга ўхшаш суралар”, деганда қиёмат қўрқинчлари, қийинчиликлари васф этилган суралар, жумладан, Қамар, Воқеа, Ҳоққа, Маориж, Мурсалот, Набаъ, Таквир, Ғошия, Қориа суралари кўзда тутилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазкур суралар орқали ўтган қавмлар бошига тушган мусибатлардан воқиф бўлиб, ўз умматлари ҳақида кўп қайғурганлар. Натижада у зотда қарилик белгиси намоён бўлган. Бошқа ривоятга кўра, Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Ҳуд ва унга ўхшаш суралар, аввалги умматлар бошига тушган кўргиликлар сочимни оқартирди”, деганлар. Абу Али Шаббувийдан ривоят қилинади: Мен (тушимда) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: – Ё Расулуллоҳ, айтишларича, сиз: “Сочимни Ҳуд сураси оқартирди”, дебсиз. Бунга сабаб нима: ундаги пайғамбарлар қиссаси, умматлар ҳалокатими?
– деб сўрадим.
Шунда у зот:
– Йўқ, балки “Ўзингизга буюрилганидек тўғри йўлда бўлинг!” оятидир102, – дедилар.
Савол: Нима учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом сочларига оқ тушишига сабаб дея биринчи навбатда Ҳуд сураси тилга олинган?
Жавоб: Чунки мазкур сурада ҳақ йўлда собитқадам бўлишга буюрилган. Агар Аллоҳ тавфиқ бермаса, бандалар бунинг уддасидан чиқа олишмайди.

Савол: Шўро сурасида ҳам собитқадамликка амр қилинган-ку. Нега Шўро эмас, айнан Ҳуд сураси у зот соч-соқолларига оқ тушишига сабаб дея айтилмоқда?
Жавоб: Биринчидан, Расули акрам Аллоҳнинг собитқадамлик ҳақидаги буйруғини биринчи марта Ҳуд сурасида эшитганлар. Қолаверса, Шўро сурасида фақат у зотнинг ўзлари динда бардавом бўлишга буюрилганлар. Ҳуд сурасида эса Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан бирга у зотга эргашганлар ҳақ йўлда собитқадам бўлишган амр этилган. Умматлари бундай вазифани бажаришга қодир эмасликларини билгач, уларни ўйлаб ғам чекканлар, мўминлар оқибати ҳақида мулоҳаза қилганлар

Умматим деб сочларига оқ тушган Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни меросларини Аллоҳ қодир қилганча ўзгаларга ҳам улашинг.
Аллоҳ сизни яҳшиликлар билан мукофатласин.


(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Машхурлар_сийрати_8

АБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК (давоми)


Абу Маъшар Хамдавайҳ ибн Хаттоб Бухорий айтадилар: Наср ибн Муғийра Бухорийдан эшитим. У киши Иброхим ибн Шаммоснинг: "Одамлар фақихроғи - Ибн Муборак, Тақводорроғи - Фузайл, Ҳофизроғи - Вақиъ ибн Жарроҳ" деганларини эшитган эканлар.


Жаъфар ибн Абу Усмон айтадилар: Ибн Маъийндан Агар Қаттон ва Вақиънинг фикри икки хил чиқса нима қиламиз? деб сўраганимда Яҳё Қаттоннинг сўзлари олинади дедилар. Мен шунда Абдурроҳман ва Яҳёнинг фикирлари икки ҳил бўлсачи деганимда. Уларнинг ораларига ҳакам лозим бўлади дедилар. Мен шунда Ашжаъий - чи? дедим. У киши Ашжаъий вафот этганлар. Ўзлари билан бирга Хадислари ҳам кетган дедилар. Ибн Муборак - чи? дедим. У киши хадисда мўминлар амиридир дедилар.

Иброҳим Харбийдан Маъмарнинг шогирдларининг фикрлари ихтилофли чиқса, кимни фикрини оламиз? деб сўрашганда, У киши Сўз Ибн Муборакники бўлади деб жавоб бердилар.

Ахмад ибн Абдуллоҳ Ижлийга оталари қўйдагиларни айтиб берганлар: Абдуллоҳ ибн Муборакнинг вафотлари яқинлашганда, бир киши Лаа Илааҳа иллаллоҳ ни айтишларини кўп маротаба таъкидлаган эканлар.

Хорун Рошидга Абдуллох ибн Муборакнинг вафотлари хақида хабар етганда, у киши Бугун Олимлар саййиди вафот этибдилар - да деган эканлар.

Абдон ибн Усмон: Абдуллоҳ ибн Муборак 181 йил Рамазон ойида Ҳит шаҳрида вафот қилдилар деганлар.

Хасан ибн Робеъ: Абдуллоҳ ибн Муборак вафотларидан олдин менга олтмиш уч ёшга кирганларини айтган эдилар деганлар.


"Сияру Аъламин Нубало" китобидан Қисқартирилган холда келтирилди.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_608📘

#Қадр_кечаси

Зирр ибн ҳубайш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Убай ибн Каъбдан: «Биродаринг Ибн Масъуд, ким йилни бедор ўтказса, Лайлатул Қадрни топади», дейдими?» деб сўрадим. «Унга Аллоҳ раҳм қилсин. Одамлар суяниб қолмасин демоқчи бўлгандир. Аслида у батаҳқиқ у(кеча)нинг Рамазонда эканини, охирги ўн кунликда эканини ва йигирма еттинчи кечада эканини билган», деди. Сўнгра, иншааллоҳ, демасдан қасам ичиб, у йигирма еттинчи кеча эканини айтди. «Буни нимага асосланиб айтмоқдасан, эй Абу Мунзир?» дедим. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хабар берган аломат асосида, ўша куни қуёш ёғду сочмай чиқадир», деди».

(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).

Абу Довуднинг лафзида: «Аломати нима?» дедим. «Ўша кечанинг тонгида қуёш тоғарага ўхшаб ёғду сочмай чиқади, деди», дейилган.

Шарҳ:

Аввало, ҳадиснинг ровийи Зирр ибн ҳубайш розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик: Зирр ибн ҳубайш ибн ҳабаша ибн Авс ал-Асадий. Улуғ тобеинлардан бўлиб, жоҳилиятда ҳам, Исломда ҳам яшадилар, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмадилар. Қуръон олими ва фозил зотлардан эдилар. ҳатто Ибн Масъуд ҳам араб тили ҳақида шу зотдан сўрар эдилар. У киши Куфада истиқомат қилдилар, 120 йил умр кўрдилар. У зот ҳижратнинг 83-йили Жаможим воқеасида вафот этдилар. У зот ҳадисларни Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Абу Зарр, Ибн Масъуд, Абдурраҳмон ибн Авф, Аббос, Убай ибн Каъб, Сафвон ибн Ассол, Оиша онамизлардан ривоят қилдилар. Одатда қасам ичганда, «иншааллоҳ»ни қўшиб қўйиш орқали бироз енгиллик яратиш, мабодо гап нотўғри бўлиб қолса, гуноҳкор бўлмаслик кўзда тутилади. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг Қадр кечаси Рамазоннинг йигирма еттинчи кечасида эканига «иншааллоҳ»ни қўшмай қасам ичишлари эса, бунга қаттиқ жазмлари борлиги, масалани аниқ билишларига далолат қилади. Абу Мунзир Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг кунялари.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Абдуллоҳ ибн Масъуд одамларга Қадр кечасини йил давомида излаш керак, деб айтар эканлар. Ушбу фикрни бошқа кишилар ҳам айтганлар.
2.Бу фикрни айтишдан мақсад кишилар маълум бир кеча ёки кечаларга эътимод қилиб, ўшаларнигина бедор ўтказиб, йилнинг бошқа кечаларини ибодатсиз, бепарво бўлиб ўтказмасин, деганлари экан.
3. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Қадр кечаси Рамазони шарифнинг йигирма еттинчи кечаси эканига жазм қилганлар. Бутун Ислом уммати ичида ҳам ушбу фикр машҳур. Бу фаслнинг номи ҳам шунга далолат қилмоқда.
4.Аниқ билиб, жазм қилган нарсага, иншааллоҳ, демай қасам ичса ҳам бўлавериши.
5. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қадр кечасининг аломати борлиги ҳақида хабар берганлари.
6. Лайлатул Қадр бўладиган кечанинг тонгида қуёш тоғарага ўхшаб, атрофга ёғду сочмай чиқиши. Чунки ўша пайтда фаришталар кўплаб чиқиб-тушиб турганлари учун, қуёшнинг ёғдусини тўсиб қўяр эканлар. Демак, Рамазони шарифнинг барча кечаларида бедор бўлиб, ибодат қилишга уриниш билан бирга йигирма еттинчи кечага алоҳида эътибор бериш керак.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 9📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_609📕

#Саломга_алик_олиш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қачон бирингиз бир мажлисга етиб борса, салом берсин. Қачон ўрнидан турмоқчи бўлса ҳам салом берсин. Биринчиси кейингисидан ҳақли эмас», дедилар».

(«Сунан» эгалари ривоят қилган).

Шарҳ:

Ушбу ҳадиси шарифга амал қилароқ бир мажлисга қўшилганда ҳам, ундан ажраб чиқиб кетаётганда ҳам салом бериш керак.
Ушбу сарлавҳа остида келган ҳадиси шарифлардан қуйидаги ҳукмлар чиқади:
1. Салом беришни бошлаш суннати айндир.
2. Саломга алик олиш вожиби айндир.
3. Кўпчилик учун салом бериш суннати кифоядир. Ажр фақат салом бергангагина бўлади.
4. Кўпчилик учун алик олиш вожиби кифоядир. Улардан бир киши алик олиши билан қолганлардан ҳам вожиб соқит бўлади. Ажр фақат алик олгангагина бўлади.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 37📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_40📘

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари

Абу Римса Таймий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен ўғлим билан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келдим. У зотни ўғлимга кўрсатдим. Расулуллоҳни кўришим билан: “Бу Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Эгниларига икки яшил либос кийиб олганлар. У зотнинг бир оз оқ оралаган сочлари бор. Оқ туклари қизил рангда”, дедим”.

Шарҳ.

Абу Римса розияллоҳу анҳу ўғлини Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳузурларига олиб келиб, у зотни кўрсатди. Расули акрамни кўриши билан: “Бу Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар. У зот устиларида яшилга бўялган икки кийим – изор ва ридо бор. Сочларига озроқ оқ тушган. Оқ толалари қизил рангда”, деган.
Шу ерда савол туғилади: Пайғамбаримиз алайҳиссалом сочларидаги қизиллик бўяш сабабиданмиди ёки ёғ суртганлари учун шундай кўринганми?
Жавоб: Юқоридаги ривоятларнинг бирида айтилганидек, агар у зот сочларига ёғ суртсалар, оқ толалар кўринмай қоларди. Агар суртмасалар, айримлари кўринарди. Соқолларини ҳина билан бўяганлари учун қизғиш тусда кўринган, деб ҳам айтилади.
Аллома Божурий шарҳида: “Эҳтимол, у зот оқ сочлари атрофида қизил толалар бўлгандир. Одатда, соч оқаришидан аввал қизғиш рангга киради. Кейин оқаради”, дейилган.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Машхурлар_сийрати_9

Абдуллоҳ ибн Мунир


Имом, Пешво[1], Валий, Ҳофиз, сўзлари хужжат Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Мунир Марвазий.

Назр ибн Шумайл, Абдураззоқ, Язид ибн Ҳорун, Саъид ибн Омир, Абдуллоҳ ибн Бакр Саҳамий, Ваҳб ибн Жарир, Абу Назр ва уларнинг табақасидагилардан ҳадис ривоят қилганлар.

Илм талабида кўп юрт кезганлар, хадис эшитганлар. Фазл соҳиби бўлганлар.

У кишидан Бухорий, Термизий, Насаий, Исроил ибн Самайдаъ, Абдон ибн Муҳаммад Марвазий, Хубайра ибн Ҳасан Бағавий ва бошқалар ҳадис ривоят қилишган.

Насаий: Абдуллоҳ ибн Мунир Сиқа деганлар.

(Давоми бор)

"Сияру Аъламин Нубало"

[1] Пешво: Рахнома, Раҳбар, Устоз; Дин ва Шариат қонун қоидаларни ҳимоя қилувчи олимлар, уламо ва ҳукамолар.


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_610📔

#Аллоҳни_зикри

Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг олдиларидан эрталаб бомдодни ўқиганларидан кейин чиқдилар. Ўшанда у ўз намозгоҳида ўтирган эди. Чошгоҳда келсалар, ҳалиям ўтирган экан. Шунда У зот: «Мен сени тарк қилган ҳолда бардавоммисан?» дедилар. У: «Ҳа», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Мен сендан кейин тўрт калимани уч марта айтдим. Агар уларни сен бугун айтган нарсалар ила тарозуга солинса, оғир келади - «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калимаатиҳи», дедилар».

(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).

Шарҳ:

Ушбу ҳадиси шарифдан киши ўзича тахмин билан қилган зикрдан кўра, ҳадисларда келган зикрларни қилса, савоби кўп бўлиши келиб чиқади. Жувайрия онамиз розияллоҳу анҳо бомдод намозидан кейин чошгоҳгача бўлган муддатда тинмай зикр қилганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт калимани уч марта айтганлар ва улар Жувайрия онамиз розияллоҳу анҳо айтган нарсалар ила тарозуга қўйилса, оғир келадиган бўлган. «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калимаатиҳи»ни ѐд олиб, зикр қилиб юришга одатланишимиз керак. Бу ривоятда келганга ўхшаш зикрлар «жамловчи зикр» дейилади. Унда зокир ўз зикрини кўп сон билан ѐки катта микдор билан васф қилади.

Уламолар, ушбу ҳадис жамловчи зикрни айтиш бошқа зикрларга берилмайдиган савоб бўлишига далилдир, дейдилар.
Шавконий: «Бу ҳадисда ким фалон адад ѐки фалон вазн деб айтган бўлса, унга ўшанча савоб берилишига далил бор», деган. Аммо, майдалаб санаб ўтиргандан кўра бир оғиз билан айтиб қўйган афзал экан-да, деган хаѐлга бормаслик лозим. Бу Аллоҳ таолонинг бандаларига очиб қўйган бир эшиги, холос. Аҳмад ибн Абдулазиз ан-Нувайрий бундай деганлар: «Гоҳида оз амал кўп амалдан кўра афзал бўлади. Мисол учун, сафардаги киши намозни қаср қилиб ўқиши тўлиқ қилиб ўқишидан афзалдир.
Аммо бир киши ўн марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»ни айтишни назр қилган бўлса, албатта, ўн марта такрор-такрор айтмоғи шарт. Бир лафз билан ўнта «субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» деса, бўлмайди».

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 35📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_611📘

#Таваккул


Ийсо ибн Абдурроҳман розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абу Меъбад ал-Жуҳанийнинг олдига уни кўргани кирдим. Унга қизил нарса тошган экан. «Бирор нарса осиб олмайсанми?» дедим. «Ундан кўра ўлган яхшироқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, ким бир нарса осиб олса, ўшанга суянур, деганлар», деди у».

(Имом Термизий ривоят қилган).

Шарҳ:

Яъни, тумор осган одам мана шу осган туморим менга шифо беради ѐки бало-офатлардан сақлайди, деган эътиқодга бориб қолади. Шунинг учун шариат рухсат берган чегарадан чиқмаслик лозим. Аллоҳ таолога таваккул қилиб, шариатимиз амр қилган тиб ва дам солишни қўллаш керак.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 18📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_41📔

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Симок ибн Ҳарб раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: “Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларида оқ тук бормиди?” деб сўралди. Шунда у: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларида – фарқ очадиган жойларидаги бир неча соч толаларидан бўлак – оқ туклар йўқ эди. Агар ёғласалар, ёғ уларни беркитиб қўярди”, деб жавоб берди”.

Шарҳ.

Бу ҳадис маъносини 37-ҳадис шарҳида ўрганган эдик. Фарқли жиҳати шуки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сочларидаги оқ толалар фарқ очадиган жойда – бошларининг ўртасида эди. Ёғ ёки хушбўйлик суртганларида ўша оқ туклар кўринмай қоларди.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Машхурлар_сийрати_9

Абдуллоҳ ибн Мунир (давоми)

Фирабрий айтадилар: Дўстларимиздан бири имом Бухорийнинг; Абдуллох ибн Мунирдек шахсни кўрмадим деганларини эшитишган экан.

Фирабрий: Абдуллоҳ ибн Мунир Фирабрда истиқомат қилганлар ва шу ерда 241 йил вафот этганлар деганлар.

Ҳибатуллоҳ Лалкоий: Абдуллох ибн Мунир 243 йил рабиъул охир ойида оламдан ўтдилар деганлар.

"Сияру Аъламин Нубало"


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_612📒


#Ҳалол_нарсалар


Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир инсон чумчуқни ёки ундан каттароқ нарсани ноҳақдан қатл этса, албатта, Аллоҳ таоло ундан у ҳақида сўрайдир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, унинг ҳақи недир?» дейилди. «Уни сўйиб, емоғидир. Бошини кесиб отиб юбормас!» дедилар».

(Насаий, Шофеъий ва Ҳоким ривоят қилганлар).

Шарҳ:

Ушбу ҳадиси шарифни «Ейиладиган ҳайвонлар ҳақида» бобида келтиришдан асосий мақсад чумчуқ ҳалол қуш эканини билдиришдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Уни сўйиб, емоғидир» дейишлари шуни анг-латади. Аммо, бу ҳадисда шу билан бирга, бир оламга татигулик улкан маъно ётибди. Худди ана шу маънога инсоният ўзининг узун тарихи давомида доимо муҳтож бўлиб келган ва ҳозирги кунда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳтож бўлиб турибди.Ана ўша улкан маъно ҳаётга доимо жиддият билан қараш, инсон ўз масъулиятини тўлиқ ҳис қилиши ҳақиқатидир. Ислом ҳаётга доимо тўлиқ жиддият билан қарашни талаб қилади. Инсоннинг заррача қилган яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам охиратда ҳисоб-китоб қилинишига алоҳида урғу беради. Эътибор берайлик-а, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисда нима демоқдалар: «Қай бир инсон чумчуқни ёки ундан каттароқ нарсани ноҳақдан қатл этса, албатта, Аллоҳ таоло ундан у ҳақида сўрайдир». Бошқа бир ривоятда ўша ноҳақ ўлдирилган чумчуқ қиёматда даъво қилиб: «Эй Роббим, манави мени манфаат учун эмас, ўйнаб ўлдирди» дейиши айтилган. Исломдан узоқлашиш оқибатида ҳаётнинг ҳамма соҳаларида инсоният бошига тушган сон-саноқсиз мусийбатларни бир томон қўйиб турайлик-да, бизга аҳамияти йўқ бўлиб кўринган чумчуқни беҳуда ўлдириш масаласини олиб кўрайлик. Худди ана ўша масъулиятсизлик оқибатида ҳозирги кунимизга келиб дунёдаги кўплаб ҳайвонлар қирилиб битмадими?! Қиёматни, ундаги савол-сўроқни, ҳисоб-китобни унутган инсоният ваҳшийлашиб, қанчадан-қанча ҳайвон турларини йўқ қилиб юбормадими?! Яна қанчадан-қанчаси йўқ бўлиш арафасида турмаяптими?! Бугунги кунда табиатни муҳофаза қилиш энг долзарб масала бўлиб қолмаяптими?! Шунинг ўзидан инсоният Исломга қанчалар муҳтож эканини билиб олсак бўлаверади.

Ушбу ҳадиси шарифдан оладиган фойдаларимиз:
1. Каттаю кичик ҳар бир ишга жиддият билан қараш зарурлиги.
2. Арзимаган ҳайвонни овлашда ҳам фақат зарур манфаат юзасидан ов қилиш кераклиги.
3. Банда кичик бир ҳайвонга қилган ноҳақлиги учун ҳам Аллоҳ таолонинг ҳузурида жавоб бериши борлиги.
4. Чумчуқнинг ҳалоллиги.
5. Чумчуқ бўлса ҳам ҳайвонни овлагандан ке-йин сўйиб емоқ лозимлиги.
6.Овланган ҳайвоннинг бошини ёки бошқа бирор жойини узиб, отиб юбормаслик лозимлиги.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 15📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_613📓

#Дўст_танлаш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши ўз дўстининг динида бўлади. Бирингиз ким билан дўст бўлаѐтганига назар солсин», дедилар».

(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

Шарҳ:

Албатта, дўст-биродар бўлган кишилар бир-бирлари билан кўп вақт бирга бўлишлари турган гап. Доимий равишда бирга бўлганлар бир-бирларидан таъсирланишлари ҳам турган гап. Шунинг учун дўст танлашда жуда ҳам эҳтиѐт бўлиш керак. Уламолар, аҳли солиҳлар ва тақводорлар билан дўст бўлганлар ўша азизлардан таъсирланиши турган гап. Шунинг учун фақат яхшилар билан дўст бўлишга ҳаракат қилиш лозим.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 34📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.


6-БОБ. РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ СОЧ БЎЯШЛАРИ ҲАҚИДА КЕЛГАН РИВОЯТЛАР
(Унда 4 та ҳадис бор: 45-48)

Шарҳ.

Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соч бўяганлари ҳақида турли қавллар айтишган. Жумладан, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: “Бўямаганлар”, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу эса: “Бўяганлар”, деган. Яна бир гуруҳ уламолар: “Хушбўйликни кўп ишлатганларидан сочлари қизғиш тус олган. Кўрган одам у зот соч бўяганлар, деб ўйлаган. Аслида бўямаганлар”, деб ҳам айтишган.
6-бобда мана шу мавзудаги ривоятлар келтирилган. Қуйида уларнинг шарҳини ўрганиб, кейин умумий хулоса чиқарамиз.

Ертадан танишиб чиқамиз
Ин ша Аллоҳ.


(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_614📕

#Мусибатларга_сабр_қилиш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло: «Дунѐ аҳлидан кўнгил қўйган одамини қабз қилганимда савоб умидида сабр қилган мўмин бандамга Менинг ҳузуримда жаннатдан ўзга мукофот йўқ», дейди», дедилар».

(Имом Бухорий ривоят қилган).

Шарҳ:

Мусулмон инсон яқин кишиси вафот этиб, мусибат етганда сабр қилади, Аллоҳга дуо-фотиҳалар қилади, Аллоҳ таолонинг қазои қадарига рози бўлади. Мусибатга чидамай, бақириб йиғлаш, бидъат-хурофотга берилиб, сочини олдириб ташлаш ѐки кийимларини йиртиш эса, мушрик ва кофирларнинг ишидир. Мўминмуслимлар эса ўз Пайғамбарлари кўрсатган йўлдан бориб, мазкур ишларни мутлақо қилмасликлари лозим. Аллоҳ жалла шаънуҳу мўминлар ҳақида: «Улар қачон ўзларига мусибат етса, «Биз Аллоҳникидирмиз ва биз Аллоҳга қайтувчилармиз», дейдилар. Ана ўшаларга ўз Роббиларидан саловотлар ва раҳмат бордир. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир», деган. Умар розияллоҳу анҳу ушбу оят ҳақида: «Қандай яхши икки идл ва илова», деганлар. сабр Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло ўзига мусибат етганда қиладиган, рози бўладиган, «Биз Аллоҳникимиз, Ўзи нимани хоҳласа, шуни қилади, охиратда ҳам фақат Ўзигагина қайтиб борамиз», дейдиган кишиларни мадҳ этмоқда ва уларга бериладиган мукофотларни зикр қилмоқда. Мазкур кишиларга бериладиган мукофотлар иккита асосий ва битта илова мукофотдан иборат экан. Иккита асосий мукофот — Аллоҳ таолодан бўладиган саловотлар ва раҳмат. Битта илова мукофот уларнинг ҳидоят топганлардан бўлишидир.
Ушбу ояти кариманинг маъносини чуқур англаб етган ҳазрати
Умар розияллоҳу анҳу: «Қандай яхши икки идл ва илова», деган эканлар. Арабларда «идл» деб, уловнинг икки биқинига ортилган юкка айтилади.
«Илова» эса, икки биқинидаги юкка илова (кўшимча) равишда эгар устига юкланган юкдир. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу мусибат етганда сабр қилиб, «Биз Аллоҳ учунмиз ва биз Аллоҳга қайтувчилармиз» дегувчи кишиларга ваъда қилинган саловот ва раҳматни уловнинг икки биқинига ортилган икки юкка, ҳидоят топганлардан бўлишини эса, эгар устига ортилган қўшимча юкка ўхшатмоқдалар. Мусибатнинг энг катталаридан бири яқин кишиларнинг ўлимидир.
Ким ана шундоқ мусибатга учраса, сабр қилиб, «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъуун»ни айтса, мазкур даражага эришар экан.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 36📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
Лайлатул-Қадр (Қадр кечаси).pdf
414 KB
Лайлатул-Қадр
(Қадр кечаси)
[Бир неча манбалардан олинган маълумотлар асносида жамланди.]
Саҳифаси: 18 - бет.