HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
205 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_609📕

#Саломга_алик_олиш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қачон бирингиз бир мажлисга етиб борса,
салом берсин. Қачон ўрнидан турмоқчи бўлса ҳам салом берсин. Биринчиси кейингисидан ҳақли эмас», дедилар».

(«Сунан» эгалари ривоят қилган).

Шарҳ:

Ушбу ҳадиси шарифга амал қилароқ бир мажлисга қўшилганда ҳам, ундан ажраб чиқиб кетаётганда ҳам
салом бериш керак.
Ушбу сарлавҳа остида келган ҳадиси шарифлардан қуйидаги ҳукмлар чиқади:
1.
Салом беришни бошлаш суннати айндир.
2.
Саломга алик олиш вожиби айндир.
3. Кўпчилик учун
салом бериш суннати кифоядир. Ажр фақат салом бергангагина бўлади.
4. Кўпчилик учун
алик олиш вожиби кифоядир. Улардан бир киши алик олиши билан қолганлардан ҳам вожиб соқит бўлади. Ажр фақат алик олгангагина бўлади.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 37📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚