#Ҳадис_553📗
#Силаи_Раҳм
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.
«Силаи раҳм қилувчи берганга яраша қайтарган эмас. Лекин силаи раҳм қилувчи ўзининг силаи раҳми кесилганда уни боғловчидир», дедилар».
✍(Имом Бухорий Имом Термизий ва Абу Довуд ривояти)
Шарҳ:
Фалончи менга яхшилик қилган эди, мен ҳам унга яхшилигини қайтариб қўйишим керақ деган маънода иш қилган одам силаи раҳм қилувчи ҳисобланмас экан. Ҳақиқий силаи раҳм қилувчи қариндошлик алоқасини узиб қўйганга яхшилик қилувчи шахс экан. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳакда ўзларининг бошқа бир ҳадиси шарифларида:
«Уч нарса Аллоҳнинг наздида карамли ахлоқдандир;
сенга зулм қилганни авф қилмоғинг,
сени маҳрум қилганга ато бермоғинг ва сен билан алоқани узган билан алоқа боғламоғинг», деганлар.
Бас, биз билан алоқани узган қариндошлар билан алоқани яхшилашга ҳаракат қилайлик.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 34📚
@HADISLAR_TOPLAMIII📚

#Ҳадис_599📙
#Силаи_раҳм
Жубайр ибн Мутъам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қариндошлик алоқасини узувчи жаннатга кирмайди», дедилар».
✍(Тўртовлари ривоят қилган)
Шарҳ:
Қариндошлик алоқасини узишни ҳалол санаган киши жаннатга кирмас экан. Ёки бу ишни қилган одам жаннатга кечикиб кирар экан. Бу ҳадиси шарифда қариндошлик алоқасини узишга нисбатан зажр бордир. Бас, шундоқ экан, қариндошлик алоқаларини мустаҳкам ва бардавом қилишга ҳаракат қилмоқ лозим.

#Ҳадис_605📙
#Силаи_раҳм.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Насабларингиздан силаи раҳм қиладиган нарсангизни таълим олинг. Чунки силаи раҳм аҳлнинг муҳаббатидир, молу мулкнинг кўплигидир ва умрнинг зиѐдалигидир», дедилар».
✍(Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳокимлар ривоят қилишган).
Шарҳ:
Силаи раҳм - қариндошлик алоқаларини яхшилаш кишига бу дунѐнинг ўзида ҳам бир қанча фойдаларни беради.
Улардан бу ҳадиси шарифда саналгани қуйидагилардир:
1. Аҳлнинг муҳаббати. Ким аҳлининг муҳаббатига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.
2. Молу мулкнинг кўплиги. Ким кўп молу мулкка сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.
3. Умрнинг зиѐдалиги. Ким умрининг зиѐдалигига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 34📚