#Ҳадис_715📕
ЖАМОАТ ТАОМИ ВА ЗИЁФАТ ҲАҚИДА
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки кишининг таоми уч кишига кифоя. Уч кишининг таоми тўрт кишига кифоя», дедилар».
✍(Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар).
✍Муслим ва Термизийнинг ривоятида: «Бир кишининг таоми икки кишига кифоя қилур. Икки кишининг таоми тўрт кишига кифоя қилур. Тўрт кишининг таоми саккиз кишига кифоя қилур», дедилар».
📝Шарҳ:
Ушбу ҳадиси шариф Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг инсоний қадриятларни қанчалар юқори кўтарганларига яна бир ёрқин далилдир. Ислом таълимоти бўйича гап дунёнинг матоҳида эмас,
одамгарчиликдадир. Агар кишиларда бир-бирларини қадрлаш, бир-бирларига яхшиликни раво кўриш ўз ўрнида бўлса, бир кишига лойиқ таом бир неча кишига ҳам етади. Мана шу ҳадиси шариф руҳидан келиб чиқиб халқимиз, бир майиз қирқ кишига ҳам етади, деган улкан ҳикматни айтган. Бу ҳадиси шарифни «Жамоат таоми ва зиёфат ҳақида»ги фаслда биринчи рақамла келтиришдан мақсад ҳам шу. Мусулмонлар одамгарчиликни қорин қайғусидан, моддий манфаатдан доимо устун қўйиб келганлар. Уларнинг ғоялари бўйича таомнинг ҳузури ўткинчи нарса, одамгарчилик эса, бандалар орасида боқий қолувчи ва бандаларни Роббилари ҳузурида мукофотларга сазовор қилувчи омилдир.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 16📚
@HADISLAR_TOPLAMIII📚

#Ҳадис_82📘
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари
Салт ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади: “Ибн Аббос узукни ўнг қўлига тақарди. Гумонимча, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узукларини ўнг қўлга тақардилар”, деб айтган эди”.
📝Шарҳ.
Салт ибн Абдуллоҳ машҳур саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу узукни ўнг қўлга (айрим ривоятларга кўра, ўнг қўли жимжилоғига) таққанини кўрган экан. Ибн Аббос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламда бу ишни кўрмаса, ундай қилмасди. Салт гумонича, Ибн Аббос Набий алайҳиссалом узукни ўнг қўлга тақишларини ҳам айтган экан. Демак, Салт ибн Абдуллоҳ учун узукни ўнг қўлга тақиш ҳам амал, ҳам қавл билан собит бўлган.
✍(Имом Термизий ривояти)
Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

#Ҳадис_716📘
#ТОАМЛАНИШ ДУОСИ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қачон бирингиз таом еса, «Эй бор Худоё! Буни бизга баракали қилиб бергин. Бизларни бундан яхшиси ила таомлантиргин», десин. Қачон сут ила суғорилса, «Эй бор Худоё! Буни бизга баракали қилиб бергин. Ундан бизга зиёда қилгин», десин. Чунки таом ва шаробдан бирортаси сутчалик кифояли эмас».
✍(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар).
📝Шарҳ:
Ушбу сарлавҳа остида келган барча ривоятларда таом еб, шароб ичган банда ўзини ризқлантирган ва сероб қилган Розиқига ҳамду сано,шукрмақтов айтишининг бир неча хил сийғалари келмоқда. Лекин ҳаммасида ҳам, еб-ичган инсон Аллоҳ таолога ҳамд айтиши лозимлиги маъноси бор. Еб-ичгандан кейин ҳамд айтишда Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзи ризқ берувчи зот эканини эътироф қилиш бор. Шу билан бирга, бу ишда Аллоҳ таолога шукрни доимий янгилаб туриш маъноси ҳам бор. Шукр қилган бандага эса, Аллоҳнинг Ўзи неъматларини зиёда қилиб беришни ваъда қилган. Шу билан бир вақтда, Аллоҳ берган неъматларни ебичиб, улардан баҳраманд бўлиб туриб, у Зотга ҳамд айтмаслик, шукр қилмаслик, ўтакетган нонкўрлик эканини ҳам таъкидлашимиз лозим. Бу бобда келтирилмаган бўлса ҳам, бошқа ҳадиси шарифларда еб-ичиб, ҳамд айтмай туриб кетган одам худди ҳаром таом ёки чўчқанинг гўшти устидан тургандек бўлиши таъкидланган. Шунинг учун еб-ичгандан кейин Аллоҳга ҳамд айтишни ҳеч қачон канда қилмаслик керак. Бизнинг диёрларимизда юқорида ўтган дуолар ичидан «Бизни таомлантирган, сероблантирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин» деган дуо кенг тарқалган. Ана ўша дуони ёдлаб олиш қийин эмас. Ҳар биримиз овқатдан кейин Аллоҳ таолога ҳамд айтишни канда қилмаслигимиз, болаларимизга, яқинларимизга ҳам ўргатиб боришимиз лозим.

#Ҳадис_717📕
Аллоҳни зикри.
Ибн Aббоснинг айтишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
Aллоҳни зикр қилинг [1] ва У сизни сақлайди [2]; Aллоҳни зикр қилинг, шунда сиз Уни олдингизда топасиз [3]. Фаровонликда Aллоҳни ёдда тутинг, шунда У сизни қийинчиликда танийди.
✍(Aҳмад Термизий Ҳоким , Aбу Яъло Ибн Aбу Осим Табароний "ал-Кабир" ривояти).
📝Шарҳ.
[1] Яъни унинг фармонлари ва тақиқларига нисбатан.
[2] Яъни У сизни бу дунёда қийинчиликлардан, ёмонликлардан ва йўлиқиши мумкин бўлган ҳар қандай жазодан ҳимоя қилади.
[3] Яъни Aллоҳ Таолонинг ҳақларига риоя қилинг, шунда У сизни бу ва кейинги дунё нафратидан сақлайди.
Манба: Туҳфатул аҳвазий 7/219-220📚

#Ҳадис_83📓
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кумушдан узук (ясаттириб) олгандилар. Унинг кўзини кафтларига қилиб олардилар. Ҳалиги узукка “Муҳаммадур росулуллоҳ” деб ёзилганди. Бирон киши унга ўйиб ёзишидан қайтарганлар. Муайқиб қўлидан Арис қудуғига тушиб кетган ўша узук эди.
📝Шарҳ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узук кўзини кафтлари ичига қаратиб олардилар. Бундан чиқди, у зот узукни зийнат эмас, ҳожат (хусусан, мактубларга муҳр босиш) учун таққанлар. Узук кўзини ичкарига ёки ташқарига қаратиб олиш жоиз. Лекин суннатга мувофиқ ичкарига қаратилса, яхши бўлади. Шунда узук кўзи талафотдан сақланади, ҳашаматдан, ўз нафсидан ажабланишдан йироқ бўлинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам узукларига “Муҳаммадур росулуллоҳ” деб ўйиб ёзилганди. Бу ҳолат фақат у зотнинг ўзларига хос. Шунинг учун бошқаларни бу ишдан қайтарганлар. Зеро, агар ўзгалар томонидан шундай узуклар ясаттирилса, имзо билан боғлиқ чигаллик, шубҳа-гумон, алдов келиб чиқиши мумкин эди. Ибн Жамоа ва Зайниддин Ироқийга кўра, мазкур қайтариқ у зот тириклик вақтларигагина тегишлидир. “Муайқиб қўлидан Арис қудуғига тушиб кетган ўша узук эди”.
Савол: Узук Усмон ибн Аффоннинг қўлидан тушиб кетганми ёки Муайқибникиданми?
Жавоб: Эҳтимол, Усмон розияллоҳу анҳу имзо қўйиш ёки бошқа ҳожат учун узукни Муайқибга узатгандир. Муайқиб узукни Усмон ибн Аффонга қайтариб бераётганида у қудуққа тушиб кетгандир. Шунинг учун узук қудуққа тушиб кетиши билан боғлиқ воқеада иккови тилга олинади.

#Ҳадис_718📒
ЯНГИ КИЙИМ КИЙГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО.
Саҳл ибн Муоз ибн Анасдан, у киши ўз отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таом тановул қилгандан кейин: «Мени ушбу таом ила таомлантирган ва менинг куч-қувватимсиз уни менга ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин», деса, унинг аввалги-ю, кейинги гуноҳлари мағфират қилинур. Ким кийим кийгандан кейин: «Менга ушбу кийимни кийдирган ва менинг кучқувватимсиз уни менга ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин», деса, унинг аввалги-ю, кейинги гуноҳлари мағфират қилинур», дедилар».
✍(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар).
📝Шарҳ:
Бу ривоятда таом тановул қилганда ва кийим кийганда Аллоҳга айтиладиган ҳамднинг яна бир сийғаси келтирилмоқда. Шу билан бирга, мазкур нарсаларга ҳамд айтган банда қўшимча мукофотга, аввалгию кейинги кичик гуноҳларининг мағфират бўлишига эришиши маълум қилинмоқда.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 17📚

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривояти қилинади Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салам
"Икки ҳолатда дуо раъд қилинмайди азон пайтда ва ёмғир ёқанда" дедилар.
Аль Хоким "Ал мустадрок" № 2534, ат Табароний "Ал мужамул кабир" № 5756 келтиришган.
Саҳиҳул жомий № 3078 да Ҳадис саҳиҳ дейилган.
Имом аш Шофий рохимахуллох "Мен кўпчиликдан эслаб қолганман Ёмғир пайтида ва Намозга чақирув пайтдаги дуо раъд қилинмайди дейишганини" дедилар.
"ал Умм" 2/552.

#Ҳадис_719📕
ҲАМР ҲАҚИДА.
Ториқ ал-Жўъфий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан «хамр» ҳақида сўраганида, У зот ул кишини у нарсадан қайтардилар ёки ёқтирмадилар. Шунда у: у нарсани тайёрлашини «Мен уни даво учун қиламан», деди. «У даво эмасдир. У дарддир», дедилар».
✍(Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилишган).
📝Шарҳ:
Саҳобалардан Ториқ ал-Жўъфий розияллоҳу анҳу хамр тайёрлаш иши билан шуғулланар эканлар. Хамрнинг ҳаром қилингани ҳақида ҳукм собит бўлганидан кейин ҳамма нарса аён бўлди. Хамрга оид ишларни қилиш ҳам ҳаром қилинди. Лекин Ториқ ал-Жўъфий розияллоҳу анҳу яна Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан хамр тайёрлаб сотиш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида сўрадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ториқ ал-Жўъфий розияллоҳу анҳуни хамр тайёрлашдан қайтардилар. Аммо мазкур саҳобий розияллоҳу анҳу хамрни мастлик учун ичишга тайёрламас эканлар, шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Мен уни даво учун қиламан», деди». Демак, Ториқ ал-Жўъфий розияллоҳу анҳунинг саволи дардга даво учун хамр тайёрласа бўладими, деган маънода экан. Худди шу савол ҳозиргача одамлар орасида тез-тез такрорланиб туради. Баъзилар даво учун бир оз хамр истеъмол қилса бўлар экан, деган гапларни айтган ҳоллари ҳам бўлган. Хамр ҳақидаги бу саволнинг ҳақиқий тўғри жавоби эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жавобларидир. «У даво эмасдир. У дарддир» Демак, даво учун бир оз хамр истеъмол қилса бўлар экан, деган гап мутлақо асоссиз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «хамр» даво эмаслиги ҳақидаги гаплари уни даволаниш мақсадида ҳам истеъмол қилиб бўлмаслигини англатса, «хамр»нинг дард эканини баён қилувчи гаплари илмий мўъжиза бўлиб чиқди. Хамрнинг кўпи ҳам, ози ҳам, маст бўлиш учун ичилгани ҳам, даво учун ичилгани ҳам дарддан иборат эканини илмий тажрибалар собит қилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа бир ҳадиси шарифларида: «Аллоҳ умматимнинг шифосини унинг учун ҳаром бўлган нарсада қилмас», дейилган. Ушбу ҳақиқатни ҳаммамиз яхшилаб англаб олмоғимиз лозим.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 16📚

#Ҳадис_84📙
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.
Жаъфар ибн Муҳаммад отасидан ривоят қилади: “Ҳасан билан Ҳусайн узукларини чап қўлга тақишарди”.
📝Шарҳ.
Киши истаса, узукни ўнг қўлига, истаса, чап қўлига тақиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан суннат ўлароқ собит бўлган. Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳ узукни чап қўлга тақиш ҳақида фақат шу ривоятни нақл қилган. Мазкур ривоятнинг бошқа йўллари орқали келтирилишича, Абу Бакр, Умар ва Али розияллоҳу анҳум ҳам узукни чап қўлга тақишарди. Муаллиф мазкур ривоятни бу ерда келтиришидан мақсад ундан ҳужжат олинмаслигини эслатишдир. Зеро, узукни ўнг қўлга тақиш ҳақидаги ривоятлар кўпроқ ва машҳурроқдир.

#Ҳадис_720📙
Суннатга амал қилиб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жаннатда бўлиш.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй болам, агар эртаю-кеч бировга нисбатан қалбингда ғиллу ғиш бўлмаслигига қодир бўлсанг, шуни қил», дедилар. Сўнгра яна: «Эй болам, шу менинг Суннатимдир. Ким менинг Суннатимни тирилтирса, батаҳқиқ менга муҳаббат қилган бўлади. Ким менга муҳаббат қилган бўлса, мен билан бирга жаннатда бўлади», дедилар».
📝Шарҳ:
Бу ҳадис ҳазрати Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Маълумки, ҳазрати Анаснинг оналари у кишини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ѐшлигиданоқ хизматга берганлар. У киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умрларининг охиригача, ўн йил давомида хизматларида бўлганлар. Шунинг учун ҳам, кўпгина ҳадисларда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Анас розияллоҳу анҳуга: «Эй Ғулом! «Эй бола!» «Эй болам!» деб мурожаат қилганларини учратамиз. Ушбу ҳадиси шарифда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига «Эй болам!» деб мурожаат қилмоқдалар ва: «Агар эртаю кеч бировга нисбатан қалбингда ғиллу ғиш бўлмаслигига қодир бўлсанг, шуни қил», дедилар». «Ғиллу ғиш» бировнинг жони, моли ва обрўсига астойдил футур етишини тилаш ва унга берилган неъматнинг завол бўлишини қалбдан хоҳлашдир. Демак, ҳар бир мусулмон бировга нисбатан ѐмонликни соғинмаслиги лозим. Ҳеч кимга нисбатан қалбида ғиллу ғиш сақламаслиги керак. Бу ҳақда, иншааллоҳ тегишли бобларда кераклигича сўз юритилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз насиҳатлари давомида:
«Эй болам, шу менинг Суннатимдир», дедилар. Яъни, бировга нисбатан қалбда ғиллу ғиш бўлмаслиги Муҳаммад соллаллоҳу Суннатларидир. алайҳи васалламнинг «Ким менинг Суннатимни тирилтирса, батаҳқиқ, менга муҳаббат қилган бўлади». Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига амал қилиш, айниқса, амали тўхтаб қолган Суннатга қайта амал қилишни бошлаш билан бўлади. Демак, Суннатга амал қилиш, амалдан қолган Суннатни қайта тирилтириш у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатнинг аломатидир.
«Ким менга муҳаббат қилган бўлса, мен билан бирга жаннатда бўлади», дедилар». Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига амал қилиш, бу Суннатни маҳкам ушлаш ана шундоқ олий мақомга эриштиради.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1.Ўзининг кичик ѐшдаги ходими, шогирдига «Эй болам» деб мурожаат қилиш жоизлиги.
2.Иложи борича бировга нисбатан қалбда ғиллу ғиш сақламаслик лозимлиги.
3. Қалбда бировга нисбатан ғиллу ғиш сақламаслик Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни Суннатларидир.
4 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларини тирилтириш, у зотга бўлган муҳаббатдир.
5.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатлари тирилтирган ва У зотга муҳаббат қилган одам у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жаннатда бўлади. Мазкур ҳадисга амал қилишга биз мусулмонлар қанчалик муҳтож эканимизни гапириб ўтирмасак ҳам бўлади.
Ушбу бобни ўрганиш давомида Китоб ва Суннатни маҳкам тутиш фарзу вожиб эканини англадик. Бу масала бугунги куннинг энг долзарб масаласи эканини англадик. Лекин Китоб ва Суннатни маҳкам ушлаш осон бўлмайди. Мусулмон олами Китоб ва Суннатдан минг йилдан ортиқроқ даврда аста-секин узоқлашди.Энди уларга қайтиш ҳам тезлик билан амалга ошиши қийин. Фақат Китоб ва Суннатга тўлиқ амал қилиш билангина муваффақиятга эришиш бахт-саодатга мушарраф бўлиш мумкин.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 2📚

#Ҳадис_721📙
БЕМОРЛИКНИНГ ФАЗЛИ ВА УНГА САБР ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғамғуссами, ҳаттоки тикон киришми етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар».
✍(Икки Шайх ривоят қилишган).
📝Шарҳ:
Энг аввал таъкидлаб қўйишимиз лозимки, ушбу сарлавҳа остида келадиган ҳадиси шарифлар мусулмонлар амал қилишлари лозим бўлган диний кўрсатмалар жумласига киради. Бу ерда шахсий тажриба ѐки шунга ўхшаш нарсалар йўқ. «Тиб китоби»нинг бошида беморликка сабр қилиш лозимлиги ҳақидаги ҳадиси шарифларни келтириш ила бу масалада энг аввало сабр лозимлиги таъкидланмоқда. Ҳар қандай беморлик ориз бўлганда бемор учун энг зарур бўлган нарсалардан бири сабр ҳисобланади. Агар сабрсизлик қилинса дардга дард қўшилади, шифо топиш кечикади ва яна бошқа ноқулайликлар ҳам келиб чиқади. Шунинг учун Исломда бу масалага алоҳида эътибор берилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ушбу ҳадиси шарифларида инсонга етадиган бир неча мусибатлар ичида беморликни ҳам номлаб туриб, ана ўша мусибатларига сабр қилган мусулмоннинг хатоларини Аллоҳ таоло кечиб юборишини таъкидламоқдалар.Албатта, бу борадаги кечиб юбориладиган хатолар, Аллоҳ таоло билан банданинг орасидаги муомалаларда банда томонидан содир бўлган кичик гуноҳлардир. Демак, мусулмон каттаю кичик мусибатларга, оғир беморликларга ҳам, тикон киришига ҳам сабр қилмоғи лозим экан.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 18📚

#Ҳадис_85📗
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам узукларини ўнг қўлга тақардилар.
📝Шарҳ.
Бу борада Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан икки хил ривоят келтирилган. Биринчиси мана шу (Қатода орқали ривоят қилинган). Бу ерда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узукни ўнг қўлга таққанлар. Бу ривоят санади заиф. Имом Муслим “Саҳиҳ”да (Собит орқали) Анас ибн Моликдан ривоят қилишича, у зот узукни чап қўл жимжилоғига таққанлар. Бу ҳадис эса саҳиҳдир.
Масалага холис ёндашиш, нотўғри хулоса чиқариб қўймаслик учун бу бобдаги барча ривоятларни ўрганиб чиқилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бир-иккита ҳадисни ушлаб олиб ҳукм чиқариш хатолигини мана шу ривоят мисолида кўриш мумкин.

#Ҳадис_722📗
وٓبِهٓذٓا الاءِسنٓادِ عٓنِ النّٓبِيِ صٓلّٓى اللّٓهُ عٓلٓيهِ وٓسٓلّٓمٓ قٓال:
لَو أَنَّ دَلْوًا من غَسَّاقِ جَهنَّمَ يُهَراقُ في الدُّنيا ، لأَنتنَ أَهلَ الدُّنيا
Мана шу иснод билан Набий соллаллоҳу алайҳи вассалламдан ривоят қилинади:
"Агар дўзаҳийларнинг баданидан оқадиган йирингдан бир челаги бу дунёга оқизилса, албатта, дунё аҳлини саситиб юборган бўларди" дедилар.
✍(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)

#Ҳадис_723📘
يَقْبِضُ اللَّهُ الأرْضَ يَومَ القِيامَةِ، ويَطْوِي السَّماءَ بيَمِينِهِ، ثُمَّ يقولُ: أنا المَلِكُ أيْنَ مُلُوكُ الأرْضِ.
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Аллоҳ таоло қиёмат кунида ерни ушлаб, осмонни ўнг қўли билан букади, сўнг: "Мен подшоҳман, ернинг подшоҳлари қаерда?" - деб айтади" дедилар.
✍(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Ҳадиси қудсий)
"يَطْوِي الله السماوات يوم القيامة، ثم يَأْخُذُهُنَّ بيده اليمنى، ثم يقول: أنا الملك أين الجبارون؟ أين المتكبرون؟ ثم يَطْوِي الأَرَضِينَ السبع، ثم يأخذهن بشماله، ثم يقول: أنا الملك، أين الجبارون؟ أين المتكبرون؟"
Муслимнинг сахихларида Ибну Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадисда "Аллоҳ осмони ўнг қўлига олиб мен подшоҳман золимлар қани мутакабирлар қани деб айтади,
Сўнгра ернинг етти қавватини чап қўлига олиб мен подшоҳман золимлар қани мутакабурлар қани" деб келган.

#Ҳадис_86📓
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олтиндан узук (ясаттириб) олдилар. Уни ўнг қўлларига тақардилар. Шунда одамлар ҳам олтиндан узук (ясаттириб) олишди. У зот ўша заҳоти (узукни) ташладилар ва: “Уни ҳаргиз тақмайман!” дедилар. (Буни кўриб,) одамлар ҳам узукларини ташлашди”.
📝 Шарҳ.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам аввал тиллодан узук ясаттириб, ўнг қўлларига таққанлар. Кейин эркакларга тилло ҳаромлиги ҳақида ҳукм тушган. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом тилло узукни бармоқларидан чиқариб ташлаганлар, “Энди уни сира тақмайман”, деганлар. Буни кўрган одамлар Набий алайҳиссаломга эргашиб, бармоқларидаги тилло узукларини ечишган. Хулоса қилиб айтганда, мусулмон киши кумушдан узук тақиши жоиз. Уни ўнг қўлнинг жимжилоғига таққан афзал. Муслима аёллар тилло узукни истаган бармоқларига тақишлари мумкин.
Узуклар ҳақида оҳиргиси.
Кейингиси қиличлари ҳақида Ин ша Аллоҳ

#Ҳадис_724📙
#Таҳорат туфайли гуноҳлардан покланиш.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вақтики, мусулмон ѐки мўмин банда таҳорат қилса, бас, у юзини ювганида ўша сув ѐки ўша сувнинг охирги қатраси ила унинг икки кўзининг назари орқали қилган хатолари юзидан тўкилади. Вақтики, икки қўлини ювса, ўша сув ѐки ўша сувнинг охирги қатраси ила унинг икки қўли билан қилган хатолари тўкилади. Вақтики, икки оѐғини ювса, ўша сув ѐки ўша сувнинг охирги қатраси ила икки оѐғи билан юриб қилган хатолари тўкилади. Шундоқ қилиб, у гуноҳлардан пок бўлиб чиқади», дедилар».
✍(Муслим ва Термизий ривоят қилишган).
📝Шарҳ:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бу ҳадисда бошдан охиригача таҳорат туфайли банданинг гуноҳлари қандоқ тўкилиши батафсил баѐн қилинмоқда. Мусулмон киши таҳорат қилиш учун қайси бир аъзосини ювса, ўша аъзо туфайли содир бўлган гуноҳ тўкилиши таъкидланмоқда. Мусулмон одам таҳорат пайтида зоҳирий аъзоларидан кир, чанг-тўзонларни ювса ҳам, аслида унинг гуноҳлари ювиб ташланиши маълум бўлмоқда. Бу эса таҳоратнинг фазли қанчалик баланд эканини кўрсатади.
Шу жойда умумий қоида сифатида ҳаммамиз учун ўта муҳим бир масалани эслаб ўтишимиз лозим. Бу ҳадиси шариф, ундан олдинги ва шунга ўхшаш бошқа ҳадисларда гап кичик гуноҳларнинг тўкилиши, ювилиши ѐки ўчирилиши ҳақида бормоқда. Бу маънолардаги ҳадисларни эшитиб ѐки ўқиб, хоҳлаган гуноҳни қилиб келиб, бир марта таҳорат қилса ва намоз ўқиса ѐхуд жума намозида иштирок этса, ҳамма гуноҳлари тўкилиб кетар экан, деган хаѐлга бормаслигимиз керак. Бунга ўхшаш маънодаги ҳадисларда зикр қилинган гуноҳнинг тўкилиши Аллоҳ билан банда орасидаги муносабатда банда томонидан содир этилган кичик гуноҳларга тегишлидир. Бундан кейин келадиган ҳадисларда «агар катта гуноҳ қилмаган бўлса», деган истисно ҳам келади. Уни Аллоҳ хоҳласа, ўз ўрнида ўрганамиз. Шунингдек, бошқа бандалар ҳақ-ҳуқуқини поймол этиб қилинган гуноҳлар ҳам қасос олинмагунча ювилмайди. Бу ҳам Аллоҳ хоҳласа, кези келганда ўрганилади. Лекин таҳорат билан кичик гуноҳларнинг ювилиб кетиши ҳам катта гап. Аллоҳ таолонинг мусулмон бандаларига кўрсатган улкан марҳамати бу. Мусулмон банда таҳорат қилаѐтганда яхши ният билан Аллоҳ таолодан астойдил тилаб, ушбу ҳадиси шарифни эслаган ҳолда ҳар аъзосини юваѐтиб: «илоҳо, ушбу аъзолардан содир бўлган гуноҳларим тўкилган бўлсин», деб сўраса, иншааллоҳ, мақсади ҳосил бўлади. Чунки таҳорат қилиш ҳам аввал айтиб ўтилганидек, ўзига хос ибодатдир. Шу туфайли таҳорат қилаѐтганда бошқалар билан гаплашиш, шоша-пиша, чала-чулпа таҳорат қилишга йўл қўймаслик керак. Таҳорат банда учун Аллоҳ томонидан кичик гуноҳларини ювиб олиш учун берилган имконият ва қулай фурсатдир.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 4📚