#Ҳадис_725📘
#Никоҳга_тарғиб_қилишлик.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Эй ѐшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин. Албатта, у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидир. Ким қодир бўлмаса, рўзани лозим тутсин, бу унинг учун бичилишдир», деганларини эшитдим». дедилар.
✍(Бешовлари ривоят қилишган).
📝Шарҳ:
Ушбу ҳадисдаги «никоҳга қодир бўлса», деб таржима қилинган ибора арабчада «боъа» дейилиб, моддий, маънавий ва жисмоний жиҳатдан никоҳга қодирлик маъносини англатади. Демак, шу маънодаги қудратга эга бўлган ҳар бир мусулмон уйли-жойли, оилали бўлишга ҳаракат қилмоғи лозим. Агар никоҳга моддий ѐки маънавий жиҳатидан қудрати етмаган, сарф-харажатни кўтара олмайдиган ѐки уйланса, умр йўлдошига зулм қилишдан ўзини тўхтата олмайдиган ѐшлар бўлса, рўза тутмоқлари керак. Шу йўл билан улар шаҳватини босадилар. Чунки рўза туфайли кишининг шаҳвати пасайиб, бошқа жинсдагиларга шаҳват билан қарамайдиган, фаржини зинога ишлатмайдиган ҳолга келади. Оддий ҳолатларда эса, бу икки хавфнинг олдини никоҳ олади. Никоҳдаги киши ўз шаҳватини ҳалол йўл билан қондиргани учун кўзи номаҳрамларга қарашдан тийилган, фаржи ҳаромга юришдан сақланган бўлади. Бу ҳадиси шариф мўмин-мусулмонларни ѐшлик чоғларидан никоҳга қодир бўлишлари биланоқ оила қуришга чорламоқда. Ҳаѐтимизда бу ҳадисга нечоғли амал қилишга ҳаракат этаѐтганимизни унутмаслигимиз керак.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт13📚
@HADISLAR_TOPLAMIII📚

14-БОБ.
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ ҚИЛИЧЛАРИ СИФАТИ ҲАҚИДА КЕЛГАН РИВОЯТЛАР
(Унда 5 та ҳадис бор: )
Шарҳ.
Қуйидаги бобларда (14, 15, 16) уруш анжомлари – қилич, совут, дубулға ва ҳоказолар ҳақидаги ривоятлар келтирилган. Жумладан, 14-бобдаги бешта ҳадисни ўқиб-ўрганиш орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиличлари сифати, нимадан ясалгани, дастаси қандай бўлганини билиб оламиз. Уламолар зикр қилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг тўққизта қиличлари бўлган.
Уларнинг номи: 1. Расуб. 2. Михзам. 3. Зулфиқор. 4. Қазиб. 5. Ҳатф. 6. Баттор. 7. Азб. 8. Қалаъий. 9. Маъсурул фужор. У зот мазкур қиличларга бир вақтнинг ўзида эгалик қилган ёки турли пайтларда қўллаган бўлишлари мумкин.
#Ҳадис_87📙
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиличлари дастасининг қалпоғи кумушдан эди”.
📝Шарҳ.
Кафт сирпаниб кетмаслиги учун қилич дастасига қалпоқ қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиличлари қалпоғи кумушдан ясалган эди. Иброҳим Божурийга кўра, ривоятдаги қилич номи “Зулфиқор”дир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни доим ўзлари билан олиб юрардилар. Фатҳ куни Маккага ҳам ўша қилич билан кирганлар.
✍(Имом Термизий ривояти)
Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

#Ҳадис_726📗
БЕМОРЛИКНИНГ ФАЗЛИ ВА УНГА САБР ҚИЛИШ ҲАҚИДА.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соибнинг ҳузурига кирдилар ва: «Эй Умму Соиб, сенга нима бўлди, қалтираяпсан?» дедилар. «Иситма! Аллоҳ уни баракасиз қилсин!» деди у. «Иситмани сўкма. У одам боласининг хатоларини худди босқон темирнинг зангини кетказгандек кетказур», дедилар у зот».
✍(Имом Муслим ривоят қилган).
📝 Шарҳ:
Ушбу ҳадиси шарифдан бир неча муҳим масалаларни ўрганиб оламиз. Аввало, эркак киши бемор бўлиб ѐтган аѐл кишини кўргани бориши мумкинлиги. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Умму Соиб розияллоҳу анҳони кўргани борганлари шунга далолат қилади. Иккинчидан мўмин-мусулмон одам ўзига етган беморликни сўкмаслиги кераклиги. Умму Соиб розияллоҳу анҳо ўзига етган иситма касалининг шиддатига чидай олмай уни сўнишга ўтганида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дарҳол: «Иситмани сўкма. У одам боласининг хатоларини худди босқон темирнинг зангини кетказгандек кетказур», деганларидан шу маълум бўлади. Шу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муомалаларига алоҳида эътибор бермоғимиз лозим. У зот Умму Соиб розияллоҳу анҳога, иситмани сўкма, дейишлик билан кифояланмай, балки хасталик ҳикматини ҳам баѐн қилмоқдалар. «У одам боласининг хатоларини худди босқон темирнинг зангини кетказгандек кетказур», демоқдалар. Ўз гуноҳларини кетказадиган нарсани мусулмон инсон қандоқ қилиб ҳам сўкиши мумкин? Аксинча, шукр қилмоғи керак бўлади.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 18📚

#Ҳадис_727📕
حدثني إسحاق بن إبراهيم أخبرنا روح بن عبادة حدثنا ابن أبي ذئب عن سعيد المقبري عن أبي هريرة رضي الله عنه أنه مر بقوم بين أيديهم شاة مصلية فدعوه فأبى أن يأكل وقال خرج رسول الله صلى الله عليه وسلم من الدنيا ولم يشبع من خبز الشعير
Саид Мақбурий ривоят қилади:
"Абу Хурайра розияллоҳу анҳу олдиларида қовурилган қўй гўшти турган бир қавм олдидан ўтиб кетаётганларида, у кишини таклиф қилишиди. Абу Хурайра розияллоҳу анҳу уни ейишни рад этиб: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам арпа нонига тўймай бу дунёдан кетдилар!" - дедилар".
✍(Бухорий ривояти)

#Ҳадис_88📗
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари
Саид ибн Абул Ҳасан Басрийдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиличлари дастасининг қалпоғи кумушдан эди”.
📝Шарҳ.
Саид ибн Абул Ҳасан машҳур тобеин Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг туғишган биродаридир.
Бу – мурсал ҳадис. Чунки Саид тобеин саналади. Шундай бўлса-да, аввалги ҳадис унинг фойдасига гувоҳлик беради. Муҳаддис Абу Довуд: “Бу ҳадислар ичида энг кучлиси Саид ибн Абул Ҳасанники. Қолганлари заифдир”, деган. Бу ва аввалги ҳадисдан маълум бўлади, эркак киши уруш анжомини кумуш билан безатиши жоиз.

#Ҳадис_728📘
Таҳоратдан сўнг дуо қилиш ва жаннатни 8 та эшигига киришга сабабчи бўлишлик.
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олсаю таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра таҳоратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Росулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», дедилар».
✍(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).
Термизий эса: «Аллоҳумма ижъалнии минат таввабийн ва ижъалнии минал мутатоҳҳирийн»ни зиѐда қилган.
📝 Шарҳ:
Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинаѐтган бу ҳадиси шарифда ҳам таҳоратни тугатгандан сўнг ўқиладиган дуо эслатилмоқда. Охирида эса мазкур икки амалга бериладиган мукофот – жаннатнинг саккиз эшиги очилишию таҳоратни яхшилаб қилиб, ҳадисда келган дуони ўқиган одамнинг ўзи хоҳлаган эшикдан жаннатга кириши айтилмоқда. Бу ҳам таҳоратни яхшилаб қилиш ва шаҳодат калимасини ихлос билан айтишнинг қанчалар фазилатли эканини яна бир бор кўрсатиб турибди. Уламоларимиз айтишларича, таҳорат қилиб, аъзоларни турли кир ва ифлосликлардан поклаб бўлгандан кейин шаҳодат калималарини айтиш Аллоҳга ихлос ила амал қилганликка ва қалбнинг риѐ ва ширклардан пок бўлганига ишорадир.
Имом Термизий ушбу ҳадисни ривоят қилганларида шаҳодат калималаридан кейин: «Аллоҳумма ижъалнии минат таввабийн ва ижъалнии минал мутатоҳҳирийн», деган дуо ўқиган эканлар. Бу дуо «Эй бор Худоѐ! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин», деган мазмунида келади. Бу билан киши таҳорат олиб, баданини сув билан поклагач, Аллоҳ таолодан тавба қилмаса кечирилмайдиган гуноҳлари учун ўша дуо билан тавбага муяссар этишини сўрайди. Аллоҳ таолонинг Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу тоифа кишиларга жаннатнинг саккиз эшиги очилиб, хоҳлаганидан киришлари мумкинлигини башорат этмоқдалар. Шундай экан, доимо таҳоратимизни маромига етказиб мукаммал қилайлик, сўнгра ихлос билан калимаи шаҳодатни ва ушбу ҳадисда келган дуони ўқишга одатланайлик.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 4📚

#Ҳадис_729📗
وعن عائشة رضي الله عنها ، قالت :
مَا شَبعَ آلُ مُحَمّد — صلى الله عليه وسلم — مِنْ خُبْزِ شَعِيرٍ يَوْمَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ حَتَّى قُبِضَ . متفقٌ عَلَيْهِ .
Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг оилалари, у зот мадинага келганларидан то вафот қилгунларига қадар, уч кун кетма-кет тўйиб буғдой таом емаган!" дедилар .

#Ҳадис_89📘
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.
Абдуллоҳ ибн Саид бобосидан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фатҳ куни Маккага кирдилар. Ўшанда қиличларида тилла ва кумуш бор эди”. Толиб (ибн Ҳужайр) айтади: “Мен ундан кумуш ҳақида сўрагандим, “Қилич дастасининг қалпоғи кумуш эди”, деб жавоб берди”.
📝Шарҳ.
Ҳадисга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фатҳ куни Маккага кирганларида қиличларида тилла ва кумуш бўлган. Буни эшитган ҳадис ровийларидан бири Толиб ибн Ҳужайр қиличнинг қайси қисми кумушданлигини сўраган. Шунда унга қилич дастасининг қалпоғи кумушдан ясалгани айтилган. Бу ҳадис заифлиги сабаб айрим уламолар: “Уни эркак киши қиличини тилло билан безатиши мумкинлигига далил қилиб бўлмайди”, дейишган. Толиб ибн Ҳужайр саволида нега тилло эмас, айнан кумуш ҳақида сўралганига ҳам эътибор бериш лозим.

ДУОНИНГ ОДОБЛАРИ.
1. Қиблага қараб дуо қилиш.
2. Икки қўлни кўтариб дуо қилиш.
3. Икки қўлни кўтариб дуо қилгандан кейин қўлларни юзга суртиш.
4. Икки қўлни кўтариб, кафтнинг ичини ўзига қаратиб дуо қилиш. Сўнгра уларни юзга суртиш.
5. Дуонинг аввалида Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш.
6. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш.
7. Азми қарор билан иккиланмай, бўшашмай сўраш.
8. Дуонинг ижобат бўлишига шошилмаслик ва нима учун дуоим қабул бўлмаяпти, демаслик.
9. Ижобатга аниқ ишонган ҳолда дуо қилиш.
10. Ўзига ва ўзига тобеъ бўлган шахс ва нарсаларга дуои бад қилмаслик.
11. Гуноҳ аралаштирмасдан дуо қилиш.
12. Қариндошлик алоқасини узмасдан туриб, дуо қилиш.
13. Дуода муболағага кетиб, ҳаддан ошмаслик.
14. Дуони уч марта такрорлаш.
15. Дуо қилувчи таоми, шароби ва кийимининг ҳалолпок бўлиши учун ҳаракат қилмоғи. Бўлмаса, дуо қабул бўлмаслиги аниқ.
16. Дуо қилувчининг озуқаси, маскани, либоси ва барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши узоқ сафар қилади. Ҳориб, чарчайди. Чангу ғуборга бурканади. Икки қўлини чўзиб, эй Роббим, эй Роббим, дейди. Ҳолбуки, таоми ҳаромдир, шароби ҳаромдир, либоси ҳаромдир, ҳаромдан ғизолангандир. Бас, қандоқ ҳам унга ижобат қилинсин», деганлар.
17. Дуо қилиш учун шарафли вақтларни ихтиѐр қилиш лозим. Йилнинг энг шарафли вақти Арафа кунидир. Ойларнинг энг шарафлиси Рамазондир. Ҳафтанинг энг шарафли куни Жума кунидир. Саҳар чоғи ҳар бир куннинг энг шарафли вақтидир.
18. Дуо қилиш учун шарафли ҳолатларни ихтиѐр қилиш лозим. Ёмғир ѐғишни бошлаган вақт, азон ва иқомадан кейин, фарз намоздан кейин, ифтор пайтида, саждадаги ҳолда, кўнгил эриган пайтлар дуо қилиш учун муносиб ҳолатлар бўлади.
19. Овозни жуда кўтариб ҳам, жуда пастлатиб ҳам юбормай дуо қилиш керак.
20. Тазарруъ, хушуъ, хузуъ, рағбат ва илтижо ила дуо қилиш лозим.
21. Ёлворган ҳолда дуо қилиш.
22. Олдин астойдил тавба қилиб, зулм қилган бўлса, уни ўрнига қайтариб туриб, дуо қилиш лозим.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 35📚

#Ҳадис_730📘
عن أبي سعيد الخدري -رضي الله عنه-، قال: قال رسول الله -صلى الله عليه وسلم-: «كيف أَنْعَمُ وقدِ الْتَقَمَ صاحبُ القَرْنِ القَرْنَ وحَنَى جَبهتَه وأَصْغَى سمعَه ينتظرُ أنْ يُؤمَرَ أنْ يَنْفُخَ فينفخُ» قال المسلمون: فكيف نقولُ يا رسولَ الله؟ قال: «قولوا: حسبُنا اللهُ ونِعْمَ الوَكيلُ توكَّلنا على اللهِ ربِّنا» وربما قال سفيان: على الله توكَّلنا.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи вассаллам:
"Сурни эгаси сурни ушлаб турган бўлса ва унга сурни чалиш хақидаги буйруққа мунтазир бўлиб турган бўлса-ю, мен қандай хурсанд бўлай?" - дедилар.
Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи вассалламнинг саҳобаларига оғир ботди.
Шунда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Уша вақтда: "Аллоҳ бизга кифоя қилгувчи ва У қандай ҳам яхши вакил. Аллоҳга таваккул қилдик [1]" деб айтинглар", дедилар.
✍(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)
[1] Ҳасбуна Аллоҳу ва неъмал вакийл аълай Аллоҳи таваккална.

15-БОБ. РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ СОВУТЛАРИ СИФАТИ ҲАҚИДА КЕЛГАН РИВОЯТЛАР
(Унда 2 та ҳадис бор:)
📝Шарҳ.
Совут (ёки зирҳ) ҳалқасимон темирдан ясалади. У жангчини – Аллоҳнинг изни билан – ўқ, қилич ва шу каби нарсалар зарбидан сақлайди. Имом Термизий бу бобда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам урушда совут кийганлари ҳақида икки ривоятни келтирган. Ибн Қаййим Жавзия “Зодул маод” китобида ёзишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг еттита совутлари бўлган.
Уларнинг номи: 1. Зотул фузул. 2. Зотул вишоҳ. 3. Зотул ҳавоший. 4. Физза. 5. Суғдия. 6. Батро. 7. Хирниқ235. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам битта, айрим вақтларда иккита совут кийганлар. Ваҳоланки, у зот Аллоҳга таваккул қилувчилар саййиди эдилар. Бундан чиқди, ҳимоя учун сабабларни юзага келтириш Аллоҳга таваккул қилишга зид эмас. Балки ҳақиқий таваккул қалбни Аллоҳга боғлаш, Унга суяниш, сабабларни юзага келтирган ҳолда ишлар оқибатини Аллоҳга ҳавола қилишдир. Фақат, қалб сабабга боғланиб қолмаса (яъни, “Мана шу совутнинг ўзи мени душмандан сақлайди”, деб ишонилмаса) бўлгани.

#Ҳадис_731📒
МУШКУЛИ БОР ОДАМНИНГ ДУОСИ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушкул вақтда: «Лаа илаҳа иллаллоҳул Азиймул Ҳалийм. Лаа илаҳа иллаллоҳу Роббул аршил азийм. Лаа илаҳа иллаллоҳу Роббус самавати ва Роббул арзи ва Роббул аршил карийм», дер эдилар».
✍(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).
✍Шарҳ:
Бу ривоятда дуо маъносидаги гаплар йўқ. Аммо таҳлил ва Аллоҳ таолонинг улуғ сифатларининг зикри бор. Ана шу зикрларни ихлос билан такрорлаш баъзи сўзларни айтиб дуо қилишдан кўра, мушкулни кушойиш қилишда катта ўрин тутади.
Имом Термизий ривоят қилган «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳ таоло «Кимни Қуръон ва Менинг зикрим Мендан сўрашдан тўсган бўлса, унга сўровчиларга берган нарсамдан афзалини берурман», дедилар» деган мазмундаги ҳадиси шариф шу ерда амалга ошади. Мушкулнинг номини айтмай, уни аритишни ҳам тилга олмай, фақат ушбу ривоятда келган иборалар ихлос ила такрорлайверилса, Аллоҳ таоло албатта кушойиш беради.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 35📚

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таолонинг Муҳаммад алайҳиссаломга бўлган муҳаббати.
U zotga ummat qilgan Alloh Taologa hamdu sanolar bo'lsin
@HADISLAR_TOPLAMIII📚
@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_732📗
وعن أبي هريرة، رضي الله عنه ، قال:
قرأ رسول الله، صلى الله عليه وسلم {يومئذ تحدث أخبارها} ثم قال:
"أتدرون ما أخبارها؟" قالوا الله ورسوله أعلم. قال: "فإن أخبارها أن تشهد كل عبد أو أمة بما عمل على ظهرها تقول: عملت كذا وكذا في يوم كذا وكذا، فهذه أخبارها"
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Ана ўша кунда ер, Парвардигорингиз унга ваҳий қил(иб, сўзлашга буюрга)гани сабабли ўз хабарларини сўзлар! [1]" оятини ўқидилар. "Унинг хабари нима эканини биласизларми? Унинг хабари - ҳар бир эркак ва аёл унинг устида қандай амал қилган бўлса, барчаси хақида, гувоҳлик беришидир. "Фалон, фалон куни, фалон, фалон ишни қилди демоқлиги унинг ҳабаридир", дедилар.
✍(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)
[1] Залзала сураси 4 оят

#Ҳадис_90📓
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.
Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Уҳуд куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эгниларида иккита совут бор эди. У зот бир харсангтош устига чиқмоқчи бўлдилар, лекин чиқа олмадилар. Шунда Талҳани пастга ўтқазиб, юқори кўтарилдилар, харсангтош устига чиқдилар. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Талҳа вожиб қилди”, деб айтганларини эшитдим”.
📝Шарҳ.
Уҳуд жангида Расулуллоҳ алайҳиссалом икки қават совут кийиб олганлар. Шундай қилинса, тана жароҳатлардан яхшироқ сақланади. Юқорида айтганимиздек, бу Аллоҳга таваккул қилишга зид эмас, балки таваккул ҳимояга сабаб бўладиган ишларни амалга ошириш билан камолига етади. Агар ҳимоя воситаларисиз жангга кирилганида Ислом дини моҳиятига зид иш саналарди. Жанг мобайнида Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир харсангтош устига чиқмоқчи бўлдилар. Тош баландлиги ёки икки қават совут оғирлигидан ё бўлмаса, жангда олган жароҳатлари сабабидан юқори кўтарила олмадилар. Шунда Талҳадан ўтиришни сўрадилар. Расули акрам унинг устига оёқларини қўйиб харсангтошга чиқдилар. У зот: “Талҳа вожиб қилди”, яъни, “Талҳа менинг харсангтош устига чиқишимга ёрдам бериб, жаннатга киришни ўзига вожиб қилди”, дея мужда бердилар. Талҳа ибн Убайдуллоҳ Қураший розияллоҳу анҳу жаннат башорати берилган ўн саҳобадан биридир. Қолаверса, айнан Уҳуд ғазотида Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу қаттиқ кураш олиб борган, саксондан ортиқ еридан жароҳат олган, ўзини Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саломатликлари учун фидо қилган, душманлар хуружидан жон-жаҳди билан ҳимоя қилган.
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уҳуд жангида нима учун харсангтош устига чиққанлар?
Жавоб: Чунки узоқ-яқиндаги мусулмонлар у зотни кўриб, тирик ва соғ-саломат эканларига ишонч ҳосил қилишлари, бундан хурсанд бўлиб, руҳлари кўтарилиши учун тош устига чиққан бўлишлари эҳтимолдан холи эмас. Қолаверса, Пайғамбаримиз алайҳиссаломни кўрган мусулмонлар бир ерга жамланиб, куч-қувватлари намоён бўлиши, руҳий ҳолатлари тикланиши ирода қилинган бўлиши ҳам мумкин.

#Ҳадис_733📗
Қандай аёлларга никоҳланган мақул
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аѐл тўрт нарсаси учун никоҳланади: моли учун, насаби учун, жамоли учун ва дини учун. Бас, диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур», дедилар».
✍(Бешовлари ривоят қилишган).
📝Шарҳ:
Бирор аѐл кишига уйланишдан олдин унинг қизиқтирадиган сифатларига қаралади. Ушбу ҳадиси шарифда ўша никоҳига рағбат қилинадиган аѐлда бўлиши лозим яхши сифатлардан тўртта энг машҳури ва оммавийси ҳақида сўз кетмоқда. Агар ушбу тўрт сифат–мол ҳам, жамол ҳам, ҳасабу насаб ҳам, дину диѐнатга қўшилиб, бир қизни музайян қилиб турса, албатта, яхши. Аммо мазкур тўрт сифат бир-бири билан солиштирилганда улар орасида диндорликка тенг келадигани йўқ. Балки қолганларга яна бошқа бир қанча яхши сифатлар қўшилса ҳам диндорлик сифатига ета олмайди. Чунки молдорлик вақтинча. Қолаверса, мол-мулкининг кўплиги келиннинг ҳовлиқишига, куѐвни ва унинг яқинларини менсимаслигига сабаб бўлиши ҳам мумкин.
Диндорлик бўлмаган жойда кўпинча молдорлик ноқулай ишларга сабаб бўлиши турган гап. Ҳасабу насаби яхши келин, албатта, яхши. Лекин фақат ҳасабу насабига ишониш ҳам яхшиликка олиб келмайди. Ота-она, бобо-момолар яхши ўтган бўлсалар яхши, лекин улар уйларида қоладилар. Куѐвникига келин келади. Агар келин диндор бўлмаса, ҳасаби ва насаби билан фахрланиб куѐвни ва унинг яқинларини хижолат қилиши мумкин. Жамол ҳам ўзича яхши нарса. Лекин бу ҳам ўткинчи. Маълум муддатдан кейин келиннинг жамоли ўзгариши турган гап. Бунинг устига фақат жамолга суяниб иш қилиш ҳам яхшиликка олиб бормайди. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам диндор келинни ихтиѐр қилишга буюрмоқдалар.
Диндорлик ҳақиқий ва бардавом яхши сифатдир. Келин диндор бўлса, куѐвни ва унинг яқинларини ҳурмат қилади. Оиланинг ҳақиқий устуни ва порлаб турган чироғи бўлади. Ундан дунѐга келадиган фарзандлар ҳам ажойиб инсонлар бўлиб етишадилар.
Диндор келин шариат кўрсатмаси бўйича ўз бурчи ва масъулиятларини тўлиқ адо этиб яшайди.
Диндорлик ҳақиқий бойликдир!
Диндорлик ҳақиқий ҳасаб ва насабдир!
Диндорлик ҳақиқий гўзалликдир! Шунинг учун ҳам қизларимизни диндор қилиб тарбиялашга уринишимиз керак. Шунинг учун келин танлаганимизда диндор келин танлашимиз керак.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 13📚