HADISLAR TOPLAMI
28.8K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_721📙

БЕМОРЛИКНИНГ ФАЗЛИ ВА УНГА САБР ҚИЛИШ ҲАҚИДА


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғамғуссами, ҳаттоки тикон киришми етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар».

(Икки Шайх ривоят қилишган).

📝Шарҳ:


Энг аввал таъкидлаб қўйишимиз лозимки, ушбу сарлавҳа остида келадиган ҳадиси шарифлар мусулмонлар амал қилишлари лозим бўлган диний кўрсатмалар жумласига киради. Бу ерда шахсий тажриба ѐки шунга ўхшаш нарсалар йўқ. «Тиб китоби»нинг бошида беморликка сабр қилиш лозимлиги ҳақидаги ҳадиси шарифларни келтириш ила бу масалада энг аввало сабр лозимлиги таъкидланмоқда. Ҳар қандай беморлик ориз бўлганда бемор учун энг зарур бўлган нарсалардан бири сабр ҳисобланади. Агар сабрсизлик қилинса дардга дард қўшилади, шифо топиш кечикади ва яна бошқа ноқулайликлар ҳам келиб чиқади. Шунинг учун Исломда бу масалага алоҳида эътибор берилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ушбу ҳадиси шарифларида инсонга етадиган бир неча мусибатлар ичида беморликни ҳам номлаб туриб, ана ўша мусибатларига сабр қилган мусулмоннинг хатоларини Аллоҳ таоло кечиб юборишини таъкидламоқдалар.Албатта, бу борадаги кечиб юбориладиган хатолар, Аллоҳ таоло билан банданинг орасидаги муомалаларда банда томонидан содир бўлган кичик гуноҳлардир. Демак, мусулмон каттаю кичик мусибатларга, оғир беморликларга ҳам, тикон киришига ҳам сабр қилмоғи лозим экан.

Манба :
Ҳадис ва Ҳаёт 18📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚